Кириш Регистрация
10/10 05:00 Перу - Уругвай

Онлайн трансляция

Англия Премьер-лигаси, 28-тур.

1 март, соат 22:30

САУТГЕМПТОН

0 : 3

ЛИВЕРПУЛЬ

Суарес (16)
Стерлинг (58)
Жеррард (пен.90+4)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Боруц
Чемберс
Фонте
Ловрен
Шоу
Корк
Шнайдерлин
Жей Родригес
С.Дэвис
Лаллана
Ламберт
  Миньоле
Фланаган
Шкртел
Аггер
Жонсон
Хендерсон
Жеррард
Аллен
Коутиньо
Суарес
Старриж

Матн

90+4'
Ўйин тугади
90+1'
Жеррард пеналтидан ҳисобни 3:0га етказди
90'
90. Иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берилди.
86'
86. Жеррард огоҳлантирилди.
85'
85. Старриж майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнига Аспас ўйинни якунлайди.
83'
83. Виктор Ваньямага сариқ карточка кўрсатилди.
77'
77. Мезбонлар сафида икки ўзгариш: Ламберт ўрнида Галлахер, Корк ўрнида Ваньяма ўйнайди.
73'
72. Жеррарднинг чамаси 20 метрлар берган зарбасини дарвозабон қайтаришга эришди. Бурчак тўпидан сўнг Суареснинг зарбасини дарвозабон бартараф этди.
70'
Хавфли! Суарес жарима майдонига ёриб кириб тўпни Старрижга узатди. Тўп йўлига рақиб ҳимоячиси ғов бўлгач, Хендерсон ижросидаги такрорий зарба жуда ноаниқ кетди.
'
Дарвоқе, иккинчи тайм бошидан меҳмонлар сафида ўзгариш: Коутиньо ўрнига Стерлинг тушди.
58'
58-дақиқада ҳисобдаги фарқ иккитага ошди. Майдонга тушганига бир дақиқа бўлган Раҳим Стерлинг Суапреснинг тўп оширишидан сўнг дарвозани ишғол этди.
'
Кечикиш учун узр сўраймиз (техник носозлик).
45'
БИРИНЧИ БЎЛИМ ТУГАДИ
43'
!!! Энди Миньоле ўз дарвозасини голдан қутқарди! Родригес ўнг қанотдан етказилган тўпдан сўнг посбон билан яккама-якка вазиятда қолди. Ҳужумчи 7 метрдан зарба берди. Симон ғаройиб реакция кўрсатиб, тўпни дарвоза чизиғи устида қайтариб қолди.
38'
"Ливерпуль" мудофаасида парокандалик! Бу сафар жарима майдончаси ичида Шнайдерлен ёлғиз қолди. Унинг 10 метрдан йўллаган зарбаси Миньоле бахтига тўсини устидан ўтиб кетди.
30'
!!! О-хо-хо... Ҳозир омад мерсесайдликлар томонида бўлди! Чамберс ўнг қанотдан ҳужумга қўшилди ва тўпни жарима майдончасига узатди. Ламберт бош билан тўпни ўнгроқда турган Лалланга узатди. У Миьоле билан юзма-юз ҳолатда қолди. Аммо Адамнинг зарбаси дарвоза устунига тегди.
22'
Жеррард, Аггер ҳамда Суарес ажойиб ҳужумни ташкиллаштиришди. Ҳимоячиларни шошириб қўйган Луис жуда кучли зарба берди, лекин ҳимоячилар улгуришди,
19'
Суарес ҳужумни ўзи бошлади. У қанотдан олдинга борди ва ҳимоячини алдаб тўпни Старриджга ташлаб берди. Дени тўпни Луисга қайтармоқчи эди, лекин тўп ҳомоячиларга тегди. Барибир тўп Луисга келиб тушди ва 12 метрлардан Суарес ажойиб голга муаллифлик қилди.
18'
Гооооооооооооооооооооооол
14'
Адам Лаллана жуда ажойиб тарзда жарим майдонига кириб борди ва Аггер уни йиқитди. Лекин ҳакам пеналти бермади.
10'
Футболчилар анча вақт майдонга қайта олишмади. Ҳаммасида жойида иккиси ҳам сафга қайтишди.
7'
Майдон марказида Фланакан ҳамда Шоу тўқнашиб кетишди. Футболчилар майдонга ётишибди.
5'
Бугун «Ливерпуль» кўк-қора кийимда майдонга тушган. Ҳозирча Роджерс шогирдлари тўпни назорат қилишмоқда.
3'
Бугунги ўйинни кузатиш учун Англия терма жамоаси бош мураббийи Рой Ходжсон ташриф буюрган.
1'
Ўйин бошланди
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.