Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри 2-2 Ювентус
20/04 00:00 Ницца 3-0 Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

Онлайн трансляция

Осиё чемпионлар лигаси, «В» гуруҳи

1-тур, 25 февраль, соат 22:00

АЛ-ФАТҲ

0 : 0

БУНЁДКОР

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
12.Али ал-Мазядий
4.Бадр ал-Наклий
5.Жемел Аммар
7.Ҳамдан ал-Ҳамдан
8.Ҳуссайн ал-Муқаҳвий
9.Фуакупуту Дорис Саломо
14.М.Феҳад
17.Ал-Абдуллоҳ Абдуллоҳ Али
21.Муҳаммад Ҳайдар
32.Бо Шагра
77.Элтон Хосе
  25.Муроджон Зуҳуров
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов
5.Дилшод Жўраев
8.Жавлон Иброҳимов
11.Александр Пишур
14.Воҳид Шодиев
16.Карлес Кото
21.Сардор Рашидов
23.Саҳоб Жўраев
40.Сергей Симоненко
ЗАҲИРА
11.Фаҳад Эссам ас-Сауд
15.Бадир ал-Хамийс
22.Абдуллоҳ ал-Овайшир
25.Абдуллоҳ ал-Дусарий
50.Шафи ал-Доссарий
80.М.Султон
88.Муборак ал-Асмарий
  6.Анвар Ғофуров
10.Анвар Бердиев
18.Бобур Акбаров
24.Баҳодир Пардаев
27.Сардор Собирхўжаев
33.Олег Зотеев
45.Акбар Тўраев

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат. Яна 1 соатдан кейин бошланадиган "Олимпиакос" - "Манчестер Юнайтед" баҳсида яна учрашамиз
'
"В" гуруҳида иккинчи ўйин ҳам 0:0 ҳисоби билан тугади. "Ал-Жаиш" - "Фулад" - 0:0
'
Нима ҳам дердик, ўйинга мос натижа!
'
Ҳар иккала жамоа ҳисобига биттадан очко ёзилди
'
"АЛ-ФАТҲ" - "БУНЁДКОР" - 0:0
90+3'
ЎЙИН ТУГАДИ!
90+3'
Мезбонлар майдон марказига яқин жойда жарима зарбасини ўйинга киритишди. Зуҳуроқ тўпни муштлари билан уриб юборди
90+2'
Олис масофадан жарима майдончасига етказилган тўп Зуҳуровга насиб этди
90+1'
Муҳаммад Ҳайдар ўрнига Муборак ас-Султон майдонга тушди
90+1'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
90'
Мезбонлар бурчак тўпи ишлашди
89'
Вакилларимизнинг қарши ҳужуми эса бурчак тўпи билан тугади. Аммо ундан наф чиқара олмадик
88'
Муҳаммад Ҳайдар яна жарима майдончамизга кириб борди. ҲИмоячиларимиз хушёр ўйнашди
87'
Собирхўжаев хавфли ўйнагани учун огоҳлантириш олди
87'
Ўйин майдон марказида
84'
Элтон майдонни тарк этди, унинг ўрнига Бадир ал-Хамис тушди
83'
"Бунёдкор" ўйинни рақибга бериб қўйди
82'
Дорис Саломо жарима майдончаси ичида икки нафар ҳимоячимиздан баландроқ сакраб, дарвоза томон бош билан зарба берди. Бахтимизга ноаниқ
81'
Саҳоб Жўраев ўзи майдон ташқарисига чиқиб кетаётган тўпни бош билан бурчак тўпи томонга буриб юборди
81'
Карлес Кото ўрнига Олег Зотеев туширилди
80'
Мезбонлар таваккал қилишмоқчи. Улар катта куч билан олдинга ўтишмоқда. Мана ҳозир Муҳаммад Ҳайдар Шораҳмедов ўтиб кетиб, бемалол жарима майдончаси кириб борди ва тўпни шерикларига етказаётганида Бобур Акбаров тўни майдон ташқарисига чиқариб юборди
78'
Пишур рақиб жарима майдончаси ичида тўп учун курашда ютиб чиқди ва тўпни Карлесга етказди. Котонинг зарбаси аниқ бўлмади
77'
Дори Соломо олис масофадан Зуҳуров дарвозасини ўққа тутди. Мурод тўпни эгаллаб олди
75'
Ҳамдан ал-Ҳамдан майдонни тарк этди. Муборак ал-Асмарий ўйинни давом эттиради.
75'
Муҳаммад Ҳайдарнинг қайчи услубида берган зарбаси кучсиз чиқди. Акбаров бош билан уни майдон ташқарисига чиқариб юборди
71'
Муҳаммад ал-Фаҳад олис масофадан зарба беришга қарор қилди. Кучли, аммо ноаниқ
69'
Шораҳмедов тўпни жарима майдончасига етказиб бера олмади
67'
Саҳоб Жўраев тўпни Рашидовга узатди. Сардор бир ҳимоячини алдаб ўтиб, тўпни шеригига узатганди. Аммо ҳимоячи тўпни қайтариб юборди
66'
Хайрулла Каримов ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Бобур Акбаров туширилди
64'
Иброҳимов ҳужумни ўнг қанот бўйлаб бошлади. Шораҳмедов тўпни чиройли тарза жарима майдончаси кириб бораётган Шодиевга етказди. Воҳиднинг 3-4 метрдан бош билан берган зарбаси дарвозабоннинг оёқларига тегиб қайтди ва яна Шодиевга тегиб дарвозага кириб кетаётганиди ҳимоячи тўпни чизиқ устида қайтариб юборди!
64'
!!!!!!!!!!!!!!!! Шодиеееееввв!! Омад "Ал-Фатҳ" дарвозабони томонида бўлди
63'
Дилшод Жўраев ўрнига 20 ёшли Сардор Собирхўжаев майдонга тушди
60'
Вакилларимиз майдон марказида кетма-кет иккита фол ишлатишди
58'
Хайрулла Каримов майдонга қайтди
58'
Бурчакдан етказилган тўпни Воҳид Шодиев дарвозагача 2-3 метр масофадан бош билан дарвоза устидан ўтказиб юборди
57'
Рашидов чап қанотдан очилди ва тўпни жарима майдончасига етказди. ҲИмоячи уни майдон ташқарисиига чиқариб юборди. Бурчак тўпи
56'
Хайрулла Каримов жарима майдончаси ичида ётибди. Унга тиббий ёрдам кўрсатиш учун футболчини футбол тезёрдам машинасида ташқарисига олиб чиқиб кетишди. Бобур Акбаров тайёргарлик кўрмоқда
54'
Муҳаммад Ҳайдар чап қанотда Шораҳмедовни алдаб ўтиб, жарима майдончасининг нариги қанотида очиқ турган ал-Ҳамданга тўпни етказди. Ҳамдан бош билан берган зарбаси анча ноаниқ чиқди
53'
Элтон "девор" ўйнаб, 22 метрлардан кучли зарба берди. Ноаниқ
52'
Иккинчи бўлим анча қизиқарли бошланди
51'
Ал-ҳасаликлар ҳужумчисининг зарбасига аниқлик етишмади
49'
"Ал-Фатҳ"нинг ҳужуми пайтида Шораҳмедов хатога йўл қўйди ва мезбонлар қулай имкониятдан фойдалана олишмади
48'
!!! Эҳ, "Бунёдкор" ҳисобни очишига ооозгина қолди! Ярим ҳимоячиларимиз ўнг қанотда тўпни бир-бирларига тез-тез ошириши оқибатида Карлес жарима майдончасига яқинлашиб борди ва тўпни баландлатиб олис устунга томонга етказди. Адашмасак, у ерда Рашидов жуда яқин масофадан бош иблан зарба берди. Аммо тўп дарвозага эмас, қарама-қарши устун томонга кетиб қолди. Котонинг такрорий узатмасини ҳимоячилар қайтаришди
46'
Тошкентликлар ҳужум ташкил қилишганди. Аммо жарима майдончаси ташқарисидан узатилган пас ноаниқ бўлди
46'
ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ
'
Назаримизда, ҳозирча ўзгаришлар йўқ
'
Жамоалар майдонда. ҳакамлар ҳам
'
Иккинчи бўлим бошланиш арафасида
'
"Бунёдкор" ўйинни ташкил этишда муаммолар бор. Жамоа қандайдир тарқоқ ўйнамоқда. Иброҳимов, Жўраев, Карлес ва Рашидов ўз вазифаларини яхши бажара олишмаяпти
'
Биринчи бўлимда ҳар иккала жамоанинг ўйини қовушмади. Балки бунга вакилларимиз учун мавсумнинг энди бошланаётгани сабабдир, ёки майдон ҳолати ёмонлиги яхши ўйин кўрсатишга халал бергандир...
45+2'
БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ
45+1'
Дорис Соломо жарима майдончасининг ўнг бурчагидан кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа компенсация вақти қўшиб берилди
44'
Мезбонлар олоис масофадан жарима зараббасини амалга оширишди. Элтоннинг узатмасини ҳимоячиларизм қайтаришди
42'
Ўнг қанотдан жарима майдончасига етказилган тўпни Пишур бош билан дарвозага йўлламоқчи бўлдими ёки шерикларига узатмоқчи бўлдими, хуллас, тўп дарвозабонга насиб этди
41'
Вакилларимиз дарвозагача 25 метрлардан жарима зарбасини амалга оширишди. Карлеснинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди
41'
"Ал-Фатҳ" дарвозабони Али ал-Мазядий анча қалтис ҳаракат қилди. У ўзига етказилган тўпни тепиб юбориш ўрнига Пишурни алдаб ўтишга қарор қилди! Пишур сал хушёр бўлганида дарвозани ишғол қилса бўларди
40'
Рашидов ён чизиқдан етказилган тўпни жарима майдончаси ичида ўзига бўйсундира олмади.
38'
Ўйин темпи паст ва учрашувда хатолалр жуда кўп бўлмоқда
36'
Қосимов шогирдларининг ҳужумлари ҳам қовушмаяпти. Саҳоб ҳозир тўпни тўғри жарима майдончасига етказди. Бу рақиб дарвозабонига совға бўлди
35'
Саҳоб оддий вазиятда тўпни тўхтата олмади ва ҳужум ҳимоядаёқ барбод бўлди
33'
Вакилларимиз ҳужум ташкил қилаётганида Карлес тўпни йўқотди ва кейинчалик ўзи футболчини йиқитиб, фол ишлатишга мажбур бўлди
31'
Ал-Мақаҳвий ўнг қанотда икки нафар ҳимоячимизни чалғитиб, тўпни жарима майдончасига етказди. Симоненко бош билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпидан сўнг эса мезбонлар қоида бузишди
30'
Элтоннинг жарима зарбасидан йўллаган зарбасини Воҳид Шодиев бош билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. Рақибнинг бурчак тўпи хавфли бўлмади биз учун
30'
Карлес Кото ал-Муқаҳвийга нисбатан қоида бузди
27'
Ўйиннинг ярим соати ортда қолмоқда. Меҳмонлар тезкор гол уриш режасини амалга ошира олишмади. Ўйин суръати тенг. Ҳозир Воҳид Шодиевнинг зарбаси ноаниқ чиқди
25'
Муҳаммад Ҳайдар чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди. Ал-Ҳамдан бош билан зарба беришига ҳеч ким халал бермади. Зуҳуров тўни эгаллаб олди
25'
Саҳоб Жўраев ён чизиқдан тўпни жарима майдончаси ичига отиб берди. Аммо уни Шодиев ҳам, Пишур ҳам тўхтатиб қола олишмади
23'
Энди Муҳаммад ал-Феҳад огоҳлантирилди. Тик оёқ билан футболчимизга нисбатан ўйнагани учун
23'
Дилшод Жўраев сариқ карточка. Тўпни шеригига узатиб, ўзи очилаётган футболчини қўли билан йиқитгани учун
22'
"Қалдирғочлар" кўпчилик бўлиб ҳимоялананишаётганда "Ал-Фатҳ" ҳужумга ўтишга қийналмоқда.
20'
Меҳмонлар тўпни эгаллаб олиб, тезкорлик билан қарши ҳужумга ўтишганди. Рашидов ўнг қанотдан жарима майдончасига яқинлашиб келди ва тўпни ерлатиб Пишурга етказмоқчи бўлганида ҳимоячилар тўпни эгаллаб олишди. Сардор сал бошқачароқ қарорга келса бўларди
18'
"Бунёдкор" ҳужумчиларидан бири Воҳид Шодиев кўпроқ ортга қайтиб ўйнамоқда. Мезбонлар ҳужум ташкил қилаётганида олдинда фақат Пишур қолмоқда
17'
Саудияликлар ўнг қанотдан ҳужум ташкил этишди. Элтон томонидан етказилган тўпни Каримов бош билан қайтарди
16'
"Бунёдкор"нинг илк хавфли ҳужуми!!!! Шодиев жарима майдончаси ичида бир ҳужумчи алдаб тўпни Карлесга узатди. Котонинг кучли зарбаси эса тўппа-тўғри дарвозабоннинг ўзига борди
13'
Воҳид Шодиев огоҳлантирилди. Майдон марказида хавфли ҳаракат қилгани учун
12'
Ҳимоячилар ўнг қанотдан Шораҳмедовга тўпни жарима майдончаси етказиш имконини беришмади
12'
Аммар Жамол Пишурга нисбатан ўта қўпол ўйнади. Марказий айлана ёнида
11'
Шодиев томон узатилган тўпга Воҳид етиб бора олмади.
9'
Энди вакилларимизда яхши имконият ҳосил бўлди. Сардор Рашидов рақиб жарима майдончаси ичида зарба беришига мезбонлар ҳимоячилари йўл қўйишмади
8'
Мезбонлар ҳамон ҳужумда шиддат билан олдинга интилишаётганда, Саҳоб Жўраев тўпни олиб қолди
6'
Яхшиямки "стандарт" у қадар хавфли бўлмади. Жарима майдончасига етказилган тўпни Зуҳуров эгаллаб олди
6'
Саҳоб Жўраев майдон марказига яқин жойда кескин ўйнаб, фол ишлади
4'
"Бунёдкор" ҳам ҳужумни ўйламоқда, аммо эҳтиёткорлик ҳозирча биринчи планда
3'
Ливанлик Муҳаммад Ҳайдар чап қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига узатганди. Тўп Зуҳуров устидан ўтиб... дарвоза тўсини устидан ҳам ўтиб кетди. Бироз тахликали
2'
Саудияликлар тўпни қўлга киритишган ҳамоно тезлик билан ҳужумга ўтишга интилишмоқда. Ҳа, улар тезкор гол уриш ниятини амалга оширишмоқчи. Ҳозирча ҳимоячиларимиз яхши ўйнашмоқда
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Жамоалар майдоннинг икки томонида айлана ҳосил қилиб, ўйин сўнгги тайёргарлик олиб боришмоқда
'
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишган
'
Сафар ўйини бўлишига қарамай, Миржалол Қосимов асосий таркибда икки нафар ҳужумчини майдонга туширди. Бўйдор ҳужумчилар Воҳид Шодиев ва Александр Пишур "Ал-Фатҳ" дарвозасини ишғол қилиш пайида бўлишади
'
"Бунёдкор" таркибида жиддий ўзгаришлар бўлганидан хабарингиз бор. Бу жамоанинг тайёргарлиги ва ҳозирги ҳолати ҳақида ҳали тасаввурга эга эмасмиз. Бугунги ўйин "Бунёдкор-2014" презентацияси бўлади барчамиз учун
'
Жамоалар чигалёзди машғулотини ўтказиб, кийиниш хонасига йўл олишган
'
Саудиянинг номдор жамоаси - "Ал-Иттиҳод" эса 29 очко билан 6-ўринда бормоқда
'
Чемпионат тугашига 3 тур қолди ва "Ан-Наср" чемпионликни қўлга киритиши учун 4 очко етарли
'
Жадвалнинг 1 ва 2-поғонасида бораётган жамоалар эса қолганлардан анча илгарилаб кетишган. "Ан-Наср" - 60, "Ал-Ҳилол" эса 54 очкога эга
'
Саудия чемпионати жадвалида бирданига 5та жамоа ҳисобида 25 очко бор. Уларнинг энг юқорисида "Ал-Фатҳ" турибди. Демак, бу жамоа исталган пайтда 11-ўринга тушиб кетиши ҳам мумкин (чемпионатдаги жамоалар саони 14та)
'
Ушбу масумда "Ал-Фатҳ" анча муваффақиятсиз қатнашмоқда. Улар 23та турдан кейин 25 очко билан 7-ўринда боришмоқда.
'
Ал-Ҳаса шаҳри жамоаси Саудия Арабистони миллий чемпионатида ўтган мавсумда чемпионликни қўлга киритиб, ОЧЛда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган
'
Бугун ўйинда "Бунёдкор" жамоасига омад тилаган ҳолда, "қалдирғочлар"нинг "Ал-Фатҳ" жамоасига қарши учрашувидан уюштирадиган онлайн трансляциямизни кузатиб боришга таклиф этамиз
'
Ассалому алайкум, футбол ишқибозлари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.