Кириш Регистрация
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао

Онлайн трансляция

Испания Ла-лигаси,

34-турнинг қолдирилган ўйини. 7 май, соат 00:00

ВАЛЬЯДОЛИД

Осорио (86)

1 : 1

РЕАЛ МАДРИД

Серхио Рамос (35)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Хименес
Рукавина
Вальенте
Митрович
Пенья
Рубио
В.Перес
Жеффрен
О.Гонсалес
Бергдиш
Герра
  Касильяс
Начо
Пепе
Рамос
Коэнтрау
Алонсо
Модрич
Иско
Ди Мария
Бензема
Роналду

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат
'
38-турдаги "Барселона" - "Атлетико" ўйини финалга айланиши мумкин!
'
якшанба куни бўладиган 37-тур баҳсида "Атлетико" ғалаба қозонса, "Реал" чемпионлик умидидан бутунлай мосуво бўлади. "БАрса" ҳам 37-турда "Элче"ни мағлуб этса, барча нарса сўнгги турда ҳал бўлади
'
Чемпионат тугашига 2 тур қолганида: "Атлетико" - 88, "Барселона" - 85, "Реал" - 84 очкога эга бўлиб турибди
'
Натижада жазоланди. Бир вазиятда Геррага омад етишмаган бўлса, бурчакдан тўпидан кейин "Вальядолид" ҳисобни тенглаштирди
'
Аввалги ўйинларда рақибларини ишончли тарзда мағлуб этаётган "Реал", бугун негадир (иккинчи бўлимда) ҳисобни ушлаш учун ўйнади
'
Тан олиш керак, "Реал" сўнгги ойлардаги энг нурсиз ўйинини намойиш қилди. Боз устига, ўйин бошида Роналду жароҳат олди ва майдонни тарк этди.
90+5'
ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ!
90+4'
Ўнг қанотдан етказилган тўпни Рамос бош билан дарвоза томон буришга уринди. Ноаниқ чиқди зарба
90+4'
Энг сўнгги дақиқа бошланди
90+2'
Майдон марказидан белгиланган жарима тўпи тўғридан-тўғри мезбонлар жарима майдончаси томон етказилди. Аввалига Хайме мушти билан тўпни уриб юборди, кейин ҳимоячилар тўни янада узоқлаштиришди
90+1'
"Вальядолид" футболчиси Бараха огоҳлантириш олди
90+1'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
90'
"Реал" жарима тўпини амалга оширди. Рамос томонидан бош билан берилган зарба бироз ноаниқ бўлди.
90'
Бизга тез-тез Роналду намойиш қилинмоқда. У жойида ўтира олмаяпти. Жамоадошларига нималарнидир ўргатмоқда
88'
Вуҳҳҳ! "Мадрид" ҳаттоки дурангни ҳам қўлдан чиқариши мумкин эди. "Вальядолид"нинг 3 нафар футболчиси биргина Пепега қариш чиқиб келишди. Бироқ Закариё тўпни Пепедан ўтказа олмади. Акс ҳолда футбочли Касильяс қаршисидан ёлғил қоларди!
86'
Навбатдаги ҳужум пайтида мезбонлар бурчак тўпи ишлашди. Узатилган тўпни эса Осорио бош билан дарвозага жойлади. Касильяс ҳеч нарса қила олмади
86'
ГОООЛЛ! 1:1!
85'
Мезбонларнинг хавфли ҳужуми дарвозабон майдончаси томон узатилган тўпни Рамос қайтариб юборди
84'
Бурчак тўпидан кейин Марселонинг зарбасига аниқлик етишмади
83'
Ди Мариянинг ўзи тўпни Мората томон етказди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
83'
Ди Марияга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Даврозагача масофа - 28 метр
83'
Мадридликлар ё ҳимояланишмоқда, ёки тўпни назорат қилмоқда. Ҳозирча голга тортадиган вазиятлар йўқ
82'
"Вальядолид"да ҳам футболчи алмашди. Майдонда Бараха пайдо бўлди.
80'
Пепе ҳакамга кескин эътироз билдиргани учун сариқ карточка олди
77'
Бензема майдонни тарк этди, Марсело туширилди
76'
Ильярраменди огоҳлантириш олди. Рақиб футболчининг башарасига тепиб юборди
73'
Бензема 2-3 нафар футболчи орасидан ўтиб, жарима майдончасига кириб келди, аммо сўнгги ҳимоячи ўз вақтида тўпга оёқ қўйди ва Карим йиқилди. Ҳаммаси қоида доирасида
72'
Закариё чап қанотдан олдинга ўтди ва тўпни жарима майдончасидаги шерикларига томон узатди. Ҳимоячилар тўни қайтаришди
70'
"Мадрид" ҳимояланишга мажбур бўлмоқда. Асосий эътиборини қарши ҳужумга қаратмоқда
68'
Мората шеригидан тўпни қабул қилди ва жарим майдончаси кириб (ҳимоячи таъқиби остида) дарвоза томон зарба берди. Хайме тўпни эгаллаб олди
65'
Вуҳҳҳҳҳ!!! Мезбонлар ҳисобни тернглаштиришларига бир баҳя қолди! Геррера 7-8 метрлардан чалқанча услубда зарба берди. Тўп Касильяс дарвозаси устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. Икер тўпга ташланишга ҳам улгурмаганди
62'
"Вальядолид" стандарт вазиятларга эга бўла бошлади. Бурчакдан етказилган тўп мезбон футболчиларига етиб бормади
62'
Тўпни назорат қилиш кўрсаткичи - 36/64%ни ташкил қилмоқда
61'
Альваро Мората огоҳлантириш олди, Бергдихни ортидан тепиб йиқитгани учун
58'
Лука Модрич олисдан зарба йўллашга қарор қилди. анча ноаниқ
56'
Мезбонлар ўзларининг биринчи бурчак тўпларини ўйинга киритишди. Рамос хавфни бартараф этди
55'
Эҳ, Бензема! Шунинг учун ҳам у Бензема... Начо ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончасининг чап бурчагида турган Каримга узатди. Бензема эса тўпни трибунадаги мухлисларга совға қилди.
53'
Ди МАРИЯ! Аргентиналик ярим ҳимоячининг бу галги зарбаси хавфли чиқди, бироқ озгина ноаниқ
52'
Ди Мария очилаётган Бенземага тўни етказиш ўрнига ўзи зарба йўллашга қарор қилди. Муваффақиятсиз
51'
Карим Бензема тезлик олди, аммо рақиб дарвозаси томон кучли зарба бера олмади. Хайме тўпни эгаллаб олди
48'
Бергдих жарима майдончасига чап қанотдан ёриб кирди ва тўпни юқорилатиб шерикларига узатди. "Реал" ҳимоячилари хавфни бартараф этишди
46'
Иккинчи бўлим бошланди!
'
Биринчи бўлим статистикаси. Ҳисоб: 0-1. Дарвоза томон зарбалар: 3-11. Аниқ зарбалар: 3-1. Тўп назорати: 23% -77%. Офсайдлар: 0-1. Бурчак тўплари: 0-6. Фоллар: 8-3. Огоҳлантиришлар: 1-1.
'
Роналду майдонни тарк этган пайтда, "Реал"нинг ўйини қовушмаётганда Рамос катта саҳнага чиқди.
45+1'
Биринчи бўлим якунланди
45+1'
Ди Мария томонидан йўлланган зарба ноаниқ бўлди
45'
Биринчи таймга 1-дақиқа қўшиб берилди
44'
! Серхио Рамос дублга эришиши мумкин эди. Модрич бурчакдан тўпни дарвозабон майдончаси атрофига узатди. Рамос барчадан юқори сакради ва бош билан зарба берди. Аммо тўп бирозгина дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
43'
Рамос Закария Бергдихга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Жарима тўпи
40'
Мезбонлар ҳимоядан чиқиб, ҳужум ташкил этишга уринишмоқда. Ҳозирча уларнинг уринишларида самара кўринмаяпти
37'
"Вальядолид" бироз очиқ ўйнашга ўтганди, жазоланишига сал қолди. Мората чап томондан жарима майдончасига кириб келди ва тўпни дарвозабон майдончаси томони узатди. ҲИмоячилар тўпни қайтаришди
35'
Мезбонлар жарима майдончаси атрофида Серхио Рамосга нисбатан қоида бузишди. Жонли девор ўз вазифасини бажара олмади. Рамос томонидан йўлланган зарба жонли девор орасидан ўтиб, тўсин остига кириб кетди
35'
"Реал"да янги марказий ҳужумчи пайдо бўлди сўнгги ўйинларда - бу Серхио Рамос!
35'
ГООООООЛ!!! Рамос, 0:1
33'
Карим Бенземага нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Дарвозагача 25 метрлар белгиланган жарима тўпини Ди Мария амалга оширди. Ноаниқ
32'
Хави Герра тўқнашув пайтида жароҳат олди. Унга майдон ташқарисида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
32'
Бу сафар Иско подкат ишлатиб, тезкор рақибни йиқитди ва огоҳлантириш олди
29'
Закария Бергдих Коэнтрауга нисбатан жуда қўпол ўйнагани учун ҳақли равишда огоҳлантирилди
28'
Серхио Рамос ҳакамга мурожаат қилиб, рақиб футболчилари ўз жарима майдончалари ичида унга нисбатан қоида бузишганини таъкидлаш уринди. Ҳакам жим
27'
Анхель Ди мария бир ҳимоячидан ўтиб кетиб, дарвоза томон кучли зарба берди. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
24'
Мезбонлар ўйинни ўз жарима майдончалари атрофидан марказ томон кўчиришга муваффақ бўлишди.
23'
Ди Мария бурчак тўпини ўйинга киритди. Хайме тўпни қайтарди. Алонсо эса ўзига келган тўпни дарвоза томон тепди. Яна Хайме тўпни эгаллаб олди
21'
Агар Морато томонидан узатилган тўпни ҳимоячи қайтариб қолмаганида Бензама посбон билан юзма-юз ҳолатга чиқиб кетарди
19'
"Вальядолид" яхши ҳужум ташкил қилди ва ҳисобни очиши мумкин эди. Фақат Виктор Переснинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди
18'
Начо тўп учун ҳаводаги курашда рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди. Натижада ҳар иккала футболчи майдонда ётишибди
17'
Криштиану Роналда захира ўриндиғига келиб ўтирди ва ўйинни шу жойдан кузатмоқда.
16'
Тўпни назорат қилиш бўйича кўрсаткич - 25/75%
15'
Роналду майдонни тарк этган бўлса-да, мадридликлар ҳужум ташкил қилишга уринишмоқда
12'
Коэнтрау бурчак тўпи ишлади. Бурчак тўпидан кейин Серхио Рамос "қайчи" услубида зарба беришга уринди. Ноаниқ
9'
!!! Ия, Криштиану Роналду майдонни тарк этмоқда! Тушунарсиз ҳолат. Ҳар ҳолда жароҳат олган бўлса керак. Ўйинни Мората давом эттиради
7'
Мезбонлар тезкор қарши ҳужум ташкил қилишди. Барчаси тўғри бажарилди, фақат Касильяснинг ўз вақтида тўпга чиқиши хавфни бартараф этди
4'
Хави Герра томонидан жарима майдончасига етказилган тўп ноаниқ бўлди. Аммо Рамос ҳам ноаниқ ўйнади ва тўпни Геррага қайтарди. Унинг зарбаси анча ноаниқ бўлди
2'
"Қаймоқранглилар" ўйинни шиддат билан бошлашди. Жарима майдончасига етказилган тўпни ҳимоячи Рукавина бош билан қайтармоқчи бўлди, бироқ тўп дарвоза тўсини остига йўл олди. Дарвозабон Хайме тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
2'
Икер Касильяс бир йилдан ортиқ вақт давомида (473 кун) "Реал" сафида Ла-лига ўйинида майдонга тушмаган экан. Бугун эса Анчелотти уни асосий таркибда майдонга туширди. Балки мураббий дарвозабонни ЕЧЛ финал баҳсига тайёрлаётгандир
1'
УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
'
"Вальядолид"га эса очко сув ва ҳаводек зарур. Улар Ла лигада қолиш учун жиддий кураш олиб боришмоқда
'
Ўйин бошланишига оз вақт қолмоқда. Қолган таҳлилни эса ўйин кейин якунлаб қўямиз
'
Сўнгги турда "Алтетико" "Барса"га имкониятни бой берса, чемпионлик айнан "Реал"га насиб этади
'
Бугунги ўйинга кўп нарса боғлиқ. Агар Анчелотти шогирдлари ғалаба қозонишса, жадвалда 2-ўринга кўтарилиб олишади.
'
"Вальядолид"га қарши ўйин аслида 34-тур ўтиб кетиши керак эди. Аммо Испания Қироли кубоги ва ЕЧЛ "Бавария"га қарши ярим финалнинг дастлабки ўйини орасида ўтиши керак бўлган мазкур учрашув 7 май санасига қолдирилди
'
Барчангизни "Реал Мадрид" иштирокидаги ўйиндан уюштириладиган онлайн мантли трансляциямизни кузатиб боришга таклиф этамиз
'
Ассалому алайкум, биз учун қадрли бўлган мухлислар
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.