Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн - Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол - Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа - Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Онлайн трансляция

23:45. Европа чемпионлар лигаси, чорак финал

Жавоб учрашуви, 8 апрель

ЧЕЛСИ

Шюррле (32)
Демба Ба (87)

2 : 0

ПСЖ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Чех, Иванович, Кэхилл, Терри, Аспиликуета, Давид Луис, Лэмпард, Виллиан, Оскар, Азар, Это’о   Сиригу, Жалле, Алекс, Тиаго Сильва, Максвелл, Тиаго Мотта, Верратти, Матюди, Лукас, Кавани, Лавесси

Матн

'
"Челси" мухлисларини ғалаба билан табриклаган ҳолда, бугун матнли трансляциямизни якунлаймиз! Эртагача! Сайтдан узоқлашманг!
'
Бугун "Стемфорд Бриж"да байрам! Жозе Моуриньо ажойиб мураббий эканини яна бир марта исботлай олди! Қойил!
90+5'
Иккинчи бурчак тўпини Чех мушт билан уриб юборди ва шу пайтда Педро Проэнса ўйинни якунловчи хуштакни чалди
90+4'
Вууууҳҳ, Чех!!!! Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди ва Маркиньос 12-13 метрлардан дарвоза томон кучли зарба йўллади! Петр Чех муқаррар голдан жамоасини қутқарди!
90+2'
ПСЖ шокда! Қолган вақт давомида уларнинг ўзига келиши ва рақиб дарвозаси босим уюштириши қийин кечса керак
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
87'
"Челси" 3 марта тўпни баландлатиб рақиб жарима майдончаси томон узатиб берди. Парижликлар икки марта тўпни қайтаришди. Учинчисида эса Это'О тўпни эгаллади, икки нафар ҳимоячи орасида тўпни ушлаб турди ва зарба берди. Тўп йўлига ҳимоячилар ғов бўлишди. Қайтган тўпни футболчилардан бири дарвоза томон тепди ва тўп рекошет ҳолатида дарвозабон майдончасида очилаётган Демба Бага келиб тушди ва Ба йиқилаётиб тўпни дарвозага йўллади!
87'
Ўйин тугашига 3 дақиқа қолганида "Челси" ўзининг иккинчи голини урмоқда!
87'
Гооооооллллллл!!!!!!!!!!
85'
!!!! Это'О 5-6 метрлардан дарвоза томон зарба йўллади, тўпни ҳимоячи қайтарди. Аммо бироз аввал Бемда Ба дарвозабон билан тўп учун курашда қоидани бузган деб топилди.
84'
ПСЖда сўнгги ўзгариш. Лукас Моура майдонни тарк этди. Маркиньос қолган вақт давомида ҳаракат қилади
83'
Иванович ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Сиригу тўпни ён томонга уриб юборди!
82'
Давид Луис майдоннинг рақиб томонида ПСЖ футболчисини қўли билан тортиб қолгани учун огоҳлантириш олди. Керакмас жойда сариқ карточка
81'
Оскар майдонни тарк этди ва "Челси"да учинчи ҳужумчи Торрес майдонда ҳаракат қилади
80'
Қарши ҳужум оқибатида эса Лукас Моура дарвоза томон кучли зарба берди! Чех тўпни эгаллаб олди
79'
Жарима зарбасини қайтаришда ҳамда қарши ҳужумга ўтишди....
78'
Максвел огоҳлантириш олди. Ўнг қанот чизиғи ёнида Шюррлени тўхтатгани учун
77'
Вуууҳҳҳҳҳ! Квавани! Эдисон майдон марказидан етказилган узатма пайтида икки марказий ҳимоячидан ўтиб кетди, тўпни қабул қилди ва деярли бирга-бир вазиятда зарба берди. Тўп яна дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди!
76'
Пасторе ўнг қанотдан ҳаволатиб жарима майдончасида очилаётган Каванига тўпни етказди. Терри бош билан тўпни қайтарди, бироқ тўп Максвелга насиб қилди. Унинг зарбаси дарвоза устуни ёнида ўтиб кетди.
73'
Хавьер Пасторе майдонда пайдо бўлди. Лввесси майдонни тарк этди
72'
Кавани зарбавор вазиятга чиқди ва чап оёқда кучли зарба йўллади. Тўп ярим метрлар чамаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
71'
Оскар чап қанотда бурчак байроқчаси олдида тўпни эгаллаб олди ва майдоннинг юза чизиғи бўйлаб ҳаракатланиб келиб, дарвозабон майдончаси томон тўпни етказди. Сиригу тўпни эгаллади
68'
Олис масофадан тўп ПСЖ жарима майдончаси томон етказилди. Ҳаводаги тўп учун курашда Ба устун келди ва Шюрле тўпни эгаллаб олиб, 16-17 метрдан дарвоза томон зарба берди. Сиригу ноқулай келган зарбани эгаллаб олди!
67'
ПСЖ ўнг қанотдан стандарт вазиятга эга бўлди. Жарима майдончасига етказилган тўпга Моура бош билан зарба берди. Ўта ноаниқ чиқди зарба
66'
Лемпард майдонни тарк этди. Демба Ба ўйинни давом эттиради
65'
Лондонликлар навбатдаги бурчак тўпини ўйинга киритишди. Ҳозирча французлар хушёр ўйнашмоқда
64'
Аввалги вазиятда ПСЖ ҳимоячиси Максвел жароҳат олгани учун, унинг юзидан қон оқаётганда. Ҳакам буни энди кўрди. Қон оқаётганида ўйинни давом эттириш мумкин эмас
63'
Мезбонлар бурчак тўпи ишлашди
61'
Жон Терри оқсоқланиб ўйнамоқда негадир. Лекин ўйнамоқда ҳозирча
58'
ПСЖ биринчи бўлимда тўпни эгаллаган вазиятда ҳужумга ўтишга шошилмаётганди. Энди эса босим ўтказмоқда рақиб дарвозаси томон. Улар бурчак тўпи ишлашди. Кавани эса тўпни бош билан дарвозага аниқ йўллай олмади
57'
Чех ўз дарвозасини голдан қутқармоқда! Лавесси тўпни олис устун томон айлантирганди
56'
Бранислав Иванович жарима майдончасининг чап қанотида ўзидан ўтиб кетаётган Матюйдини чалиб йиқитгани учун огоҳлантириш олди. "Челси" ярим финалга чиқса, у дастлабки ўйинни ўтказиб юборади
54'
Икки дақиқа ичида тўп иккинчи марта дарвоза тўсинига тегмоқда! Оскарнинг жарима зарбаси тўсинни ларзага келтирди!
52'
Дарвоза тўсинидан қайтган тўпни Это'О ўзига ўнглаб, зарба бермоқчи бўлганида, ПСЖ ҳимоячиси ЛУкас Моура уни йиқитди ва огоҳлантириш олди
52'
Оҳҳҳҳҳоооҳо!!!! Ажойиб ҳужум ва Шюррленинг 12 метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинини ларзага келтирди!!!!
49'
Лукас Маура жарима майдончаси остонасида симуляция ишлатиб, жарима зарбаси ишламоқчи бўлди. Проэнса унга алданмади
47'
Ҳаттоки майдон марказида ҳам қоида бузилса, Лемпард тўпни жарима майдончасига етказиб бермоқда. Ҳозирги вазиятда ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
47'
Бугун стандарт вазиятлар "Челси"нинг қуроли!
46'
Иккинчи бўлим бошланди!
'
Жамоалар иккинчи бўлимни бошлашга тайёр!
'
Моуриньо конкрет тактик ва стратегик ўйин қилмоқда. Бу сезилиб турибди
'
Яна 5 дақиқадан кейин иккинчи бўлимни бошлаймиз. Ҳал қилувчи 45 дақиқа...
'
Яна битта гол "Челси"ни ярим финалга олиб чиқади. Вазият жуда қалтис, нозик ва қайноқ! Нариги ўйинда ҳам худди шундай вазият. "Реал" пенальтидан гол ура олмади ва ўз дарвозасидан 2та гол олиб чиқди. Марко Ройс дубл муаллифига айланмоқда
45+2'
Биринчи бўлим якунланди
45+1'
Биринчи бўлим сўнгида майдон эгалари тўпни майдон марказидан жарима майдончаси томон етказиб беришди. Тўп мезбонларга келиб тушди. Бироқ Это'О томон узатилган тўпни ҳимоячилар қайтариб қолишди
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
44'
Парижликлар ўнг қанот чизиғи олдида жарима зарбасини ўйинга киритишди. Чех тўпни қўли билан ён томонга уриб юборди. Боз устига, уна нисбатан қоида бузилган экан
43'
Лондонликлар тезкор қарши ҳужумга ўтди. Аммо жарима майдончасига яқинлашиб борган Шюррле тўпни олдириб қўйди
40'
Кавани огоҳлантириш олди. Кейхилл майдон марказида тўпни тезда ўйинга киритаётганида Эдисон керакли масофани сақламасдан, унга халал бергани учун
39'
Виллиан майдон марказига яқин жойда қоида бузди. Негадир у вазиятларда кеч қолмоқда
37'
Это'О ва Тиагу Сильва тўқнашиб кетишди. Бразилиялик ҳимоячи жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
36'
Лемпард тўпни жарима майдончасига етказиб берди ва ҳимоячи тўпни қайтарганидан кейин Кейхилл 11 метрли нуқта устидан тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади. Тўп сакраётгани учун Гарри уни дарвоза томон аниқ йўллай олмади
35'
Оскарга нисбатан қоида бузилди. Чап қанот чизиғи ёнида стандарт вазият
33'
Голдан кейин мезбонлар дарҳол яна ҳужумга ўтишди. Андре Шюррле жарима майдончасига чап бурчакдан кириб борди ва Верраттига урилиб, йиқилди. Вазиятга яқин турган Проэнса ишора билан қоида бузилмаганини таъкидлади!
32'
Бурчакдан етказилган тўпни Шюрле дарвозага йўлламоқда! "Челси" - "ПСЖ" - 1:0!
32'
Гооооооооооллллллл!!!!!
30'
Виллиан 25 метрлардан зарба йўллашга қарор қилди. Тўп ҳимоячига тегиб, ўз кучини йўқотди ва уни Сиригу эгаллаб олди
28'
Бу ўйиндаги илк хавфли вазият бўлганди.
28'
Сиригуууууу! Ажойиб сейв кўрсатиб, ўз дарвозасини годан сақлаб қолди! Лемпард кутилмаганда тўпни тўғридан-тўғри дарвоза томон тепди. Тўп айланма тарзда дарвозанинг яқин бурчагига кириб кетаётганди!...
26'
ПСЖ ҳимоячиси Марко Вератти сариқ карточка кўрсатилди. У Оскарни ортидан тепиб йиқитди. Жарима майдончасининг чап қанотидан жарима зарбаси
25'
Даврозагача 25 метрлар масофадан белгиланган жарима зарбасини Кавани амалга оширди. Тўп жонли деворга тегди
23'
Виллиан Моурага нисбатан подкат ишлатишда кеч қолди ва ярим ҳимоячини йиқитди. Огоҳлантириш олди
22'
Қарши ҳужумда ПСЖда вазиятлар юзага келаётгандек... Аммо Лоран Блан шогирдлари таваккал қилишни исташмаяпти, улар тўпни қадрлашмоқда. Бугун французлар хато қилмоқчи эмаслар
20'
Аслида қарши ҳужумда кучли бўлган Моуриньо жамоаси жамоавий ҳимояланаётган рақибга нисбатан позицион ҳужум ташкил этишга қийналмоқда.
18'
Кутилмаганда Моуриньо футболчи алмаштиришга қарор қилди. Эден Азар ўрнига Шюрле майдонга тушди. Азар ўйинга тайёр эмас экан шекилли, учрашувга киришиб кетмади
14'
Парижликлар чап қанотдан ҳужум ташкил қилиб, тўпни дарвозабон майдончаси томон узатишди. Чех тўпни қайтариб юборди
13'
"ПСЖ" бир муддат тўпни назорат қилди ва лондонликларнинг прессинги натижасида ҳимоячи майдон марказидан туриб тўпни дарвозабонга узатди. Сиригу эса тўпни дарҳол тепиб юбормади ва ўзи томон югуриб келган Это'Они алдаб ўтишга қарор қилди. Самуэль эса унга нисбатан қоида бузди ва посбонни қайтарди. БИроз қалтис ҳаракат бу
11'
Мезбонлар аста-секин босимни ошириб боришмоқда
9'
Оскар жарима майдончаси чап қанотида бир ҳимоячидан қочиб, тўпни Это'Ога узатди. Камерунлик футболчининг зарбаси эса ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.
8'
Лемпард майдон марказидан туриб тўпни Это'О томон узатганди. Ҳимоячи жарима майдончаси остонасида тўпни бош билан қайтариб қолди
6'
"Челси" ўзининг илк жарима зарбасини амалга оширди. Лемпард томонида 11 метрли нуқта атрофига етказиб берилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди
4'
Аксинча, "ПСЖ" фаолроқ илк дақиқалардан. Кейхил майдон марказида қоида бузганди, бироқ Лавесси офсадда қолган экан
3'
Лондонликлар ҳужум ташкил қилишга шошилишмаяпти. Гўёки, тезкор гол уриб олишга ҳаракат қилиш Моуриньо шогирдларининг стратегик мақсади эмасдек...
2'
"Челси" - кўк, "ПСЖ" - оқ рангли формада майдонга тушишган
1'
УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
'
Мини-қуръага кўра, ўйинни лондонликлар бошлаб беришади
'
УЕФА чемпионлар лигаси мадҳияси қандайдир ёқимли, жарангдор ва инсонни эҳтиросга солади
'
Диққат, жамоалар майдонда саф тортишди.
'
Хабарингиз бор, дастлабки ўйинда парижликлар ўз майдонларида "Челси"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этишганди.
'
Биринчи ўйиндан максимал натижа чиқара олган "ПСЖ" бугун Моуриньонинг "Челси"си меҳмони бўлади
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол шайдолари. Барчангизни еврофутболга таклиф этамиз!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.