Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Ўзбекистон кубоги

Чорак финал

Шўртан

Маъруф Жумаев

1 : 2

Қизилқум

Ислом Кенжабоев
Ислом Кенжабоев
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
1.Амирбек Лутфуллаев,
5.Озодбек Ражабов,
14.Фарзин Мухторов,
19.Бобур Мамадаминов, 20.Исломбек Баратов, 23.Муҳриддин Ботиров,
34.Шаҳбоз Жўраев,
66.Аҳмед Қобилжонов,
70.Маъруф Жумаев,
76.Муҳриддин Зоиров,
85.Сарвар Бўронов.
  22.Артём Макосин,
6.Эркин Байдуллаев,
7.Ислом Кенжабоев,
8.Гиорги Кухианидзе,
10.Мате Ватсадзе,
17.Салим Мустафоев,
18.Жасур Азимов,
20.Ислом Тўхтахўжев,
25.Азизбек Усмонов,
30.Элгужа Григалашвили, 71.Тимур Набиев.
ЗАҲИРА
13.Жаҳонгир Жамолов,
7.Бекзод Сувонов,
11.Асадбек Самариддинов, 17.Жавоҳир Ҳасанов,
22.Жавоҳир Шокиров,
24.Шоҳруҳ Абдураимов,
99.Алпомиш Миров.
  1.Игнатий Нестеров,
9.Беҳруз Садиллоев,
11.Шамсиддин Сагдуллаев, 14.Файзулло Қамбаров,
19.Жамшид Ҳасанов,
32.Илҳомжон Кенжаев,
44.Ҳумоюн Абдуалимов,
88.Аҳрор Умаржонов, 92.Владислав Алексин.
САРИҚ КАРТОЧКА
Бобур Мамадаминов
 

Матн

90+'
Шу темпда бугунги трансляциямизга якун ясаймиз. Келгуси баҳсларгача учрашгунча хайр, саломат бўлинг
90+'
Қадрли дўстлар! учрашув якунланди. Қизилқум Актамов бошчилигида чорак финалга йўл олди
90+'
Бош ҳакам иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берди
90'
Хавфлиии! Сўнгги дақиқаларни меҳмонлар анча фаол ўтказишмоқда. Владислав Алексин деярли бирга бир вазиятдан унумли фойдалана олмади
85'
Шўртан ўйинда назоратни қўлга олди. Бироқ рақиб ҳимояси анча мустаҳкам ушлаб бермоқда
80'
Макосинга майдоннинг ўзида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. У жиддий жароҳат олган бўлиши мумкин
79'
Меҳмонлар посбони Артём Макосинга нисбатан қўпол ўйнагани учун Жавоҳир Ҳасановга сариқ карточка кўрсатилди
75'
Қизилқум ўйинни тўлалигича назорат қилмоқда. Рақиб майдоннинг иккинчи қисмига ўтишга қийналмоқда
70'
Зарбааа! Ватсадзе яна бир вазиятни кўкка совурди. Тўп дарвоза тўсинини силаб ўтиб кетди
65'
Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув ғолиби АГМК ҳамда Нефтчи жуфтлиги ғолиби билан баҳс олиб боради
63'
Ўйиндаги устунлик тўлиқ Қизилқум томонига ўтиб кетди
61'
Гоооооол! Ислом Кенжабоевдан дубл. У пеналтини аниқ амалга оширди
60'
Пеналтиии! Қизилқум фойдасига 11 метрлик нуқта белгиланди
56'
Гоооооол! Ислом Кенжабоев жарима майдони ичидаги пала партишликдан унумли фойдаланди. У Байдуллаевнинг узутмасидан сўнг ҳисобни тенглаштирди
50'
Ухххх! Эркин Байдуллаевнинг амалга оширган стандарт вазиятида ҳужумчилар зарба йўллашди. Бироқ ғузорлик ҳимоячилар бўш қолган дарвозага кириб кетаётган тўпни сўнгги лаҳзаларда қайтариб қолишга эришди
46'
Таймни Шўртан ҳужумкор руҳда бошламоқда. Дастлабки вазиятлар хавфли кўриниш оляпти
45'
Қадрли дўстлар, иккинчи бўлимга старт берилди. Қизиқарли баҳснинг давоми ҳам шиддатли темп тақдим этиши табиий
45'
Бош ҳакам учрашув биринчи бўлимига ҳеч қанча вақт қўшиб бермади. Танаффус
43'
Ғузорликлар майдон марказини қўлга олишга асосий урғуни бермоқда. Бу эса жамоага баҳсда катта устунлик бермоқда.
41'
Шўртан ўйинни жуда ақлли темпда ўтказмоқда. Мезбонларнинг ҳимояси деярли бехато ўйнаяпти. Рақиб тўпларига ўз вақтида блок қўйишга улгуряпти
40'
Зарбааа! Ватсадзе стандарт вазиятдан узатилган тўпга кучли зарба йўллади, бироқ мезбонлар посбони Амирбек Лутфуллаев жамоасини муҳим голдан қутқариб қолди
33'
Баҳсда Қизилқум Суперлига вакили сифатида биринчи жамоа бўлиб ҳаракат қилмоқда. Меҳмонлар ўйинни назорат қилишяпти, бироқ зарбалар аниқлиги жуда паст фоизга эга
30'
Зарбааа! Эркин Байдуллаевнинг жарима зарбаси ааанча ноаниқ кўриниш олди
29'
Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг асосий вақтида ғолиб номи аниқланмаса, жамоалар бевосита экстра таймлар ва пеналтилар сериясига мурожаат қилишади
24'
Зарбааа! Шўртан жарима зарбасини хавфли ижро этди. Муҳриддин Зоировнинг зарбаси ноаниқ кетди
22'
Бизда илк сариқ карточка. Бобур Мамадаминов рақибига нисбатан тактик фол ишлатди
19'
Меҳмонлар навбатдаги ҳужумни бесамар якунламоқда. Бу сафар ҳам яна Ватсадзенинг уриниши ўхшамади
12'
Гооооооол!!! Учрашувда ҳисобни кутилмаганда Шўртан очмоқда. Маъруф Жумаев чап қанотдан узатилган тўпни икки ҳимоячи орасида бўлишига қарамай тўхтатмай туриб дарвозага йўллади. Чиройли гол!
10'
Зарбааа! Баҳсда илк аниқ зарба. Ватсадзенинг йўллаган тўпини дарвозабон ушлаб олди
07'
Қизиқарли маълумот: Ушбу жамоалар 2010 йилда ҳам ушбу мусобақанинг нимчорак финалида қатнашишганди. Унда икки ўйин натижасига кўра Шўртан кейинги босқичга йўл олган эди
04'
Учрашувдаги биринчи хавфли вазият!!! Қизилқумнинг илк бурчак зарбаси ноаниқ кетмоқда
01'
Демак дўстлар, учрашувга старт берилди
00'
Ўзбекистон кубогининг нимчорак финалидан ўрин олган "Шўртан" - "Қизилқум" учрашуви бошланмоқда. Ушбу учрашувни сайтимиз орқали матнли трансляция кўринишида кузатиб боришингиз мумкин.
00'
Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари!!!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.