Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Онлайн трансляция

Осиё чемпионлар лигаси, «В» гуруҳи

6-тур, соат 22:15

АЛ-ЖАИШ

М.Мунтарий (52)

1 : 2

БУНЁДКОР

Симоненко (13)
Рашидов (90+4)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
33.А.Суфён
4.А.Виейра
5.М.ал-Жабрий
8.Ю.Муфтаҳ
9.Нилмар
10.Кембо-Экоко
17.Ко Сеул Ки
19.А.Абкар
21.Али Санад
23.Х.аз-Зриги, 29.М.Мунтарий
  45.А.Тўраев
2.А.Шораҳмедов
4.Х.Каримов
6.А.Ғофуров
8.Ж.Иброҳимов
11.А.Пишур
23.С.Жўраев
24.Б.Пардаев
27.С.Собирхўжаев
33.О.Зотеев
40.С.Симоненко
ЗАҲИРА
3.А.Айш
6.Рами Фаёз
11.Деяб Ҳассан
15.А.Адам
18.М.ас-Сайид
20.В.Рибейро
91.С.ал-Хатир
  1.П.Бугало
5.Д.Жўраев
7.А.Раҳматуллаев
10.А.Бердиев
21.С.Рашидов
30.Ҳ.Акбаров
44.М.Қосимов

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат!
'
"Бунёдкор" 1/8 финалда Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" жамоасига қарши баҳс олиб боради. Тўқнашув 2та ўйиндани иборат бўлади
'
"БУНЁДКОР" НИМЧОРАК ФИНАЛДА ҚАДРЛИ ДЎСТЛАР, МУХЛИСЛАР!!!!
90+7'
ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ!!!
90+6'
Мезбонлар сўнгги штурмни уюштирди. ҲИмоячиларимиз ҳужум йўлига ғов бўлишди!
90+4'
Рашидов суперзарба билан "БУнёдкор"ни плей-оффга олиб чиқмоқда!!!!
90+4'
Сардооооорррр Рашидовввввв!!!!
90+4'
Гооооооллл!!!!!!
90+3'
БУрчак тўпи ишладик! Имконият!
90+1'
Рашидов яна тўпни тўхтатмасдан бош билан жарима майдончасига етказди, тўп Пишур томон етиб бормади. Кейинги узатмани эса Суфён эгаллаб олди
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
89'
Мезбонларнинг зарбаларига ҳимоячиларимиз тўғаноқ бўлишди
88'
Жарима зарбасини эса ҳимоячилар қайтаришди. Такрорий узатмага эса Шораҳмедов етиб бора олмади
87'
Ғофуровга нисбатан қоида бузилди. Стандарт
85'
Ўйин вақтини чўзгани учун Аҳмад Суфён сариқ билан жазоланди
84'
Рашидов узатиб берган тўпни дарвозабон қўли билан уриб юборди. Аммо ҳакам негадир ўйинни тўхтатди. Ваҳоланки, вакилларимиздан ҳеч ким посбонга халал бермаганди
83'
"Бунёдкор" бурчак тўпига эга бўлди
82'
Сардор Рашидов чап қанотда ўзи томон етказилган тўпни тўхтатмасдан жарима майдончасига узатганди, ҳимоячилар тўпни эгаллаб олишди
81'
Юсуф Муфтаҳ ўрнига Рами Фаёз туширилди
81'
Энди эса рақиб ҳужумини қайтариш пайтида Симоненко тирсагидан лат еди
79'
"Жаиш" футболчилари эса вақт чўзишни бошлаб юборишди
78'
Волков шогирдлари босимни оширишмоқда
76'
"Бунёдкор"нинг ҳужуми якунига етмай қолди
75'
Собирхўжаев ўрнига ўйинни Дилшод Жўраев давом эттиради
74'
Муҳаммад ал-Жабрий майдонни тарк этди, Деяб Ҳассан ўйинни давом эттиради
73'
Мунтарий офсайдда қолиб кетди
71'
Энди тўпни "қалдирғочлар" назорат қилишмоқда
69'
Қатарлик ҳимоячи чап қанотдан олдинга ўтаётган Рашидовни қўли билан бироз тортдию, кейин дарҳол йўқиб юборди. Сардор йиқилди, аммо жарима зарбаси йўқ
69'
Нилмар майдонни тарк этди. Муҳаммад ас-Саид майдонда пайдо бўлди
68'
Ҳозирча Волков шогирдлари рақиб жарима майдончасигача етиб бора олишмаяпти
67'
Хайрулла Каримов Нилмар томон узатилган тўпни қайтарди, оқибатда унинг оёқ томирлари тортишиб қолди
66'
Жавлон Иброҳимов майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Сардор Рашидов туширилди
63'
Жаиш" футболчиларидан бири жароҳат олди ва унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
62'
Вакилларимиз қарши ҳужумга ўтишаётган эди, аммо марказда тўпни йўқотишди
60'
Доҳаликлар тўпни "қалдирғочлар"га бермасликка ҳаракат қилишмоқда
57'
ҲИмоячиларимиз жарима майдончаси ичида Нилмар зарба бериш имконини беришмади
56'
Голдан руҳланган мезбонлар ҳозирча ташаббусни бериб қўйиш ниятида эмаслар
54'
Дуранг бизни асло қониқтирмайди. Олдинга ўтишимиз шарт!
54'
Саҳоб Жўраев ўрнига Алибобо Раҳматуллаев туширилди. Зотеев энди чап қанотга ўтиб ҳаракат қилади
52'
Мунтарий жарима майдончаси чизиғи устидан тўпни кўкраги билан тўхтатди ва тескари турганига қарамай, ўгирилаётиб зарба беришга муваффақ бўлди. Зарба унча кучли чиқмади, аммо Тўраев уни қайтара олмади
52'
"Ал-Жаиш" ҳисобни тенглаштирмоқда!!!
50'
Пардаевга нисбатан ўнг қанотда қоида бузилди. Жўраев тўпни ўйинга киритганди, бироқ тўп жарима майдончаси ичига кирмади. ҲИмоячи уни қайтариб юборди
49'
Қатарликлар тўпни назорат қилишмоқда
46'
Вуҳҳҳ! Иккинчи бўлим бошида "Жаиш" ташкил этган ҳужумчи анча хавфли чиқди. Нилмар жарима майдончасининг ўнг қанотида тўпни эгаллаб, дарвоза томон кучли зарба берди. Тўп шундоққина дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
46'
ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!
'
Танаффус якунига етиб бормоқда. Жамоалар майдонга қайтишди
45+3'
Танаффус. Ироқлик ҳакамнинг хуштаги янгради
45+2'
Оҳоҳоҳо! Мезбонлар танаффусга чиқиб кетиш олдидан ҳисобни тенглаштиришларига сал қолди. Виейра чап қанотдан тўпни айланма тарзда дарвозабон майдончасига етказди. Муҳаммад Мунтарий тўпга ташланди, аммо тўп унинг оёғига тегмай қолди ва шундоққина дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа компенсация вақти қўшиб берилди
44'
"Бунёдкор" бўлим сўнгида дарвоза томон хавфли зарба берди. Шораҳмедов етказиб берган тўпни, адашмасак, Пардаев деярли жарима майдончаси чизиғи устидан бош билан дарвоза томон йўллади. Суфён тўпни эгаллаб олди
41'
Нилмарга нисбатан бузилган қоида эвазига мезбонлар жарима зарбасини тепишди. Марказий ҳимоячиларимиздан бири зарбани қайтарди
39'
Мезбонларнинг позицион ҳужумларини ҳам бартараф этиш осон кечмаяпти очиғи
37'
Вууууҳҳҳ, Акбар голдан қутқармоқда жамоамизни!!!! Ўнг қанотдан етказилган тўпни Нилмар бош билан дарвозага йўллади. Тўраев сэйв намойиш қилиб, тўни ён томонга буриб юборди! Хайрулла Каримов Нилмарга қаршилик қила олмаганди
35'
Кембо-Экоко тўпни анча баландга тепиб юборди
35'
Саҳоб Жўраев томонидан йўлланган зарбани Аҳмад Суфён эгаллаб олди
34'
Пардаевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жарима зарбасини тепамиз. 25 метрлар чамаси
33'
Вуууҳҳ, Мунтарий бош билан хавфли зарба йўллади. Акбар тўпга улгурмаганди. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!
32'
"Жаиш" футболчисининг олис масофадан йўллаган зарбасини Тўраев эгаллаб олди
29'
"Бунёдкор" иккинчи голни урганди! Зотеев ўнг қанотдан тўпни баландлатиб етказиб берди. Пишур бош билан дарвозани ишғол қилди! Аммо ҳакам украиналик ҳужумчи зарба бераётганда ҳимоячига нисбатан қоида бузган деб топди
25'
Меҳмонлар ҳимояланишмоқда. Ҳозирча бу вазифани яхши уддалашмоқда вакилларимиз
24'
Саҳоб Жўраев тўқнашув пайтида жароҳат олган кўринади.
22'
Тўғрилаб кетамиз, 6-дақиқадаги фол учун Симоненкога сариқ карточка кўрсатилмаган экан!
21'
Пишууууурррр! ЖАрима майдончасига кириб келди ва бироз ўткир бурчак остида чап оёда дарвоза томон зарба берди. Бироз ноаниқ, бироз
19'
Симоненко тезкор Нилмарга гавдаси билан "блок" қўйди ва бу вазият учун сариқ карточка олди. Тушунарсиз ҳолат. Ўйин бошида ҳам Сергей огоҳлантириш олганди шекилли? Ёки ҳакам "сариқ" бермаганмиди? Бунга аниқлик киритамиз
17'
Мезбонлар жарима тўпини амалга оширишди. ҲИмоячиларимиз хавфни бартара этишди!
16'
Ўта муҳим гол бўлди. "Жаиш" қарши ҳужумда хавфли кўринаётганди. Энди доҳаликлар очилишга мажбур бўлишади.
13'
"Бунёдкор" ҳисобни очди! Жўраевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди ва тўпни Саҳобнинг ўзи жарима майдончасига етказиб берди. Тўпга чиққан Суфён уни қўлидан чиқариб юборди. Пардаевнинг зарбасини ҳимоячи қайтарди, аммо ўша жойда турган Сергей Симоненко яқин масофадан бўш дарвозани ишғол қилди!
13'
ГГггггггггггггггггггггггооооолллл!!!! Голлл!! Гооооооллл!
12'
Вуууҳҳҳҳҳ! Араблар қарши ҳужумларда жуда хавфли. Уларга озгина бўш зона бўлса кифоя, қолганини ўзлари амаллашади. Бахтимизга қатарлик футболчининг зарбаси бироз ноаниқ бўлди
11'
Нилмар бу сафар офсайдда қолди.
8'
Вакилларимиз майдон марказида тўпни Нилмарга тортиқ қилишди. Нилмар эса тўп билан жарима майдончасигача яқинлашиб келди, Каримовни алдаб ўтди ва зарба берди! Ноаниқ
6'
Қайтган тўпни Симоненко эгаллаб олди, аммо техник хато туфайли тўпни йўқотди ва ҳужумга ўтаётган рақиб футболчисини йиқитди. Тактик фол
5'
Саҳобга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Симоненко тўпни жарима майдончасига етказди, Пишур эса уни дарвозабон майдончасига томон бурди. ҲИмоячилар эса т ўпни қайтаришди
4'
Майдон маркази учун кураш кечмоқда. "Жаиш" прессинг қўлламоқда
3'
Андерсоннинг зарбаси анчагина ноаниқ бўлди
2'
Акмал Шораҳмедов рақиб футболчисига нисбатан фол ишлатди. Дарвозагача 30 метрлар масофа бор
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ! "Бунёдкор"га омад!
'
Ҳужумда Пишур ва Падраев, таянч зонасида эса Иброҳимов ва Собирхўжаев ҳаракат қилишади
'
Зотеев эса ўнг қанотда ўйнайди
'
"Ал-Фатҳ"га қарши ўйинда айрим вазиятларда диспетчерлик вазифасини бажарган ва стандартларни амалга оширган Саҳоб Жўраев чап қанот ярим ҳимоясида ўйнайди
'
Бугун Воҳид Шодиев дисквалификация (иккита сариқ карточка) туфайли "Бунёдкор"га ёрдам бера олмайди. Шунинг учун "қалдирғочлар" бошланғич таркиби ва тактик схемаси бироз бошқача кўриниш ҳосил қилган
'
"Бунёдкор" бугун тўқ кўк рангли формада ўйнаса, қатарликлар оқ рангли футболкаларда ҳаракат қилишади
'
Жамоалар ва ҳакамлар майдонга чиқиб келишмоқда!
'
Яна бир неча дақиқалардан сўнг "Ал-Жаиш" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги учрашув бошланади. Барчангизни ушбу ўйиндан уюштириладиган онлайн трансляцияни кузатиб боришга таклиф этамиз
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.