14/04 00:00 | Атлетик Бильбао | 3-1 | Райо Вальекано | ||
14/04 19:00 | Индонезия | 0-6 | КХДР | ||
14/04 22:15 | Тожикистон | 2-2 | Жанубий Корея | ||
14/04 23:45 | Наполи | 3-0 | Эмполи | ||
15/04 00:00 | Борнмут | 1-0 | Фулхэм | ||
15/04 00:00 | Атлетико | 4-2 | Вальядолид | ||
15/04 23:59 | Боруссия Д | - | Барселона | ||
15/04 23:59 | Астон Вилла | - | ПСЖ | ||
16/04 23:30 | Ньюкасл | - | Кристал Пэлас | ||
16/04 23:59 | Реал Мадрид | - | Арсенал | ||
16/04 23:59 | Интер | - | Бавария |
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
Ўзбекистон Суперлигаси
Суперлига-2022. Бош ҳакам: Аҳрор Рисқуллаев | ||
"Нефтчи"Шаҳзод Убайдуллаев (89)
|
1 : 0 |
"Қўқон-1912" |
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
45.Акбар Тўраев 7.Ойбек Қиличев 11.Иззатилла Абдуллаев 13.Лутфулла Тўраев 19.Мирзоҳид Ғофуров 20.Анваржон Ғофуров 28.Даниэль Стойкович 44.Дарко Станоевич 70.Аббосжон Ғуломов 77.Аброрбек Исмоилов 99.Улуғбек Ҳошимов |
1. Музаффар Абдуллаев 8.Санъат Шихов 10.Жавоҳир Сидиқов 11.Мўмин Мелиев 15. Авазхон Маматхўжаев 15.Ойбек Рустамов 17.Қувондиқ Рўзиев 23.Александр Мерзляков 33.Иван Йосович 70. Билолхон Тошмирзаев 77.Мурод Холмуҳаммедов |
|
ЗАҲИРА | ||
1.Машҳуржон Муҳаммаджонов 6.Сирожиддин Қўзиев 9.Суннатулла Абдуллажонов 17.Абдуллоҳ Олимов 21.Муҳсинжон Убайдуллаев 22.Умар Адҳамзода 31.Марко Шарич 46.Шаҳзодбек Убайдуллаев 80.Александр Ешич. |
12. Ислом Абдуллаев 21. Нодир Ашурматов 4. Илҳом Ваҳобов 5. Славко Лукич 6. Дилшод Рахматуллаев 7. Жамшид Хасанов 27. Анвар Хожимирзаев 13. Сардор Азимов 18.Шахзод Нурматов |
|
САРИҚ КАРТОЧКА | ||
Ойбек Қиличев (17)
Даниэль Стойкович (25) |
Иван Йосович (34)
|
Матн
90+7' |
![]() |
Учрашув якунланди Қизиқарли ва ҳужумкор ўтган учрашувда "Нефтчи" аъзолари Шаҳзодбек Убайдуллаев томонидан киритилган ягона гол эвазига 3 очкони қўлга киритди. |
90+4' |
![]() |
"Қўқон-1912" катта куч билан олдинга бормоқда. "Нефтчи" эса ҳисобни сақлаб қолишга уринмоқда |
90' |
![]() |
Учрашув ҳаками 6 дақиқа қўшиб берди |
89' |
![]() |
ГОООООООООООООООЛ!! "Нефтчи" ҳисобни очди. Шаҳзодбек Убайдуллаев 11 метрлик жаримадан фойдаланди |
89' |
![]() |
ПЕНАЛЬТИ! "Нефтчи" мухлислар" жарима зарбаси ишлаб олди |
87' |
![]() |
Ўйинда тўхталиш. Бош ҳакам VAR тизими орқали вазиятга ойдинлик киритмоқчи |
84' |
![]() |
Қўқон-1912 футболчиси Ойбек Рустамов огоҳлантирилди |
82' |
![]() |
Майдонда футболчилар ўртасида тортишув юзага келди. Лекин ҳакам вазиятга аралашди |
80' |
![]() |
Қўқонликлар ҳисобни очиши мумкин эди. Аммо Азимовнинг зарбаси аниқ эди. Рақиб посбони маҳорат кўрсатди. Бурчакдан киритилган тўп ҳам самарасиз якунланди |
78' |
![]() |
УХХХХХХ...Сидиқов ажойиб пас билан Жамшид Хасановни олдинга чиқарди. Ҳимоячилар сўнгги паллада ҳалақит қилиб қолишди. |
77' |
![]() |
Ҳар икки жамоада ҳам ўзгариш. "Нефтчи"да Абдуллаев ўрнига Шаҳзодбек Убайдуллаев майдонга тушди. "Қўқон-1912" жамоасида эса Мўмин Мелиевнинг ўрнига Шаҳзодбек Нурматов майдонга тушди |
73' |
![]() |
Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда. Аммо дарвозалар қаршисида хавфли ҳужумлар кузатилмаяпти. |
70' |
![]() |
|
67' |
![]() |
Қўқонлик футболчилар қарши ҳужум уюштирди. Қувондиқ Рўзиевнинг зарбаси бироз ноаниқ |
65' |
![]() |
"Нефтчи"да ўзгариш! Ойбек Қиличев, Улуғбек Хошимов ҳамда Аббос Ғуломовлар ўрнига Марко Шарич, Сирожиддин Қўзиев ва Суннатилло Абдуллажоновлар майдонга туширилди |
62' |
![]() |
Авазхон Маматхўжаев қулай вазиятдан фойдалана олмади |
62' |
![]() |
"Нефтчи" позицион ҳужум уюштиришга ҳаракат қилиб кўрмоқда |
59' |
![]() |
Аббосжон Ғуломов "Қўқон-1912" дарвозаси олдида хавфли вазият яратишга уруниб кўрди, лекин йўллаган зарбаси жуда ноаниқ! |
57' |
![]() |
Иккинчи тайм қўқонлик футболчиларнинг бироз устунлиги остида кечмоқда. Ҳозирча "Нефтчи" аъзоларинг ишлари юришмаяпти |
53' |
![]() |
"Қўқон-1912" аъзоси Жавоҳир Сидиқов ўйинни иккинчи таймни анча фаол тарзда ўтказмоқда |
50' |
![]() |
Яна футболчилар тўқнашиб кетишди.Ўйин темпи жуда баланд. Футболчилар ўзларини ҳам рақибларни ҳам аяб ўтришмаяпти. |
46' |
![]() |
Ўзгариш! Санъат Шихов ўз ўрнини Сардор Азимовга бўшатиб берди |
45' |
![]() |
Қадрли футбол мухлислар, "Қўқон-1912" - "Нефтчи" учрашувида иккинчи тайм бошланди. |
45' |
![]() |
Қадрли футбол мухлислар, учрашувнинг 1тайми якунланди. Ҳозирча ҳисоб — 0:0 |
45' |
![]() |
Учрашув ҳаками ўйинга 2 дақиқа вақт қўшиб берди |
42' |
![]() |
Ҳозиргина майдонга тушган Александр Ешичдан кучли зарба.... Аммо тўп ноаниқ кетди. Эссиз, қулай вазият эди |
42' |
![]() |
Ухххххххххх! Бизда ҳисоб очилиши мумкин эди |
41' |
![]() |
Бирнчи бўлим охирида "Нефтчи" сафида ўзгариш бўлди. Жамоа сардори Лутфулла Тўраев заҳирага олинди. Унинг ўрнига Александр Ешич тушди |
39' |
![]() |
"Нефтчи" чап қанотдан ҳужум уюштирди, лекин ҳакам ушбу вазиятни оффсайд деб топилди |
36' |
![]() |
Учрашув охири бироз кескинлашди |
34' |
![]() |
Қўқонликлар вакили Иван Йосович қўпол ҳатти-ҳаракати учун сариқ карточка билан жазоланди |
31' |
![]() |
Мурод Холмуҳаммедов жарима зарбаси ижро этди, лекин тўп мухлислар томонга учиб кетди |
31' |
![]() |
Мурод Холмуҳаммедов жарима зарбаси ижро этди, лекин тўп мухлислар томонга учиб кетди |
30' |
![]() |
Майдон марказида футболчилар тўқнашиб кетишди. Кичик жароҳат туфайли ўйинда бироз тўхталиш юзага келди |
26' |
![]() |
Аброрбек Исмоиловнинг бир ўзи "Қўқон-1912" ҳимоясини ёриб ўтишга ҳаракат қилди, лекин зарба беришга улгурмади |
25' |
![]() |
Жавоҳир Сидиқовга нисбатан ишлатилган фол учун Даниэль Стойкович сариқ карточкага лойиқ кўрилди |
23' |
![]() |
Учрашувнинг темпи яна пасайиб кетди. Асосан ўйин майдон марказида бўлмоқда |
20' |
![]() |
"Нефтчи"нинг чап қанотдан уюуштирган ҳужуми қўполлик билан тўхтатилди |
20' |
![]() |
Учрашув кескин курашларга бойиб бормоқда. Аммо бироз устунлик "Нефтчи" футболчилари томонда |
17' |
![]() |
Майдон марказида Мўмин Мейлиевга нисбатан бўлган қоида бузарлик сабаб Ойбек Қиличев бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди |
15' |
![]() |
Ҳар икки дарвоза олдида кетма-кет хавфли вазият яратилди |
14' |
![]() |
"Қўқон-1912" жамоаси ҳам чап қанотдан ҳужум уюштиришга ҳаракат қилиб кўрди. Бироқ вазият қўлдан чиқарилди |
12' |
![]() |
Датлабки хавфли вазият кузатилди. "Нефтчи" футболчиси Лутфулла Тўраев чамаси 20 метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди |
10' |
![]() |
"Қўқон-1912" футболчиси Ойбек Рустамов жароҳат олди |
8' |
![]() |
Ҳозирча ҳеч қайси жамоа устунлиги кузатилмаяпти. Вақти-вақти билан ҳар икки жамоа ҳам имконият яратишга ҳаракат қилмоқда |
5' |
![]() |
Учрашув ҳозирча сокин кечмоқда. Ҳар икки жамоа бир-бирини майдонда ўрганмоқда |
3' |
![]() |
"Нефтчи" жарима зарбаси тепишга муваффақ бўлди,лекин қўқонликлар посбони тўпни ушлаб олди |
2' |
![]() |
Бугунги учрашувни "Нефтчи" сариқ-қора либоларда ҳаракат қилса, "Қўқон-1912" жамоаси кўк либосларда майдонга тушган |
1' |
![]() |
Учрашув бошланди |
0' |
![]() |
Демак, қадрли футбол мухлислари 2022 йилги Ўзбекистон чемпионати расман очиқ деб эълон қилинди |
0' |
![]() |
Стадион бўйлаб давлатимиз мадҳияси янграмоқда |
0' |
![]() |
"Нефтчи" 1189 кундан сўнг деганда яна Ўзбекистон чемпионатида қатнашмоқда ва бу том маънода фарғоналик мухлисларни қувонтирган бўлса керак |
0' |
![]() |
|
0' |
![]() |
Ушбу баҳсни сизлар билан камина Жамшиджон Маҳмудов кузатиб боради |
0' |
![]() |
Яна бир неча дақиқадан кейин Фарғонадаги "Ўзбекистон" стадионида Ўзбекистон Суперлигаси 1-тури доирасидаги "Нефтчи" - "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги "водий дерби"си бошланади. |
0' |
![]() |
Ассалому-алайкум, қадрли футбол мухлислари |
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
![]() |
|