19/11 17:00 | Хитой | - | Япония | ||
19/11 17:00 | Индонезия | - | Саудия Арабистони | ||
19/11 17:00 | КХДР | - | Ўзбекистон | ||
19/11 19:00 | Фаластин | - | Жанубий Корея | ||
19/11 19:00 | Қирғизистон | - | Эрон | ||
19/11 21:00 | Уммон | - | Ироқ | ||
19/11 21:00 | БАА | - | Қатар | ||
19/11 23:15 | Баҳрайн | - | Австралия | ||
19/11 23:15 | Кувайт | - | Иордания |
Англия Премьер-лигаси, 37-тур.
4 май, соат 17:30 | ||
ЧЕЛСИ |
0 : 0 |
НОРВИЧ СИТИ |
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
Шварцер Иванович Терри Кэйхилл Э.Коул Матич Лэмпард Виллиан Салоҳ Шюррле Д.Ба |
Радди Мартин Тернер Уиттакер Март Ольссон Тетти Жонсон Снодграсс Хаусон Э.Беннетт Элмандер |
Матн
' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат |
' |
|
Чемпионат тугишига 1 тур қолганида "Челси" чемпионлик курашидан четга чиқди! |
90+4' |
|
Ўйин тугади! |
90+3' |
|
Ольссон огоҳлантириш олди |
90+2' |
|
МАрказий ҳимоячилар дарвозага яқин бўлган жойда Демба Бага зарба беришга имкони тўсқинлик қилишди. Қоида бузмаган ҳолда |
90+1' |
|
Тўп аутдан улоқтириб берилганидан кейин Гродгасс бош билан тўпни дарвозага йўналтирди. Шварцер тўпни эгаллаб олди |
90+1' |
|
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди |
90' |
|
Иванович 22 метрлардан ўта ноаниқ зарба йўллади |
89' |
|
"Норвич" хавфли ҳужум ташкил қилди. Агар сўнгги узатма Терридан ўтганидйн ҳужумчи шварцер билан бирга бир вазиятга чиқиб кетарди! |
88' |
|
Иванович ўнг қанотдан тўпни икки марта дарвозабон майдончасига узатди, ҳар сафар ҳимоячилар хавфни бартараф этишди |
87' |
|
Энди эса лондонликлар жарима тўпига эга бўлишди. Давид Луис етказиб берган тўпни Демба Ба дарвозага бура олмади |
86' |
|
"Норвич"нинг "стандарти" хавотирли бўлди |
85' |
|
Меҳмонлар жарима зарбасини ишлашди |
80' |
|
Шюррле жарима майдончаси ичида (ўткир бурчак остида) зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди |
79' |
|
"Норвич" мудофааси бироз бўш зоналар пайдо бўлганди, Азар зарба беришнинг иложини топди. Дарвозабон Радди тўпни қайтаришга муваффақ бўлди! |
73' |
|
Матич ўрнига Торрес туширилди |
72' |
|
"Канарейкалар" сафида биринчи ўзгариш. Йохан Эльмандер майдонни тарк этди ва Натан Редмонд ўйинни давом эттиради |
71' |
|
Вууууҳҳҳ!!! "Норвич" футболчиси Снодграсс дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди! Унинг зарбасига Кейхилл оёқ қўйишга улгурди ва бор-йўғи бурчак тўпи! |
71' |
|
Моуриньо Торресни ўйинга туширишга тайёрламоқда |
65' |
|
Сариқ рангли формада ўйнаётган жамоа вакиллари имкон беришмаяпти. "ЧЕлси"га эса ижодкорлик етишмаяпти |
61' |
|
"Норвич" зич ҳимояланишда давом этмоқда |
57' |
|
Азар жарима майдончасига ўнг томондан кириб келди, 2-3 нафар ҳимоячини алдаб ўтди ва марказий ҳимоячилардан бирига урилиб йиқилди. Тўп эса офсайдда турган Террига келиб тушди |
55' |
|
Иванович жарима майдончасининг ўнг қанотига бир ҳимоячини чалғитиб, тўпни жарима майдончаси чизиғи устида турган Шюррле узатди. Ҳимоячи тўпга оёқ қўйди, Андре эса йиқилди. Пенальти йўқ |
53' |
|
"Норвич"нинг жарима зарбасидан кейин Шварцер тўпни осонлик билан эгаллаб олди |
51' |
|
Лондонликларнинг босими кучаймоқда. Азар ўйинни кучайтирди, шубҳасиз |
48' |
|
Вуууууҳҳҳ! Давид Луис 15 метрлардан дарвоза томон зарба берди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди!!! |
46' |
|
ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ |
46' |
|
"Челси"да иккита ўзгариш. Муҳаммад Салоҳ ўрнига Эден Азар тушди. Шунингдек, Лэмпард ўрнида Давид Луис ҳам майдонда пайдо бўлди |
' |
|
Хабарингиз бор, "Челси" Англия Премьер-лигасида чемпионлик учун курашмоқда. Бугун улар ғалаба қозонишса, "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль"дан 1 очкога ўтиб кетишади. Аммо рақиблар ҳисобида биттадан захира очкоси бор. |
45+2' |
|
Ҳакамнинг хуштаги янгради. Танаффус. Ҳозирча ҳисоб - 0:0 |
45' |
|
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
45' |
|
Майдон марказига яқин жойдан жарима зарбаси амалга оширилди. Терри бош билан зарба берди, аммо зарба анча кучсиз чиқди |
43' |
|
Виллиан жарима майдончасининг чап қанотидан марказ томон ўтди ва зарба берди. Аммо тўп унинг оёғига ўтирмади ва анча ноаниқ йўналиш бўйлаб кетди |
40' |
|
Бугун "Норвич"нинг ўзи хатога йўл қўймаса, Моуриньо шогирдлари рақиб дарвозасига йўл топишлари қийин бўлади. "Челси" 2-рақам остида яхши ўйнайди, 1-рақамда ўйнашга кўп ҳам мослашмаган |
36' |
|
"Норвич" асосан қанотлар орқали ўйнамоқда. Юқоридан етказилаётган тўпларда ҳужумлар бироз суст ўйнашмоқда |
34' |
|
Ба ўнг қанотдан бир ҳимоячидан ўтиб кетиб, тўпни дарвозабон майдончасига узатди. МАрказий ҳимоячилар хавфни бартараф этишди |
32' |
|
Вуууууҳ!!! "Норвич" хатога йўл қўйди, аммо мезбонлар имкониятдан фойдалана олишмади. Матич майдон марказида тўпни рақибдан олиб қўйиб, битта пас билан Шюррлени жарима майдончасига бошлади. У бир ҳимоячини чалғитиб, тўпни олис бурчак томон йўллади. Тўп дарвоза устунига тегиб қайтди! Ўйиндаги дастлабки голга тортадиган вазият! |
31' |
|
Ўйин темпи юқори эмас. Ўйин бир хил суратда давом этмоқда. "Челси" рақиб дарвоза томон йўл қидирмоқда. Ҳозирча фақат қидирмоқда. Меҳмонлар эса имкон бўлганда олдин ўтишмоқда |
29' |
|
"Норвич" учун бугунги ўйинда 3 очко сув ва ҳаводек зарур. Ҳаттоки дуранг ҳам "Норвич"ни АПЛдан тушиб кетишдан асраб қола олмайди |
27' |
|
Виллиан тўпни жарима майдончасига кириб бораётган Коулга етказди. Эшли эса тўпни тўхтатиб қола олмади |
23' |
|
Андре Шюррле бурчак тўпини ўйинга киритди. Террининг зарба йўллашига ҳеч ким халал бермади. ФАқат дарвозабон Радди тўпни эгаллаб олди! |
20' |
|
"Норвич"да яхши имконият юзага келди! Ўнг қанотдан дарвозабон майдончаси томон узатилган тўпни меҳмонлар ҳужумчиси бирозгина ета олмади |
19' |
|
Тўп асосан майдон эгаларида. "Норвич" ҳозирча яхши ҳимояланмоқда, имкон бермасликка интилмоқда |
15' |
|
Виллиан майдон марказида тўп учун курашда рақибдан устунлик қилди, тўп эса Бага келиб тушди. Аммо унинг сўнгги пасини дарвозабон эгаллаб олди |
13' |
|
Моуриньо шогирдлари тўпни назорат килиб туришди ва Вилиан майдон марказидан тўпни жарима майдончаси томон узатди. Аммо тўп ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди |
10' |
|
Уххх, ҳозирги вазиятда "Челси" дарвоза томон пенальти белгиланиши керак эди назаримизда! Эшли Коул ва Жон Терри "Норвич" ҳужумчиси Ольссон оёғи ташланишга ва уни йиқитишди. Аммо ҳакам пенальти бермади |
8' |
|
Лондонликларнинг ҳужумини меҳмонларнинг марказий ҳимоячиси қайтариб қолишга улгурди. Акс ҳолда Ба посбон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетарди |
6' |
|
Демба Бага тиббий ёрдам кўрсатилди ва у яна майдонга қайтди |
5' |
|
"Челси" футболчиси Эшли Коул бурчак тўпи ишлади |
3' |
|
Шюррле томонидан йўлланган биринчи зарбани "Норвич" дарвозабони эгаллаб олди |
1' |
|
Ўйин бошланди! |
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Сизларни Англия чемпионати 37-туридан ўрин олган «Челси» ҳамда «Норвич» жамоалари ўртасидаги ўйинни онлайн кузатишга таклиф қиламиз |
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|