Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ 1-0 Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Италия А Серияси

21-тур. 05.02.2023. соат 16:30

СПЕЦИЯ

0 : 3

НАПОЛИ

47-Кварацхелия (пенальтидан)
68 - Осимхен
73 - Осимхен
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
69. Дранговски
4. Ампаду
6. Бурабия
10. Верде (Ципот - 76)
13. Рекц
14. Элдор Шомуродов (Кроллис - 76)
25. Эспосито (Висьневски - 86)
27. Амьян
29. Кальдара (Мальдини - 76)
33. Агудело
43. Николау
  1. Мерет
22. Ди Лоренцо
13. Ррахмани
3. Мин Чжэ
6. Марио Руи (Оливейра - 74)
99. Ангуисса
68. Лоботка
20. Зелиньски (Элмас - 63)
11. Лозано (Политано - 46)
9. Осимхен (Симеоне - 82)
77. Кварацхелия (Ндомбеле - 74)
САРИҚ КАРТОЧКА
16 - Ампаду
51 - Кальдара
 
19 - Лозано
53 - Зелиньски

Матн

93'
Учрашув якунланди. "Наполи" "Специя" майдонидан йирик ҳисобдаги ғалаба билан уйига қайтадиган бўлди. Эътиборингиз учун раҳмат.
92'
"Наполи" тўпни ўзида сақлаб турибди
90'
Ҳакам ўйинга 3 дақиқа қўшиб берди
90'
Мезбонлар ҳужумчиси Кроллис жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади. Мерет ўз ўрнида
88'
Ҳакам ўйинни тўхтатди. "Специя" сардори Николау шифокорлар ёрдамига муҳтож.
85'
"Специя" химоячиси Река ҳужумда ишлатган фол эвазига огоҳлантириш ишлаб олди
82'
Ўйин қаҳрамони Виктор Осимхен захирага олинди, унинг ўрнига Жованни Симеоне майдонга туширилди
80'
Шу дақиқаларга келиб ўйин темпи анча пастлади. Тўп асосан майдон марказида айланмоқда
76'
Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов захирага олинди, унинг ўрнига Даниэл Мальдини баҳсни давом эттиради
73'
Гоооол! "Специя" футболчиси ҳимояда тўпни узоқлаштиришда хатога йўл қўйди. Тўпни эгаллаб олган Кварацхелия очиқ давроза олдидаги Осимхенга пас берди, Виктор қийинчиликсиз дублни расмийлаштирди
68'
Гоооол! "Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхен "Специя" дарвозабони ва химоячисининг қўпол хатосидан унумли фойдаланиб ҳисобни ишончли кўринишга келтирди
68'
Шомуродов тезликда ҳимоячини ортда қолдириб кетган эди, якунда тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди
63'
"Наполи"да навбатдаги ўзгариш Пиотр Зелиньски ўрнига Элиф Элмас ўйинни давом эттиради
62'
Осимхен ҳимоячини тезликда ортда қолдириб гол урган эди, аммо у қўли орқали рақиб футболчисини ушлаб қолгани сабаб ҳакам голни инобатга олмади
60'
Шомуродов билан тандемда ўйнаетган Симоне Верде қарши ҳужумни зарба билан якунлади. Анча ноаниқ
57'
"Наполи" сафида 2-бўлим бошида ўзгариш юз берган эди. Ирвинг Лозано ўрнига Маттео Политано ўйинга қўшилди
54'
"Специя" ҳужумларни фаоллаштирди, аммо "Наполи" деярли қийинчиликсиз уларни бартараф этмоқда
50'
Мезбонлар голдан сўнг тезкорлик билан ҳужум уюштирди, аммо зарба жуда ноаниқ йўналиш олди
47'
Хвича Кварацхелия ишончли зарба билан ҳисобни очди - 1:0.
46'
Мезбонлар химоячиси ўз жарима майдончасида тўпни қўли билан ўйнагани учун пенальти белгиланди
45'
Иккинчи бўлим бошланди
45'
Хакам томонидан қўшиб берилган 1 дақиқа якунланди. Ҳозирча ҳисоб - 0:0. Танаффус
45'
Тайм сўнггида юзага келган стандартдан "Наполи" фойда чиқара олмади. Ҳужумда фол
43'
"Наполи"нинг кетма-кет ҳужумлари бурчак зарбаси билан якунланмоқда. Ҳозирча неаполликлар улардан фойдалана олмаяпти
40'
Ампадунинг қўпол хатоси туфайли қарши ҳужум юзага келиши мумкин эди, Кварацхелия Осимхенга тўпни аниқ етказа олмади
37'
Кварацхелия фаоллигини ишга солган ҳолда қанотдан кириб зарба йўллади, ноаниқ
37'
"Наполи" иккала қанотдан фаол ҳужумлар уюштирмоқда. Аммо 5 та футболчи билан ҳимояланаётган мезбонлар уларни бартараф этмоқда
33'
Ди Лоренцо ҳужумда фол ишлатди
32'
"Наполи"нинг ҳужумлари анча сустлашди, "Специя" уларни майдон марказидаёқ кутиб олишмоқда
29'
Майдон эгаларининг кам сонли ҳужумларидан бири охирига етмай қолди
27'
"Специя" "Наполи" ташкил этган ҳужумларни бир амаллаб бартараф этишмоқда
24'
Қанотдан узатиб берилган тўпга Осимхен зарба берди, тўп ҳимоячига теккан ҳолда майдонни тарк этди
21'
Наполи навбатдаги бурчак зарбасидан хам фойдалана олмади. Элдор Шомуродов қарши ҳужумга чиқаётган вақтда Ррахмани унга нисбатан ўйин қоидасини бузди
19'
"Наполи" ҳужумчиси Лозано майдон марказида қарши ҳужумни тўхтатгани учун сариқ карточка олди
17'
Зелиньски узоқ масофадан зарба йўллаб кўрди. Дарвозабон ўз ўрнида
16'
Прессинг орқали ҳужумда тўпни олиб қўйган Кварацхелияга нисбатан ўйин қоидасини бузган Ампаду огоҳлантириш олди
13'
11'
Сал қолганда мезбонлар ҳимоячиси Кальдара ўз дарвозасига тўп киритиб юбориши мумкин эди. Аммо тўп майдонни тарк этди. Бурчак зарбасидан "Наполи" фойдалана олмади
10'
"Наполи" ўйин тизгинини ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда. Мезбонлар бирин-кетин майдон марказида фол ишлатишди
6'
Мезбонлар фаолликни оширди ва прессинг орқали бурчак тўпи ишлаб олди. Вазият зарбагача етиб бормади
5'
Учрашувдаги илк зарба "Специя" вакиллари томонидан йўлланди. Ноаниқ
2'
"Наполи" илк дақиқалардан устунликни ўз қолига олишга ҳаракат қилмоқда
0'
Ўйин бошланди! Учрашувни мезбонлар бошлаб берди.
0'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Италия А Серияси 21-туридан ўрин олган "Специя" - "Наполи" учрашуви бироздан сўнг старт олади. Баҳсдан матнли онлайн трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.