14/11 05:00 | Уругвай | - | Колумбия | ||
14/11 05:00 | Перу | - | Чили | ||
14/11 14:10 | Австралия | 0-0 | Саудия Арабистони | ||
14/11 17:00 | КХДР | 2-3 | Эрон | ||
14/11 19:00 | Баҳрайн | 0-1 | Хитой | ||
14/11 19:00 | Кувайт | 1-3 | Жанубий Корея | ||
14/11 21:00 | Уммон | 1-0 | Фаластин | ||
14/11 21:15 | Ироқ | 0-0 | Иордания | ||
14/11 21:15 | Қатар | 3-2 | Ўзбекистон | ||
14/11 21:15 | БАА | 3-0 | Қирғизистон | ||
15/11 02:00 | Венесуэла | - | Бразилия | ||
15/11 04:30 | Парагвай | - | Аргентина | ||
15/11 05:00 | Эквадор | - | Боливия | ||
15/11 17:00 | Индонезия | - | Япония |
Осиё чемпионлар лигаси, «В» гуруҳи
3-тур, 19 март, соат 18:00 | ||
БУНЁДКОРВ.Шодиев (90+2)
|
1 : 1 |
ФУЛАДКарамий (74)
|
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
1.Павел Бугало 2.Акмал Шораҳмедов 4.Хайрулла Каримов 5.Дилшод Жўраев 6.Анвар Ғофуров 11.Александр Пишур 14.Воҳид Шодиев 16.Карлес Кото 21.Сардор Рашидов 24.Баҳодир Пардаев 40.Сергей Симоненко |
55.Суша Маканий 2.Леандро Падовани 5.Меҳди Бадрлу 7.Суруш Рафие 8.Исмоил Шарифат 10.Абдуллоҳ Карамий 11.Бахтиёр Раҳмоний 14.Шаҳоб Каримий 21.Умид Холидий 37.Ғуломризо Ризоий 55.Саид Саларзода |
|
ЗАҲИРА | ||
45.Акбар Тўраев 7.Алибобо Раҳматуллаев 10.Анвар Бердиев 18.Бобуржон Акбаров 30.Ҳасан Асқаров 33.Олег Зотеев 44.Миржамол Қосимов |
1.Алиризо Салимий 4.Аюб Вали 6.Меҳди Нурий 15.Леандро Чавес 20.Аюб Калантарий 23.Сасан Ансарий 27.Суруш Саидий |
Матн
' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат |
' |
|
"Бунёдкор" дарвоза томон берилган биринчи тўғри зарба эвазига шармандаликдан қутулиб қолди. Шунингдек, "қалдирғочлар" гуруҳдан чиқиш учун назарий имкониятни сақлаб қолди |
90+5' |
|
ЎЙИН ТУГАДИ! |
90+5' |
|
Мезбонлар шошилишмоқда! |
90+2' |
|
Александр Пишур чап қанотдан тўпни 11 метрли нуқта атрофига етказди. Воҳид Шодиев икки ҳимоячидан илдамроқ ҳаракат қилди ва бош билан зарба берди! Дарвозабон Маканий тўпни қайтара олмади! |
90+2' |
|
Гоооооооооооооооооооооолллл!!!!! Гооооооооооооолллл!!!! Гоооооооооооооооооооооооолллл! |
90+2' |
|
Ўйиннинг сўнгги дақиқалари бўлишига қарамай, "Фулад" футболчилари майдонда учиб ҳаракат қилишмоқда |
90+1' |
|
"Фулад" футболчиси жароҳат олиб, майдонда ётибди |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди |
89' |
|
Савол! Сардор Рашидов бурчак тўпидан тўпни фақат дарвоза томон тўғридан-тўғри айлантиравериши шартми? |
89' |
|
Бурчак тўпи. Сўнгги илинж дегимиз келади, аммо бу - бурчак тўпи |
87' |
|
Бахтиёр Раҳмоний ўрнига Аюб Қалантарий тушди |
87' |
|
Меҳмонларнинг тўпни назорат қилишини футболчиларимиз томоша қилишмоқда |
85' |
|
Бурчак тўплари эса, биласиз, бу - ноль! |
84' |
|
Эҳҳҳҳ! Рашидов чиройли пас билан Пишурни деярли дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқарди. Аммо Александр дарвозани ишғол қила олмади! |
83' |
|
Рақиб кечирмоқда, кечирмоқда ҳозирча... |
83' |
|
Исмоил Шарифат - аут, Сесан Ансарий - ин. |
81' |
|
Буёғига ҳаммаси "Фулад"ни қўлида. Хоҳласа, ҳисобни шундай қолдиради, хоҳласа яна уради |
80' |
|
Сардор Рашидов чиройли зарба йўллади. Аммо ноаниқ |
79' |
|
Шаҳоб Каримий Шодиевнинг юзига тепиб юборди. Жарима зарбаси |
78' |
|
Меҳмонлар руҳланиб кетишди ва жуда эркин ўйнамоқда. "Бунёдкор"нинг ўйини эса сочилиб кетди |
75' |
|
Пардаев ўрнига Анвар Бердиев туширилди |
74' |
|
Вакилларимиз рақибини қайтариб, қарши ҳужум уюштирмоқчи бўлганида Абдуллоҳ Карамий деярли майдон марказида тўпни эгаллаб олди, йўлида учраган оқ рангли футболкада ўйнаётган футболчиларнинг барчасидан ўтиб кетди ва 12-13 метрлардан Бугалони ҳам кучли зарба билан доғда қолдирди! |
74' |
|
Гоооолллл!!! Эронликларнинг бир нафар футболчиси осонлик билан гол уриб кетмоқда |
73' |
|
Саид Саларзода майдонда пайдо бўлди |
73' |
|
Баҳодир Пардаев жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олаётганда, ҳимоячи билан тўқнашди ва йиқилди. Аммо ҳакам пенальти бермади! |
72' |
|
Меҳмонлар катта куч билан олдинга боришмаяпти |
70' |
|
Янабир ўзгариш. Хайрулла Каримов майдонни тарк этди. Олег Зотеев ҳужумга ташланди. Ва-банк! |
70' |
|
Ҳайрон қоласан киши. Қанотлардан баландлатиб узатилаётган тўплар ҳеч қандай наф бермаётган бўлса-да, шу ўйин услуби давом эттирилаверади, эттирилаверади... |
67' |
|
Меҳмонлар ҳужуми бесамар кетди |
66' |
|
Карлес Кото майдонни тарк этди. Алибобо Раҳматуллаев ўнг қанотда ўйнаш учун майдонга туширилди. |
65' |
|
Вуууҳҳҳ!! Омад биз томон бўлди! Майдон марказида тўпни оддий жойда йўқотдик. Чиройли пасдан кейин эронлик ҳужумчи дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқди. Бахтимизга у тўпни дарвоза устидан ўтказиб юборди. |
64' |
|
Қосимов Алибобони ўз ўгитлари билан ўйинга тайёрламоқда. |
62' |
|
Жамоамиз ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Рашидов Пишур манзили бўйлаб тўпни етказганди. Яна ўша Маканий тўпга чиқишда ибрат кўрсатмоқда |
62' |
|
Чап қанотдан "Фулад" ҳужумга ўтди. Дарвозабон майдончасига етказилган тўп дарвозанинг насибасига айланди |
60' |
|
15 дақиқа давом этган босимдан кейин "Фулад" вазиятдан чиқиб кетиб, ҳужумга ўта бошлади |
58' |
|
Акмал Шораҳмедов ўнг қанотда ҳужумга фаол қўшилди. Аммо у жарима майдончаси ичида тўпни шерикларига етказа олмади. Бор-йўғи бурчак тўпи. БУрчак тўпи эса "ҳеч нарса" билан аксиома бўлиб қолди |
57' |
|
Карлес Кото иккинчи бўлимда чап қанотда ўйнамоқда. Фаол ўйнамоқда. У бурчак тўпи ишлади, уни ўзи амалга оширди. Лекин, тўп узатилаётганда ким қаерда туриши кераклигини ҳеч ким билмайди |
55' |
|
Эҳҳҳҳ! "Бунёдкор" марказдан уюштирган ностандарт ҳужуми, аниқроғи Пишурнинг ностандарт қарори эвазига икки нафар ҳужумчимиз бир нафар ҳимоячига қарши қолишганди. Аммо Шодиев тўпни ўша ҳимоячидан ўтказиб, Пардаевга етказа олмади! |
54' |
|
Баҳодир Пардаев жарима майдончаси бурчагида тўпни эгаллаб, зарба йўллади. Ноаниқ |
54' |
|
"Бунёдкор" босимни ошираётгандек. Меҳмонлар ҳимояда зич ўйнашмоқда |
53' |
|
Эронликлар тўпни қанотдан узатаётганда, тўп қабул қилувчига аниқ бормоқда. Ҳозир форс ҳужумчиси Каримовдан ўтиб кетиб, ўткир бурчак остида дарвоза томон кучли зарба берди. Бироз ноаниқ |
52' |
|
Карлес чап қанотда ўзига етказилган тўп учун курашда ҳимоячидан устун келди. Аммо унинг узатмасига "алик" оладиган футболчи топилмади |
50' |
|
Бурчакдан етказилган тўпни Ғофуров бош билан дарвозага йўллашни уддалай олмади |
50' |
|
Вакилларимиз бурчак тўпини ўйинга киритишади |
49' |
|
Карлес Кото чап қанотдаги фаол ўйнади, аммо тўпни жарима майдончасига аниқ етказа олмади |
48' |
|
Шодиев узатган тўпга чап қанотда Рашидов етиб бора олмади |
46' |
|
Эронликлар жарима майдончаси томон узатилган тўпга Шодиев югурди. Марказий ҳимоячиларнинг ўзаро тушунмовчилигидан Воҳид фойдаланишига сал қолди |
46' |
|
Тўпни ўйинга хузистонликлар киритиб беришди. |
46' |
|
ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ |
' |
|
Таҳлилни тўхтатамиз. Жамоалар майдонга қайтишди |
' |
|
Мухлисларнинг камлигига эса, назаримизда, "БУнёдкор"нинг аввалги ўйинда ютқазгани ва чиройли ўйин намойиш қила олмаётгани сабаб бўлса керак. |
' |
|
"Спорт" каналида меҳмон бўлаётган Улуғбек Рўзимовнинг фикрича, стадионда мухлисларнинг йўқлиги - бу Эрон жамоаси фойдасига ишлаётган экан. "Агар 50 минг мухлис келиб, мухлислар бақир-чақир қилиб туришса, бу ҳолат рақибга босим ўтказиб, мезбонларни руҳлантирган бўларди", дейди мутахассис. |
' |
|
Дарвоқе, якка курашларда "Фулад" футболчилар енгиб чиқишмоқда. Буни сезган бўлсангиз керак |
' |
|
Иккинчи бўлимда омад келиб, "Бунёдкор" битта гол урса, кейин ҳимояда балки мустаҳкамроқ ўйнаш мумкиндир |
' |
|
Дарвозага берилган зарбалар - 3-5. Аниқ зарбалар - 0-1 |
' |
|
Тўп назоратини 15 дақиқаларга бўлини ўрганадиган бўлсак: 0-15 дақиқалар - 40-60%, 15-30 дақиқалар - 59-41%, 30-45 дақиқалар - 39-61%. |
' |
|
Статистикага аҳамият қаратинг: Тўп назорати: 46-54% |
' |
|
Замонавий футболда фақат хоҳиш, фақат қанотлардан узатиладиган тавакаал узатмалар билан бирор нарсага эришиш қийин очиғи |
' |
|
Ҳеч бўлмаганда "стандарт" вазиятлардан қандайдир айёрликлар, янгиликлар киритишга нима халал бераётганини тушуниш қийин очиғи |
' |
|
"Бунёдкор" биринчи бўлимда нафақат хавфли вазиятларни ярата олмади, балки дарвоза томон ҳам зарба бера олмади. Бу ёмон, жуда ёмон |
' |
|
Шундай тасаввур уйғоняптики, рақиблар Қосимов жамоаларини рақиблар тўла ўрганиб бўлишган. Аммо ушбу мураббий ўз жамоаси ўйинларига ҳеч қандай ўзгариш киритмаяпти |
' |
|
Бугунги ўйиндаги дуранг натижа "Бунёдкор" учун мағлубият билан тенг. Жамоа иккинчи даврадаги ўйинларнинг иккитасини сафарда ўтказади |
45+2' |
|
БИРИНЧИ БЎЛИМ ТУГАДИ. Ҳисоб очилмади |
45+1' |
|
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
45' |
|
Кото ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси узатди. МАканий олдинга чиқиб, тўпни муштлари билан уриб юборди. Давроза бўш қолди. Амм ҳар сафар мана шундай вазиятларда тўп эронлик ҳимоячиларга насиб қилмоқда |
44' |
|
Баҳодир Пардаев жарима майдончаси ичида тўпни эгаллаб олиб, дарвоза томон зарба берди. Ноаниқ. Пардаев ҳимоячилар таъқиби остида ва ўткир бурчакдан зарба берганини таъкидлаш лозим |
43' |
|
"Қалдирғочлар"нинг кам сонли ҳужумларидан бири. Рашидов чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди. ҲИмоячилар хавфни бартараф этишди |
42' |
|
БУрчак тўпи ҳам тахликали бўлди. "Фулад" уялмасдан, тортинмасдан бемалол ўйнамоқда, ҳужумга ўтмоқда, тўпни назорат қилмоқда |
41' |
|
Бахтиёр Раҳмонииииий!!! Қосимов услубида тўпни дарвозанинг юқори бурчаги томон айлантирди. Бугалога тасанно! |
40' |
|
Энди Симоненко жарима майдончасига яқин жойда ўйин қоидасини бузди. Даврозагача 25 метрлар масофа |
38' |
|
Хайрулла Каримов майдон марказида ўзига хос ва мос бўлган қўполликни намойиш қилди ва огоҳлантириш олди. Каримов кейинги ўйинни аниқ ўтказиб юборади энди |
37' |
|
Шораҳмедов деярли майдон марказига яқин жойдан тўпни баландлатиб олдинга узатди. Дарвозабон ва ҳимоячининг ўзаро тушунмовчилиги оқибатида улар тўқнашиб кетишди. Тўп қайтарилган жойда эса "Фулад"нинг бошқа футболчиси бор эди. |
36' |
|
"Фулад" бурчак тўпига эга бўлди. Рақиб ташаббусни тўлалигича ўз қўлига олди |
35' |
|
Бугало ва Каримов қалтис ўйнашди. Павел тўпни ҳужумчилар таъқиби остида қолган Хайруллага узатганди. Тўп ҳужумчининг оёғида Бугалонинг қўлига келиб тушди |
33' |
|
Фаракий жамоани яхши шакллантира олгани кўзга ташланмоқда. Футболчилар бир-бирларини яхши тушунишмоқда |
32' |
|
"Фулад" тўпни жуда яхши назорат қилди ва ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужум натижасида икки нафар эронлик футболчи бироз олдинга ўтиб кетишгани учун тўп ҳеч кимга тегмай, қарама-қарши томонга ўтиб кетди |
31' |
|
"Фулад" ҳужумчиси офсайдда |
30' |
|
Ўйиннинг деярли ярим соати ортда қолмоқда. Аммо "Бунёдкор" ҳали бирорта ҳам голга тортадиган вазият ярата олгани йўқ. Ўйинни ташкил қилишда муаммолар етарли |
27' |
|
Рашидов бурчак тўпини айлантирган ҳолда дарвозанинг нариги томонидан майдондан чиқариб юборди. Ҳаво учди бу бурчак тўпи |
25' |
|
Шу ишни Анвар яна бажарди. Тўп бу сафар Шодиевга келиб тушди. У тўпни яна Ғофуровга узатди. Анвар бу сафар оёқ билан тўпни дарвозабон майдончасига узатаётганида, ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди |
25' |
|
Анвар Ғофуров тўпни тўғри жарима майдончасига отиб берди. ҲИмоячи баланд сакраб, тўпни қайтарди |
23' |
|
Эронликлар майдон марказида тўпни эгаллаб олиб, тезкор қарши ҳужум ташкил этишди. Бахтиёр Раҳмоний тўп билан жарима майдончаси яқинигача яқинлашиб келди ва дарвоза томон зарба берди. Зарба кучли, амммо ноаниқ бўлди |
21' |
|
Ҳозирча жарима зарбалари, бурчак тўплари пайтида дарвозабон Маканий тўпга яхши чиқмоқда |
21' |
|
Карлесга нисбатан ўнг қанот чизиғи ёнида қоида бузилди |
19' |
|
Воҳид Шодиев 25 метрлардан зарба йўллашга қарор қилди. Зарба эса муваффақиятсиз чиқди - ҳам кучсиз, ҳам ноаниқ |
17' |
|
Дарвозабон майдончасига етказилган тўпни Маканий муштлари билан уриб юборди. |
17' |
|
Учинчи бурчак тўпи |
17' |
|
Яна бир бурчак тўпи |
16' |
|
Жарима тўпини Рашидов жарима майдончасига етказди. Дарвозабон тўпга чиқишда хато қилди. Тўп эса ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи |
15' |
|
Рақиб мудофаа вакиллари Карлес Котога жароҳат етказди. Ўнг қанотда жарима тўпини амалга оширамиз |
13' |
|
Дилшод Жўраев чап қанотда Исмоил Шарифатни тўхтата олмади ва деярли майдоннинг юза чизиғига бориб тўпни жарима майдончасига узатди. Яхшиям марказий ҳимоячиларимиз хушёр ўйнаб, хавфни бартараф этишди |
12' |
|
Эронликлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Форс ҳужумчиси Бугалога нисбатан ўйин қоидасини бузди ва ўйин тўхтатилди |
11' |
|
Рашидов бу сафар ўнг қанотда офсайдда қолиб кетди |
10' |
|
"Фулад" тўпни назорат қилмоқда. Шу орқали улар тошкентлар шаштини пасайтиришмоқда |
9' |
|
Баҳодир Пардаев "Фулад" ҳужумчисига қоқилиб кетгани учун тўп майдон ташқарисига тарк этганди. Шунга қарамай дарвозамиз томон бурчак тўпи белгиланганди. Ҳакам эса ўз хатосини тўғрилади - тўп ўйин киритилган заҳоти ўйинни тўхтатиб, ҳужумчи ҳимоячимизни туртганини таъкидлади |
8' |
|
Дастлабки дақиқалардаги мезбонларнинг босимидан эронликлар тезда чиқиб кетишди ва энди ўзлари ҳам ҳужумга ўтишмоқда. Ҳозирча бурчак тўпи ишлашди |
6' |
|
Бу сафар ҳам ҳужум Рашидов қанотидан ташкил этилди. Сардор ҳужумни кескинлаштиримоқчи бўлиб тўп билан олдинга интилди, бироқ тўп майдонни тарк этди |
4' |
|
Ўзбекистонликлар бу сафар ҳужумни чап қанотдан ташкил этганди. Рашидов офсайдда қолган экан |
2' |
|
Вакилларимиз майдон марказига яқин жойда жарима зарбасини амалга оширишди. ХАйрулла Каримов тўпни тўғри жарима майдончасига етказиб берди. Шодиев тўпни дарвозабон майдончасига бош билан узатди. У ерда марказий ҳимоячилар тўпниқ қайтаришди |
1' |
|
"Бунёдкор" дарҳол ҳужумга ўтди. Илк ҳужумни форс ҳимоячилари қайтаришди. |
1' |
|
ЎЙИН БОШЛАНДИ! |
' |
|
Қосимов ўйинни 3 (уч) нафар ҳужумчи билан бошламоқда! |
' |
|
Бугун Сардор Собирхўжаев дисквалификация туфайли майдонга туша олмайди |
' |
|
Мини-қуръага кўра, ўйинни "Бунёдкор" жамоаси бошлаб берадиган бўлди |
' |
|
Эсдалик учун суратга тушилди |
' |
|
ЖАмоалар майдонга чиқиб келишди ва ўзаро сўрашиб чиқишди |
' |
|
Жамоалар ўйинолди чигалёзди машғулотини якунлаб, кийиниш хонасига кириб кетишди. Бироздан кейин жанговар ҳолатда майдонга қайтишади |
' |
|
Мана шу ғалабага умид қилинаётган ўйинни эса биз билан бирга кузатиб боришга таклиф этамиз |
' |
|
Бугунги ўйинда "Бунёдкор"га омад тилаган ҳолда, "қардирғочлар"дан "Фулад"га қарши ўйинда ғалаба кутамиз |
' |
|
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ! |
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|