Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

АПЛ

Эвертон

Кин (90)

1 : 1

Тоттенхем

Кейн (68)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Пикфорд

Коулмен

Тарковски

Кин

Годфри

Гана

Онана

Дукуре

Ивоби

Макнеил

Грей
  Льорис

Ромеро

Даер

Лангле

Педро Порро

Хёйбьерг

Скипп

Перишич

Кулусевски

Кейн

Сон
САРИҚ КАРТОЧКА
 
Лангле (64)
Ромеро (81)
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
Дукуре (58)
 
Моура (88)

Матн

90+6'
Ўйин тугади, «Эвертон» ўз уйида дурангни тортиб олди.
90+4'
Лорис ҳам хатога йўл қўйишни бошлади, бу сафар ҳужумчи сал ишончсиз ўйнади.
90'
Бош ҳакам ўйинга 6 дақиқа қўшиб берди.
90'
Гооооол! Ҳисоб тенглашди. Кин узоқдан фантастик зарба йўллаб дарвозани ишғол қилмоқда.
88'
Яна бир қизил карточка! Бу сафар Соннинг ўрнига тушган Моура майдондан четлатилди.
86'
Мезбонлар яна бир хавфли жарима зарбасига эга чиқмоқда.
81'
Кристиан Ромеро ҳам сариқ карточка билан жазоланди.
79'
Сариқ карточкаси бор Лангле ўрнига Санчез тушди.
76'
Уго Льорисдан ажойиб сейв! Франсялик дарвозабон Онананинг зарбасини қайтарди.
73'
Меҳмонлар ҳимояда бироз ишончсиз ўйнаяпти, хатога йўқ қўйишига бир баҳия қолди.
68'
Гоооооол! Харри Кейн белгиланган пенальтини голга айлантириди.
67'
Пенальти белгиланди! Мезбонлар ўз жарима майдончаси ичида қўпол ўйнади.
64'
Клеман Лангле сариқ картончка билан жазоланди, у Ивобига нисбатдан қоида бузганди.
58'
Дукуре Кейнга нисбатдан ўта қўпол ўйнади ва қизил карточка билан жазоланди.
50'
Тайм бошиданоқ Онана ҳужумга ўтиб, зарба берди, лекин зарба анча кучсиз чиқди.
45'
Иккинчи тайм бошланди, тўпни мезбонлар ўйинга киритиб берди.
45+3'
Ҳакам ҳуштагини чалди ва биринчи тайм тугади.
45'
Бош ҳакам биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берди.
40'
Сон дарвозабон билан яккама-якка чиқиб зарба берди, Пикфорд қайтарди. Уни устига офсайд ҳам қайд этилди.
35'
Харри Кейин қанотдан тўпни жарима майдончаси марказига узатганди, аммо тўп манзилигича етиб бормади.
30'
Ромеро аутга яқин жойда Грейга нисбатдан қоида бузди, мезбонлар хавфли жарима зарбасига эга чиқишди. Дукуренинг бош билан берган зарбаси анча ноаниқ чиқди.
28'
Порро ҳамда Лорис кутилмаганда бир-бирларига ишониб қолиб хато қилишларига сал қолди.
25'
Майдон эгалари кетма-кет хавфли вазиятлар яратмоқда. Годфрининг зарбасига бироз аниқлик етишмади.
20'
Лондонликлар ҳозирча қарши ҳужум режимида ҳаракат қиляпти, Перишичнинг узатмаси Поррогача етиб бормади.
15'
Алекс Ивоби ҳам қанотдан рейд уюштириб тўпни жарима майдончаси ичига ташлаб берди, лекин тўп Грейгача етиб бормади.
10'
Харри Кейн ҳам қанотдан етказиб берилган тўпни бош билан зарба берди, аммо анча ноаниқ чиқди.
5'
Ўйин бошиданоқ мезбонлар илк ҳужумини ташкил этишди. Грей бирга-бир вазиятга чиқиб зарба берди, лекин бироз ноаниқ чиқди.
1'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! АПЛ 29-туридан ўрин олган «Эвертон» ҳамда «Тоттенхем» ўртасидаги баҳс бошланди.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.