Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия 0-2 Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Онлайн трансляция

Испания Ла-лигаси, 36-тур

3 май, соат 19:00

БАРСЕЛОНА

Месси (23)
Санчес (67)

2 : 2

ХЕТАФЕ

Лафита (37, 90+2)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Хосе Пинто
Дани Алвес
Бартра
Маскерано
Адриано
Педро
Хави
Санчес
Бускетс
Иньеста
Месси
  Жакоби
Валера
Рафа
Алексис
Эскудеро
Х.Родригес
Ласен
Лафита
Саммир
Сарабия
Колунга

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат!
'
Назаримизда, Лафитанинг 2та голи Херардо Мартинонинг истеъфосини тезлаштириб юборса ажаб эмас
90+4'
ЎЙИН ТУГАДИ!
90+2'
Гавилан чап қанотдан етказиб берган тўпни Лафита дарвозага йўллади!
90+2'
ГОООЛЛ!!! Лафита "Барса"ни чемпионлик умидидан буткул маҳрум қилмоқда! 2:2
90'
Бош ҳакам Тейшейра Витьенес иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берди
90'
Адриано Коррейя огоҳлантирилди
87'
Хави майдонни тарк этди. Марказни Александр Сонг эгаллайди
86'
Мехди Ласен ўрнига Мичел ўйинни давом эттиради.
85'
"Хетафе" ўйиннинг сўнгги қисмини кучли ўтказмоқда. Сарабия йўллаган зарбага мезбон мудофаа чизиғи вакилларига ғов бўлишди
80'
!!! "Хетафе" чап қанот бўйлаб ажойиб ҳужум ташкил қилди! Эскудеро майдоннинг сўнгги чизиғигача етиб келди 11 метрли нуқта атрофига тўпни узатди. Ёлғиз турган Сарабия дарвоза томон зерба берди. Лекин тўп Пинтонинг ўзига борди ва Хосе уни эгаллаб олди.
76'
!!! "Барселона" тезкор қарши ҳужум уюштирди! Лионель Месси майдон марказидан бошлаб Жулио Сезар билан юзма-юз вазиятга чиқиб борди. Аргентиналик футболчи тўпни посбонннинг устидан ошириб дарвозага жойламоқчи бўлди. Бироқ ижрода хатога йўл қўйди. Тўп дарвоза тўри устига келиб тушди!
73'
Месси чап қанотдан тўпни дарвозанинг олис устуни томон етказди. Дани Алвес бош билан зарба берди, бироқ тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!
72'
Адриано Коррейя ўйин қоидасини бузди. Хайме Гавилан стандарт вазиятдан тўпни жарима майдончасига етказди. Бош билан берилган зарбадан кейин тўпни Пинто эгаллаб олди
70'
Фабрегас жарима майдончасига ёриб кирди ва зарба берди. Аммо унинг зарбаси ҳам дарвоза устидан ўтиб кетди!
69'
Педро Родригес жарима майдончаси чизиғи устидан зарба берди. Тўп бирозгина дарвоза юқорисидан ўтиб кетди
68'
Саммир ўрнига Педро Москера туширилди
67'
Ҳозиргина захирадан тушган Фабрегас ўнг қанотдан олдинга ўтди ва тўпни ерлатиб жарима майдончасига узатди. Алексис Санчес дарвозани ишғол қилди!
67'
ГОООООЛ!!! Санчес, 2:1
66'
Хавьера Маскерано ўрнига Сеск Фабрегас туширилди
65'
Хайме Гавилан огоҳлантириш олди
57'
Месси 3 нафар футболчини алдаб ўтиб, Педрога тўпни етказди. Аммо унинг зарбаси кучли чиқмади. Даврозабон эгаллаб олди
52'
!!! Каталонияликлар босимни оширишмоқда. Алвес ўз қанотидан олдинга ўтди ва дарвозабон майдончасига тўпни етказди. Санчес эса у ерда тўп учун курашди ва тўпни кўкрак аралаш елкаси билан тўпни дарвозага йўллади. Тўп эса дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди. Аммо уни дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади!
49'
!!! Жарима майдончаси доираси ичидан Месси ажойиб зарба йўллади. Жулио Сезар тўпни қайтарди, аммо қайтган тўпга Мессидан кўра ҳимоячи биринчи бўлиб етиб келди.
48'
"Барселона" узоқ вақт давомида тўпни наозрат қилди. Ҳозирча "Хетафе" мудофааси бехато ўйнамоқда.
47'

Биринчи бўлим статистикаси.
Тўп назорати - 79% - 21%, зарбалар - 7-3, аниқ зарбалар - 3-2, бурчак тўплари - 6-1, офсайдлар - 2-0, фоллар - 8-3.
46'
Иккинчи бўлим бошланди!
45+1'
Биринчи бўлим якунланди
45'
Адриан Колунга жиддий жароҳат олди. Мажбурий ўзгариш: майдонга Хайме Гавилан туширилди
44'
Педро ўнг қанотдан жарима майдончасига яқинлашди, аммо сўнгги узатмани аниқ амалга ошира олмади
43'
Анхель Лафита бу сафар чап қанотдан бир ўзи рақиб футболчиларидан ўтиб кетишга уринди. Аммо бу ишни эплай олмади
42'
Энди эса Лафитанинг ўзи ҳам сариқ карточка, ҳам жароҳат олмоқда
39'
"Барса" футболчилари асабийлашишни бошламоқда. Дани Алвес майдон марказида Анхель Лафитага нисбатан ўйин қоидасини бузди
38'
Қизиқ, гол бўлган вазиятда бош ҳакам голни ҳисоблаш ёки ҳисобламаслик борасида иккиланди. Сабаби, қанот ҳакам байроқчани кўтарганди. Шунга қарамай, у голни инобатга олди
37'
Хавьер Маскерано ўз жарима майдончаси яқинида Саммирга нисбатан ўйин қоидасини бузди ва бунинг учун огоҳлантириш олди. Ана шу стандартдан етказилган тўп учун курашда Анхель Лафита Педродан устун келди ва тўпни дарвозага жойлаб қўйди!
37'
ГОООООЛЛЛЛ! Лафита, 1:1!
34'
Хави бурчак тўпини ўйинга киритди. Аммо хавф бартараф этилди
33'
Алвес яна ҳужумга қўшилди. Бироқ унинг узатмаси Серхио Эскудерога тегди
32'
Пабло Сарабия тўпни жонли деворнинг устидан ўтказиб, дарвоза томон зарба берди. Тўп дарвоза устидан ҳам ўтиб кетди
31'
Маскерано эса аввалги вазиятда Саммир билан тўқнашувда жароҳат олганди
30'
Меҳмонларнинг навбатдаги қарши ҳужуми. Адриано Коллунга тўпни жарима майдончаси яқинига узатди. Бироқ Адриноа Коррея ўйин қоидасини бузди. Жарима зарбаси
28'
"Хетафе" ҳужум ташкил қилди. Алексис Руано томонидан берилган зарба Дани Алвес оёғига тегиб қайтди
26'
Хавфли вазият! Педро Родригес ҳимоячи Хуан Валерани алдаб ўтди ва чап қанотда ўткир бурчак остида кучли зарба берди. Тўп Сезарнинг айнан ўзига борди!
23'
"Барселона" ҳисобни очишга муваффақ бўлди! Лионель Месси марказ бўйлаб Хавини олдинга бошлади ва Эрнандек Даниэль Алвес очилаётганини ўз вақтида кўрди. Ўнг қанотдан етказилган тўпни Мессиинг ўзи чап оёқда дарвозага йўллади!
23'
ГГГООООЛЛЛ!! Месси, 1:0!
21'
Бурчак тўпидан кейин Хосе Пинто олдинги чиқди ва тўпни эгаллаб олди!
20'
"Хетафе" тезкор қарши ҳужум ташкил қилди. Лафита ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди ва каталонияликлар уни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Бурчак тўпи
19'
Месси тўпни эгаллаб олиб, марказдан олдинга ўтди ва дарвоза томон кучли зарба берди. Бироқ тўп йўлига "Хетафе" ҳимоячиси ғов бўлди!
17'
Хави томонидан амалга оширилган бурчак тўпи "Хетафе" ҳимоячисига насиб этди
16'
Педро ўнг қанотда бир футболчини алдаб ўтди ва бурчак тўпи ишлади
15'
"Хетафе"нинг қарши ҳужуми охирига етмай қолди. Тўп йўқотилди
14'
Хави узатган тўпни Жулио Сезр муштлари билан уриб юборди
13'
Алвеснинг "девор"и эса амалга ошди ва бироқ тўп жарима майдончасига узатилаётганида меҳмон ҳимоячилари тўпни қайтаришди. Бурчак тўпи
12'
Иньеста Педро билан "девор" ўйнашга интилди. Аммо Родригеснинг узатмаси ҳимоячидан ўтмади.
9'
Месси тўпни чап қанотда очилаётган Адрианога етказди. Бироқ Корреанинг узатмасига ҳеч ким етиб бора олмади
6'
Хави бурчакдан етказиб берган тўпни мезбон футболчиларига насиб этмади
5'
Алвес ўнг қанотдан ҳужумга қўшилди ва тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Меҳмон ҳимоячилари тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди
3'
Адриано чап қанотдан ҳужумга қўшилди ва дарвозанинг яқин бурчаги сари зарба йўллади. "Хетафе" дарвозабони Жулио Сезар тўпни эгаллаб олди
2'
Мезбонлар аста-секин ташаббусни ўз қўлларига олишга ҳаракат қилишмоқда
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Сайтимизда футбол байрами давом этмоқда. Олий лига ўйинлари билан бир қаторда, Испания чемпионатининг муҳим ўйинларидан бирига эътиборингизни қаратамиз. "Барселона" ва "Хетафе" жамоалари ўртасида ўйиндан ташкил этиладиган онлайн трансляцияни кузатиб боришга таклиф этамиз.
'
Ассалому алаайкум, қадрли футбол ишқибозлари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.