Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Онлайн трансляция

Осиё кубоги-2015 саралаш. 18:45

«Е» гуруҳи, 2-тур

БАА

Аҳмад Халил (59)
Али Аҳмад Мабхут(61)

2 : 1

ЎЗБЕКИСТОН

Шоҳрух Гадоев (16)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
1.Али Хасиф
4.Ҳабиб ал-Фардан, 5. Амир Абдулраҳмон
6. Муҳанад Салим
7. Аҳмад Мабхут
9. Абдулазиз Ҳуссайн
11. Аҳмад Халил
13. Хамис Исмоил
14. Муҳаммад Абдулазиз
15. Исмоил Ал-Ҳаммадий
23. Аҳмад Ғариб
  12.Игнатий Нестеров
19.Виталий Денисов
5.Анзур Исмоилов
4.Артём Филипосян
23.Акмал Шораҳмедов
22.Шоҳруҳ Гадоев
18.Темур Кападзе
9.Одил Аҳмедов
17.Санжар Турсунов
8.Сервер Жепаров (с)
15.Александр Гейнрих

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат!
'
Бу ўйинни ҳозироқ унутишимиз лозим ва энди Ливанга қарши тайёргарликни бошлашимиз керак!
'
Афсуски, иккинчи бўлимда 2 дақиқага бўшашдик ва рақиб бизни жазолади!
90+5'
ЎЙИН ТУГАДИ!
90+4'
Бурчак тўпи ишладик!
90+4'
Хамис Исмоилнинг жаримадан берган зарбаси ноаниқ бўлди
90+3'
Азизбек Ҳайдаров ҳам "сариқ" ишлади, ҳам рақибга жарима зарбаси ишлаб берди
90+3'
БААлик футболчининг олис масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди
90+1'
Рақиб футболчиси Али Мабхутга сариқ карточка
90+1'
4 дақиқа қўшиб берилди
90'
Шораҳмедов ўнг қанотдан тўпни узатди. Яна дарвозабон тўпни эгаллаб олди
90'
Ўйиннинг асосий вақтининг энг сўнгги дақиқаси бошланди
89'
Жепаров ўнг қанотда белгиланган жарима зарбасини жарима майдончасига етказиб берди. Тўпга Бақоевдан кўра дарвозабон ччаққонлик қилди
87'
Мезбонлар тўпга эгалик қилишмоқда
85'
Аҳмад Халил майдонни тарк этди, унинг ўрнига Мажид Ҳасан тушди
83'
Санжар Турсунов ва Шоҳрух Гадоевнинг зарбаларидан сўнг тўп икки марта устунга тегди!
82'
Уххххх, бир ҳужумнинг ўзида тўп икки марта рақиб дарвозасининг иккита устунига тегди!
80'
Ташаббус Ўзбекистон томонида, мезбонлар тўлиғича ҳимояга ётишди
77'
Жепаров Улуғбекни олдинга интилганди, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи
76'
Жарима зарбасидан йўлланган зарбани Нестеров муштлари билан майдон ташқарисига чиқариб юборди
75'
Темур Кападзе ўрнига Фозил Мусаев майдонга туширилди.
75'
БАА яна битта стандарт вазиятни қўлга киритди.
72'
Виталий ДЕнисовнинг олис масофадан берган кучли зарбаси дарвоза устунидан тахминан 15-20 см. наридан ўтиб кетди
71'
Мезбон футболчиси майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
69'
Футболчиларимиз ҳужум уюштиришяпти. ЭНди эса Амирлик футболчилари ҳимояда хушёр ўйнашмоқда
68'
Жепаров майдон марказидан Бақоевни олдинга бошлади. Мезбонлар посбони олдинга чиқиб тўпни тепиб юборди. Улуғбек эса унга урилиб кетди
66'
Артём Филипосян ўрнига Азизбек Ҳайдаров майдонга тушди
64'
Муҳаммад Ғариб майдон марказида Сервер ЖЕпаровга қўполлик ишатиб, тезкор ҳужумни бузгани учун огоҳлантирилди
62'
Дарвоқе, терма жамоамизда ўйинчи алмашганди. 60-дақиқада Александр Гейнрих ўрнига Улуғбек Бақоев майдонга тушди
62'
Биргина стандарт вазият ўйиннинг боришини бутунлай ўзгартириб юборди. Энди тезда ўзимизга келиб олишимиз керак!
61'
Қарши ҳужум ва майдон эгалари яяна бир гол уришди! Али Аҳмад Мабхут!
61'
Мана шу жарима зарбаси умуман керакмасди очиғи. Аҳмад Халил яна Ўзбекистон дарвозасига гол урди
59'
Аҳмад Халил аввалига стандарт вазиятдан тўпни жонли деворга тегди. Қайтган тўпни БААлик футболчилардан бири жарима майдончасига етказиб берди. Аҳмад Халил эса ўткир бурчак остидан дарвозани ишғол қилди!
59'
Афсуски, гол!
57'
Исмоилов Аҳмад Халилга нисбатан қўполлик ишлатди. Дарвозагача 25 метрлар чамаси
56'
Мезбонларда яна бир ўйинчи захирадан майдонга тушди. Ҳабиб ал-Фардан ўрнига Ҳабуш Солиҳ тушди
54'
БАА футболчилари ҳакамдан пенальти сўрашмоқда. Тан Хай ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди. Тўп яқин масофадан қўлга теккани учун пенальти белгиланмайди
53'
Ўзбекистон ўз ўйинини қилмоқда. Мезбонлар ҳозирча ўз ўйинларини топа олишаётгани йўқ
51'
Темур Кападзе! Шораҳмедов ўнг қанотдан узатиб берган тўпини ерга туширмасдан дарвоза томон йўллаганди, дарвоза устидан ўтиб кетди тўп!
49'
Терма жамоамизнинг тезкор қарши ҳужуми. Турсунов ўнг қанотда тўпни қабул қилди ва бир ҳаракат билан йўналишни марказ томон кўчирганча, дарвоза томон зарба берди. Тўп эса офсайдда қолиб кетган Гейнрихга тегиб, дарвозабоннинг қўлига бориб тушди
47'
БАА сафида ўйинчи алмашди. Исмоил Матар майдонга тушди ва энди сардорлик боғичини ўзига олди
46'
ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!
'
Иккинчи бўлим бошланиш арафасида. Иккинчи бўлимни Қосимов шогирдлари бошлаб беришади
'
Бироз дам оламиз
45+1'
Биринчи бўлим тугади. Жамоалар танаффусга чиқиб кетишмоқда. Ўзбекистон БААни мағлубиятга учратмоқда - 1:0!
45+1'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
45'
Жепаров еказиб берган тўпга Гадоев етиб бора олмади
44'
Ҳимоя марказида Одил Аҳмедов тўпни олдириб қўйиши натижасида БААнинг бирданига 5 нафар футболчиси 3 нафар ҳимоячиларимизга қарши чиқиб боришди. Мезбон футболчисининг кучли зарбасини Нестеров майдон ташқарисига чиқариб юборди!
43'
Игнатий яна ўша қанотдан етказиб берилган тўпни эгаллаб олди
42'
Аҳмад Халил жарима майдончамизнинг бурчагидан тўпни тўғри дарвозага йўллаганди, Нестеров тўпни эгаллаб олди
40'
Терма жамоамизнинг тезкор қарши ҳужуми! Гейнрих майдон марказида тўпни эгаллаб, рақибнинг қўполлигига қарамай, тўпни олдинга ташлаб берди. Гадоев эса тўп билан жарима майдончасига кириб келдию, аммо унинг сўнгги зарбаси/узатмаси дарвоза устидан ўтиб кетди
39'
Чап қанотдаги аутлар БАА учун хавфли бўлмоқда. Боиси - Виталий Денисов. Ҳозир айнан шундай узатмадан кейин Александр тўпни эгаллаб олиб, Турсуновга узатганди, Санжар тўпга ета олмади
36'
Терма жамоамиз бурчак тўпи ишлади. Уни Гейнрих амалга оширдию, аммо тўп қарама қарши томондаги юза чиқиздан майдонни тарк этди
33'
Жепаров ишлатган қўполлик натижасида белгиланган жарима зарбаси мезбонлар томонидан ўта ноаниқ амалга оширилди
32'
Али Аҳмад Мабхут қайчи услубида дарвозамизга йўллашига сал қолди. Юқорилатиб узатилган тўпни Анзур Исмоилов бош билан қайтарди, аммо тўп юқорига кўтарилиб, Мабхут учун зарба бериш учун қулай ҳолатга келиб қолди
32'
Ўзбекистон терма жамоасиа қарши ҳужумда имкониятлар пайдо бўлмоқда. Бу кўриниб турибди.
29'
Гейнрих жарима майдончаси ичида ёлғизлик қилди. Унинг ўткир бурчак остидан берган зарбаси ноаниқ чиқди
28'
Нестеров жамоамизни голдан қутқарди. Ҳаммадий шеригининг узатган пасидан кейин Филипосня таъқиби остида Игнатий билан рандеву чиқиб, зарба беришшга улгурди. Тўп дарвозабонимизнинг оёғига тегиб, майдонни тарк этди!
26'
Гейнрих жарима майдончаси ташқарисида тўпни ҳимоячидан олиб қўйди. Тўпни эгаллаб олган Турсунов ўша заҳоти зарба беришга қарор қилди. Зарбага аниқлик етишмади. Ваҳоланки Санжар тўпни жарима майдончасига кириб бораётган Гейнрихнинг ўзига қайта узатиши мумкин эди!
26'
Гадоев чап қанотдан ҳимоячини алдаб ўта олмади
23'
Амирлик терма жамоасининг илк хавфли ҳужуми. Али Аҳмад Мабхут чиройли пас билан шеригини жарима майдончасига бошлади. Ҳужумчи ўткир бурчак остида бўлгани учун тўғридан-тўғри дарвозага зарба бермасдан, шерикларига узатишга қарор қилди. Тўпни Санжар Турсунов эгаллаб олиб, уни майдон ташқарисига чиқариб юборди
22'
Маҳди Али ҳайрон. Ўйиннинг бундай бошланишини кутмаган эди шекилли бу мутахассис
19'
БААлик Аҳмад Халил олис масофадан тўпни стандарт вазиятни амалга оширди. Тўп жонли деворга тегди ва хавф йўқолди
17'
Ўнг қанотдан бошланган ҳужумимиз қисқа паслар орқали жарима майдончасига кириб келди ва Гейнрих зарбаси ўхшамаганидан кейин ҳимоячи тўпни тепиб юбораман деб уни Гадоевга совға қилиб қўйди. "Насаф" ярим ҳимоячиси эса вазиятдан усталик билан фойдаланди! Баракалла, Шохруҳ!
16'
Шоҳрух ГАДОООЕЕВВВВ!!!!
16'
ГО-О-О-О-ОО-О-ОО-ЛЛ!!!!
16'
Гадоев чап қанотдан тўпни рақиб жарима майдончасига етказиб берди. Дарвозабон Али Хассиф тўпни эгаллиб олди!
15'
Исмоил Ҳаммадий жарима майдончамиз ичида ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
14'
Юқорида айтиб ўтганимиздек, мезбонларнинг ҳужумлари асосан қанотлардан ташкаил этилмоқда.
12'
Тўп узатишлари борасидаги хатолар сони БААда кўпроқ ҳозирча.
'
Дарвоқе, Гонконг ўйин сўнгида қарши ҳужумда гол киритиб, Вьетнамни мағлубиятга учратди. Гонконг ҳисобидаги очколар сони 4тага етди.
10'
Рақиб ҳужум қилаётганида терма жамоамиз майдоннинг ўзлари томонидан зич ҳаракат қилишмоқда. Натижада БАА ўйинчилари тўпни фақат узоқ масофадан етказишга уринишмоқда. Ҳозирча уларнинг ҳаракатлари самарасиз
8'
Шораҳмедов ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди. Тўп эса ҳамон вакилларимизда
7'
Сўнгги 2 дақиқада давомида БАА тўп билан кўпроқ муомалада бўлди
6'
Мезбонлар ҳозирча ўнг қанотдан ҳужумлар ташкил қилишга уринмоқда. Бу қанотда Денисов ва Гадоев рақибларга имкон беришаётгани йўқ
5'
Ташаббус тўлалигига Ўзбекистон томонига ўтди!
4'
Ух, ГЕйнрих!!!! ҲИмоячининг оёғига тўп тегманидан ҳисоб очиларди! Саша бирга-бир вазиятда зарба берганди!
3'
Яна бир марта бурчак тўпи ўйинга киритилди. Даврозабон тўпни эгаллаб олди!
3'
Ўзбекистон бурчак тўпи ишлади. Аҳмедовнинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди
2'
Терма жамоамиз тўпни ўзида ушлаб турибди. Ҳозирча майдон маркази учун кураш кечмоқда.
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ! Учрашувни БАА бошлаб берди. Ўзбекистонга ОМАД!
'
Жамоалар эсдалик учун расмга тушишди
'
Терма жамоамиз сардор - Сервер Жепаров ортидан аввал ҳакамлар, кейин мезбонлар билан сўрашиб чиқишди
'
"Оламни маҳлиё айлаган диёёёёёр!"... Энди эса навбат БАА мадҳиясига
'
Дастлаб, меҳмон жамоа Ўзбекистон давлат мадҳияси янграмоқда
'
Ҳар иккала жамоа вакиллари ва ҳакамлар майдонга чиқиб келишди.
'
Насиб қилса, Ўзбекистон-Ливан ўйинини ҳам "Бунёдкор" стадионидан туриб матнли трансляция қилишни режалаштирганмиз. Бугунги трансляциямиз ўша ўйин учун бизга ҳам тайёргарлик вазифасини бажармоқда)
'
БАА-Ўзбекистон ўйини учун чипталар бепул тарқатилган бўлса-да, Муҳаммад бин Зайд стадионида мухлислар унчалик кўп эмас. Араб матбуотида стадионга 20 минг нафар мухлис келишини тахмин қилишганди.
'
Гонконг-Вьетнаўйини тугишаг тахминан 20 дақиқа қолди. Ҳамон 0:0. Биринчи бўлимда вьетнамликлар устунлик қилишди. Гонконг дарвозабони яхши ўйин кўрсатмоқда.
'
Ўйин бошланишига 8 дақиқа қолганида жамоалар майдонга чиқиб келишади ва мамлакатлар мадҳиялари янграйди
'
Чигалёзди машғулот тугади.
'
БАА терма жамоасининг таркиби ҳам маълум бўлди
'
БАА ва Ўзбекистон миллий терма жамоаларининг асосий таркиб ўйинчилари майдонга чиқишди ва чигалёзди машғулотларини бошлашди
'
Айни дақиқаларда гуруҳимизда бошқа ўйин — Гонконг-Вьетнам баҳси бўлиб ўтмоқда (17:00да бошланган). Ҳисоб ҳозирча очилмади
'
Ўйин бошланишига 50 дақиқа қолганида дарвозабонлар, 45 дақиқа қолганида қолган футболчилар чигалёзди машғулотини бошлашади. Машғулот дарвозабонлар учун 35, ўйинчилар учун 30 дақиқа давом этади.
'
Ўзбекистон терма жамоаси Муҳаммад бин Зайд номидаги стадионга етиб келди.
'
Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркиби маълум бўлди. Игнатий Нестеров, Виталий Денисов, Анзур Исмоилов, Артём Филипосян, Акмал Шораҳмедов, Шоҳруҳ Гадоев, Темур Кападзе, Одил Аҳмедов, Санжар Турсунов, Сервер Жепаров (с), Александр Гейнрих
'
Терма жамоамиз администратори Бахтиёр Исмоилов эса жамоамизга ажратилган кийиниш хонасига ўйинчиларнинг формаларини аллақачон тайёр қилиб қўйган! http://stadion.uz/images/news/uzb_kiyinish_xonasi.jpg
'
Айни дақиқаларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси меҳмонхонадан Муҳаммад бин Зайд стадиони томон йўлга чиқиш арафасида. Миржалол Қосимов футболчиларга сўнгги кўрсатмаларни бермоқда. Қоидага мувофиқ, ўйин бошланишига камида 1,5 соат вақт қолганида стадионига етиб келиши шарт
'
Ўйинни хитойлик ҳакамлар бошқариб боришади. Бош ҳакам — Тан Хай. Равшан Эрматов бу ҳакам ҳақида ижобий фикрларни билдирганди. Ёдингизда бўлса, Эрматов бундан 2-3 йил аввал Хитой чемпионатининг бир нечта марказий ўйинларини бошқарган. Ўшанда Тан Хай ҳамюртимиз бошқарган ўйинларда захира ҳаками вазифасини бажарган.
'
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси кўк, мезбонлар — БАА эса оқ рангли футболкаларда ҳаракат қилишади.
'
Ислом Тўхтахўжаев Эрон билан ўйинда сариқ карточка олгани учун у Ливан билан ўйинда майдонга туша олмайди. Шу боис, у БАА билан ўйин учун ҳам таркибга жалб қилинмади. Умуман, Ислом мазкур йиғинда қатнашаётгани йўқ. Бу маълумот учун эди
'
Яна 4 кундан кейин пойтахтимиздаги муҳташам "Бунёдкор" стадионида Ливанни қабул қилсак-да, БАА қарши ўйин аҳамияти ҳам асло паст эмас
'
Бугун Тошкент вақти билан соат 18:45да БАА ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги Осиё кубоги, "Е" гуруҳи, 2-тур баҳси бошланади.
'
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, АЗИЗЛАР! ҚАДРЛИ ФУТБОЛ ШИНАВАНДАЛАРИ!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.