Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси

18-тур. 22.01.2023. соат 22:30. Бош ҳакам: Иглесиас Вильянуэва

БАРСЕЛОНА

Педри (35)

1 : 0

ХЕТАФЕ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Марк-Андре тер Стеген
20.Серхи Роберто
23.Жюль Кунде
15.Андреас Кристенсен
28.Алехандро Бальде
05.Серхио Бускетс
08.Педри
30.Гави
22.Рафинья
07.Усмон Дембеле
10.Ансу Фати
  13.Давид Сория
22.Дамиан Суарес
02.Жене Даконам
06.Домингуш Дуарте
15.Омар Альдерете
21.Хуан Иглесиас
05.Луис Милья
11.Карлес Аленья
16.Анхель Альгобиа
19.Борха Майораль
10.Энес Унал
ЗАҲИРА
13.Иньяки Пенья
36.Арнау Тенас
17.Маркос Алонсо
18.Жорди Альба
04.Рональд Араухо
24.Эрик Гарсия
02.Эктор Бельерин
21.Френки де Йонг
19.Франк Кессье
32.Пабло Торре
38.Анхель Аларкон
  01.Кико Касилья
27.Диего Конде
12.Жордан Амави
23.Стефан Митрович
04.Гастон Альварес
24.Гонсало Вильяр
08.Хайме Сеоане
20.Неманья Максимович
14.Хуанми Латаса
07.Хайме Мата
09.Порту

Матн

90+5'
Ўйин якунланди. "Барселона" кичик ҳисобда ғалаба қозонди ва ўз очколарини 44 тага етказиб олди
90+3'
Хавфли вазият! "Хетафе" жаримадан тўпни ўйинга киритди. Латаса яқин масофадан бош билан зарба берди. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди
90'
Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди
90'
Фатининг зарбаси жуда ноаниқ бўлди
85'
"Барса"дан хавфли ҳужум. Дембеле ажойиб рейд уюштириб, Кессиэни тўп билан таъминлади. Франк 10-11 метрдан йўллаган зарбани дарвозабон қайтарди
84'
"Хетафе"да бирданига 3 ўзгариш бўлди
82'
Энес Унал сариқ карточка олди
81'
Оҳо! Альбанинг узатмасидан кейин Фати дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди. Посбон қутқарди. Боз устига, Фати офсайдда қолганди
77'
"Барса"да ўзгариш: Серхи Роберто ўрнига Маркос Алонсо тушди
77'
"Хетафе"да ўзгариш: Майораль ўрнига Порту туширилди
74'
Меҳмонлардан яхши ҳужум. Майораль бош билан аниқ зарба бера олмади
72'
"Хетафе" бурчак зарбасини амалга оширди. Мезбонлар тўпни эгаллашди, аммо қарши ҳужумга ўтиб кета олишмади
68'
Вазиятни ВАР кўриб чиқаётган бўлиши мумкин. Қарор сариқ бўйича қолди. Қизил карточка берилмади
67'
Усмон Дембеле сариқ карточка олди
62'
"Хетафе"да ўзгариш: Альгобия ўрнига Стефан Митрович тушди
62'
"Барса"да ўзгариш: Рафинья ўрнига Кессиэ туширилди
60'
"Барса" яна бир яхши имкониятга эга бўлди. Альбанинг узатмасидан кейин Фати тўпни ўзига бўйсундиришда техник хатога йўл қўйди ва ҳимоячи тўпни қайтарди. Усмон тўпни эгалладию, ноаниқ зарба йўллади
57'
Рафинья "Хетафе" дарвозаси олдига яхши пас берди. Ҳимоячи қийинчилик билан тўпни қайтармаганида Фати дарвозани ишғол қилиши мумкин эди
53'
Педри чиройли пас билан Фатини ҳужумга бошлади. Аммо Ансу тўпни олдинга ўтиб кета олмади ва вазиятни қўлдан чиқарди
48'
"Хетафе" бурчак зарбасини ўйинга киритди. Мезбонлар хавфни бартараф этишди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
46'
"Барселона"да иккита ўзгариш бўлди: Бальде ўрнига Жорди Альба ва Кристенсен ўрнига Эрик Гарсия туширилди
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Барселона" - "Хетафе" - 1:0. Танаффус
45+2'
"Барса" кетма-кет 2 марта бурчак зарбасини амалга оширди. Самарасиз
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
44'
Альдерете сариқ карточка олди. Дембелега нисбатан ишлатган қўполлиги учун
43'
"Хетафе" яна бир ўта хавфли ҳужум ташкил қилди: тики-така услубида. Ўнг қанотдан берилган узатмага олис устун томондаги футболчи ета олмай қолди. Узатма тезроқ бўлиб кетди
41'
ВУУУУУҲ! Педри қўпол хатога йўл қўйди: у дарвозабон томон берган пасини ҳужумчи эгаллаб олди ва Тер Штеген билан яккма-якка вазиятга чиқиб кетди. Марк-Андре яна қутқармоқда!
40'
Дембеле ўнг қанотга ўтиб ўйнай бошлади ва у бурчак зарбаси ишлади
35'
ГОООООЛ! Педри, 1:0! "Барселона" марказда тўпни олиб қўйиб, қарши ҳужумга асос солди. Рафинья чап қанотдан жарима майдони марказига етказган тўпга Педри биринчи бўлиб етиб келди ва дарвозани ишғол қилди.
32'
ВУУУУҲ! "Хетафе" ҳисобни очишга жуда яқин келди. Марк-Андре тер Штеген яккама-якка вазиятда жамоасини қутқарди!
30'
Гави 20 метрлардан чап оёқда зарба берди. Дарвозабон Давид Сория тўпни эгаллаб олди
29'
Бугунги ўйинда тўпни энг кўп йўқотаётган футболчи бу — Усмон Дембеле
23'
Фати яхши имкониятдан фойдалана олмади. У рақиб дарвозаси яқинида тўпни қабул қилди, аммо тўпни ўзидан бироз узоқлаштириб юборгани учун зарба беришга улгурмади
21'
Бальде икки ҳимоячи орасидан ўтиб кетиб, меҳмонлар жарима майдонига кириб борди ва Дембелега пас берди. Ҳужум якунига етмай қолди
20'
Рафинья ўнг қанотдан рақиб дарвозаси яқинига яхши узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтариб қолди
15'
Дембеленинг қанотдан узатмаси ноаниқ бўлди
10'
Тўп назорати тўлалигача каталонияликлар томонида
7'
"Барса" ижросидаги дастлабки зарба. Дембеленинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди
5'
Меҳмонлар жарима майдонига узатма берилган пайтда "Хетафе" сакраб тўпни уриб юборди. Сўнгра ўз ҳимоячисига урилиб кетди. Иккиси ҳам жароҳат олди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
4'
Вууууҳ! "Хетафе" гол урд! Аммо узатма берилаётганида офсайд бўлган экан. Гол бекор қилинди.
3'
Олис масофадан "Хетафе" жарима майдонига узатма берилди. Хви тўпни ўзига бўйсундира олмади
1'
Учрашувни "Хетафе" бошлаб берди
'
Левандовски 3та ўйиндан иборат дисквалификацияни ўташни бошлади. Шу боис, бугун у майдонга тушмайди
'
Ўйин бошланиш арафасида. Футболчилар эсдалик учун расмга тушиб олишди
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Испания чемпионатида пешқадамлик қилаётган "Барселона" 18-тур доирасида ўз майдонида "Хетафе"ни қабул қилмоқда.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.