Кириш Регистрация
07/12 00:00 Португалия 6-1 Швейцария
09/12 20:00 Хорватия - Бразилия
09/12 23:59 Нидерландия - Аргентина

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

ОФК Кубоги U23

Қатар

0 : 6

Ўзбекистон

Жасур Жалолиддинов (5),
Ҳожимат Эркинов (20)
Ҳусайн Норчаев (45+1)
Улуғбек Ҳошимов (60)
Юсуф Фараҳат А.Г (63)
Руслан Жиянов (67)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
22. Салаҳ Закария
2. Ал Малулаҳ
5. Юсуф Фараҳат
6. Абдулкарим ал Таири
7. Абдулрашид Умару
8. Мустафо Тарик
9. Юсуф Абдурисаг
10. Ҳашим Али
12. Абдулла Эйса
15. Жассим Жабир
19. Аҳмад Суҳайл
  1.Абдувоҳид Неъматов
2.Саидазамат Мирсаидов
3.Достон Турсунов
5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев
7.Ҳожимат Эркинов
8.Иброҳим Ибрагимов
9.Улуғбек Ҳошимов
10.Жасур Жалолиддинов
16.Алибек Давронов
20.Ҳусайн Норчаев
23.Абдураф Бўриев
ЗАҲИРА
1. Маҳмуд Иброҳим Абдунада
3. Дияб Ҳарун
4. Муҳаммад Имад
11. Жассим Муҳаммад
13. Муҳаммад Холид
14. Андри Сияҳпутра
16. Файсал Муҳаммад
17. Холид Волид Мансур
18. Мекки Томбари
20. Аҳмад Алганеҳи
21. Марван Шариф
23. Жоссим Муҳаммад
  12.Владимир Назаров 21.Ҳамидулло Абдунабиев 4.Абубакр Ризо Турдиалиев
6.Жалолиддин Содиқов
11.Отабек Жўрақўзиев
13.Элдор Бегимов
14.Аббосбек Файзуллаев 15.Одилбек Абдумажидов
16.Шаҳзод Тоиров
17.Диёр Холматов
19.Русланбек Жиянов
22.Алишер Одилов
САРИҚ КАРТОЧКА
 
Жасур Жалолиддинов (30)

Матн

90+3'
Ўйин ўз ниҳоясига етди. Жамоамиз йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Барча ўзбекистонликларни ғалаба билан табриклаймиз
90'
Ўйинга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
89'
Абдураф Бўриев ўрнига Абубакр Ризо Турдиалиев майдонга туширилди.
86'
Юсуф Фараҳат оқсоқланган ҳолатда майдонни тарк этди. У ўйинда бизнинг 5 голимизни уриб берган эди )))
83'
Қатар илк бор голга жуда яқин келди. Бўш қолган дарвозага йўлланган зарбани Руслан Жиянов бартараф этди.
79'
Жамоамиз яна бир ҳавфли вазият яратди. Бу сафар Алишер Одиловга Аббосбек Файзуллаев ҳалақит бериб қолди.
73'
Жамоамиз аъзолари 7-голга жуда яқин келишди. Аммо дарвозабон бу сафар маҳорат намойиш эта олди.
68'
Ҳусайн Норчаев ўрнига Алишер Одилов ўйинга қўшилди.
67'
ГОООООООЛ! Руслан Жияновдан Мессича гол Роналдуча нишонлаш. Баракалла Ўзбекистон!
63'
ГООООООООЛ!
Юсуф Фараҳат ўз дарвозасига тўп киритди. Жамоамиз 5-0 ҳисобида ғалаба қозонмоқда.
61'
Улуғбек Ҳошимов ўрнига Русланбек Жиянов,
Жасур Жалолиддинов ўрнига Аббосбек Файзуллаев ўйинни давом эттиради.
60'
ГОООООООООООЛ! Улуғбек Ҳошимов термамизнинг ажойиб ҳужумини гол билан якунлади.
57'
Ўйин асосан майдон марказида бўлмоқда.
52'
Қатар жуда ҳавфли ҳужум яратди. Яқин масофадан йўлланган зарбани дарвозабонимиз бартараф этди.
50'
Ҳусайн Норчаев рақиб дарвозасига узоқ масофадан зарба йўллаб кўрди. Аммо унинг уриниши ноаниқ чиқди.
46'
Иккинчи таймга старт берилди. Бизникилар ўйинни бошлашди.
45'
Саидазамат Мирсаидов ўрнига Элдор Бегимов ўйинга қўшилди.
45+1'
ГОООООООООООЛ! Ҳусайн Норчаев тайм сўнгида ҳисобни йирик кўринишга келтирди.
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
42'
Улуғбек Ҳошимовдан жуда хавфли зарба аммо бирозгина ноаниқ бўлди.
40'
Тайм сўнгида ўйиндаги темп бироз пасайиш кузатилярти.
34'
Зарбаааааааа! Достон Турсунов қанотдан узатиб берилган тўпга тегина олди аммо унинг кўнгилдагидек чиқмаган уриниши дарвоза устунига тегди.
30'
Жасур Жалолиддинов рақибига тирсак билан зарба бериб юборгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
24'
Рақибларимиз кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтишди. Аммо Дарвозабонимиз вазиятни бартараф этди. Қатар ўйинида бироз жонланиш кузатилмоқда.
20'
Жасур Жалолиддинов ўз голини Диёрбек Раҳимқуловга бағишлади!
20'
ГОООООЛ! Ҳожимат Эркинов бир-нечта рақибини ортда қолдириб рақиб дарвозасини ишғол қилди. Яшавор Ҳожимат.
17'
Улуғбек Ҳошимовнинг саъйи ҳаракатлари туфайли жамоамиз бурчак зарбаси ишлаб олишди.
16'
Пахтакор марказий стадиони томошабинлар билан тўлди. Мухлисликга эса шунчаки Респект!
14'
Термамиз яна гол уришга интилмоқда. Кетма-кет икки бор хавфли вазият яратдик. Аммо рақибларимиз ҳимоячилар ҳам энди ҳушёрликни оширган.
11'
Рақибларимиз ҳавфли вазият яратди. Абдулрашид Умарунинг узатмасини ҳимоячиларимиз бартараф этди.
9'
Қатар ҳужум қилишга интилмоқда. Аммо йигитларимиз рақибга имкон бермаяпти
5'
ГООООООООЛ! Жасур Жалолиддинов ажойиб гол урди. Унинг чамаси 18 метрдан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб, дарвозадан жой олди. Тезкор гол урганимиз яхши бўлди.
3'
Ҳамюртларимиз майдон марказида тўпни назорат қилишга эътибор қаратмоқда.
1'
Рақибларимиз бурчак тўпига эга бўлишди. Жуда хавфли вазият рўй берди. Яхшиямки дарвозабонимиз ишончли ўйин кўрсатди.
1'
Хакам хуштаги чалинди. Ўйинга старт берилди. Тўпни майдон марказидан рақибларимиз ўйинга киритди. Омад йигитлар!
0'
Жамоалар ОФК мадҳияси садоси остида майдонга тушиб келишмоқда.
0'
Ўйин бошланишига жуда оз вақт қоляпти. Майдонга келган мухлислар ўз ўрнини эгалламоқда. Бугун ҳам стадион деярли тўладиганга ўхшаяпти.
0'
Ўйин бошланишига бир соатдан камроқ вақт қолмоқда. Икки жамоа вакиллари ўйин олди машғулотларини ўтказишмоқда. Стадионга келаётган мухлислар оқими давом этяпти. Йигитларимизга бугунги мураккаб учрашувда омад тилаймиз.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.