Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Онлайн трансляция

Ҳамдўстлик кубоги-2013

7-ўрин учун баҳс. 13:00

ЎЗБЕКИСТОН

В.Козак (54)
А.Махсталиев (68)

2 : 0

ТОЖИКИСТОН

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
1. Асилбек Аманов
2. Тоҳиржон Шамсиддинов
4. Бобурбек Йўлдошев
5. Максимильян Фомин
6. Аббосбек Махсталиев
7. Владимир Козак (С)
9. Жаҳонгир Абдумўминов
10. Жамшид Искандеров
15. Тимур Ҳакимов
17. Игорь Сергеев
23. Жалолиддин Саидов
  Саиджон Саидраҳмонов
Руслан Тиллоев
Наим Ўлмасов
Сиёвуш Асроров
Сергей Абрамов
Нуриддин Давронов (С)
Жамолиддин Зардиев
Расул Пайзов
Ахтам Назаров
Навруз Рустамов
Шодибек Ғаффоров

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат
'
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Тожикистонни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва Ҳамдўстлик кубоги-2013да 7-ўринни олди.
90+3'
ЎЙИН ТУГАДИ!
90+2'
Захирадан майдонга тушган Фардавс Қурбонов ждарима зарбасидан кейин дарвоза устунини нишонга олди!
90+1'
Темур Ҳакимов офсайдда қолиб кетди
90'
Аввалига Олимовнинг, кейин эса Фоминнинг зарбаси аниқ чиқмади
90'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа компенсация вақти қўшиб берилди
88'
Тожикистон мураббийи ҳам дарвозабонни алмаштирди. Саидраҳмонов ўрнига Эмомали Сониев тушди.
87'
Аббос Махсталиев ҳам майдонни тарк этди. Абдуллоҳ Олимов ўйинни давом эттиради
86'
Терма жамоамиз учинчи голни киритганди. Аммо Козак офсайдда қолган деб топилди!
85'
Шунингдек, тожикларда ҳам ўзгариш: Пайзов ўрнига Павел Калугин тушди
84'
Мусаев яна бир ўзгартиришни амалга оширди. Жамшид Искандаров майдонни тарк этди.
80'
Терма жамоамизда яна бир ўзгариш: Игорь Сергеев ўрнига Ихтиёр Тошпўлатов майдонда тушди
78'
Ўзбекистонда ҳам навбатдаги ўзгариш: Темур Ҳакимов ўрнига Абдул Азиз Юсупов тушди.
77'
Рақибларда яна бир ўзгариш: Жамолиддин Зардиев ўрнига Шамсиддин Қосимов майдонга тушди
76'
Сергеевнинг зарбаси бироз аниқлик етишмади
76'
Бир киши кам бўлиб ўйнаётган ва ҳисобда ортда бораётган тожиклар деярли ҳужум қилишмаяпти
75'
Тожикистонда яна бир ўзгариш: Шодибек Ғаффоров ўрнига Фирдавс Қурбонов туширилди.
71'
Омонов ўрнига ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда иштирок этган Ғанишер Холмуродов тушганини таъкидлаб ўтамиз
70'
Иккинчи гол билан якунланган комбинация: Саидраҳмонов ҳужумчимиз Сергеевнинг зарбасини қайтарди, аммо тўпга биринчи бўлиб етиб келган Махсталиев тўпни дарвоза тўрига йўллади.
69'
Дарвозабонимиз Асилбек Омонов алмаштирилди. Унинг ўрнига захира дарвозабони туширилди
68'
Аббосбек Махсталиев ниҳоят турнирдаги илк голини уришга муваффақ бўлди!
68'
Г-О-О-О-О-О-О-ОО-О-ОО-О-ОЛ-ЛЛ-Л-Л-Л!!! 2:0!
66'
Жаҳонгир Абдумўминов майдонни тарк этди, унинг ўрнига Муҳсинжон Убайдуллаев майдонга туширилди
65'
Жаҳонгир Абдумўминов сариқ карточка олди.
63'
Руслан Тиллоев майдондан четлаштирилди! Тожикистон майдонда бир киши кам бўлиб қолди
63'
Терма жамоамиз иккинчи голни рақиб дарвозасига киритганди. Аммо қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди!
62'
Сиёвуш Асроров огоҳлантириш олди
58'
Аббосбекнинг зарбасини Саидраҳмонов бартараф этди
58'
Шунингдек, Искандаров ва Сергеев ҳисобларида ҳа 2тадан гол бор
58'
Дарвоқе, Козак мусобақадаги ўзининг иккинчи голини киритди. Биринчи голни у Россия дарвозасига урганди.
56'
Голдан руҳланган вакилларимиз ҳужумкорликни янада оширмоқда. Абдумўминовнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди
56'
Гол бўлишидан аввал жамоамиз яна бир марта дарвоза тўсинини нишонга олганди. Искандаров бурчакдан тўпни етказиб берди, Фомин эса бош билан зарба берди. Голдан рақибларни дарвоза тўсини қутқариб қолди
55'
Игорь Сергеев чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Владимир Козак эса уни дарвозага аниқ йўллади
54'
Гол муаллифи - Владимир Козак!
54'
ГГО-О-О-ОО-О-ОО-О-О-О-О-О-ЛЛЛЛЛ!!!!
52'
Тожикистонда яна бир ўзгариш: Огоҳлантириш олган Сергей Абрамов ўрнига Фуруг Қодиров туширилди
51'
Рақибларимиз бурчак тўпини амалга оширишди.
48'
Тожикистоннинг ҳужуми. Эргашев томонидан узатилган тўпни Ахтам Назаров эгаллаб олди. Ҳимоячиларимиз ўз вақтида уни ёпишга улгуришди
47'
Тўп ўнг қанотга етказилаётганда Махсталиев офсайдда қолган деб эътироф этилди
47'
Ўзбекистон таркибида эса ўйинчи алмаштирилмади
46'
Тожикистон терма жамоасида битта футболчи алмаштирилди. Наврўз Рустамов ўрнига Жаҳонгир Эргашев ҳаракат қила бошлади
46'
Иккинчи бўлим бошланди. Вакилларимиз тўпни марказдан ўйинга киритиб беришди!
'
Эслатиб ўтамиз, бугунги ўйиннинг асосий вақтида дуранг натижа қайд этилса, қўшимча бўлимлар белгиланмайди. Жамоалар дарҳол пенальтилар сериясида ўз омадларини синаб кўришади. Омадни пенальтилар сериясига қолдирмасдан, иккинчи бўлимда ўйин тақдирини ҳал қилишимиз лозим!
'
Ҳисоб очилмади. Яна 10 дақиқадан кейин трансляциямизни давом эттирамиз
45+1'
Ҳакам ўйинни якунлашдан аввал эса Аббосбек Махсталиевнинг зарбаси Сергей Абрамовнинг қўлига текканди. Аммо ҳакам пенальти белгилашга қарор қилмади.
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча 0:0.
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
43'
Аббос тўпни Абдумўминовга қулай тарзда етказиб берди. Жаҳонгирнинг зарбасини Саидраҳмонов эгаллаб олди.
42'
Махсталиев ўнг қанотдан тўпни қулай тарзда жарима майдончасига етказиб берди. Козак эса 10 метрлар масофадан дарвоза томон ноаниқ зарба йўллади
40'
Эҳ, қанчадан-қанча имкониятлар қўлдан чиқарилмоқда...
39'
Игорь Сергеев яна бир имкониятдан фойдалана олмади! У рақиб посбони билан бирга-бирга вазиятга чиқиб бориб, тўпни унинг устидан ошириб дарвозага йўлламоқчи бўлди. Афсуски, тўп дарвоза тўсинига тегди!
39'
Жамшид Искандаров бурчак тўпини амалга оширганидан кейин Бобурбек Йўлдошев бош билан зарба берди. Ноаниқ.
37'
Ташаббус яна Аҳмаджон Мусаев шогирдлари томонига ўтди. Улар асосан қанотлардан ҳужум уюштиришиб, тўпни Сергеев томон утказишга уринишмоқда.
36'
Жамоалар ўйин темпини бироз туширишди. Кўплаб фоллар ишлатилмоқда
33'
Тожикистонликларнинг навбатдаги ҳужуми офсайдда туфайли узилиб қолди
31'
Уҳҳҳҳ! Энди Шодибек Ғаффоров терма жамоамизни кечирди! У ҳимоячиларимиздан қочиб кетди, ўткир бурчак остида зарба берди. Бахтимизга тўп дарвоза устунига тегди!
29'
Максимиьян Фомин огоҳлантириш олди. Бу унинг мусобақадаги иккинчи сариқ карточкаси. Турнирда эса бошқа ўйин йўқ
27'
Яна ҳимоячининг хатосидан фойдаланган Сергеев дарвоза томон зарба берди. Дарвозабон Саидраҳмонов жамоасини голдан қутқариб қолди.
26'
Бу ҳужум пайтида Асилбек Омонов ишончсиз ҳаракат қилганини таъкидлаш лозим. Яхшиямки, Шодибекнинг парашют услубидаги зарбаси ноаниқ чиқди.
26'
Тожикистонликларнинг кам сонли ҳужумларидан бири Ғаффоровнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.
25'
Владимир Козак офсайдда қолди
24'
Сергей Абрамов ярим ҳимоячимиз - Аббос Махсталиевни чалиб йиқитгани учун огоҳлантириш олди.
23'
Устунлик тўла-тўкис Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси томонида! "Голнинг хиди келяпти", дейилармиди...
22'
Жалолиддин Саидов ҳужумга қўшилди. Юқоридан келган тўп учун курашда ҳимоячидан устун келганди, аммо зарбага аниқлик етишмади.
19'
Игорь Сергеев бош билан хавфли зарба йўллаганди. Аммо лайнсмен байроқчасини кўтариб турганди. Офсайд!
18'
Владимир Козакнинг 30 метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини устидан озгина баланддан ўтиб кетди.
16'
Эҳ, терма жамоамиз рақибнинг қўпол хатосидан фойдалана олишмади! Тожикистонлик ҳимоячи Сиёвуш Асроров тўпни Владимир Козакка олдириб қўйди. Сардоримизнинг зарбаси эса дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
14'
Шодибек Ғаффоров тўпни жарима майдончасига узатаётганда тўп Бобурбек Йўлдошевнинг қўлига тегиб кетди. Пенальти йўқ. Ҳимоячимиз тўпга атайлаб ўйнамади.
13'
Игорь Сереев офсайдда қолди
13'
Темур Ҳакимов дарвоза устунини нишонга олди! У ҳимоячилардан қоиб кетиб, яқин масофадан берган зарбасидан сўнг дарвоза устуни тожикларни голдан қутқариб қолди. Ҳисоб очилишига бир баҳя қолди!!!
12'
Абдумўминовнинг олисдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
11'
Тожикистонликлар бурчак тўпини амалга оширишди. Хавф бартараф этилди
11'
Дарвоқе, "Петербургский" спорт мажмуасига ҳар иккала терма жамоани қўллаб-қувватлаш учун кўплаб мухлислар ташриф буюришган. Трибунада ҳам икки томоннинг ўзаро баҳси авж олмоқда.
9'
Тожикистонлик ҳужумчи Рустамов офсайдда қолиб кетди.
9'
Фоминнинг зарбаси аниқ чиқдию, аммо уни дарвозабон эгаллаб олди.
7'
Аббоснинг узоқ масофадан дарвоза томон берган зарбаси ноаниқ чиқди.
6'
Махсталиев бурчак тўпини амалга оширди. Самарасиз
6'
Игорь Сергеев фаоллик кўрсатмоқда. У дарвозабон билан бирга-бир чиқиб бориши мумкин бўлган вазиятда ҳимоячилар тўпни қайтариб қолишга улгуришди.
5'
Томонлар майдон маркази учун кураш олиб боришмоқда. Терма жамоамиз ташаббусни қўлга олишга интилмоқда.
2'
Терма жамоамиз дарҳол жавоб қайтарди. Жамшид Искандаров ҳужум томон тўпни етказди. Сергеевнинг бош билан берган зарбаси дарвозаси тўсини устидан ўтиб кетди.
2'
Биринчи ҳужумни тожикистонликлар уюштиришди. Наврўз Рустамов шеригининг узатмасидан кейин дарвоза томон зарба йўллади. Ноаниқ.
1'
Ўйинни Тожикистон ёшлар терма жамоаси бошлаб берди.
1'
Ўйин бошланди!
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди, икки мамлакат мадҳиялари янграйди.
'
Ўзбекистон терма жамоасида эса йўқотиш йўқ. Аҳмаджон Мусаев мусобақа давомида майдонга тушириб келаётган таркиб билан таққослаганимизда, бугун таркибда 2та ўзгариш бор. Марказий ҳимояда ўйнаб келаётган Муҳсинжон Убайдуллаев ўрнида Жалолиддин Саидов ҳаракат қилади. Шунингдек, Темур Ҳакимов чап қанотда ўйнаса, Игорь Сергеев ўткир ҳужумчи вазифасини бажаради. Абдул Азиз Юсупов захирада қолган.
'
Молдова билан сариқ карточка олган Тожикистон ёшлар терма жамоасининг марказий ҳимоячиси Алишер Шарипов бугунги ўйинда майдонга туша олмайди. Унинг огоҳлантиришлари иккитага етди.
'
Таркиблар билан юқорида танишиб олдингиз. Бугунги ўйинни ҳар доимгидек россиялик ҳакамлар бошқариб боришади. Улар: Владимир Сельдяков, Алексей Крохин, Александр Шимарыгин. Захирадаги ҳакам - Герман Кравченко. Назоратчи: Юрий Безбородов.
'
Бугун Ҳамдўстлик кубоги-2013даги сўнгги - олтинчи ўйинимиз. Албатта, мусобақани ғалаба билан якунлашимиз шарт
'
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ!
'
Ўтказиб юборманг!
'
Тошкент вақти билан соат 13:00да бошлаймиз!
'
Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари ўртасидаги 7-ўрин учун баҳс ушбу саҳифада матнли онлайн трансляция қилинади.
'
Бугун 4та финал баҳслари бўлиб ўтади. 7-ўрин учун, 5-ўрин учун, 3-ўрин учун "финаллар" ва ФИНАЛ баҳси
'
Бугун Ҳамдўстлик кубоги-2013да мусобақанинг сўнгги куни
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.