Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Онлайн трансляция

Испания Ла-лигаси, 35-тур

26 апрель, соат 23:00

РЕАЛ МАДРИД

Роналду (6, 52)
Рамос (60)
Карвахаль (82)

4 : 0

ОСАСУНА

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Диего Лопес
Рамос
Начо
Варан
Марсело
Ильярраменди
Иско
Ди Мария
Модрич
Мората
Роналду
  А.Фернандес
Ориоль
Аррибас
Фланьо
Дамиа
Пуньяль
де лас Куэвас
Лоэ
Арментерос
Сехудо
Риера

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат!
'
"Реал" ишончли ғалабага эришди ва ўз ҳисобига 3 очкони қўшиб қўйди. Энди Анчелотти шогирдлари 29 апрель куни бўладиган "Бавария"га қарши ЕЧЛ жавоб ўйинига тайёргарлик кўришса ҳам бўлади
90+3'
УЧРАШУВ ТУГАДИ!
90+1'
Иско томонидан етказилган тўп учун курашда Мората қоидага хилоф равишда ҳаракат қилди ва шундай сўнг дарвозани ишғол қилди. Гол инобатга олинмайди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
88'
Аррибас майдонга қайтди
85'
"Осасуна" футболчиси Аррибас елкасидан жароҳат олди. Унга майдон ташқарисида ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳар иккала жамоа бош мураббийлари барча ўзгаришларини қилиб бўлишган
82'
Иско чап қанотдан тўпни рақиб жарима майдончасига узатди. Карвахаль 11 метрли нуқта атрофидан бош билан зарба бериб, жамоасининг тўртинчи голини "Осасуна" дарвозасига жойлади. Фернандес тўпга ета олмади!
82'
ГОООООЛЛЛЛ!!! Карвахаль, 4:0!
78'
Меҳмонлар бурчак тўпи ишлашди. Сехудо етказган тўпни Дамья билан бош билан дарвоза томон буришга ҳаракат қилди. Аммо ноаниқ
76'
Арментерос тўп учун курашда жароҳат олди. Унинг ўрнига Мате Оир туширилди
73'
Мезбонлар бурчак тўпи ишлашди. Бурчакдан етказилган тўпга аввал Мората, кейин эса Начо ета олишмади
72'
"Реал"да сўнгги ўзгариш. Ди Мария майдонни тарк этди. Даниэль Карвахаль ўйинни давом эттиради
71'
Ўйин темпи анча тушди
67'
Меҳмонлар томонидан қанот бўйлаб ташкил этилган ҳужум самарасиз чиқди
66'
Дарвоза томон зарбалар бериш статистикаси - 18:4, "Реал" фойдасига
65'
"Қаймоқранглилар" сафида ўзгариш. Модрич ўрнига Алонсо туширилди
64'
Ди Мариядан тўпни қабул қилиб олган Мората жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Ноаниқ
63'
Меҳмонларда иккинчи янги куч майдонга туширилди. Ориоль ўрнига Хавьер Акунья ўйинни давом эттиради
61'
Ўйин тақдири ҳал бўлди! Анчелотти жамоа етакчиси Роналдуни "Бавария" билан бўладиган жавоб ўйинига асраш мақсадида захира ўриндиғига олди. Каземиро ўйинни давом эттиради.
60'
Ди Мария ўнг қанотдан етказиб берган тўпга барчадан баланд сакраган Рамос бош билан зарба берди ва дарвозани ишғол қилди! 3:0.
60'
ГОООООЛЛЛЛ! Серхио РАМОС!!!
59'
"Осасуна" футболчиси Лоэ жароҳат олди ва ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Лобато туширилди.
56'
Меҳмонлар иккинчи голни ўтказиб юборишганидан кейин бироз тажавузкор ўйин кўрсатишмоқда, прессинг уюштиришмоқда
54'
Иско Роналдунинг иккита голлли ҳаракатларини такрорламоқчи бўлди. Зарба ҳимоячига тегиб қайтди
52'
Криштиану Роналду дублга эришмоқда! Унинг бу голи ҳам аввалги голининг қуйиб қўйган ўзгинаси бўлди. Яна чап қанотдан бироз марказ томон ўтди ва кучли зарба билан дарвозанинг тўққизлигини нишонга олди. Тўп траекторияси эса алламбало бўлганини таъкидлаш лозим!
52'
Гоооооооллллллллл!!!!
50'
Роналду тўпни эгаллаб олиб, Модричга узатди. У эса дарвоза томон кучли зарба йўллади. Бироз ноаниқ.
48'
Меҳмонларнинг жавоб ҳужуми. Ориоль чап қанотдан тўпни "Реал" жарима майдончасига етказди. Арментерос ўз устидан ошириб тўпни дарвозага йўллашга уринди. Бироз ноаниқ.
47'
Роналду тўпни рақиб жарима майдончасига етказди. Иско эса тўп учун курашда қоида бузди
46'
ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ
45+1'
1-тайм якунланди. Танаффус! Ҳозирча "Реал" минимал ҳисобда ғалаба қозонмоқда
45'
Бўлимга 1 дақиқа қўшилди
44'
Бурчак тўпидан кейин Модрич дарвоза томон зарба берди. Фернандес бир амаллаб тўпни уриб юборди. Моратанинг такрорий зарбасини эса "Осасуна" дарвозабони эгаллаб олди.
43'
Начо бурчак тўпи ишлади
42'
"Осасуна" ҳимоячиси Аррибас Мората билан тўқнашувда ноқулай йиқилди ва жароҳат олди. Унга майдон ташқарисида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
40'
"Осасуна"нинг кам сонли ҳужумларидан бирида Риера олис масофадан зарба йўллашга ҳаракат қилди. Тўп Начога тегиб қайтди
38'
"Реал"нинг янги ҳужумини майдон марказидан Марсело бошлади. У рақиб жарима майдончасига яқинлашиб келиб, ўрта масофадан зарба йўллади. Фернандес қийинчилик билан тўпни қайтарди.
36'
Анчелотти жамоаси жарима зарбаси тепадиган бўлди. Тўп ёнига Роналду яқинлашди ва зарба бермади. Тўпни жарима майдончасига узатди. Рамос тўпни ерга туширмасдан тепмоқчи бўлганди, зарба анчагина ноаниқ бўлди.
32'
Роналду тавани билан тўпни Марселога узатди. Бразилиялик ҳимоячи томонидан етказилган тўпга эса Фернандес эга чиқди
30'
Роналду "Осасуна" жарима майдончаси ичида тўп билан ёлғиз қолганди. Қанот ҳаками офсайдни қайд этди
28'
Мезбонлар рақиб жарима майдончасининг чап томонидан жарима зарбасини тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Роналду ўзига хос бўлган зарба билан дарвозанинг олис бурчагини нишонга олишга ҳаракат қилди. Тўп эса дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. Рамос ҳам ош билан тўпга ета олмади.
27'
Тўп назорат қилиш 65 фоизга мезбонлар томонида
26'
Мезбонларнинг навбатдаги бурчак тўпидан сўнг Варан ўрта масофадан яна бош билан зарба йўллади. Фернандес тўпни ушлаб олди
24'
"Реал" кетма-кет 2 марта бурчак тўпини ўйинга киритди
22'
Роналду ўнг қанотдан тўпни Рамоснинг бошига етказди, аммо Серхио берган зарба дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
18'
Иско-Марсело-Роналду комбинациясидан сўнг Криштианунинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади
17'
Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Начо иккинчи қаватдаги курашда устун келди
16'
"Мадрид"нинг жавоби ҳужуми пайтида чап қанотдан етказилган тўпни Фернандес хотиржам эгаллаб олди
15'
"Осасуна" футболчиси Сехудо дарвоза томон зарба берди. Лопес ўз ўрнида
14'
Модрич Роналдуни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқаришга ҳаракат қилди. Аммо ҳимоячилар тўпни эгаллаб олишди
10'
Мадридда ёмғир ёға бошлади. Бундай шароитда узоқдан йўлланадиган зарбалар хавфли бўлиши мумкин
8'
Меҳмонлар қарши ҳужум ташкил этишга муваффақ бўлишди. Дарвозабон томон берилган зарба Варан тегиб, дарвоза томон борди. Лопес тўпни эгаллаб олди
7'
"Реал" футболчилари ўйин тақдирини тезроқ ҳал қилиб қўйишни исташмоқда ва меҳмонларга яна босим ўтказишмоқда
6'
"Реал" тезкор гол уришга муваффақ бўлди! Роналду чап қанотдан бироз ўнгроққа сурилди ва деярли жарима майдончаси бурчагидан зарба йўллади. Дарвозабон Фернандес эса дарвоза тўсини остига кириб кетган тўпга ташланишга ҳам улгурмади.
6'
Гоооооооооооооооооооолллл!!
4'
"Мадрид"нинг дастлабки бурчак тўпи гол билан якунланишига сал қолди. Варан 4 метрлардан бош билан зарба берди. Тўп шундоққина дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди!!!
2'
Мората чап қанотдан олдинги ўтди ва ҳимоячи билан тўп учун курашда йиқилди. Ўйин қоидаси бузилмади
1'
Ўйин бошланди. Тўпни ўйинга мадридликлар киритиб беришди
'
Тито Виланованинг хотираси учун 1 дақиқалик сукут сақланди
'
"Реал" футболчилари яқинда қўлга киритилган Испания қироли кубогини "Сантьяго Бернабеу"га олиб чиқишди
'
Ўз навбатида "Осасуна"на ҳам очко сув ва ҳаводек зарур. Улар Ла лигада жон сақлаб қолиш учун кураш олиб боришмоқда
'
"Реал" чемпионлик учун кураш олиб бораётганидан хабарингиз бор. Шунга қарамай, Анчелотти бугунги ўйинда айрим футболчиларга дам беришга қарор қилди
'
Сизларни "Реал Мадрид" ва "Осасуна" жамоалари ўртасидаги Испания Ла лигасининг 35-туридан ўрин олган учрашувни кузатиб боришга таклиф этамиз. Эътиборингизга матнли трансляцияни ҳавола этамиз
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.