Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

ЖЧ-2022. 3-ўрин учун ўйин

17.12.2022. соат 20:00. Бош ҳакам: Абдулраҳман ал-Жассим (Қатар)

ХОРВАТИЯ

Йошко Гвардиол (7)
Мислав Оршич (43)

2 : 1

МАРОКАШ

Ашраф Дорий (7)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Доминик Ливакович
02.Йосип Станишич
04.Йошко Гвардиол
24.Йосип Шутало
07.Ловро Майер
08.Матео Ковачич
10.Лука Модрич
04.Иван Перишич
18.Мислав Оршич
14.Марко Ливая
09.Андрей Крамарич
  01.Яссин Буну
02.Ашраф Ҳакимий
20.Ашраф Дорий
18.Жавад эл-Ямиқ
25.Яҳё Аттиатуллоҳ
04.Софян Амрабат
23.Билол эл-Ханнус
17.Софян Буфал
07.Ҳаким Зиеш
11.Абдулҳамид Сабирий
19.Юссуф эн-Несирий
ЗАҲИРА
12.Иво Грбич
23.Ивица Ивушич
21.Домагой Вида
06.Деян Ловрен
05.Мартин Эрлич
19.Борна Соса
22.Йосип Юранович
25.Лука Сучич
15.Марио Пашалич
26.Кристиан Якич
13.Никола Влашич
16.Бруно Петкович
17.Анте Будимир
  12.Мунир Муҳаммадий
22.Аҳмад Тагнаутий
06.Ромен Саисс
05.Найиф Агерд
24.Бадр Банун
26.Яҳё Жабран
14.Закария Абухлал
15.Салим Амаллоҳ
10.Анасс Зарурий
08.Аззедин Унаҳий
13.Илёс Шоир
21.Валид Шеддира
09.Абдурраззоқ Ҳамдаллоҳ
16.Эз Абде
САРИҚ КАРТОЧКА
 
Аззедин Унаҳий (69)
Салим Амаллоҳ (84)

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат
90+6'
Ўйин тугади. Хорватия терма жамоаси Қатардаги Мундиалдан бронза медали билан қайтадиган бўлишди.
90+6'
ВУУУУҲ! Эн-Несерий! Қанотдан етказилган узатмага бош билан зарба берди. Тўп тўрга юқоридан тегди
90+5'
Хорватияда ўзгариш: Оршич ўрнига Кристиан Якич туширилди
94'
Қанотдан етказилган узатмани Ливакович эгаллаб олди
90+3'
Африкаликлар сўнгги дақиқаларда босим уюштиришмоқда
90+2'
Эн-Несирий офсайдда қолди
90+1'
Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшилди
90'
Марокаш жарима зарбалари ишлай бошлади. Тўп хорватиялик ҳимоячининг қўлига теккандек бўлди. Вазиятни ВАР кўрди: тўпга бошга тегибди. Пенальти йўқ
88'
Анасс Зарурий офсадда қолди
87'
Вууууууҳ! Ковачич ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйиши мумкин эди. У жарима майдони ичида ҳимоячини алдаб ўтди ва яккама-якка вазиятда зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
84'
Салим Амаллоҳ сариқ карточка олди. Марокашликлар ҳакамга эътироз билдиришмоқда
82'
Хорватия бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Ҳимоячилар тўпни майдон марказига қайтаришди
80'
Зиешнинг узатмаси кучли чиқди. Шоир тўпга ета олмади
75'
Ҳакам Марокаш фойдасига пенальти белгилаши мумкин эди. Қоидабузарлик жарима майдони ташқарисида бўлгани учун ВАР ҳам пенальтини тасдиқламади
75'
ВУУУУҲ! Эн-Несирий ҳисобни тенглаштириши шарт эди! Яқин масофадан яккама-якка вазиятда ўткир бурчак остида зарба берди. Ливакович қутқармоқда!
74'
Вуҳ! Хорватиянинг қарши ҳужуми хавфли бўлди. Марказий ҳимоячи ҳужумга ўтиб кетди ва йиқилди. Аммо ҳакам пенальти белгиламади. Вазиятни ВАР чиққан бўлиши керакки, кейинчалик ҳам пенальти белгиланмади
74'
Марокашликлар қисқа паслар орқали ҳужум ташкил қилишди. Аммо Зиешнинг кесма пасини ҳимоячи тўхтатиб қолди
74'
Марокашликлар қисқа паслар орқали ҳужум ташкил қилишди. Аммо Зиешнинг кесма пасини ҳимоячи тўхтатиб қолди
71'
Марокашдан яна бир хато ва Влашич олис масофадан кучли зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
69'
Аззедин Унаҳий огоҳлантириш олди — ҳакамга эътирохз билдиргани учун
69'
Майдон марказига яқин жойда Модричга нисбатан фол ишлатилди
67'
Марокашда мажбурий ўзгариш: Жавад эл-Ямиқ жароҳат олди. Унинг ўрнига Салим Амаллоҳ туширилди
66'
Хорватияда икки ўзгариш: Ливая ва Ловро Майер ўрнига Бруно Петкович ва Марио Пашалич туширилди.
66'
Ҳакимий ўнг қанотдан узатма берди. ҲИмоячи бош билан қайтариб қолди
64'
Марокашда иккита ўзгариш: Буфал ва Дорий ўрнига Бадр Банун ва Анасс Зарурий туширилди
61'
Крамарич кўзда ёш билан майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Никола Влашич майдонга туширилди
59'
Крамарич жароҳат олди шекилли. У майдонда ётибди. Зихирага олиниши мумкин
56'
Марокашда иккинчи ўзгариш: Эл-Ханнус ўрнига Аззедин Унаҳий туширилди
55'
Хорватия бурчак зарбасини ўйинга киритди. Зарба ноаниқ бўлди
52'
Европаликлар жарима майдони ичида Перишич ва Эн-Несирий ўртасидаги тўп учун курашда Иван ғолиб чиқди
51'
Хорватлар чап қанотдан узатма беришди. Тўп Дорийнинг тиззасига тегиб, майдонни тарк этди.
48'
Африкаликлардан ҳужуми. Яҳё Аттиатуллоҳ жарима майдони ичида тўпни ўзида узоқлаштириб юборди ва вазиятни қўлдан чиқарди
48'
Хорватия кетма-кет иккита бурчак зарбасини амалга оширди. Иш зарбагача етиб бормади
47'
Вуууҳ! Оршич дублга эришиши мумкин эди. Унинг зарбасидан сўнг тўп Эл-Яиқниг белига текканча шундоққина устун ёнидан ўтиб кетди
46'
Иккинчи тайм бошланди
'
Марокаш устози иккинчи бўлим олдидан ўзгариш тайёрламоқда. Абдулҳамид Собирий ўрнига Илёс Шоир туширилди
'
Дарвоқе Хорватия ва Марокаш терма жамоалари мусобақани "E" гуруҳида бошлашган бўлиб, ўзаро ўйинда ҳисоб очилмаганди
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Хорватия - Марокаш - 2:1. Танаффус
45+2'
Ливая олис масофадан зарба берди. Тўп рекошет орқали юқорига кўтарилди. Буну тўпни эгаллади
45+1'
Хорватия дарвозаси олдида тахликали вазият. Ливакович чаққонроқ ҳаракат қилиб, тўпни эгаллаб олди. Эн-Несирий тўпга ета олмади
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
43'
ГООООООЛ! Мислав Оршич! 2:1! Марокашликлар рақибнинг хавфли ҳужумини бартараф этгандек бўлишганди, аммо футболчи ўз жарима майдони ташқарисида тўпни хорватиялик футболчига бериб қўйди. Жарима майдонига ўнг қанотдан кирган Оршич узатма берилди. Мислав эса "парашют" зарба беришга қарор қилди. Тўп дарвозабоннинг устидан ошиб ўтиб, устунга тегиб, чизиқни кесиб ўтди. Чиройли гол!
40'
Ҳаким Зиеш кутилмаганда олис масофадан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
39'
Хорватиядан яхши комбинация. Модрич жарима майдонига кириб, шеригига узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди
37'
Марокашликлар кетма-кет икки марта "корнер"ни амалга оширишди. Эн-Несирий бош билан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади
36'
Марокаш бурчак зарбаси ишлади
36'
Марокаш жарима зарбасини тепди. Перишич тўпни бош билан ён томонга чиқариб юборди
34'
Мана энди мағрибликларнинг қарши ҳужумлари хавфли тус ола бошлади
33'
Марокаш қисқа паслар орқали рақиб жарима майдонига кириб келди. Буфал аниқ зарба бера олмади
29'
Вуууууууҳ! Марокашда суперимконият! Зиеш ва Ҳакимий ўнг қанотда ажойиб комбинация уюштиришди ва Ашраф рақиб жарима майдонига кириб бориб, дарвоза ёнида Эн-Несирийга узатма берди. Узатма орқароққа бўлгани учун Юссуф тўпни дарвоза томон бура олмай қолди
26'
"Стандарт"дан сўнг Перишич бош билан ноаниқ зарба берди
26'
Марокашдан яна бир хато. Футболчиларнинг ўзлари хатони тўғирлашди. Бошқа томондан — Хорватия ижросидаги пресссинг ҳам наф келтирмоқда
24'
Вуууууҳ! Бугун Марокаш терма жамоаси футболчилари жуда кўп хатога йўл қўйишмоқда. Модрич ҳимоядаги шундай хатолардан бирини жазолаши мумкин эди. Лука 17 метрлардан зарба йўллади ва Буну тўпни дастлаб қайтарди ва иккинчи уринишди рақиб футболчиси оёғи остидан тўпни уриб юборди. Кейин эса ҳимоячи тўпни вазиятдан узоқлаштирди
19'
Буфал ўнг қанотдан берган узатма анча ноаниқ бўлди
18'
Хорватиянинг қарши ҳужумлари эса яхши чиқмоқда. Крамарич бош билан аниқ зарба берди. Буну тўпни эгаллаб олди
17'
Ҳозирча Мағрибнинг қарши ҳужумлари ўхшамаяпти
15'
Хорватлар қарши ҳужум уюштириб, бурчак зарбаси ишлашди
14'
Хорватиянинг ҳужуми зарба билан якунланди. 18 метрлардан берилган зарбадан сўнг тўп юқорига кўтарилиб кетди
11'
Голлардан сўнг томонлар бир мартадан ҳужум ташкил этишди. Самарасиз
9'
ГООООООООЛ! Ашраф Дорий, 1:1! Марокашликлар ҳам "стандарт"дан ҳисобни тенглаштиришди. Жаримадан етказилган узатма Майернинг бошига тегиб юқорига кўтарилди. Дорий эса дарвозага яқин масофадан бош билан дарвозани забт этди! Супер старт!
7'
ГООООООЛ! Хорватия ҳисобни очмоқда! Модрич "стандарт"ни комбинация шаклида амалга оширди. Модрич томонидан етказилган узатмани Перишич 11 метрли нуқта устига етказди. Йошко Гвардиол эса бош билан дарвозани ишғол қилди. Тўп тўсинни силаб тўрга бориб тушди
6'
Марокаш майдоннинг ўз ярим майдонида тўпни назорат қилиб, рақиб шаштини пасайтиришга уринмоқда
3'
Хорватлар ўйинни анча фаол бошлашди. Биринчи бурчак зарбаси марокашликлар учун тахликали бўлди. Европаликлар ҳисобни очиб олишни стратегик режа қилиб олишган шекилли
2'
Ия, Буну! Қовун туширишига сал қолдику. Ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйишига бир бахя қолди!
1'
БРОНЗА МЕДАЛЬ УЧУН ЎЙИН БОШЛАНДИ.
'
Майдон марказида ҳакамлар ва жамоалар сардорлари қуръа орқали ҳал қилишди: Ўйинни Хорватия бошлаб берадиган бўлди
'
Ҳозиргина ҳар икки давлат мадҳиялари янгради
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Жаҳон чемпионатида бугун бронза медали учун ўйин бошланмоқда. Хорватия ва Марокаш терма жамоалари ўзаро тўқнаш келмоқда.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.