Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Онлайн трансляция

Олий лига-2014, 6-тур

28 апрель, соат 18:00. «Локомотив» стадиони.

ЛОКОМОТИВ

Фарҳод Тожиев (8-пен., 86)
Иван Нагаев (22, 82)

4 : 0

АНДИЖОН

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
1.И.Нестеров
4.Б.Йўлдошев
10.Ф.Тожиев
16.Ж.Ҳасанов (кичик)
17.С.Мустафоев
18.Ф.Мусаев
20.И.Тўхтахўжаев
22.В.Карпенко
23.И.Нагаев
77.Ж.Ҳасанов
88.Л.Тўраев
  "Андижон":
32.Т.Ғаниев
2.Ж.Мирабдуллаев
5.А.Касьян
7.Б,Ғозиев
8.Б.Абдураҳимов
10.А.Ражабов
18.Ш.Шаймонов
20.Т.Султонов
23.С.Доценко
28.Р.Раҳмонов
55.А.Раҳмонов
ЗАҲИРА
84.Т.Жўраев
8.А.Холматов
9.С.Мирзаев
12.С.Раҳмонов
14. А.Кожакарь
24.И.Раҳимов
30.Д.Жабборов
99.В.Шевченко
  1.М.Худоёров
3.Д.Турсунов
6.И.Отахонов
9.Л.Солиев
17.М.Камолов
19.А.Тўхтасинов
88.А.Азизов

Матн

'
Ҳар иккала жамоа ўз фан-клубига миннатдорчилик билдиришди
90+3'
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
90'
!!!! Тожиев ва Ғаниевга тасанно! Ҳужумчига бош билан берган зарбаси учун Темурга эса ажойиб сейви учун!
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
86'
Тўраев - Холматов - Тожиев комбинацияси гол билан якунланди!
86'
ГОООООЛЛЛ! Фарҳод Тожиев, 4:0!
85'
Карпенко майдонни тарк этди. Андрей Кожакарь ўйинни якунлаб қўяди
84'
Холматов ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг яккама-якка вазиятга чиқиб кетиши мумкин. Темур Ғаниев чаққонлик қилиб, тўпни эгаллаб олди
83'
Ваня ўз дублини футболкани ечган ҳолда нишонлагани учун огоҳлантириш олди. Футболкани ечишга ҳожат йўқ эди назаримизда
82'
Яна қисқа паслардан кейин Нагаев посбон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди ва дарвозабонни алдаб ўтиб, бўш қолган дарвозани ишғол қилди!
82'
ГОООООЛ!!! Иван Нагаев, 3:0!
80'
Мирзакамол Камолов майдонга туширилди. Бекзод Ғозиев майдонни тарк этди
76'
Алишер Азизов дарвоза томон дастлабки зарбасини берди. Ноаниқ
75'
Холматов жарима майдончасининг чап бурчагидан дарвозага зарба берди. Ғаниев тўпни эгаллаб олди
74'
"Андижон"да ҳам ўзгариш. Баҳром Раҳмонов ўрнига Алишер Азизов туширилди
73'
Катта Ҳасанов ўрнига Акмал Холматов туширилди
73'
Вуҳ! Нагаев ўнг бурчакка яқин жойдан тўпни дарвозабон майдончага етказди. Иброҳим Раҳимов томонидан йўлланган зарба дарвозабоннинг оёғига тегиб қайтди!
71'
Яна Шайманов узоқ масофадан зарба йўллади. Нестеров муаммосиз тўпни эгаллади
66'
Ҳасанов жарима зарбасидан тўпни жарима майдончасига узатди. Фозил Мусаев бироз тўпга ета олмади
66'
Иброҳим Раҳимов майдонга туширилди. Кичик Ҳасанов майдонни тарк этди
64'
Навбатдаги ҳужум яна чап қанотдан ташкил этилди. Жарима майдончаси томон етказилган тўпни ҳимоячилар амаллаб майдон ташқарисига чиқариб юборишди
61'
"Локо" ижросида навбатдаги хавфли ҳужум. Меҳмон ҳимоячилари ўз жарима майдончалари атрофида тўпни йўқотишди ва ўнг қанотдан кичик ҲАсанов тўпни дарвозабон майдончаси етказди. Тожиев тўпга бир амаллаб етдию, аммо Ғаниев ҳам амаллаб зарбани қайтарди!
59'
Оҳ-оҳ-оҳ! Абрамов шогирдлари жуда тезкор ва чиройли ҳужум ташкил қилишди. Ҳимоядан бошланган "девор"лар ҳужумгача етиб борди ва катта Ҳасанов узатган тўпга Нагаев бош билан зарба берди. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди! Стадионга йиғилган камсонлик мухлислар мазкур комбинацияни қарсаклар билан қарши олишди
57'
Водийликлар иккинчи бўлимда фақат ҳужум ҳақида ўйлашмоқда. Ҳозирча голга тортадиган вазият ярата олишмади
55'
"Локо" тезкор қарши ҳужумга ўтди. Тожиев жарима майдончаси чизиғидан зарба йўллашга қарор қилди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди
54'
Тўраев катта Ҳасанов олдинга бошлади. Жасур тўпни жарима майдончаси ичида турган Карпенкога етказди. Аммо Викторнинг зарбаси ноаниқ чиқди
51'
Иван Нагаев бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қилди, аммо у офсайдда қолиб кетганди
50'
Темур Султоновнинг жаримадан йўллаган зарбаси кучли чиқди, аммо ноаниқ
49'
Лутфулла Тўраев майдон марказида тўпни меҳмонларга олдириб қўйди ва Анвар Ражабов тўп билан олдинга ўтаётганида унинг ўзи ҳужумчини йиқитди. Дарвозагача 30 метрлар масофа бор
47'
Шаҳзод Шаймонов 25 метрлардан дарвоза томон зарба берди. Нестеров тўпни эгаллаб олди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
46'
Меҳмонлар таркибида ўзгариш бўлди. Баҳром Абдураҳимов ўрнига Иброҳим Отахонов ўйинни давом эттиради
'
Жамоалар ва ҳакамлар майдонга чиқиб келди.
'
"Андижон" эса ҳозирча деярли ҳеч нарса қила олаётгани йўқ
'
Икки ҳафталик танаффусдан Абрамов унумли фойдалангани бугунги ўйинда кўзга ташланмоқда. "Локо" футболчилар тез фикрлаб, тез ҳаракат қилимшмоқда. Футболчилар бир-бирларини анча яхши тушунишмоқда
'
БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!
45+1'
Расул Раҳмонов дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиши мумкин эди. Аммо у Тўхтахўжаев таъқибида бўлгани учун дарҳол зарба йўллашга қарор қилди. Зарба анча ноаниқ чиқди
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
41'
!!! Иван Нагаев бирга-бир вазиятдан фойдлана олмади. Ғаниевнинг оёғига тегди тўп
40'
"Локо" қисқа паслар орқали рақиб мудофаа қўрғонини тезкорлик билан ёриб ўтишмоқда. Бу сафар ҳам ўнақай Ҳасанов қанотидан тўп жарима майдончасига етказилди. Тожиев қайчи услубида зарба йўлламоқчи бўлганди, оёғига тўп тегмай қолди. Мусаевнинг зарбасини эса дарвозабон эгаллаб олди
37'
Тошкентга етиб келган "Андижон" фан-клуби аъзолари турли мусиқа садолари орқали ўз жамоаларини қўллаб-қувватлашмоқда
36'
"Андижон" футболчиси Баҳром Абдураҳимов 16 метрлардан зарба йўллашга муваффақ бўлди. Бироқ тўп йўлига Бобур Йўлдошев ғов бўлди
34'
Мусаевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Бош ҳакам Азиз Асимов жонли деворни ўрнатаётганида Карпенко зарбани амалга ошириб юборгани учун огоҳлантириш олди. Катта ҲАсановнинг зарбасини эса Ғаниев эгаллаб олди
33'
Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишади.
29'
Вууууҳҳҳҳҳ! Тўраев ўнг қанотдан тўпни кичик Ҳасановга узатди ва бухоролик Жасурнинг узатмаси Фарҳод Тожиевга бориб тушди. Тожиевларнинг кичиги 5-6 метр масофадан дарвозани ишғол қила олмади. Бироз ноаниқ бўлди зарба
26'
Ҳасанов ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берганди. Темур Ғаниев тўпни эгаллаб олди
22'
Меҳмонлар бироз ҳужумга эътибор қаратишганди, натижада жазоланишди. Нагаев майдон марказидан дарвоза томон ёлғиз югурди, барчани ортда қолдирди ва дарвозани ишғол қилди. Фарҳод Тожиев ҳам жамоадоши билан параллел югурганди, аммо Иван тўпни унга узатмади. Ғаниев ҳам Фарҳодга чалғиганини таъкидлаш лозим
22'
ГГГОООООЛЛЛЛ! ИВан Нагаев, 2:0!
21'
"Андижон"нинг бурчак тўплари мезбонлар учун тахликали бўлмоқда
20'
Катта Ҳасанов тўпни жарима майдончасига етказишини барча кутганди. Бироқ у жарима майдончаси ташқарисида турган кичик Жасурга тўпни етказди. Ҳасановнинг зарбасини эса Темур Ғаниев қайтаришга муваффақ бўлди
19'
Кичик Ҳасановга нисбатан ўнг қанотда ўйин қоидаси бузилди. Жарима зарбаси
18'
Тўп тўлалигича Абрамов шогирдлари ихтиёрида. Ҳужум гоҳ ўнгдан, гоҳ чапдан йўналиши олмоқда
14'
МАйдон эгалари тўпни назорат қилиб туришди ва тезлик билан ҳужум ташкил қилишди. Тўраев чап қанотда очилаётган катта Ҳасановни тўп билан таъминлади. Жасурнинг узатмаси эса ноаниқ бўлди - майдон ташқарисига чиқиб кетди
11'
Мезбонлар чиройли ҳужум такшил қилиб, дарвозани ишғол қилишди. Аммо сўнгги зарбани йўллаган Нагаев офсайдда қолиб кетибди.
10'
Нестеров тўпга чиқишда хатога йўл қўйди, аммо "Андижон" сардори буни кутмаганди ва ўзига келган тўпни дарвозага йўллай олмади
10'
Меҳмонлар бурчак тўпи ишлашди
8'
ГООООЛЛЛЛ! Фарҳод Тожиев, 1:0! Дарвозабон ўзидан ўнг томонга, тўп эса қарама-қарши бурчакнинг юқори томонига кириб кетди
7'
МАйдон эгалари чиройли ташкил қилишди. Фарҳод Тожиев 16 метрлардан зарба йўллаганди, тўп ҳимоячи қўлига тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди!
7'
Пенальти! "Андижон" дарвозаси томон!
6'
"Андижон" мезбонлар жарима майдончаси атрофида прессинг уюштириб, тўпни эгаллаб олди. Ўнг қанот ярим ҳимоячи тўпни дарҳол жарима майдончасига етказди. Нестеров тўпга эга чиқди
4'
Тўп назорати тўлалигича "Локомотив"да. Тўраев тўпни ерлатиб Нагаев томон етказганди, бу сафар ҳам ҳимоячилар хушёр ўйнашди
3'
Карпенко тўпни ҳимоячилар орасидан ўтказиб, Нагаевни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариб юбораётганиди, андижонлик ҳимоячилар тўпни эгаллаб олишди
2'
"Локомотив" оқ, "Андижон" эса кўк рангли формад ўйнамоқда
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Диққат! Жамоалар майдонга чиқиб келишди!
'
БУгун Олий лига 6-тур баҳсларига якун ясалади. Соат 18:00да "Бухоро" ва "Бунёдкор" жамоалари ўзаро Бухорода баҳсни бошлашади
'
Тошкентда майдалаб ёмғир ёғмоқда. Жамоалар чигалёзди машғулотини якунлаб, кийиниш хонасига кириб кетишди. Бироздан кейин яна қайтишади
'
Учрашувни Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлари — Миржалол Қосимов ва Шуҳрат Мақсудов кузатиб боришади
'
БУгун Абрамов шогирдлари "Андижон" клубини қабул қилишади
'
Тошкентдаги "Локомотив" стадионидан онлайн трансляция бошлаймиз
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.