Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Онлайн трансляция

2012 йил 15 апрель. «Локомотив» - «Нефтчи». ПФЛ.3-тур

Ўйин тугади

«Локомотив»

Ж.Оганесян (11)

1 : 1

«Нефтчи»

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
1. П.Бугало
3. И.Иномов
6. Д.Раҳматуллаев
8. М.Казанков
9. З.Тожиев
10. Ж.Оганесян
13. Р.Аъзамов
14. Р.Хачатрян
15. М.Мустафо
20. И.Тўхтахўжаев
23. Б.Йўлдошев
  12. Э. Исабоев
3. Ш.Пўлатов
4. О.Нурбоев
5. Ш.Насибуллаев
6. Б.Ёқубов
7. М.Саидов
8. А.Алижонов
11. О.Исроилов
15. Д.Эрматов
17. С.Мирзаев
22. И.Акромов
ЗАҲИРА
12. А.Ашуров
2. Б.Ашурматов
4. Т.Айзатулов
5. Д.Жабборов
7. С.Абдуллаев
11. А.Шадрин
28. Н.Гурьянов
  16. Х.Ходжаев
2. Ф.Холмуродов
10. А.Бердиев
19. Ш.Ҳакимов
20. С.Соибов
23. М.Низомиддинов
24. Ғ.Жумаев

Матн

'
Матбуот анжумани хонасига йщл оламиз. Эътиборингиз учун раҳмат!
'
Фарғонадан ташриф буюрган бир сектор мухлислар "Нефтчи"ни олқишлар билан кузатиб қўйишмоқда
90+6'
90 дақиқа тугаб, 6 дақиқа ўтиб бўлди! Ва шу лаҳзада ўйин тугади!
90+5'
"Нефтчи" хавфли қарши ҳужум уюштирди. ВАзиятдан фойдалана олмади!
90+4'
Жарима тўпидан кейин Бобур Йўлдошев бош билан дарвоза томон зарба йўллади! Унга ҳеч ким халал бермаганди! Ноаниқ!
90+3'
"Локо"да энг сўнгги имконият!
90+3'
Отабек Исроилов ўрнига Мухсин Низомиддинов тушди
90'
Пенальтига сабабчи бўлган Садриддин Абдуллаев сариқ карточка олди
90'
Ўйиннинг энг сўнгги дақиқасида ҳисоб тенглашди! Ваҳоланки ўйинда устунлик кўпроқ майдон эгаларида бўлаётганди. сўнгги дақиқаларда Саркисян шогирдлари бироз суръатни оширишди ва ҳисобни тенглаштиришди!
90'
ГОООООООООООООООЛ!! Анвар Бердиев!
89'
Майдон эгалари дарвозасига пенельти белгиланди! Садриддин Абдуллаев жарима майдончасига тўп билан кириб бораётган Анвар Бердиевни орқасида йиқитди!
87'
"Нефтчи" ўйинчи алмаштирилди — Дилёрбек Эрматов ўрнига Анвар Бердиев!
87'
Отабек Исроилов ҳимоячидан тўпни олиб қўйиб жарима майдончасига кириб борди ва йиқилди. Ҳакам жим. Бу ерда қоида бузилмаганди
86'
"Нефтчи" босимни кучайтирмоқда. Сардор Соибов жарима майдончаси ичида тўпни кўкраги билан қабул қилдию, аммо унга ҳимоячилар зарба бериш имконини беришмади
85'
Фарғоналиклар ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси етказиб беришди. БУгало тўпни қўли билан уриб юборди. Тўп келиб тушган жойда меҳмонлардан ҳеч ким йўқ эди
84'
"Локо"да ўзгариш: Зайниддин Тожиев ўрнига Тимур Айзатулов тушди.
83'
"Нефтчи"нинг ўйиндаги илк хавфли ҳужуми. Азиз Алижонов 25 метрдан дарвоза томон аниқ зарба берди. Зарба кучи у қадар кучли бўлмади, аммо майдон нотекислигини инобатга олганда, бу зарба дарвозабонга қийинчилик туғдириши мумкин эди
78'
"Нефтчи"да ўзгариш: Сардор Мирзаев ўрнига Сардор Соибов майдонга тушди
78'
Темирйўлчилар қисқа паслар орқали яхши комбинация ташкил қилишганди. Аммо Иномов томонидан узатилган тўпни қабул қилишда икки нафар футболчи бир-бирига ишониб қолди ва вазият йўққа чиқди
74'
Зайниддин Тожиев тўп тепилмасидан олдин бир кишидан иборат жонли деворни тарк этгани учун огоҳлантирилди
72'
"Локо" ўйинчи алмашди: Жора Оганесян ўрнига Александр Шадрин майдонга туширилди
71'
Зайниддин Тожиев фарғоналик ҳимоячи ва дарвозабонни хато қилишга мажбур қилди: Исабоев жарима майдонча ичида тўпни узоқлаштирмоқчи бўлганди, тўп ҳимоячига тегиб, яна дарвоза томон йўл ола бошлади. Бошқа ҳимоячи хавфни бартараф этди
69'
Дилшод Раҳматуллевнинголис масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди
63'
Ўйин "ҳарорати" ошиб бормоқда. Футболчилар кичик тўқнашувларда ҳам тортишувларни юзага келтиришмоқда
61'
Бурчак тўпидан сўнг Казанков жарима майдончаси ташқарисида тўпни эгаллаб олиб Тожиев билан яхши комбинация уюштиришга ҳаракат қилди. "Девор" бироз ўхшамай қолди
60'
Ўйинда хавфли вазиятлар юзага келмаётган бўлсада, шунга уринишлар бўлмоқда. Ўйин суръати ошди. Тўп майдон марказида кўп сақланиб турмаяпти
54'
"Локомотив"да ўйинчи алмашди. Муҳаммад Бинди Мустафо ўрнига Садриддин Абдуллаев тушди
53'
"Нефтчи" футболчиси қанотда тўпни олдириб қўйди. Натижада темирйўлчилар тезкор қарши ҳужум уюштиришди. Аммо Оганесяннинг зарбаси ноаниқ чиқди
53'
Жарима тўпидан сўнг фарғоналиклар бурчак тўпи ишлашди.
51'
Бурчак тўпидан сўнг Тўхтахўжаевнинг бош билан берган зарбаси тўсин устидан ўтиб кетди
49'
Мезбонларда 2та имконият бўлди.
1) ЗАйниддин Тожиев жарима майдончаси ичида тўпни дарвозага йўллай олмади. Тўп йўлига ҳимоячилар ғов бўлишди.
2) Муҳаммад Биндининг зарбаси ноаниқ кетди
46'
ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ
'
Жамоалар таркибида ҳозирча ўзгариш бўлиши кутилмаяпти
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
45+1'
Биринчи бўлим якунланиши арафасида "Нефтчи" футболчиси Дилёрбек Эрматов бош ҳакам Валентин Коваленко томонидан огоҳлантирилди, Хачатрянга ишлатган қўполлиги учун
'
БИРИНЧИ БЎЛИМ ТУГАДИ.
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилганди Бу вақтда "Локо" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилди
44'
Бурчак тўпидан сўнг Ислом Тўхтахўжаев бош билан дарвозани ишғол қилишига сал қолди
40'
Ўйин асосан майдон марказида бўлмоқда
37'
Хавфли подкат учун Рустам Аъзамов огоҳлантирилди
36'
"Нефтчи" қарши ҳужумни яхши ривожлантира олмади
32'
Тожиев ўзига узатиб берилган тўпни бош билан Казанковга қолдирди. Максимнинг зарбаси эса баланддан ўтиб кетди
30'
Жора Оганесян 2 нафар ҳимоячининг орасидан ўтиб, жарима майдончасига кириб борганди. Тўп РУстам Аъзамовга келиб тушди, аммо унинг зарбаси муваффақиятсиз чиқди
25'
Аммо бу жарима зарбасидан ҳеч қандай наф чиқара олишмади
24'
Фарғоналиклар жарима зарба ишлашди. Чап қанотга яқин жойдан
22'
"Нефтчи" дарвозаси олдида бурчак тўпи
20'
Тожиев ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. Зайниддин дарвозабон билан 5-6 метр масофада ёлғиз қолди ва сакраётган тўпни ўзига бўйсундиргунча вазиятни қўлдан чиқарди!
18'
Алижоновнинг 25 метрлардан берган зарбаси ноаниқ чиқди
17'
"Нефтчи" уюштиришга ҳаракат қилаётган ҳужумлари жарима майдончаси ичигача етиб бораётгани йўқ
16'
Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Муҳаммад Биндининг зарбаси ноаниқ бўлди
14'
Зайниддин Тожиев ўз ёшига хос бўлмаган тезкорлик билан 2-3 нафар ҳимоячини алдаб ўтишга муваффақ бўлди. Аммо жарима майдончаси ичида бошқа ҳимоячи билан тўқнашиб, майдонга йиқилди. Ўйин қоидаси бузилмади!
11'
"Локо" сафида илк расмий ўйинини ўтказаётган Жора Оганесян жарима тўпини тўппа-тўғри "тўққизлик"ка жойлаб қўйди!
11'
ГООООООООООООООЛ!!!
10'
Казанков жарима зарбасини тепаётганида "Нефтчи" футболчиси Азиз Алижонов муддатидан олдин жонли деворни тарк этгани учун огоҳлантирилди. Жарима бошқатдан тепилади
8'
Фарғоналикларнинг дарвоза томон илк зарбаси кучсиз чиқди ва уни БУгало осонгина эгаллаб олди. Энди эса "Нефтчи" дарвозаси олдида дарима зарбаси. Шундоққина жарима чизиғи устида!
7'
"Локомотив" қисқа паслар орқали ўнг қанотдан 2-3та ҳужумлар уюштирди. Бундай майдонда комбинацион ўйин кўрсатиш катта натижа
6'
Майдон эгаларида яхши имконият бўлганди. ЗАйниддин Тожиев бош билан дарвозага тўғри зарба йўллай олмади. Ташаббус темирйўлчилар томонига ўтмоқда
5'
"Локо" 25 метрлардан жарима зарбасини тепди. Дарвозабон Элдор Исабоев эгаллаб олди.
4'
ТТЙМИ стадионининг салқин трубунаси мухлислар билан деярли тўлди. Мухлислар оқими давом этмоқда.
3'
Фарғоналиклар бош мураббийи Юрий Саркисян бетоб бўлиб қолгани туфайли бугунги ўйинга кела олмади.
2'
"Локо" бугун қора рангли футболда илк марта ҳаракат қилмоқда. "Нефтчи" эса оқ рангли футболкада ўйнамоқда
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Жамоалар майдонда саф тортишди. Қуръа ташлаш маросими ўтказилмоқда.
'
Жамоалар ўйин олди машғулотни якунлашди. Ўйинни ФИФА рефериси В.Коваленко бошқаради.Унга қанотларда М.Саидқосимов ва Р.Ильясов ёрдамлашади.
'
Икки жамоа футболчилари майдонни айланиб кўришмоқда. Учрашув бошланишига 1 соатдан камроқ вақт қолмоқда
'
Бугун "Локомотив" биринчи марта ўзининг қора ранг футболкаларида майдонга тушади. "Нефтчи" эса оқ рангли футболкаларда ҳаракат қилади.
'
Ўзаро ўйинларда энг кўп иштирок этган футболчи – бу фарғоналиклар аъзоси Иқбол Акромовдир. У «Локомотив» – «Нефтчи» тўқнашувларида 12 марта майдонга тушган.
'
Қизиғи, улар ўртасидаги ўйинларда бирон марта ҳам дуранг қайд этилмаган.
'
Жамоалар ўзаро ўйинларда 7 мартадан ғалабага эришган бўлса-да, тўплар нисбатида устунлик «Нефтчи» тарафида.
'
Бу икки жамоанинг шу кунгача учрашувларига назар соладиган бўлсак, «Локомотив» ва «Нефтчи» жамоалари Ўзбекистон чемпионатларида шу кунгача 14 марта рўбарў келишган.
'
Олий лига вакиллари ўртасида Ўзбекистон XXI миллий чемпионати 4-тур ўйинларига бугун «Локомотив» – «Нефтчи» учрашуви якун ясаб беради.
'
Ассалом алейкум, азиз футбол мухлислари! 4 турдан жой олган "Локомотив" - "Нефтчи" учрашувидан онлайн трансляциямизни бошлаймиз
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.