Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо - Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Евро-2020 Испания - Италия

Ярим финал

Италия

Кьеза 60

1 : 1

Испания

Мората 80
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Доннарумма, Ди Лоренцо, Бонуччи, Кьеллини, Эмерсон, Барелла, Жоржиньо, Верратти, Кьеза, Иммобиле, Инсинье.   Симон, Аспиликуэта, Ляпорт, Гарсия, Альба, Коке, Бускетс, Педри, Ольмо, Ф. Торрес, Оярсабаль.

Матн

120'
Демак, бугунги матнли трансляция ўз якунига етди. Биздан узоқлашманг, хайр, саломат бўлинг
120'
Қийин кечган баҳсда Италия финал йўлланмасини қўлга киритди. Испанлар ҳам жуда яхши таассурот қолдирди, аммо уларга омад етишмади.
120'
Ҳал қилувчи зарба. Жоржиньо. ГОООООООООООЛ! Италия финалда
120'
Мората тўп ёнида ва унинг зарбасини Доннарума қайтарди
120'
Бернардески 11 метрлик чизиққа келди ва мукаммал зарба билан Италияни олдинга олиб чиқди
120'
Тьаго тўп ёнида ва хотиржам гол урмоқда. Ҳисоб 2-2
120'
Бонуччи тўп ёнида ва Италия яна олдинга чиқиб олди
120'
Морено тўп ёнига келмоқда. У ҳам гол уришга муваффақ бўлди
120'
Белотти тўп ёнди. У эса гол урмоқда
120'
Испаниядан ҳам илк зарба. Ольмо тўп ёнида ва у ноаниқ зарба бермоқда
120'
Италия. Биринчи зарба. Локателли тўп ёнида ва Симон қайтармоқда
120'
Пенальтилар серияси бошланиш арафасида
120'
Экстра таймлар ҳам ўз якунига етди. Энди ғолибни пенальтилар серияси аниқлаб беради
120'
Алькантаранинг пасига аниқлик етишмади ва Доннарума тўпни тепиб беради
118'
Бонуччига сариқ карточка кўрсатилди. У Моратага қарши ўйин қоидасини бузди
117'
Ўйиннинг 117-дақиқаси тугаб бормоқда. Ҳисоб ҳамон 1-1
113'
Италия ҳужумга қочиб кетаётган бир пайтда Пау Торрес яхши ўйнаб ҳужумни тўхтатди
112'
Майдон марказида Белотти Альбага нисбатан ўйин қоидаси бузди
110'
Италия гол урди, аммо яққол офсайд бор эди бу ерда
108'
Эрик Гарсия жароҳат олиб майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Пау Торрес майдонга тушди
107'
Италиядан қарши ҳужум, аммо зарбагача иш бормади
106'
Кьеза ўрнига Бернардески майдонга тушди
106'
Ольмо супер ҳаракатлари билан одимлаб бораётган бир пайтда Италия ҳимоячиси ўйин қоидасини бузди
106'
Доннарума жуда қалтис ҳаракат қилмоқда
105'
Тьаго Алкантара Бускетс ўрнига майдонга тушди
105'
Кьеза жароҳат олган бўлсада ўйнашда давом этмоқда
105'
Илк экстра тайм ўз якунига етди. Унда испанлар яққол устунлик қилди
104'
Мората ҳужумни анчагина кучайтиргани сезилмоқда
102'
Белотти ҳужумда офсайдда қолиб кетди
101'
Испания ўта хавфли ҳужумлар уюштирмоқда, аммо зарбаларни ёки Доннарума ёки ҳимоячилар қайтармоқда
99'
Испаниядан жуда ҳафвли ҳужум. Италия дарвозаси олдида испанлар ҳавфли зарбалар берди, аммо тўп дарвозага киришни хоҳламади
97'
Ольмога нисбатан Толои жуда ҳавфли ўйнади ва сариқ карточка олди
94'
Испания ўзида узоқ вақт тўпни эгаллаб турди, аммо бундан бирор фойда чиқара олмади
91'
Ольмо жарима зарбаси тепиб берди, аммо ҳимоячилар тўпни қайтарди
90'
Экстра таймларнинг биринчисига старт берилди
90+3'
Ўйиннинг асосий вақти ўз якунига етди. Ҳисоб 1-1 ва биз экстра таймлар гувоҳи бўламиз
90+2'
сўнгги бир дақиқа ва тўп яна испанларда
90+1'
Испания ўйин сўнггида олдинга ўтмоқда
89'
Италия ўйин якунида кучли прессинг қилмоқда ва Испания ҳимоядан чиқишда бироз қийналмоқда
87'
Мората яхши нуқтада тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди
86'
Жоржиньо томонидан Педрига нисбатан ўйин қоидаси бузилди
84'
Моратанинг узатмасидан сўнг Морено яхши имкониятни кўкка совурди
83'
Испания голдан кейин янада жонланди ва олдинга ўтишда давом этмоқда
80'
ГООООООООООЛ! Мората ҳисобни тенглаштирмоқда
80'
Берардининг жарима майдони яқинидан тепган тўпини Симон ушлаб олди
76'
Мората ажойиб вазиятдан фойдалана олмади
75'
Испаниянинг олдинга ўтишда давом этмоқда
73'
Пессина Вератти ўрнига майдонга тушди. Толои эса Эмерсонни алмаштирди
69'
Ўйинда яна бир ўзгариш. Морено Ойарзабаль ўрнига майдонга тушди. Родри эса Кокенинг ўрнига ўйинни давом эттиради
67'
Кьеза шунчаки "даҳшат" ўйнади. Унинг узатмасидан сўнг Берарди ажойиб имкониятдан фойдалана олмади
66'
Ольмодан ажойиб зарба, аммо яна бироз ноаниқ.
64'
Ойарзабаль ажойиб вазиятни кўкка совурмоқда
61'
Ферран Торрес ўрнига майдонга Мората тушди. Шунингдек, Берарди Иммобилини алмаштирди
60'
ГООООООООООООООЛ! Кьеза қарши ҳужумдан гол уриб кетмоқда
56'
Ойарсабальдан узоқ масофадан яхши зарба, аммо Доннарума тўпни эгаллаб олди
56'
Испаниядан жуда ҳавфли ҳужум. Ферран Торреснинг зарбасини ҳимоячилар қайтарди
55'
Ўйинда ўзгариш бўлиши кутилмоқда. Берарди майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда
53'
Ҳозирча Италия иккинчи бўлимда ҳам ўз ўйинини кўрсата олмаяпти
51'
Бускетсдан ажойиб зарба, аммо бироз ноаниқ
51'
Бускетс сариқ карточка олди
49'
Ольмонинг қанотдан узатилган тўпидан сўнг Ди Лоренцо тўпни қайтариб юборди
47'
Инсинье бурчак зарбаси ишлаб олди
47'
Испания иккинчи бўлимни ҳам яхши бошлади
45'
Иккинчи бўлим старт олди
45'
Биринчи бўлим ўз якунига етди. Ҳозирча ҳисоб очилганича йўқ
44'
Эмерсондан ўткир бурчак остидан ажойиб зарба ва тўп дарвоза устинига тегди
43'
Майдон марказида Эмерсонга нисбатан яна ўйин қоидаси бузилди
42'
Испания олдинга ўтмоқда, бироқ кескин ҳужумлар вужудга келмаяпти
40'
Майдон марказида Бускетсга нисбатан ўйин қоидаси бузилди
38'
Яхши кетаётган ҳужумга Ойарзабал "хунук" нуқта қўйди. Жуда ҳам ноаниқ пас
36'
Эмерсон олдинга ўтаётган бир пайтда уни йиқитишди, аммо ўйин қоидаси бузилмади
35'
Ферранга нисбатан Ди Лоренцо ўйин қоидасини бузди
32'
Ольмо узоқ масофадан ноаниқ зарба йўллади
31'
Бугун Испания терма жамоаси яхши ҳимояланмоқда. Ҳужумкор италянлар ҳозирча испанларга катта хавф туғдира олмаяпти
27'
Олмога нисбатан Кьеллини томонидан жарима майдони яқинида ўйин қоидаси бузилгандек кўринди, аммо ҳакам фол қайд этмади
25'
Педридан яна бир ажойиб пас ва Олмо дарвозага зарба йўллади, бироқ Доннарума тўпни қайтарди
24'
Бускетс Италия терма жамоаси жарима майдони атрофида йиқилиб тушди, аммо жарима зарбаси берилмади
22'
Италия ўйинга қайтмоқда ва устунликни ўз қўлига олди
20'
Италия терма жамоаси бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади
20'
Майдон марказида италияликларга нисбатан икки марта ўйин қоидаси бузилди
18'
"Қизил фурия" фойдасига бурчак зарбаси
16'
Испания терма жамоаси ҳимояда хатога йўл қўйди ва Бареллага нисбатан ўйин қоидаси бузилди
14'
Ферран Торрес ажойиб рейд уюштирди ва зарба берди, аммо бироз ноаниқ
12'
Педрининг ажойиб узатмасидан сўнг Ойарзабал вазиятдан фойдалана олмади
10'
Испания устунликни қўлга олди ва Италия жарима майдони олдида хавфли вазиятлар яратишга интилмоқда
8'
Альбанинг қаноти анча яхши ишламоқда
7'
Ҳозирча ўйин темпи ўртача. Жамоалар таваккалга қўл урмаяпти
5'
Испанлар тўп назоратини ўз қўлига олди
2'
Италия терма жамоаси ўйинни хақфли ҳужум билан бошлади
0'
Учрагувга старт берилди
0'
Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари. Евро-2020 ярим финалидан ўрин олган Испания - Италия терма жамоалари ўртасидаги қизиқарли баҳсдан онлайн матнли транслайияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.