Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

ЖЧ-2022 финал

Жаҳон чемпионати финал

Аргентина

Месси (23)
Ди Мария (36)
Месси (108)

3 : 3

Франция

Мбаппе (80)
Мбаппе (81)
Мбаппе (118)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Мартинес,
Молина,
Ромеро,
Отаменди,
Акунья,
Ди Мария,
де Пауль,
Энцо Фернандес,
Мак Аллистер,
Месси,
Альварес
  Льорис,
Варан,
Упамекано,
Тео Эрнандес,
Гризманн,
Чуамени,
Рабьо,
Дембеле,
Жиру,
Мбаппе.

Матн

120+'
Қадрли дўстлар! Кейинги баҳсларда учрашгунча хайр! Саломат бўлинг
120+'
Ана ўйин!!!!! Аргентина пенальтилар сериясида Францияни мағлуб этди ва ЖАҲОН ЧЕМПИОНИГА АЙНЛАНДИ
124'
Тугади. Энди навбат пенальтилар сериясига!
123'
Зарбаларррррррр! Иккала жамоа ҳам қулай имкониятларни йўққа чиқарди. Дастлаб Коломуани хато зарба берган бўлса, кейинчалик Лаутаро узатма беришга улгурмади
122'
Вуууууууууй. Лаутаро бирга бир вазиятга чиқиб борди. Бироқ офсайд билан тугалланди
121'
Пенальти керакмиди жамоаларга?! Энди буёғи омадга боғлиқ
121'
Францияяяяяяя! Муани тўпга тегинганда гол уриши мумкин эди. Мбаппенинг узатмаси жуда хавфли чиқди
120'
Зарбааааа! Аргентина бурчак зарбасини голга айлантира олмади
118'
Гоооооооол! Мбаппе хет трикка эришиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди
117'
Пенальтиииииии! Тўп қўлга тегди. Мбаппе 11 метрлик нуқта ёнига яқинлашди
116'
Аргентинада ўзгариш! Маккалистер ўрнига Пецелла туширилди.
114'
Буни қаранг!!! Паредес рақибини чопиб ташлади. Унга сариқ карточка кўрсатилди. Қизил олмаганига шукр қилиши керак
113'
Францияда ўзгариш! Варан ўрнига Конате майдонга тушди
111'
Аргентина Франциядан ғалабани юлқиб олишга яқин. Энди улар анча босиқ ўйнашяпти
108'
Гооооооооооооол! Месси муҳим паллада жамоасини қутқариб кетмоқда. У ажойиб комбинацияни гол билан якунлади. Лаутаронинг кучли зарбасини Льорис шундоққина Леонинг қўлига тутқазди. Энди Францияга қийин бўлади
105'
Экстра таймнинг сўнггиси бошланди. Буёғи ҳаммага қизиқ!
106'
3-бўлим якунланди. Футболчилар бироз танаффус қилиб олишади
106'
Зарбааааааа! Лаутаро бирга бир вазиятни кўкка совурди. Эсиз. Энди у ҳали бунинг учун афсусланмаса бўлгани
105'
Аргентина бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади. Бу таймнинг сўнгги имкониятларидан бири эди
103'
Альварес ва Де Пауль майдонни тарк этди. Уларнинг ўрнига Лаутаро ва Паредес қўшилди
100'
Кунде тўпни узатаётган вазиятда Варан сунъий офсайдда қолиб кетди. Бу борада жанубий америкаликларга қойил. Улар ҳозирча адашишмаяпти
99'
Муани ҳаммани алдамоқчи бўлди. Лекин бу имконсиз эди. Ҳимоячилар тўпни ундан ечиб олди
96'
Францияда ўзгариш. Рабьо ўрнига Фофана майдонга тушди
90+'
Экстра таймлар бошланди. Уни Аргентина жуда ҳам фаол тарзда бошлади. Ҳужумлар ёмғири бошланиб кетди. Кузатамиз
98'
Тугади. Жамоалар экстра таймларга чиқиб кетди
97'
Зарбаааааа! Мессининг зарбасини Льорис қайтариб юборди. Финал ёняпти. Иккала жамоа ҳам асосий вақтнинг ўзида масалани ҳал этмоқчи
95'
Мбаппеееееееее! аргентиналиклар уни тўхтатиб қолиша олмаяпти. Коломуани унинг узатмасини йўққа чиқарди
94'
Бурчакдан узатилган тўпни французлар фойдалана олмади. Аргентинанинг жарима майдонида пала партишлик вужудга келди
93'
Зарбааааа! Қўшиб берилган дақиқаларни французлар фаолроқ ўтказмоқда
87'
Тюрамга симуляция учун сариқ карточка кўрсатилди
85'
Хавфлиииии! Мбаппенинг узатмасига Коломуани бош билан зарба беришда улгуриб қола олмади
81'
Гооооооооол! Мбаппе дубл қайд этди. Тюрам ажойиб узатма берди ва Килиан ўйин қаҳрамони бўлишга яқин. Франция кеч бўлса ҳам уйғонди
80'
Гооооолл! Мбаппе Эмилианони зарбада алдади ва гол уриб кетяпти.
79'
Хавлиииииии! Отаменди Муанини йиқитди. Пенальтииии!
72'
Зарбаааа! Энцонинг жарима майдони ташқарисидан тепган тўпини Льорис ушлаб олди
71'
Гризманн ва Тео алмаштирилди. Уларнинг ўрнига Камавинга ва Коман майдонга тушди
69'
66'
Французлар олдинга интилишяпти, бироқ ўзгача иштиёқ етишмаяпти. Финалга яраша ўйин кўрсатолмаяпти французлар
60'
Зарбааааа! Месси ва Ди Мария бир бирларини жуда яхши тушуниб ўйнашмоқда. Бу сафарги узатмани Лео ноаниқ зарба билан якунлади
58'
Мбаппе рақибига нисбатан жуда қўпол ўйнади ва сариқ карточка билан "сийланди"
56'
Франция тепм қўшмоқда. Дешам шогирдлари энди ўйғонишяпти. Бироқ ҳозирча ҳимоячилардан ўтишнинг иложи бўлмаяпти
55'
Сариқ карточкалар борасида ҳисоб тенглашди. Рабьо Отамендига нисбатан жуда қўпол ўйнади
52'
Франция бурчакдан ошириб берилган имкониятдан унумли фойдалана олмади. Энди ҳимояланиш керак
49'
Хавфлиииии! Отаменди Ди Мариянинг узатмасига бироз қулай тарзда зарба йўллай олмади. Льорис ўз ўрнида
45'
Иккинчи бўлим бошланди, Франция чуқур нокдаун ҳолатидан сўнг ўзига келиб олиши керак
52'
Тайм якунланди. Ҳозирча аргентиналиклар ишончли ҳисобда олдинда бормоқда
52'
Энцога сариқ карточка кўрсатилди. У катта тезликда келаётган Коломуанини анча хавфли тўхтатиб қолди. Узатиб берилган жарима зарбасидан эса французлар унумли фойдалана олмади
50'
Қўшиб берилган дақиқаларни ҳар иккала жамоа ҳам у қадар фаол ўтказишмаяпти. Танаффус олдидан бироз қўрқув бор
45+'
Тео Эрнандес рақибининг оёғига кучли зарба йўллади. У ҳакам билан тортишишни кўпайтиряпти
45+'
Биринчи бўлимга 7 дақиқа вақт қўшиб берилди. Французлар бироз олдинга силжишди
41'
Францияда ўзгариш! Дембеле ва Жиру майдонни тарк этди, уларнинг ўрнига Тюрам ва Коломуани туширилди
39'
Упамекано Мессининг яна қарши ҳужумга ўтиб кетишига имкон бермади. Аргентина ажойиб ҳужумни ижобий томонлама якунлай олмади
37'
Гоооол! Аргентина иккинчи голни урди. Қарши ҳужумга ўтиб кетган Маккалистер Ди Марияни ажойиб узатма билан таъминлади, ва у якуний зарбада адашмади
35'
Францияда боғламлар яхши ишламаяпти, ҳимоядан ҳужумга кўчишда жамоада камчиликлар кузатиляпти. Заиф Франция
33'
Иккинчи жамоа бўлиб ўйнаши кутилган Аргентина кутилмаган тарзда Францияни ўз жарима майдонига қамаб ташлади. Дешам шогирдлари нима қилишни билмай қолган
31'
Аргентина тўп назоратини ўз қўлига олди. Ди Мариянинг ўнг қанотга қўйилиши Скалонининг ажойиб режаси бўлиб чиқди. Бу французларга ката сюрприз бўлди
29'
Лео бугун жуда ҳам фаол ўйнамоқда. Унинг бурчакдан узатиб берган тўпини шериклари дарвоза томон ноаниқ йўллашди
27'
Тео Мессига нисбатан жуда қўпол ўйнади. Аргентина темпни етарлича пасайтирмоқда
23'
Гооооол! Месси пенальтидан гол уриб ҳисобни очди
16'
Хавлииииии! Теодан тўпни олиб қўйган Лео Ди Марияни қулай вазиятга чиқарди, бироқ Анхель зарба беришда жуда ноаниқ ҳаракат қилди
13'
Мбаппедан ҳам вазият юзага келди, бироқ унга ҳимоячилар етарлича қаршилик кўрсатди
13'
Месси марказдан жарима майдони ичига ёриб кирди, бироқ шеригига узатган тўпи офсайдга сабаб бўлди
12'
Аргентина рақибга катта босим остида ўйнамоқда. Бироқ бу баҳс охиригача давом этадими? Французлар ўз пайтларини кутяпти
10'
Льорисга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. У рақибга урилиб ҳушини йўқотди, кейинчалик ўзига келди. Ҳаммаси жойида. Ўйин давом этади
08'
Мессининг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди. Бироқ анча хавфлииии! Дарвоза ёнида пала партишликлар юзага келди
06'
Франция бироз суст ҳаракат қилмоқда. Ҳимоячилар кўп хатога йўл қўйишяпти
03'
Ўйинни Аргентина фаолроқ бошлади. Жамоа дастлабки офсайдни қайд этди
01'
Ўйинга старт берилди. Бошланди!
01'
Эслатиб ўтамиз, баҳсни польшалик Симон Маршиньяк бошқариб боради
00'
Футболчилар бироз олдин мадҳияларни куйлашди. Улар учрашув учун шай ҳолатда!
00'
Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Бироздан сўнг ЖЧ финал баҳси давомида Аргентина ҳамда Франция ўзаро тўқнаш келади. Қуйида ушбу учрашувни матнли трансляция шаклида сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин. Сиз билан яқин дақиқалар ичида Юсуфбек Сайдалиев бўлади.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.