Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

U-23 Осиё кубоги саралаш

Минтақавий саралаш

Гонг Конг U23

0 : 10

Ўзбекистон U-23

Норчаев (7)
Файзуллаев (25)
Одилов (28)
Рахмоналиев (57)
Норчаев (59)
Норчаев (69)
Йип Чеук (75) – автогол
Улуғбек Ҳошимов (83)
Улуғбек Ҳошимов (88)
Улуғбек Ҳошимов (90+3)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
 

Матн

90+'
Учрашувни сайтимиз орқали вақтингизни аямай кузатиб борганингиз учун раҳмат. Келгуси баҳсларда учрашгунча омон бўлинг
90+'
Учрашув якунланди. Йигитлар гол уриб чарчади. Энди гуруҳда тўплар орасидаги фарққа кўра пешқадам бўлиб олдик. Эронга қарши ҳал қилувчи баҳс бизни кутмоқда
90+'
Мухлислар голлардан зерикиб майдонни тарк эта бошлади. Ёқимли онлар
90+'
Гоооооооол! Ҳошимов ҳисобни 10 тага етказди
90'
Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.
90'
Зарбаааааа! Эркиновнинг яқин масофадан зарбасини кипер қайтариб қолди. Бурчак зарбаси тепамиз.
88'
Гоооооол! Одиловнинг узатмасини Ҳошимов боши билан ўнг бурчакнинг пастки қисмига жойлаб қўйди. Олға!
87'
Зарбаааааа! Жасур Жалолиддинов жарима зарбасини ижро этди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
86'
Ҳозирча вакилларимиз рақибни ўз жарима майдонига қамаб қўйди. Гонг Конг умуман имкониятга эга бўлмаяпти
85'
Зарбаааааа! Жалолиддиновнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. Афсус
83'
Гоооооооол! Улуғбек Ҳошимов рақиб ҳимоячиларининг жарима майдони ичидаги хатосидан унумли фойдаланди ва дарвозанинг яқин бурчагига тўпни жойлаб қўйди
80'
Эслатма! Гонг Конгни катта эҳтимол 4 та тўп фарқидан катта ҳисобда енггамиз. Эронга қарши ўйиндаги дуранг ҳам бизни қониқтиради. Чунки форслар ушбу рақибни 3 та тўп фарқи билан ютган
79'
Хавфлиииии! Эркиновнинг чап қанотдан уюштирган ҳужумини Ҳошимов гол билан якунлай олмади. У оёғини текказиб қўйса бўлди эди
78'
Гонг Конгда навбатдаги имконият. Ҳаволатиб ошириб берилган тўпни Неъматов ушлаб олди. Яна позицион ҳужум бошлаймиз.
75'
Гоооооол! Гонг Конг футболчиси Йип Чеук ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди
71'
Таркибимизда ўзгариш. Норчаев ўрнига Ҳошимов, Файзуллаев ўрнига Эркинов ўйинни давом эттиради
69'
Гооооол! Норчаевдан хет-трик! жарима майдони ичига узатилган тўпга яна футболчимиз биринчи бўлиб етиб келди
65'
Ўнг қанотдан хавфли ҳужум!!!
Ҳамралиев бу сафар ҳимочиларни ёриб ўта олмади
59'
Яна босим ва гол. Норчаев хисобни 5 тага етказиб қўйди
57'
Гоооол! Рахмоналиев ҳисобни 4:0га келтирди.
46'
Ўзбекистон таркибида 2 та ўзгариш: Жўрақўзиев ўрнига Жиянов, Ибрагимов ўрнига Жалолиддинов ўйинга қўшилди
45'
Иккинчи бўлимни вакилларимиз катта устунликда бошлади
45+'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳисоб 3:0 – бизнинг фойдамизга
45+'
Рақиб бўлим сўнгида илк жарима зарбасига эга бўлди. Бироқ гонг конглик футболчи дарвозамизни ишғол қилишда адашди
45+'
Тайм сўнггидаги фаоллик фойда бермади. Танаффусгача бундан ҳам йирик ҳисоб бўлиши мумкин эди.
45+'
Зарбаааа! Ҳусанов дарвозага яқин масофадан аниқ зарба бера олмади. Яққол вазиятни йўққа чиқардик.
45+'
Хавфлииии! бўлим сўнггида стандарт вазият берилди. Файзуллаевнинг зарбаси устунни силаб майдонни тарк этди
45+'
Биринчи бўлимга беш дақиқа қўшиб берилди.
45'
Чап қанотга етказиб берилган тўпга Йўлдошев ета олмади. Ҳужум бесамар якунланди
43'
Вакилларимиз жарима зарбаси чоғида бироз воқеалар ривожидан илгарилаб кетди
43'
Гонг Конг йигитларимизнинг енгил тин олганидан фойдаланишга уринмоқда. Бироқ барибир жарима майдонимиз ичига ёриб кира олмаяпти
37'
Ҳамюртларимиз секин асталик билан куч тежаган ҳолда позицион ҳужум уюштирмоқда. Гонг Конг майдон ярмидан олдинга ўта олмаяпти
35'
Зарбааааа! Одилов жарима майдони ичида рейд уюштирди ва зарба берди,бироқ дарвоза устуни рақибларни голдан қутқариб қолди
33'
Йўлдошевни рақиби ушлаб тўхтатиб қолди
32'
Ўйинда тўхталиш! Ли Локка ёрдам кўрсатилмоқда
30'
Рақибларда биринчи имконият. Бироқ гонгконглик ҳужумчи жуда суст ҳаракат қилиб тўпни олдириб қўйди
28'
Гоооооол! Одилов 11 метрдан адашмади. Ҳисоб йирик кўринишга келди
27'
Пенальтиииии! Йўлдошевнинг узатган тўпини рақиб ўйинчиси қайтариш чоғида қўли билан ўйнаб юборди.
25'
Гоооооол! Файзуллаев рақиб жарима майдони ичида юқори дид намойиш этди ва айланма ҳаракат билан дарвозанинг чап бурчагига тўпни жойлаб қўйди
23'
Рақиб жарима майдони ичидаги пала партишликдан унумли фойдалана олмадик. Норчаевга бироз омад етишмади
22'
Файзуллаевга нисбатан рақиблар кўп фол ишлатмоқда. Яна стандарт
21'
Жўрақўзиев ўнг қанотдан фол ишлаб олди
20'
Зарбаааа! Давроновнинг жарима майдони ичидан берган зарбаси бироз кучсиз кетди
16'
Зарбаааа! Одиловнинг бош билан берган зарбасини дарвозабон чиқариб юборди. Бироқ кетма кет берилган зарбалар бироз ноаниқ кетмоқда
13'
Хавфлииии! Жўрақўзиев жарима майдони ичига ташлаб берган тўпига Норчаев бироз ета олмади. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди
12'
Ўйинда тўхталиш. Рақиблар вакили ҳужум чоғида ҳамюртимиз билан тўқнашиб кетди ва унга ёрдам кўрсатилмоқда
10'
Файзуллаев рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Аммо ҳакам жим
07'
Гоооооооол! Вакилларимиз ҳисобни очди. Норчаев ўнг қанотдан узатилган тўпга яқин масофадан зарба бериб, гол урди.
06'
Хавфлиии! Ҳамралиев узоқ масофадан гонгконгликлар киперини синаб кўрди
05'
Терма жамоамиз ўнг қанотни жуда фаол ишлатмоқда. Жўрақўзиев анча фаол
03'
Илк ҳужумни вакилларимиз ўнг қанотдан ижро этди. Ҳусайн Норчаевнинг фаоллиги бурчак зарбасига олиб келди. Бироқ ундан унумли фойдалана олмадик.
01'
Ханна Хаттаб ўйинга старт берди. Вакилларимиз оқ рангли формада ҳаракат қилмоқда
00'
Давлат мадҳиялари янграб улгурди. Энди бор диққатимизни баҳсга қаратамиз.
00'
Футболчилар майдонга чиқиб келмоқда. Бугун Кападзе асосий таркибга катта ўзгаришлар киритган
00'
Айни пайтда гуруҳимиздаги яна бир қарама қаршилик доирасида Эрон ҳамда Афғонистон ўйини бўлиб ўтмоқда. У ерда форслар 4:0 ҳисобида рақибини мағлуб этмоқда. Учрашув якунланиш арафасида
00'
Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун олимпия жамоамиз Гонг Конглик тенгқурларига қарши Осиё кубоги саралаши доирасида майдонга тушади. Учрашувни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин. Яқин 90 дақиқа давомида ўйинни биргаликда томоша қиламиз.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.