14/11 05:00 | Уругвай | - | Колумбия | ||
14/11 05:00 | Перу | - | Чили | ||
14/11 14:10 | Австралия | 0-0 | Саудия Арабистони | ||
14/11 17:00 | КХДР | 2-3 | Эрон | ||
14/11 19:00 | Баҳрайн | 0-1 | Хитой | ||
14/11 19:00 | Кувайт | 1-3 | Жанубий Корея | ||
14/11 21:00 | Уммон | 1-0 | Фаластин | ||
14/11 21:15 | Ироқ | 0-0 | Иордания | ||
14/11 21:15 | Қатар | 2-0 | Ўзбекистон | ||
14/11 21:15 | БАА | 2-0 | Қирғизистон | ||
15/11 02:00 | Венесуэла | - | Бразилия | ||
15/11 04:30 | Парагвай | - | Аргентина | ||
15/11 05:00 | Эквадор | - | Боливия | ||
15/11 17:00 | Индонезия | - | Япония |
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
ЖЧ-2022 саралаш баҳси
Осиё. «D» гуруҳи, 10-тур. Бош ҳакам: Ко Хюинг Жин (Ж.Корея) | ||
С.АРАБИСТОНИСалмон ал-Фараж (25, 33)
Али ал-Ҳассан (53) |
3 : 0 |
ЎЗБЕКИСТОН |
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
21.Муҳаммад ал-Овайс (Д) 02.Салтон ал-Ғанам 03.Абдуллоҳ Маду 13. Ёссир аш-Шаҳроний 23.Ҳассан ат-Тамбактий 07.Салмон ал-Фараж 08.Али ал-Ҳассан 14.Абдуллоҳ Отайф 11.Солиҳ аш-Шеҳрий 18.Абдулраҳмон Ғарийб 19.Фаҳад ал-Муваллад |
12.Санжар Қувватов (Д) 03.Ҳожиакбар Алижонов 05.Рустамжон Ашурматов 09.Одил Аҳмедов 23.Иброҳимхалил Йўлдошев 06.Одил Ҳамробеков 07.Отабек Шукуров 13.Олег Зотеев 18.Вагиз Галиулин 10.Жалолиддин Машарипов 14.Элдор Шомуродов |
|
ЗАҲИРА | ||
01.Муҳаммад ал-Ямий (Д) 22.Зайд ал-Бавардий (Д) 04.Муҳаммад Хуброний 05.Абдулалоҳ ал-Амрий 12.Сауд Абдулҳамид 10.Али ал-Асмарий 15.Носсир ад-Довсарий 09.Абдуллоҳ Ал-Ҳамдан 17.Муҳаммад Марзуқ 20.Фирас ал-Биракан |
01.Абдувоҳид Неъматов (Д) 16.Валижон Раҳимов (Д) 02.Ислом Қобилов 15.Ҳусниддин Алиқулов 20.Ислом Тўхтахўжаев 08.Икром Алибоев 17.Достонбек Ҳамдамов 19.Аброрбек Исмоилов 22.Ойбек Бозоров 04.Фаррух Икромов 11.Темурхўжа Абдухолиқов 21.Игорь Сергеев |
|
САРИҚ КАРТОЧКА | ||
Салмон ал-Фараж (67)
|
Отабек Шукуров (90+1)
|
Матн
90+8' |
|
Ўйин якунланди. Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасидаги ўз юришини тўхтатди. Саудия ўз йўлидаги асосий рақиблардан бирини олиб ташлади |
90+8' |
|
Машарипов томонидан 16 метрлардан йўлланган зарба натижасида тўп дарвозабонга келиб тушди |
90+5' |
|
Султон ал-Ғаннам огоҳлантириш олди |
90+5' |
|
Элдор ўткир бурчак остида анча ноаниқ зарба йўллади |
90+4' |
|
Сауд Абдулҳамид огоҳлантириш олди. У Ашурматовга жароҳат етказди |
90+3' |
|
Одил 16 метрлардан аниқ зарба бера олмади |
90+2' |
|
Вуууҳ! Алибоев жарима майдонига кириб, ўткир бурчак остида зарба берди. Дарвозабондан сэйв |
90' |
|
Иккинчи таймга 8 дақиқа қўшиб берилди |
90+1' |
|
Отабек Шукуров сариқ карточка олди |
89' |
|
Жалолиддин бурчакдан етказган узатмага Икромов бош билан зарба берди. Ноаниқ |
88' |
|
Машарипов жаримадан узатмани амалга оширди. Тўп яна ўша Муҳаммадда |
87' |
|
Саудия жон-жаҳди билан ҳимояланмоқда. Битта ҳам гол ўтказиб юбормоқчи эмас |
84' |
|
Зотеев чап қанотдан берган узатмаси Шомагача етиб келмади |
83' |
|
Эҳҳ, Ойбек ва Фаррух яхши комбинация ташкил қилишганди. Икромов сўнгги зарбани бера олмади |
82' |
|
Алижоновдан узатма, тўп эса Муҳаммадда |
81' |
|
Абрамовдан оригинал услуб: яқиндагина майдонга тушган Достон Ҳамдамов ўрнига Фаррух Икромов туширилди |
80' |
|
Яхши комбинация ташкил қилдик. Аммо Шомуродовнинг узатмасини дарвозабон эгаллаб олди |
78' |
|
Саудияда икки ўзгариш бўлди. Жароҳат, cooling break, алмашувлар баҳонасида ўйин 6 дақиқа тўхтаб қолди |
75' |
|
Жароҳатланган футболчи майдондан ташқарига олиб чиқиб кетилди. Ҳакам сув ичиш учун танаффус эълон қилди |
72' |
|
Саудия Арабистони дарвозабони ва ҳимоячиси ўзаро тўқнашиб кетишди. Мудофаа вакилининг аҳволи яхши эмасга ўхшайди |
70' |
|
Машарипов бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Алибоев зарба йўллашга муваффақ бўлди. Аммо ноаниқ |
69' |
|
Шукуров жаримадан аниқ зарба берди. Ал-Овайс тўпни осонлик билан эгаллаб олди |
67' |
|
Фараж ал-Салмон очиқчасига Алибоевни тепди ва сариқ карточка олди. Асабий ҳолат юзага келди |
63' |
|
Саудияда 2та ўзгариш бўлмоқда |
63' |
|
Бурчакдан етказилган тўпга Элдор бош билан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
62' |
|
Алижонов бурчак зарбаси ишлади |
60' |
|
Вуууҳ! Ойбек Бозоров олис масофадан хавфли зарба йўллади. Дарвозабондан сэйв |
59' |
|
Қувватовдан сэйв! Зотеевдан қўпол хато! |
59' |
|
Алижонов чап қанотдан яхши пас бердию, яна ўша Муҳаммад тўпга эга чиқди |
58' |
|
Жалолиддин фаолликни оширмоқда. Унинг узатмасидан кейин тўпни ал-Овайс эгаллаб олди |
57' |
|
Машариповнинг узатмасидан кейин Шомуродов жарима майдонига кирди, аммо посбон тўпни эгаллаб олди |
54' |
|
Саудияда ҳам 2та ўзгариш бўлди |
53' |
|
Ўзбекистонда бирданига 3та ўзгариш: Йўлдошев ўрнига Икром Алибоев, Галиулин ўрнига Ойбек Бозоров, Ҳамробеков ўрнига Достон Ҳамдамов туширилди. |
53' |
|
ГОЛ! Али ал-Ҳассан осонгина учинчи гони уриб кетди. Нима бўлган ўзбекистонлик йигитларга? |
49' |
|
Машарипов чап қанотдан яхши узатма берди. Аммо тўпни қабул қилиб оладиган ҳеч ким йўқ |
47' |
|
Иброҳимхалил олис масофадан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
46' |
|
Иккинчи бўлим старт олди. Аммо ҳозирча таркибимизда ўзгариш бўлмайди. Давом ўтамиз. Бизга камида дуранг керак |
46' |
|
Иккинчи тайм бошланиш арафасида. Таркибимизда ўзгаришлар бўлиши керак |
45+2' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Саудия Арабистони - Ўзбекистон - 2:0. |
45' |
|
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
43' |
|
Терма жамоамиз кетма-кет икки марта бурчак зарбасини тепди, аммо улардан фойдалана олмадик |
42' |
|
Вуууҳ! Шомуродов жарима майдонига кирди, аммо дарвозабон қутқарди! |
41' |
|
Эҳҳҳ, Шукуров! Отабек рақиб жарима майдони ичида ҳимоячидан тўпни олиб қўйиб, посбон билан яккама-якка вазиятда ноаниқ зарба берди. Афсус... |
39' |
|
Вуууҳ! Саудиялик футболчининг 18 метрлардан йўллаган зарбасидан сўнг тўп тўсинга тегиб қайтди |
37' |
|
Ҳужумларимиз ва олис масофадан бераётган узатмаларимиз ўхшамаяпти |
35' |
|
Марказдан етказилган узатмага Шомуродов етиб бора олмади. Тўпни дарвозабон эгаллаб олди |
' |
|
|
33' |
|
ГОЛ! Саудия Арабистони чиройли комбинация ташкил қилди ва ҳисобдаги фарқни оширди. Яна ўша Салмон ал-Фараж! |
30' |
|
Томоқ ҳўллаб олиш учун танаффус |
30' |
|
Шукуров олис масофадан зарба йўллашга уринди. Ноаниқ |
29' |
|
Терма жамоамиз ҳужум ташкил қилмаса бўлмайди энди |
25' |
|
ГОЛ! Саудия Арабистони ҳисобни очди. Салмон ал-Фараж яккама-якка вазиятга чиқиб, ҳисобни очди |
24' |
|
Шомуродов жарима майдонига кириб бордию, аммо футболчиларимиз бир-бирларини тушунмай қолиши оқибатида тўп йўқотилди |
22' |
|
Томонлар тўпни асраб-авайлашга ҳаракат қилишмоқда. Ҳар икки жамоа ҳимояда мустаҳкам ўйнашга интилмоқда |
20' |
|
Фаҳад ал-Муваллад ўнг қанотда Йўлдошевни алдаб ўтиб кетди ва жарима майдонига узатма берди. Тўпни Ашурматов бош билан майдондан ташқарига чиқариб юборди |
14' |
|
Бугун бизни дуранг қаноатлантиргани учун бўлса керак, миллий жамоамиз бугун эҳтиёткор ўйин намойиш этмоқда. Эътибор марказ учун курашга қаратилган. |
12' |
|
Яхши ҳужум ташкил қилгандик. Аммо сўнгги паллада Алижонов жарима майдонига кириш арафасида тўпни ўзига бўйсундира олмади |
11' |
|
Галиулин ўнг қанотда яхши ҳаракат қилиб, бурчак зарбаси ишлади. Машарипов томонидан етказилган узатмани ҳимоячилар қайтаришди |
10' |
|
Қувватов бу сафар ишончли ҳаракат қилишди |
9' |
|
Бошқа гуруҳларда якунланган баъзи ўйинлар натижасидан келиб чиқиб ҳозирча хулоса: Ўзбекистон терма жамоаси кейинги босқичга чиқиш учун бугун камида дуранг қайд этиши керак. |
3' |
|
Саудия ҳисобни очишга жуда яқин келди. Қанотдан етказилган узатмага чиқишда Қувватов хатога йўл қўйди. Салмон ал-Фараж тўпни дарвозага буриб юбора олмади. Зарба ноаниқ чиқди |
2' |
|
Саудиялик футболчи офсайдга тушиб қолди |
1' |
|
Диққат, ўйин бошланди! |
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Ўзбекистон терма жамоаси учун бугун ўта муҳим ўйин бўлиб ўтади. Ҳаёт-мамот масаласи деса ҳам бўлади. Рақиб — Саудия Арабистони |
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|