Европа чемпионлар лигаси, 1/8 финал
| Дастлабки учрашув. 26 февраль, соат 00:45 | ||
ОЛИМПИАКОСДомингес (38)
Кэмпбелл (55) |
2 : 0 |
МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД |
| ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
|
Р.Хименес Салино Манолас Маркано Холебас Маньятис Ндинга Кэмпбелл Домингес Эрнан Перес Олайтан |
Де Хеа Смоллинг Рио Фердинанд Видич Эвра Клеверли Кэррик Валенсия Руни Эшли Янг ван Перси |
|
Матн
| 90' |
![]() |
Ўйин тугади. |
| 87' |
![]() |
«МЮ» ҳамон майдон марказида ўралашиб турибди, лекин зарбагача иш бормади. |
| 83' |
![]() |
Робин!!!!!!!!!!! Нималар қилаяпсан Робббббин. Қанотдан тўп ван Персига етказиб берилди. Робин битта ҳимоячидан ўтиб, зарба берди, лекин ноаниқ |
| 80' |
![]() |
!!! «МЮ» дарвоза томон бирорта ҳам зарба бермади. |
| 76' |
![]() |
Дoмингес ўрнига Мачадо тушди. |
| 73' |
![]() |
ДОМИНГЕС, ДОМИНГЕС, ДОМИНГЕС!!!!!!!!!!! Бу йигит хоҳлаганини қилмоқда жарима майдони яқинида. Бу галги зарбаси ҳам жуда хавфли чиқди. |
| 70' |
![]() |
«МЮ» ҳеч нима қила олмаяпти. Ҳеч нарса!!!!!!!!!!! «Олимпиакос» дарвозабони қачон кўринганини эслолмайман. |
| 66' |
![]() |
Нималар қиляпти бу греклар!!!!!!!!!!!!!!!!! Найтан жарима майдонига кирмай жуда кучли зарба берди. Озгина аниқлик етишмади. Де Хеа суратга айланган эди. |
| 63' |
![]() |
«МЮ»нинг навбатдаги ҳужуми қанотдан ривожланди. Эвранинг тўп узатишидан кейин ван Перси офсайдд қолди. |
| 60' |
![]() |
Иккинчи голдан кейин «МЮ» шокка тушди. Ҳимоячиларнинг оёғи қалтирамоқда. |
| 56' |
![]() |
Кембел жарима майдони яқинида тўпни қабул қилиб олди ва Видични осонгина алдаб ўтиб, зарба йўллади. Дахшатли зарба ва дахшатли гол 2:0. |
| 54' |
![]() |
Гоооооооооооооооооооооооооол |
| 51' |
![]() |
Переснинг қанотдан уюштирган ҳужуми яхши тезлик олди, лекин «МЮ» ҳимoячиларини уни қайтаришд. |
| 48' |
![]() |
Иккинчи бўлимни ҳам мезбонлар бир қадар фаол бошлашди. Домингес жарима майдонига кирмай зарба берди, лекин жуда кучсиз чиқди зарба. |
| 46' |
![]() |
Иккинчи бўлим бошланди. |
| 45' |
![]() |
Биринчи бўлим якунланди. |
| 42' |
![]() |
Бунақасини кутишмаганди лекин. Мезбонлар тинчгина ўйнаб қарши ҳужумда «МЮ»ни шошириб қўйишмоқда. |
| 40' |
![]() |
Руни бурча тўпини ўзига хос тарзда амалга оширди ва Янгга тўпни узатиб қайтиб олди. Битта ҳимоячини алдаб ўтиб зарба берди, лекин ҳимоячи тўпга блок қўйди. |
| 38' |
![]() |
Уххххххххххххх ҳисоб тенглашиши мумкин эди. Дарвозадан 30 метрлар узоқликда Руни жарима зарбасини амалга оширди ва ҳимоячи тўпга бош билан зарба берди. Сал қолди автогол бўлишига. |
| 36' |
![]() |
Жамоадошининг зарбасидан кейин ҳимоячи таъқибида турган Домингес ажойиб ҳаракат қилди ва оёғини чалкаштириб рикашетни амалга оширди ва гол. Де Хеа қотиб қолди. |
| 35' |
![]() |
Гоооооооооооооооооооол |
| 33' |
![]() |
Майдон марказида Руни жуда чиройли тўхтатган эди. Унга нисбатан қоида бузилди. |
| 31' |
![]() |
Оҳоҳоҳооооооооооо. Операторларга қойил. Ҳакам кўрмаганидан фойдаланган Смоллинг рақибни яхшигина туртиб ўтиб кетди. Такрорий лавҳада ҳаммаси кўринди. |
| 29' |
![]() |
Яна «МЮ» тўп узатишларни бошлаб юборди. Анча вақтдан буён мезбонлар тўпсиз. |
| 27' |
![]() |
!!!!!!!!!!!!! Эрнан Перес Эден Азар усулида қанотдан марказга ўтган ҳолда битта ҳимоячини алдаб ўтди ва дарвозага зарба берди. Оооозгина ноаниқ. |
| 25' |
![]() |
«МЮ» бутун майдон бўйлаб тўпни назорат қилишни бошлаб юборди. Тўпни сақлаб туриш 60:40% |
| 23' |
![]() |
Янг ҳамда Эвра чап қанотдан ҳимояни ёриб ўтмоқчи бўлишди. Янгдан тўпни қабул қилиб олган француз ҳимоячига қоқилиб йиқилиб тушди. Қараса пенальти берилмайди, шунга йиқилмай қўяқолди. Бурчак зарбаси эса самарасиз бўлди. |
| 21' |
![]() |
Валенсия ўнг қанотдан олдинга борди ва битта ҳимоячини алдаб ўтиб тўпни Рунига узатмоқчи бўлди, лекин жуда ноаниқ ҳаракат қилди. |
| 19' |
![]() |
Греклар навбатдаги ҳужумларини жарима майдони олдида ривожлантитишди, лекин «МЮ» ҳимоячилари жуда ажойиб тарзда тўп узатишлари билан ҳимоядан чиқиб кетишди. |
| 17' |
![]() |
Бурчакка яқин жойда «МЮ» жарима тўпи тепиш имконига эга бўлди. Зарбадан кейин тўпни ҳимоячилар қайтаришди, қайтган тўпга Том Клеверли зарба берди, лекин ноаниқ. |
| 15' |
![]() |
Мезбонлар ҳужуми вақтида Смоллингга қарши қоида бузилди. |
| 13' |
![]() |
Чемпионлар лигасида жамоалар 4 марта тўқнаш келишган ва ҳар сафар «МЮ» ғалаба қозонган. |
| 11' |
![]() |
Ниҳоят ингизлар олдинга ўтишди. Керрик Эврани қанотдан олдинга бошлади ва ҳимоячи тўпни дарвоза яқинига узатди. Дарвозабон ўз ўрнида. |
| 9' |
![]() |
!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!! ДАМИНГЕССССССССССССССС. Майдон марказида тўпни қабул қилиб олган Алехандро Домингес бутун бошли «МЮ»ни алдаб ўтди ва ажойиб рейд билан жарима майдонига кириб борди, лекин охирги сонияда Видич подкатда улгурди. |
| 7' |
![]() |
Қизиқ. Ҳеч ким бунақа стартни кутмаган эди. Кутилмаганда темп жуда паст. Греклар ҳам қизиққонлик қилмай ҳаракат қилишмоқда. |
| 5' |
![]() |
Ҳозирча тўпни «Олимпиакос» назорат қилмоқда. «МЮ» устунликни рақибга бериб, ўйнамоқчи. |
| 3' |
![]() |
Ўйин анча сокин бошланди. Илк ҳужумни мезбонлар амалга оширишди. Қанотдан тўп билан футболчи олдинга бораётганида Эвра тўпни қўли билан ушлаб қолди ва сариқ карточка олди. |
| 1' |
![]() |
Ўйин бошланди. |
| ' |
![]() |
Ассалому алайкум, қадрли фубол мухлислари сизларни «Олимпиакос» ҳамда «МЮ» жамоалари ўртасидаги ўйинни кузатишга таклиф қиламиз. |
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|
|
|