Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

Онлайн трансляция

Испания Ла-лигаси, 35-тур

27 апрель, соат 00:00

ВИЛЬЯРРЕАЛ

Кани (45+1)
Тригерос (54)

2 : 3

БАРСЕЛОНА

Габриель (65-автогол)
Мусаччио (78-автогол)
Месси (83)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
1.С.Асенхо
2.М.Гаспар
20.Г.Паулиста
3.Б.Йокич
5.М.Мусаччио
14.М.Тригурос
10.Кани
21.Б.Сориано
4.Т.Пинья
7.Ж.Пербе
09.Ж.дос Сантос
  13.Х.Пинто
22.Дани Алвес
21.Адриано
15.Марк Бартра
14.Х.Маскерано
8. А.Иньеста
6. Хави
16.С.Бускетс
10.Л.Месси
9.А.Санчес
7.Педро

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат!
'
"Барселона" Ла лига соврини учун курашда "Реал" ва "Атлетико"ни таъқиб қилишда давом этади
'
"Барселона" жудаям қийин ғалабани қўлга киритди. Бунда майдон эгалари ҳам автоголлар орқали ёрдам бериб юборишди.
90+4'
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
90+2'
"Барса" тўпни назорат қилмоқда. 1 дақиқа қолганди ўйин тугашига
90+1'
Ҳакамга эътироз билдиргани учун Алвес огоҳлантириш олди. Бугун Барболан кўп марта карточкани чўнтагидан чиқарди. Бунгача Бускетс ва Тригерос ҳам огоҳлантириш олганди
90+1'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
90'
Педро майдонни тарк этяпти. Унинг ўрнига ўйинни Серхи Роберто ўйинни давом эттиради
87'
Дарвоқе, Месси жамоасининг учинчи голини мезбон ҳимоячиларининг хатосидан сўнг киритди. Ҳимоячилар тўпни бош билан қайтаришди, бироқ тўп Мессига келиб тушди. Лео эса 11 метрли нуқта атрофидан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди
86'
Жарима зарбасини эса меҳмонлар бир амаллаб бартараф этишди.
85'
Ҳакам "Барселона" дарвозаси томон пенальти белгилаши мумкин эди. Марказдан ўнг қанот томон узатилган тўпни Бускетс деярли подкат услубида қайтарди, аммо унинг оёғи "Вильяреал" футболчисига тегиб, ҳужумчисни йиқитди. Борбалан ҳуштак чалди, кейин қанотдаги ҳакам билан бориб маслаҳатлашди. Якунда чизиқ устидан жарима зарбасини белгилади.
83'
Гооооолллл! Месссссииии!
81'
Месси жарима зарбасини ажойиб тарзда амалга оширди. Бироқ Асенхо чиройли сейв билан хавфни бартараф этди!
80'
Шундоққина жарима майдончаси остонасида Мессига нисбатан қоида бузилди.
78'
Алвес ўнг қанотдан тўпни баландлатиб етказиб берди ва Мусаччио оддий вазиятда тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишни мақсад қилиб, бош билан ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди! Иккинчи автогол!
78'
Гооооооллл!!! 2:2!!
76'
"Барса" бурчак тўпини ўйинга киритди. Фабрегас бош билан зарба берди. Ноаниқ
74'
"Барселона" қарши ҳужум натижасида Тельони олдинга бошлади. Аммо у икки ҳимоячи қаршисида тўпни йўқотди.
73'
Алвес ўз қанотидан етказган узатмаси дарвозабонга насиб этди
72'
Меҳмонларнинг босими юқори даражада бўлмаяпти. "Вильярреал" муаммосиз ҳужумларни бартараф этишмоқда
68'
Мезбонлар ўйинни майдон марказига кўчиришга муваффақ бўлишди.
65'
Ва ёрдамга "Вильярреал" футболчиларининг ўзларига ёрдамга келишди. Тўп Педронинг зарбасидан кейин 2 марталаб рекошет ҳолатида мезбонлар дарвозасига кириб кетди. Тўп сўнгги марта Габриель оёғига тегди!
65'
"Барса" мудофаани ёриб ўтиш учун турли вариантлар қидиришмоқда.
63'
Педро ўнг томондан жарима майдончасига ёриб кирди, бироқ ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди
62'
Хави ва Санчес майдонн тарк этди. Майдонга Тельо ва Фабрегас туширилишди
61'
Иньестанинг 18 метрлардан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади
54'
Кани ўнг қанотда очилган Акинони олдинга бошлади. У эса ажойиб пас билан тўпни Тригерос бошига "қўндирди" ва Ману 10 метрлардан дарвозага жойлаб қўйди!
54'
ГООООЛ!!! Тригерос! 2:0!
49'
Месси бурчак тўпини қабул қилиб олиб, чап қанотдан марказ томонга кўчди ва кучли зарба йўллади. Асенхо катта қийинчилик билан тўпни қайтарди!
48'
Алексис Санчес ҳакам билан тортишгани учун огоҳлантирилди
47'
"Барса" футболчилари мезбонлар жарима майдончаси атрофини қамал қилишган. Аммо ҳали иш зарбагача етиб бормаяпти
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Кейин эса ҳисобни тенглаштиришга жуда ҳам қийналмоқда. Буни уддалай олмагани учун кетма-кет мағлубиятларга учради.
'
Сўнгги ўйинларда биринчи бўлиб гол ўтказиб юбориш "Барселона"га одат бўлиб қолди
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!
45+1'
Иккинчи уринишда мезбонлар дарвозани ишғол қилишди. Ҳал қилувчи узатмани яна Хонатон амалга оширди. Натижада Кани Пинто илан юзма-юз вазиятга чиқиб борди ва хотиржамлик билан дарвозанинг бурчагина нишонга олди!!!
45+1'
Ана шу қўшиб берилган дақиқада "Вильярреал" ҳисобни очмоқда!!! КАни!
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
43'
Хонатан Перейра "Барса" мудофаа чизиғини ёриб ўтди ва 11 метрли нуқта атрофига тўпни узатди. Хавьера Акуино эса шунча бўўш зона туриб, айнан Бартранинг оёғи томон тўпни йўллади.
41'
Алексис Санчес ҳимоячилар таъқиби остида майдоннинг сўнгги чизиғига қадар борди ва тўпни дарвозабон майдончаси томон кучли тарзда етказди. Аммо у ерда тўпни дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади.
39'
Хави тўп билан "Вильярреал" жарима майдончасига кириб борди ва дарвоза томон зарба берди. Тўпни эса ҳимоячилардан қайтариб қолди.
37'
Иньеста тўпни Месси томон узатганди, ҳимоячи уни майдон ташқарисига чиқариб юборди
35'
Пина майдон марказида Маскерано билан тўқнашиб кетди ва жароҳат олди. Унинг ўрнига Хавьера Акино туширилди. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ "Вильярреал"да иккинчи мажбурий ўзгариш
33'
Месси зарбавор вазиятга чиқди ва дарвоза томон 2 марта зарба берди. Ҳар иккала сафар тўп зич ўйнаётган ҳимоячиларга тегиб қайтди
32'
Тўпни меҳмонлар назорат қилишмоқда. Алвес қанотидан жуда кўплаб узатмалар амалга оширилмоқда. Асенхо ва ҳимоячилар хавфни бартараф этишда муаммога дуч келишмаяпти
29'
Мана вазият!!! Дани Алвес майдоннинг ўзига тегишли қисмида тўпни йўқотди ва рақиб футболчиси дарвоза томон интилди. Кани дарвоза яқинига чиройли узатмани амалга оширди. Жованни дос Сантос тўпни дарвозага жойлаб қўйиш учун бирозгина кеч қолди!
25'
"Вильярреал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Аммо тўп етказилган вазиятда мезбонлардан ҳеч ким йўқ эди
21'
Мезбонлар кутилмаган тезкор ҳужум ташкил қилишди. Кани қанот бўйлаб олдинга ўтди ва тўпни Хонатон томон узатди. Тўп эса Жонатон дос Сантоснинг оёғига тегиб, Пинто қўриқлаётган дарвозанинг шундоққина устидан ўтиб кетди!
20'
Тўпни назорат қилишнинг фоиздаги кўриниши - 76-24 бўлмоқда. "Вильярреал" тўлиқ ҳимояда
16'
"Сариқ сувости кемаси" тезкор ҳужум ташкил қилди. Кани узоқ масофадан зарба йўллади. Зарба дарвозабон учун ноқулай бўлиб чиқди. Аммо тўп шундоққина дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!
15'
"Вильярреал" жарима майдончаси бўйлаб ҳаракат қилган Месси бу сафар зарба беришга қарор қилди. Асенхо тўпни оёғи билан қайтариб қолди!
14'
Месси тўп билан жарима майдончасига кириб борди ва Йокични алдаб ўтмоқчи бўлганида йиқилди. Борбалан эса ўйинни давом эттириш мумкинлигига ишора қилди
13'
"Барса" яна бир бурчак тўпини ўйинга киритди. Алвеснинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди
12'
"Вильярреал" футболчиси Пербе жароҳат олди ва мезбон жамоа мураббийи уни алмаштиришга мажбур бўлди. Майдонга Хонатан Перейра туширилди
10'
Дарвозабон майдончаси томон узатилган навбатдаги пас анча хавфли бўлди. Ҳимоячилар Педрога нисбатан бирозгина чаққонроқ ҳаракат қилишди
9'
Месси чап қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Мезбонлар хавфни бартараф этишди
8'
Мезбонлар 2 марта қарши ҳужум уюштиришди. Ҳар сафар Хосе Пинто тўпни эгаллаб олди
6'
Сорино жарима майдончаси айланаси яқинида Иньестани чалиб йиқитди. Жарима зарбасини эса Хави амалга оширди. Тўпни Асенхо эгаллаб олди
4'
Алвес ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Ҳимоячилар тўпни қийинчиликсиз қайтариб юборишди
2'
Месси бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият ҳозирча йўқ
2'
Бугун меҳмонлар сариқ рангли формада ўйнашмоқда. "Барселона" эса ўзининг одатдаги кўк-анорранг формасида ҳаракат қилади.
1'
Ўйин бошида стадион Тито Виланованинг хотираси учун 1 дақиқа сукут сақлади
1'
УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
'
"Реал" ва "Атлетико" мазкур турда ғалабага эришишди. "Барселона" ҳам бу ишни амалга оширишга ҳаракат қилиб кўради.
'
Испания чемпионатида кураш давом этмоқда
'
Хайрли оқшом, ҳурматли ишқибозлар
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.