Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Онлайн трансляция

Dubai Match World Cup 2012

Учрашув ниҳоясига етди

Ўзбекистон о.т.ж.

К.Тўраев (15)

1 : 0

«Ростов» (Россия)

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
12. Қувватов
2. Исматуллаев
3. Ҳожиакбаров
4. Мустафоев
7. Қиличев
9. Тўраев
11. Абдухолиқов
13. Зотеев
14. Пиримов
20. Тўхтахўжаев
23. Мусаев
  21. Плетикоса
16. Круглов
12. Колодин
3. Салата
28. Смольников
7. Элсон
6. Аумада
11. Чеснаускис
2. Калачев
17. Гацкан
19. Бракамонте
ЗАҲИРА
1. Тўраев
6. Раҳматуллаев
8. Каримов
10. Нагаев
15. Ҳошимов
16. Ҳасанов
17. Меҳмонов
19. Омонов
22. Иброҳимов
  30. Песьяков
15. Мироник
18. Пападопулос
8. Дьяков
14. Полоз
20. Петров
25. Емельянов
27. Васильев

Матн

'
ҒАЛАБА БИЛАН ТАБРИКЛАЙМИЗ! Терма жамоамиз бугун ғалаба лойиқ ўйин кўрсатишди! Гап бўлиши мумкин эмас! Йигитларга раҳмат!
95'
Ниҳоят ўйин тугади! Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Match World Cup Dubai-2012 турнирининг финалида! Рақибимиз — "Зенит"!
95'
Ўйинга қўшиб берилган 4 дақиқа тугаганига 40 сония бўлди...
94'
Яна 20 сония...
94'
Фозил Мусаев майдонни тарк этмоқда. Ўрнига Даврон Ҳошимов тушди
93'
Россиялик ҳужумчи офсайдда қолиб кетди
92'
Терма жамоамиз яхши ҳимояланмоқда
91'
Иван Нагаев жуда қулай вазиятдан тўпни дарвозага йўллай олмади!
91'
4 дақиқа қўшиб берди
90'
Ўйиннинг энг сўнгги дақиқаси якунланмоқда. Кўрамиз, ҳакам иккинчи бўлимга неча дақиқа қўшиб бераркан
89'
Салим Мустафоев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Самарқандлик футболчи бугун анча тер тўкди
88'
Россияликларнинг штурмлари бартараф этилиб турилибди
86'
Олег Зотеев майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Жавлон Иброҳимов туширилди
86'
Салим Мустафоев огоҳлантириш олди
85'
Зотеевни чалиб йиқитишди
84'
Вакилларимиз бир киши кам бўлиб ўйнаётганлари деярли билинмаяпти
83'
Акбар Исматуллаев жароҳат олган кўринади
82'
"Ростов"нинг хавфли ҳужуми! Бахтимизга жарима майдончаси ичидан берилган зарба ноаниқ чиқди!
79'
Раҳматуллаев рақибига нисбатан хавфли ўйнади
79'
Раҳматуллаев рақибига нисбатан хавфли ўйнади
78'
Мусаев бурчак тўпи ишлади! Олимпияларимиз ҳужум қилишмоқда!
77'
Фозил Мусаев тўпни қанотда очилаётган Зотеевга аниқ етказа олмади.
76'
Кўз тегмасин, ўйин якунига яқинлашаётган бўлсада, терма жамоамизда ҳали куч борлиги сезилмоқда.
74'
Иван Нагаев майдонга тушди. Темурхўжа Абдухолиқов ўрнига!
72'
Терма жамоамиз ҳужум уюштиришди. Жасур Ҳасанов ўнг қанотда бир ҳимоячидан чиройли тарзда ўтиб кетиб, жарима майдончасига кириб борди ва тўпни шерикларига узатаётган пайтда, тўп ўйинчининг қўлига тегди. Сўнгра уни дарвозабон ушлаб олди. Пенальти йўқ!
70'
"Ростов"да: Элсон ўрнига Мироник майдонга тушди
69'
Четлатиш терма жамоамизнинг ўйинига озгина путур етказди. Энди ўзбекистонликлар асосан ҳимояланишмоқда.
68'
"Ростов" бурчак тўпи ишлади
67'
Вакилларимиз тўпни бехудага йўқотмасликка интилишмоқда. "Ростов" эса прессинг қўлламоқда.
66'
Иккинчи бўлим бошида Бобур Омонов майдонга туширилган экан. Адашмасак, Ислом Тўхтахўжаев ўрнига
65'
Жасур ҲАсановга нисбатан фол ишлатилди
64'
Жарима зарбаси жонли деворга тегди ва уни ҳимоячиларимиз жарима майдончасидан узоқлаштиришди
63'
Жарима зарбаси L6 зонасидан берилади
62'
Акбар Тўраев майдонга тушмоқда. Кенжа Тўраев эса майдонни тарк этмоқда.
62'
Дарвозагача 17 метрдан жарима зарбаси!
60'
Санжар Қувватов майдондан четлатилди! У ҳужумчи билан бирга бир вазиятда дарвозага йўлланган тўпни майдон ташқарисида қўли билан қайтариб қолди!
58'
Тўп майдон маркази атрофида ҳаракатланмоқда. ЖАмоалар ҳали чарчашмаган — прессингни тўхтатишмаяпти
57'
Йигитлар ҳимояда тўпни йўқотиб қўйиб, ўзларига муаммо келтиришларига оз қолди
56'
Дилшод Раҳматуллаев майдонга тушмоқда. Ойбек Қиличев ўрнига
55'
Ўнг қанотда футболчиларимиз бир-бирларини тушунмаганликлари учун ҳужум узилиб қолди
54'
Энди майдон марказида Қиличевга нисбатан фол ишлатилди.
53'
Россияликлар анча жонланиб қолишди. Уларнинг ҳужумлари хавфлироқ тус олмоқда. Терма жамоамиз ҳимояга ётиб олмоқчи эмас
51'
Ойбек Қиличев майдон марказида рақибини чалиб йиқитиб, тезкор қарши ҳужумни олдини олгани учун ҳакам томонидан сўнгги марта огоҳлантирилди. Ойбекда 1та "сариқ" бор!
50'
Руслар жарима тўпини тепишганди. Бурчак тўпи. ХАвф бартараф этилди
49'
Терма жамоамиз ўз жарима майдончалари яқинида тўпни рақибга олдириб қўйишди. Емельяновнинг берган зарбасини Қувватов оёқлари билан қайтариб юборди.
48'
Абрамов шогирдлари прессинг ишлатиб, рақибга ўз ўйинини қилишга имкон беришмаяпти
46'
Олег Зотеев бошидан жароҳат олган кўринади
46'
Иккинчи тайм бошланди. "Ростов" мураббийи 6та ўйинчини алмаштирди.
'
Биринчи бўлим тугади!
46'
ЧЕснаускаснинг зарбаси эса Қувватов қўриқлаётган дарвозанинг устунига тегди!
46'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
45'
Паст бўйли Кенжа Тўраевнинг баланд сакраб бош билан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди! Пасни Зотеев берганди!
45'
Чеснаускас оффсайдда қолди
44'
Рақибининг шортигидан тортгани учун Ойбек Қиличев огоҳлантирилди
43'
Салим Мустафоев ҳимоячилардан ўтиб кетган ҳолда тўп билан жарима майдончасига кириб бордию, аммо на дарвозага зарба берди ва аниқ пас...
42'
Қиличев тўпни ўйинга киритди ва тўп ҳамон футболчиларимизда
42'
Бу орада эса жамоамиз иккинчи марта бурчакни тўпини ўйинга киритишади
41'
Йигитларимиз ҳимоячилардан тўпни олиб қўйиб 3та футболчига қарши 4та бўлиб чиқиб боришганди, аммо вазиятдан фойдалана олишмади
39'
Терма жамоамиз ҳужум уюштирганди. Пиримов тўпни жарима майдончасига аниқ етказа олмади
36'
"Ростов"нинг дарвоза томон берган 2та зарбаси ҳимоячиларимиз томонидан қайтарилди
34'
Терма жамоамиз бурчак тўпи тепмоқда
33'
Ўзбекистон оқ, "Ростов" сариқ футболка, кўк шортикда ўйнаётганини айтиб ўтишимиз мумкин
31'
Россияликларнинг жавоб ҳужуми ҳам хавфли бўлди. Жарима майдончаси ичидан берилган зарбани ҚУвватов эгаллаб олди
30'
Терма жамоамиз тўпни яхши назорат қилишмоқда. Қиличевнинг 25 метрдан йўллаган кучли зарбаси тўппа-тўғри дарвозбоннинг қўлига келиб тушди
29'
Терма жамоамиз хавфли қарши ҳужум уюштиришди. Зотеевнинг ўткир бурчак остидан берган зарбаси озгина ноаниқ чиқд.
26'
Зоҳир Пиримов ҳужум чизиғида ҳимоячига нисбатан фол ишлатди
25'
Калачев амалга оширган жарима зарбасини ҳимоячиларимиз бартараф этишди
25'
Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаровга сариқ карточка кўрсатилди. Чеснаускасни ортидан чалгани учун
24'
Узоқдан жарима майдончасига етказилган тўпни Санжар аввал қўлидан чиқариб юбориб, кейин ушлаб олди
22'
Чеснаускас бурчакка яқин жойдан дарвоза томон кучли зарба йўллади. Қувватов муштлари билан уни зўрға майдон ташқарисига чиқариб юборди.
21'
Ойбек Қиличев жарима зарбасини тўғри жарима майдончаси томон тепди. Тўп ҳеч кимга тегмасдан, майдон ташқарисига равона бўлди
20'
"Ростов" сардори Элсон огоҳлантирилди. Пиримовга нисбатан қўполлик ва ҳужумни бузиб қўйгани учун
17'
Вакилларимиз ташаббусни қўлга олишга ҳаракат қилишмоқда.
15'
Салим Мустафоев тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Тўп ҳимоячилардан ўтиб, ўнг қанотдаги Зоҳир Пиримовга етиб келди. "Олмалиқ" футболчиси тўпни Тўраевга етказди. Кенжанинг кучли зарбасини дарвозабон бартараф эта олмади!
14'
ГОООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!
12'
Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда. Ҳеч бир жамоа тўпни узоқ вақт назорат қила олмаяпти
10'
Бракамонтенинг бош билан зарбаси мувафақиятсиз чиқди
9'
Зоҳир Пиримовнинг зарбаси ўта ноаниқ чиқди
8'
Абдухолиқовнинг устига сакраб чиқиб кетгани учун дарвозагача 25 метрлардан жарима тўпи белгиланди (K6 зона)
6'
Калачев офсайд қолиб кетди
4'
"Ростов"нинг иккинчи ҳужуми ҳам дарвозамиз томон зарба бериш билан якунланди. Ўткир бурчак остидан. Қувватов ҳушёрликни йўқотмаган
3'
Жарима тўпини дарвозабон ушлаб олди
3'
Вакилларимиз чап қанотдан ҳужум уюштиришга уринишмоқда. Зотеевга нисбатан қўполлик ишлатилди. Жарима зарбаси
1'
Россияликларнинг илк хавфли ҳужуми Бракоментенинг бош билан зарбаси ила якун топди! Яхшиям тўп ҚУвватовнинг қўлига келиб тушди!
1'
Ўйин бошланди! "Ростов" бошлаб берди
'
Стадионда Азиз Ҳайдаров ўтирибди!
'
Ўзбекистон ва "Ростов" ўртасидаги баҳс бошланиш арафасида.
'
Қиш чилласи бўлишига қарамай, ўзбек клублари иштирокидаги қайноқ ўйинларни кузатишда давом этамиз.
'
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҲУРМАТЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.