Кириш Регистрация
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао

Онлайн трансляция

Футзал бўйича Осиё чемпионати

3-ўрин учун баҳс. 10 май, соат 14:00

КУВАЙТ

Ҳамад ал-Вадаҳий (36)

1 : 2

ЎЗБЕКИСТОН

Дилшод Раҳматов (11)
Фарҳод Абдумавлонов (35)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
3. Ҳани Мҳисен, 4. Аҳмад, 5. Ҳамад (С), 7. Абдулраҳмон ал-Тавал, 9. Абдулраҳмон ал-Мусабеҳий   1. Рустам Умаров, 2. Умид Холматов, 4.Шуҳрат Тожибоев (с), 8.Фарҳод Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов
ЗАҲИРА
Захира: 1.Абдуллоҳ, 2.Муҳаммад, 6.Абдулраҳмон, 8.МЕшарий, 10.Муҳаммад ад-Дусарий, 11.Абдулазиз Ал-Басам, 12.Ҳамад ал-Авадий, 13.Жарроҳ, 14.Муҳуммад Муҳаммад
  Захира: 3. Жавлон Аноров, 5.Мақсуд Файзуллаев, 6.Даврон Абдураҳмонов, 7.Дилшод Раҳматов, 9.Андрей Шлёма, 12.Клим Тюгаев, 13.Даврон Чориев, 14.Аъзам Сайдаҳматов, 15.Жасур Содиқов

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат!
'
Баҳодир Аҳмедов ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси футзалчиларига миннатдорчилик билдирамиз!
'
Барчани мазкур муваффақият билан табриклаймиз!
'
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Вьетнамдаги мусобақадан бронза медали билан қайтадиган бўлди!
40'
ЎЙИН ТУГАДИ!!! Кувайт - Ўзбекистон - 1:2!
40'
Ўйин тугашига 58 сония қолганида Кувайт терма жамоаси бош мураббийи тайм-аут олди
38'
Баҳодир Аҳмедов тайм-аут олиб, шогирдларига ўйиннинг сўнгги дақиқаларини қандай ўтказиш борасида кўрсатмалар бермоқда
37'
Кувайт дарвозамизни ишғол қилишига сал қолди.
36'
Кувайт бешинчи ўйинчи билан ҳуужм ташкил қилмоқда. Бизда эса бўш қолган дарвозани ишғол қилиш учун яхши имконият юзага келганди. Футзалчимиз олис масофадан тўпни дарвозага тўғри йўллай олмади
36'
ГООЛ! Кувайт битта жавоб тўпини киритди. Кувайт - Ўзбекистон - 1:2.
35'
Терма жамоамиз бурчак тўпидан унумли фойдаланди. Гол муаллифи - Фарҳод Абдумавлонов!
35'
ГООООЛЛЛЛ!!! 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олдик!
35'
Оҳ-оҳ-ҳо!!! Дилшод Раҳматовнинг ўзида икки марта яхши имконият бўлди. Аммо Дилшод икки марта бирга бир вазиятдан фойдалана олмади!
33'
Кувайт дарвозабон ўрнига бешинчи ўйинчини туширди. Бу тактика наф беришига сал қолди.
32'
Вууууҳҳҳҳ! Артур Юнусов бўш қолган дарвозага тўпни йўллай олмади
28'
Терма жамоамиз рақиб дарвозани яна ишғол қилиб, масалани ҳал қилиб қўйиш ҳақида ўйламоқда
25'
Иккинчи бўлим давом этмоқда. Терма жамоамиз ҳисобда олдинда бормоқда.
21'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Биринчи бўлимда устунлик ва ташаббус Ўзбекистон терма жамоаси томонида бўлди. Кувайт эса муносиб қаршилик кўрсатишга уринмоқда
20'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Ҳозирча кичик ҳисобда ғалаба қозонмоқдамиз
15'
Ҳисобда олдинга ўтиб олган терма жамоамиз ҳозирча яхши ҳимояланмоқда ва қарши ҳужумдан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда
11'
Дилшод Раҳматов Кувайт дарвозасини ишғол қилди! Кувайт - Ўзбекистон - 0:1.
11'
ГГГГООООЛЛЛЛЛ!! Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни очмоқда!!
10'
Ҳар иккала жамоа ўйинга жуда масъулият билан ёндашишмоқда. Ўйинда камроқ хато қилган жамоа ғалаба қозонади. Рақибни хатога қилишга мажбур қилишни ҳам билиш керак
10'
Учрашувда ҳисоб очилганича йўқ. Жамоалар ҳужумкорликка эътибор қаратишмоқда. Ҳимоя чизиғи ва дарвозабонлар яхши ўйнашмоқда
3'
Жамоалар илк дақиқалардан эҳтиёткор ҳаракат қилишмоқда.
1'
Ўзбекистон оқ, Кувайт эса кўк рангли формада ҳаракат қилмоқда
'
Ўзбекистон ва Кувайт терма жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионатининг бронза медали учун баҳс бошланди
'
Ассалому алайкум, қадрли футзал мухлислари
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.