Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Онлайн трансляция

05.08.2012. Олий лига. 7-тур.

Ўйин тугади

Динамо

:

Шўртан

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
77. А. Мельничук, 2. А.Ерохин
4. Ж.Отақулов
6. Л.Кошелев
9. И.Нагаев
11. Д.Абибуллаев
13. А.Хвостунов
15. Д.Жўраев
17. С.Мустафоев
22. Р.Аҳмедов
23. Ж.Бобоев
  30. А.Корнейчук
3. П.Агбо
5. А.Алиқулов
7. О.Валижонов
8. А.Соро
14. Л.Убайдуллаев
15. В.Афонин
16. В.Клишин
18. В.Рушницкий
19. А.Мерзляков
21. Р.Бердимуродов

Матн

'
Эътиборингиз учун ташаккур. Навбатдаги онлайн учрашувларда кўришгунча деб қоламиз!
90+4'
Учрашув якунланди. Демак самарқандликлар навбатдаги 3 очкога эга бўлмоқда ва бугунги рақиби "Шўртан" билан очколар сонини тенглаштирмоқда.
90+3'
Охирги дақиқалар ўта ҳужумкор руҳда давом этмоқда.
90+2'
Игор Таран яқин масофадан бош билан зарба берди. Зарбани дарвозабон қийинчилик билан қайтаришга эришди. Бурчак тўпи наф келтирмади. Тезкорлик билан қайта ҳужум ташкил этган "динамочилар" Нагаевни тўп билан таъминланди. Икки ҳимоячини алдаб ўтгандан сўнг Иван зарба йўллади. Зарба бироз ноаниқ кетди.
90'
Ҳакам ўйинга 4 дақиқа қўшиб бермоқда.
90'
Бурчак тўплари бўйича ҳисоб 2:3 га етди. Яна Леонид Кошелев томонидан амалга оширилган стандарт ҳеч қандай вазият билан эсда қолмади.
89'
Ўта хавфли вазиятни Мўйдин Мамазулунов содир этди. Дарвозабон жарима майдончаси ичида зарба берди. Қайтган тўпни ноаниқ тепди. Гол бўлиши мумкин эди ушбу вазиятда.
86'
Леонид Кошелевга бугун жуда кўп иш топилди. У томонидан амалга оширилган жарима тўпларининг фақатгина биттаси дарвоза устунига теккани билан эсда қолмоқда. Ҳозирги вазиятдагиси эса ўта ноаниқ.
86'
Патрик Агбога қизил карточка. Иван Нагаевни яккама-якка вазиятга қўйиб юборишни истамаган Патрик қўполлик ишлатди.
84'
Лазиз Убайдуллаев томонидан жарима майдонига етказиб берилган тўпга меҳмонлар ҳужумчисидан бирортаси етиб бора олмади. Ростакамига хавфли вазият содир этилганди.
83'
Рўзимбой Аҳмедов ҳам алмаштирилди. Унинг ўрнида қолган дақиқаларни Умид Абдураҳмонов ўтказади.
81'
Бурчак тўпи амалга оширилди. Стандарт вазиятдан ғузорликлар наф чиқара олишмади. Ҳа, айтганча, бурчак тўплари бўйича ҳисоб 1:3. Меҳмонлар фойдасига.
78'
Дилявер Абибуллаев ўрнига Сирожиддин Сайфиев туширилди. Бу "Динамо"даги иккинчи ўзгартириш.
77'
Ёнимизда ўтирган Озарбойжоннинг "Нефтчи" клуби ҳужумчиси Баҳодир Насимов ҳам ростакамига "Динамо"га мухлислик қилмоқда. Ҳа, адашмаяпмиз, Баҳодир Насимов бизга ажратилган хонада.
76'
Майдондаги вазият тубдан ўзгарди. "Шўртан" ҳужумда, самарқандликлар қарши ҳужумни мўлжаллаб ўйнашмоқда. Майдоннинг иккинчи ярмида мезбонларнинг икки ҳужумчиси Иван Нагаев ва Рўзим Аҳмедовлардан бошқа ҳеч ким йўқ. Албатта, рақибларининг икки нафар ҳимоячисини ҳисобга олмаганда.
73'
Ғузорликлар учинчи ўзгаришни ҳам амалга оширди. Виталий Рушницкий ўрнига Мўйдин Мамазулунов баҳсга ташланди.
71'
Леонид Кошелевнинг узоқ масофадан берган зарбаси кучли чиқди. Дарвозабон Корнейчук ўз ўрнида.
70'
Жасур Бобоев ўнг қанотдан майдон марказига тўп оширди. Иккала ҳужумчи - Нагаев ҳам Аҳмедов ҳам тўпга ета олишмади.
68'
Вақт ўтган сайин ғузорликларнинг ҳам ҳужумлари кўпайиб бормоқда.
65'
Салим Мустафоевнинг чамаси 25 метрлардан берган зарбасини ҳам Корнейчук қайтариб қолди. Худди шундай масофадан қайта йўлланган тўп муалллифи Леонид Кошелев бўлди. Яна меҳмонлар дарвозабони ўз ўрнида.
63'
Меҳмонлар таркибида навбатдаги ўзгариш: Отабек Валижонов ўрнига Вячеслав Пономорев туширилди.
63'
"Шўртан" ҳимоячилари ҳам ноаниқ ҳаракатларни бошлашди.
60'
Суннатилла Мамадалиев туширилгач, Жасур Бобоевнинг ҳам ўйини кучаймоқда. Иккаласининг тезкор ҳужум Жасурнинг зарбаси билан якунланди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.
58'
"Шўртан"да ҳам ўзгариш. Соро Таина Адама ўрнига 9-рақамда Игор Таран туширилди.
58'
Ўйин тезлиги жуда-жуда юқори. Воқеаларни тўлиқ тасвирлашга ҳам улгармаяпмиз
54'
Иккинчи бўлим бошидан "Динамо" клуби таркибида ўзгариш бўлганини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз. Дилшод Жўраев ўрнига тезкор ярим ҳимоячи Суннатилла Мамадалиев майдонга туширилган эди.
56'
Лазиз Убайдуллаевга сариқ карточка.
54'
Иван Нагаевнинг яна бир бор меҳмонлар ҳимоячиларидан ўзиб кетди. Натижада Иван чалиб йиқитилди. Жарима тўпи.
54'
Иван Нагаев ва Салим Мустафоев ва Нагаев ҳужуми ҳам самара бермади.
53'
Соро Таинанинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси Мельничук эгаллаб олди.
50'
Ўйин шиддатли даражадаги ҳужумлар билан давом этмоқда.
48'
Рўзимбой Аҳмедовга тиббий ёрдам кўрсатилди.
46'
Марказдан иккинчи бўлимни бошлаб берган самарқандликлар тезкор ҳужум ташкил этишди. Дарвозабон майдончасининг яқин чап томонидан зарба берган Дилявер ҳисобни очилишига сабабчи бўлди.
46.'
ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!! Дилявер Абибуллаев иккинчи бўлимнинг илк дақиқасидаёқ учрашувдаги ҳисобни очди.
46'
Иккинчи бўлим бошланиш арафасида. Жамоалар майдонга тушиб келишди.
'
Умид қиламиз иккинчи бўлимда ҳаммаси жойига тушиб кетади.
45'
Биринчи бўлим якунланди. Стадионда интернет тармоғига уланишда техник носозликлар юзага келгани учун шарҳимизни тўлиқ амалга ошириш имкони бўлмади. Уччала уяли алоқа компаниялари хизматидан ҳам фойдалана олмадик.
33'
Мезбонлар Иван Нагаев ва Рўзимбой Аҳмедовларнинг текорлигини ҳисобга олган ҳолда узоқ масофаларга тўп ошириш орқали ўйин ташкил этишмоқда. "Шўртан" эса тўпни назорат қилишга ва кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтишга интилмоқда.
28'
"Шўртан" вакиллари ўта хавфли тезкор ҳужум ташкил этишди. Рушницкий томонидан чамаси 11 метрлардан берилган аниқ зарбани самарқандликлар посбони Мельничук қийинчилик билан бартараф этди. Дарвозабондан қайтган тўпга Виктор Клишин ноаниқ зарба берди
26'
Ўйиннинг 25-дақиқасигача бўлган статистика билан таништириб ўтсак: Қоида бузилиши: 1:2 Бурчак тўплари бўйича ҳисоб 1:0 мезбонлар фойдасига
25'
Ўйиннинг 25 дақиқаси давом этмоқда. Ҳозирча ҳисоб очилмади. Иккала жамоанинг ҳам ҳужумдаги тартибсиз ўйинигина учрашув натижасининг ўзгармаганига сабаб бўлмоқда.
12'
Ўтган дақиқалар мобайнида иккала жамоа ҳам бир қатор ҳужумларни уюштиришди. Лекин голга тортадиган вазитлар кузатилмади
8'
"Динамо" стадионида алоқа яхши бўлмаяти. Шунинг учун мухлислардан узр сўраймиз
1'
Ўйин бошланди
'
жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
'
Бугунги ўйинни бошқарувчи ҳакамлар:
Бош ҳакам: М.Исмоилов (Тошкент ш.),
Лайнсменлар: А.Снектов (Тошкент вилояти), Р.Серазитдинов (Тошкент)
Тўртинчи расмий ҳакам: Н.Болтаев (Навоий).
Назоратчи ҳакам: Б.Галеев (Урганч).
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.