Кириш Регистрация
15/04 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Альмерия
15/04 18:00 Австралия 0-0 Иордания
15/04 20:30 Қатар 2-0 Индонезия
15/04 21:30 Фиорентина - Женоа
15/04 23:45 Аталанта - Верона
16/04 00:00 Челси 6-0 Эвертон
16/04 00:00 Осасуна 0-1 Валенсия
16/04 18:00 Япония - Хитой
16/04 20:30 Жанубий Корея - БАА
16/04 20:30 Ироқ - Таиланд
16/04 23:00 Саудия Арабистони - Тожикистон
17/04 00:00 Боруссия Д - Атлетико
17/04 00:00 Барселона - ПСЖ
17/04 18:00 Ўзбекистон - Малайзия
17/04 20:30 Вьетнам - Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

ЖЧ-2022. Чорак финал

10.12.2022. соат 20:00. Бош ҳакам: Факундо Тельо (Аргентина)

МАРОКАШ

Юссуф эн-Несирий (42)

1 : 0

ПОРТУГАЛИЯ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Яссин Буну
02.Ашраф Ҳакимий
18.Жавад эл-Ямик
06.Ромен Саисс
25.Яҳё Аттиатуллоҳ
04.Суфён Амрабат
08.Аззедин Унаҳий
15.Салим Амаллоҳ
17.Суфён Буфал
07.Ҳаким Зиеш
19.Юссуф эн-Несирий
  22.Диогу Кошта
03.Пепе
04.Рубен Диаш
02.Диогу Далот
05.Рафаэл Геррейру
18.Рубен Невеш
25.Отавио
08.Бруну Фернандеш
10.Бернарду Силва
11.Жоау Феликс
26.Гонсалу Рамуш
САРИҚ КАРТОЧКА
Ашраф Дарий (70)
Шеддира (90+1)
 
Витинья (87)
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
Шеддира (90+1, иккинчи огоҳлантириш)
 

Матн

'
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
90+8'
ЎЙИН ТУГАДИ! Марокаш ярим финалда!!! Португалия ва Роналду уйга қайтади.
90+7'
Вуҳ! Пепе ҳисобни тенглаштириши мумки эди. Қанотдан етказилган узатмага Пепе бош билан зарба берди. Ноаниқ
90+6'
ВУУУУУУУУҲ! Закария Абухлал ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади. У дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва тўпни посбонни устидан ошириб қўймоқчи бўлди. Аммо Кошта тўпни эгаллаб олди
90+5'
Канселу етказган узатмага Рубен Диаш ета олмади
90+4'
Феликс бурчак зарбасини ўйинга киритди. БУ сафар аут
90+3'
Ия, Шедира икки дақиқа ичида иккита сариқ карточка олиб, майдонни тарк этмоқда!
90'
Дарвоқе, иккинчи бўлимга нақ 8 дақиқа қўшиб берилди
90+1'
Шеддира сариқ карточка олди
90+1'
Вуууҳ! Роналдуда имконият! Криштиану зарба йўллашга улгурди. Яссин ўз ўрнида!
90'
Марокаш хавфли қарши ҳужум ташкил қилди. Амрабат офсадда қолди
90'
Асосий вақтнинг энг сўнгги дақиқаси бошланди. Иккинчи бўлимга камида 4 дақиқа қўшилса керак
87'
Португалия бурчак зарбасини ўйинга киритди. Марокашликлар тўпни қайтариб, ҳужумга ўтишаётганида Витинья қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.
86'
Мағриб матонат билан ҳимояланмоқда
84'
Бруну айёрона услубда жарима зарбасини амалга оширмоқчи бўлди. Аммо тўп жонли девордаги футболчидан ўтмади
82'
Вуууууҳ! Роналду жарима майдони ичида дарвозага тескари турган ҳолда Феликсга тўпни қолдирди. Жоау жуда хавфли ва аниқ зарба берди. Яссин Бунудан ажойиб сэйв!
81'
Марокашда ўзгариш: Зиеш ва Буфал майдонни тарк этишди. Уларнинг ўрнига Закария Абухлал ва Яҳё Жаброний туширилди
81'
Пепе хавфни бартараф этмаганида марокашлик футболчи дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетарди
79'
Португалияда ўзагриш бўлди: Далот ўрнига Рикардо Орта туширилди
78'
Марокашлик футболчи жароҳат олди. Майдонга яна замбил чиқди
75'
Вууҳ! Марокаш ўта хавфли қарши ҳужум ташкил қилди. улар рақиб дарвозаси олдида кўпчиликни ташкил қилишди. Аммо сўнгги ҳимоячи хавфни бартараф этди
74'
Португалия кетма-кет 2та бурчак зарбасини амалга оширди. Иш зарбагача етиб бормади
71'
Португаллар комбинация услубида стандартдан фойдаланишга уринди. Бернарду Силва тўпни рақиб жарима майдони ичида тўхтата олмади. Акс ҳолда зарба учун зўр имконият эди
70'
Ашраф Дани сариқ карточка олди. Леауга нисбатан қўполлик ишлатгани учун. Португалия бурчакка яқин жойда жарима зарбаси тепади
69'
Португалияда икки ўзгариш бўлди: Рамуш ўрнига Рафаэль Леау, Отавио ўрнига Витинья туширилди. Тепм ошиб бормоқда
68'
Фернандешнинг айланма узатма-зарбасини Яссин эгаллади. Роналду тўпга ета олмади
68'
Канселу қанотдан етказган тўпни ҳимоячи бош билан қайтарди
65'
Марокашда икки ўзгариш: ЭН-Несирий ва Амаллоҳ майдонни тарк этди. Бадр Банун ва Волид Шеддира туширилди
64'
Вуууууҳ! Португалияда ажойиб имконият. Марокашнинг 3 футболчи ўнг қанотдан ҳужумга ўтаётганида тўпни португалияликлар эгаллаб олишди ва ҳужум ташкил қилишди. Бруну Фернандеш 18 метрдан кучли зарба йўллади. Тўп шундоққина тўсин устидан ўтиб кетди
52'
Фернандеш ўнг қанотдан жарима майдонига узатма берди. Рамуш тўпга ета олмади
61'
Португалия ҳужумда босимни оширди. Ҳаттоки Пепе ҳам ҳужумга яқин жойда ўйнамоқда
59'
Роналду жарима майдони чизиғи олдида тўпни қабул қилди, аммо зарба беришга улгурмади. Ундан тўпни олиб қўйишди
58'
Вууууҳ! Португалияда ажойиб имконият! Отавионинг узатмасини Гонсалу Рамуш бош билан дарвозага буришга ҳаракат қилди. Ноаниқ
57'
Марокашда мажбурий ўзгариш: Саисс ўрнига Ашриф Дарий майдонга тушди
56'
Ромен Саисс жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди ва футболчи замбилда майдондан олиб чиқиб кетилди
56'
Марокашнинг қарши ҳужумлари хавфли бўлмоқда. Бу футболчилари юқори техникага эга эканликларини намойиш этмоқда. Унаҳий жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба бера олмади
55'
Вуҳ! Далот ўнг қанотдан жарима майдонига кирди ва дарвоза яқинига узатма берди. Яссин тўпни эгаллаб олди
52'
Криштиану майдонга тушган заҳоти ўйинга фаол қўшилди. Унинг чап қанотдан етказган тўпини Яссин Буну эгаллаб олди
51'
Португалияда ўзгариш: Диққат! Роналду майдонга туширилди. Майдонни Рафаэл Геррейру ва Рубен Невеш тарк этишди. Шунингдек, Жоау Канселу ҳам ўйинга қўшилди.
49'
Вууууҳ! Диогу Кошта ўзи билмаган ҳолда муқаррар голдан қутқариб қолди! Жаримадан етказилган узатмани марокашлик футболчилардан бири бош билан дарвоза томон бурганди. Дарвозабон оёғи билан қайтариб қолди
48'
Пепе қанотда Ҳакимийни йиқитди. Африкаликлар жарима зарбаси тепишади
47'
Португалия бурчак зарбасини амалга оширди. Марокаш хавфни бартараф этди
46'
Иккинчи бўлим бошланди. Давом этамиз
'
Жамоалар майдонга қайтишмоқда. Иккинчи бўлим бошланиш арафасида
45+3'
Биринчи бўлим якунланди. Марокаш - Аргентина - 1:0. Танаффус
45+2'
Бунгача португалияликлар икки марта рақиб жарима майдони ичида йиқилишди. Аммо пенальти белгиланмади. ВАРда ишлаётганлар вазиятни ўрганиб чиққан бўлиши керак
45+2'
Вуууууҳ! Марокаш ҳисобдаги фарқни ошириши мумкин эди. Қарши ҳужум натижасида марокашлик футболчи дарвоза томон аниқ зарба йўллай олмади
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
45'
Вуууууууууууууҳ! Марокашни дарвоза тўсини голдан қутқармоқда! Бруну Фернандеш жарима майдони ён томондаги чизиғидан парашют услубида зарба берди. Тўп дарвозабоннинг устидан ошиб ўтдию, тўсинга тегиб майдонга қайтди
42'
ГООООООООЛ! Юсуф эн-Несирииииийййй ҳисобни очмоқда! Қанотдан етказилган узатмага 3 футболчи сакради: Диего Кошта (дарвозабон), Рубен Диаш (ҳимоячи) ва Юссуф эн-Несирий. Ҳужумчи барчадан баланд сакради ва бош билан дарвозани ишғол қилди!
41'
Феликс офсайдда қолди
39'
Оҳо! Қанотдан етказилган узатмани Жоау Феликс жарима майдони ташқарисида тўхтатмасдан дарвоза томон бурди. Тўп юқорига кўтарилиб кетди
38'
Зиеш олис масофадан ҳужумга пас берди. Эн-Несирий тўпга бироз ета олмади
35'
Марокашдан биринчи аниқ зарба. Суфён Буфалнинг зарбасини дарвозабон осонлик билан эгаллаб олди
35'
Марокашдан ажойиб ҳужум. Салим Амаллоҳ 13 метрлардан дарвоза томон аниқ зарба бера олмади. Тўп сакраб келганди...
33'
Рамуш офсайдда қолди
31'
Вууууҳ! Жоау Феликс шундоққина жарима майдони ташқарисидан зарба берди. Тўп Жавад Ямиққа тегиб ўз йўналишини ўзгартирди ва тўсиндан бир неча сантиметр юқоридан ўтиб кетди
28'
Португалия майдон марказида тўпни назорат қилмоқда. Сантуш жамоаси рақиб мудофаасини ҳозирча ёриб ўта олмаяпти
26'
Оҳо! Жаримадан етказилган тўпга Эн-Несирий бош билан зарба берди. Ноаниқ
23'
Қанотдан етказилгану узатмани Яссин Буну эгаллаб олди. Тўпга сакраган Бруну Фернандеш эса дарвозабонга жароҳат етказиб қўйиши мумкин эди
22'
Марокаш кетма-кет 2 марта бурчак зарбасини амалга оширди. Самарасиз
21'
Зиеш яна ўз қанотида фаол. БУ сафар унинг узатмасини Диего Кошта эгаллаб олди
18'
Ҳаким Зиеш ўнг қанотдан тўпни эгаллаб, марказ томон сурилди ва 25 метрлардан зарба берди. Ноаниқ
15'
Тўп назорати ва ҳужумлар сони бўйича устунлик, табиийки, Португалия томонида
13'
Португалияликлар ижросидаги стандарт хавфли бўлди, ҳаттоки улар зарба беришга ҳам муваффақ бўлишди. Ҳимоячилар бир амаллаб хавфни бартараф этишди
12'
Амрабат фол ишлатди, Отавиога нисбатан. Дарвозагача 30 метр масофа бор
7'
Баҳснинг 7-дақиқаси ўтиб бормоқда. Еттинчи рақамли Роналду эса, кутилганидек, бугун ҳам захирада қолди. Гонсалу Рамуш асосий таркибда
3'
Португалия ҳисобни очиши мумкин эди. Жаримадан етказилган узатмага Феликс бош билан зарба берди. Яссин Буну тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди
1'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Жаҳон чемпионатининг учинчи чорак финали бошланди. Марокаш ва Португалия терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишмоқда
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.