Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

Онлайн трансляция

Европа чемпионлар лигаси, 1/8 финал

Дастлабки учрашув. 27 февраль, соат 00:45

ГАЛАТАСАРОЙ

1 : 1

ЧЕЛСИ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
25.Муслера
15.Алекс Теллес
21.Шежу
22.Ҳоқон Болта
27.Эбуэ
3.Фелипе Мело
8.Сельчук Инан (С)
10.Снейдер
14.И.Хайрович
11.Дрогба
17.Бурак Йилмаз
  1.Чех
2.Иванович
24.Кэхилл
26.Терри (С)
28.Аспиликуэта
7.Рамирес
8.Лэмпард
17.Азар
22.Виллиан
9.Торрес
14.Шюррле

Матн

90+3'
Ўйин тугади
90'
Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди.
86'
Ниҳоят узоқ давом этган ҳужумдан кейин Снейдер зарба йўллади, кучсиз ва ноаниқ.
84'
Ўйин майдон марказида кечмоқда. Ҳар икки жамоа ҳам охирги штурмни қилишга шошмаяпти.
82'
Диде Дрогба ўрнига Умид Булут тушмоқда.
80'
Қизиқ ҳолат. Жамоа сардори Селчук Инанга мураббий эмас Диде Дрогба нималарнидир тушунтирмоқда. Гап бўлиши мумкин эмас. Жамоа ичидаги мураббий!
78'
Оҳоооооооо «Челси» қамалда! Селчук Инан тўпни Дрогба йўналишида узатган эди Терри унга улгурди
76'
!!!!!!!!!!!!!!!!! Эбуе жарима майдонига кириб келди ва тўп дарвоза яқинига узатди. Чеееееееееееееех ўз ўрнида.
73'
Торрес ўрнига Этo'О тушди
70'
Шюрле ўрнига Жон Оби Микел тушди.
67'
«Галатасарой» бурчак тўпини амлага оширди ва бўш қолган Шенжу ҳисобни тенглаштирди.
66'
Гооооооооооооооооооооооол
63'
Чех вақтни чўзгани учун сариқ карточка олди.
60'
«Галатасарой» жуда яхши имкониятга эга бўлган эди. Лекин жарима зарбаси амалга оширилган вазиятда ҳужумчилар қўполлик қилишди.
56'
Селчук Инан тўпни Буракка узатганди, лекин Кэйхил тўпни қайтараман деб дарвозабонга қийинчлик туғдирди. Чех катта қийинчилик билан тўпни чиқариб юборди.
52'
!!!!!!!!!!!!!!!!!!! Азар майдон марказида Мелодан тўпни олиб қўйди ва жарима майдонигача озъи келиб, тўпни офсадй чизиғидаги Торресга узатди. Фернандонинг зарбасини эса Муслера қайтарди.
50'
!!!!!!!!!!!!! Бурак Аспиликуетага қарши жуда қўпол ўйнади. Орқадан подкат ташлади, Ҳакам уни аяди.
48'
Иккинчи бўлимни турклар фаол бошлашди. Снейдернинг зарбасига аниқлик етишмади.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
45'
Биринчи бўлим тугади
44'
Мезбонлар аутдан тўпни ўйинга киритишди. Бурак тўпни қабул қилиб олди ва ўткир бурчакдан жуда кучли зарба йўллади. Чех яқин бурчакни ёпа олмади ва гол. лекин Терри ўша вазиятда иккинчи тўпни ўйинга олиб киргани учун сариқ карточка олди ва ҳисоб ўзгармади.
42'
Ҳакам фантастик голни ҳисобга олмади!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!
40'
!!!!!!!!!!!! Бурак ва Болта жарима майдони яқинида жуда яхши ҳужумни амалга оширди. Тевеснинг зарбасини эса Чех қайтарди. Яхши зарба бўлганди.
37'
Азар ўз услубида марказда ҳимоячиларни алдаб ўтиб Торресни яхши вазиятга олиб чиқиши мумкин эди, лекин Мело ҳужумни ўқиди.
35'
Иззат Хайрович ўрнига 14-рақамли футболчи тушди.
32'
Хайрович жуда яхши ҳаракат қилди ва жарима майднига кирмай зарба берди. Чех ўз ўрнида.
30'
«Челси» қарши ҳужумда жуда яхши ўйнамоқда. Рамирес майдон марказидан тўпни қабул қилиб олди ва уни қанотдаги Шюрлега узатди. Шюрле битта ҳимоячини алдаб тўпни Рамиресга қайтарди. Унинг зарбаси эса оозгина ноаниқ бўлди.
27'
Фелипо Мело Дрогба билан девор услулида жуда яхши ўйнади ва жарима майдонига кириб борди. у ерда Лемпард ишончли ўйнади.
25'
Бурак билан тўқнашиб, Рамирес бурнидан жароҳат олди. У майдонни вақтинча тарк этади. Қон билан ўйнаш мумкин эмас.
23'
«Челси» 30 метрлардан жарима зарбаси бериш имконига эга бўлди. Лэмпарднинг зарбаси эса ноаниқ бўлди.
21'
!!!!!!! Виллианнннн. Хайрович жарима майдонида ҳимоячиларни алдаб ўтаётганида Виллиан жуда яхши ҳаракат қилди ва подкатда тўпни олиб қўйди.
19'
!!!!!!!! «Галатасарой»нинг навбатдаги ҳужуми хавфли бўлди. Бурак қанотдан тўпни жарима майдонига яқин жойдаги Хайровичга узатди, лекин унинг зарбаси кучли ва ноаниқ бўлди.
16'
Жон Терри Дрогбага ҳеч қандай имконият қолдирмаяпти.
14'
«Челси» жуда яхши қарши ҳужумни амалга оширган эди. Азар катта масофани босиб ўтди ва тўпни Шюрлега узатди. Лекин немис қоқилиб тушди.
12'
«Галатасарой» марказдан ҳужумга ўтди. Снейдер Дрогбага жуда яхши пасни амалга оширганди. Лекин Диде офсайдда.
10'
Испанча гол. Азардан тўпни қабул қилиб олган Аспиликуетта ҳимоячидан ўтиб кетди ва тўпни дарвоза яқинидаги Торресга узатди. Элниньо эса жуда аниқ ўйнади.
9'
Гоооооооооооооол Торрес.
7'
Тўқнашувлардан бирида Виллиан майдонга қулади. Мело уни йиқитди.
5'
«Галатасарой»нинг илк ҳужумини Бурак амага оширди. У жарима майдонига яқин жойда тўпни қабул қилиб олди ва ҳимоячидан ўтиб зарба берди, лекин зарба кучсиз чиқди.
3'
Ўйинни «Челси» анча фаол бошлади. Торрес жарима майдонига кириб бораётган Азарга тўпни ташлаб берди. Тўп ҳимоячидан ўтди, лекин дарвозабон уни эгаллаб олди.
1'
Ўйин бошланди.
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Сизларни «Галатасарой» ҳамда «Челси» жамоалари ўртасидаги ўйинни кузатишга таклиф қиламиз.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.