Кириш Регистрация
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао

Онлайн трансляция

Испания Ла-лигаси, 37-тур

11 май, соат 22:00

ЭЛЬЧЕ

0 : 0

БАРСЕЛОНА

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Ману
Дамиан
Ломбан
Пелегрин
Д.Кизма
Р.Перес
К.Санчес
Ж.Маркез
Родригес
Карлес Гил
Коро
  Пинто
Дани Алвес
Маскерано
Бартра
Адриано
Серхио
Фабрегас
Иньеста
Алексис
Месси
Педро

Матн

'
"Реал" эса чемпионликни бутунлай маҳрум бўлди
'
"Барселона" ўта муҳим ўйинда очко йўқотди. Аммо чемпионлик учун курашда сафдан чиқмади. Боиси, "Атлетико" ҳам бугун ўз майдонида "Малага" билан дуранг ўйнади. Сўнгги турда бу икки жамоа Каталонияда тўқнаш келадилар. Мавсумнинг энг сўнгги нуқтаси Ла-Лига финал баҳси!
90+3'
ҲАкамнинг хуштаги янгради ва ўйин якунланди!
90+2'
Меҳмонлар жарима тўпини тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Мессининг зарбасини эса Эррерра муаммоасиз эгаллаб олди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
88'
Иньеста жарима майдончасига кириб борган Мессига тўпни юқорилатиб узатди, аммо Мессини ҳимоячилар яхши қўриқлашмоқда
87'
Хави тўпни дарвозабон майдончасига кўтариб берди. "Эльче" ҳимоячилари хавфни бартараф этишга муваффақ бўлишди
86'
Адриано тўпни Кристиан Тельога узатди. Рақиб чап қанотда унга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Стандарт вазият
84'
Адриано чап қанотдан ҳужумга қўшилди ва дарвоза томон зарба берди. Аммо тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
82'
"Барса"да иккинчи ўзгариш: Сеск Фабрегас ўрнига Хави Эрнандес туширилди
81'
Мезбонлар хавфли вазиятни яратишди. Ричмонд Боачи қанотдан тўпни ерлатиб жарима майдончасига узатди. Гарри Родригес қулай вазиятдан тўпни дарвоза устидан ўтказиб юборди
81'
"Эльче"да ўйинчи алмаштирилди. Карлес Хиль ўрнига Ричмонд Боачи туширилди
81'
Яна 10 дақиқадан кейин айрим саволларга жавоб топамиз
80'
"Атлетико" "Малага" билан кечаётган ўйинда ҳисобни тенглаштирди. Диего Симеоне шогирдлари бугунги ўйинда ғалаба қозонишса ва "Барса" ғалаба қозона олмаса, "Атлетико" бугун чемпионликни нишонлаши мумкин.
78'
"Барса" икки марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Мезбон ҳимоячилари хавфни бартараф этишди
78'
Ўйин асосан битта дарвоза олдида кечмоқда. "Эльче" олдинга ўтмаяпти. Бироқ "Барселона" ҳам ранг-баранг ҳужумлар ташкил қилаётгани йўқ
76'
"Эльче" сафида ўзгариш: Альберто Ривера ўйинни давом эттиради. Хави Маркес майдонни тарк этди
73'
"Барса"нинг чиройли ҳужумидан кейин Тельо тўпни ерлатиб жарима майдончаси кириб келган Иньестга узатди. Бироқ Андреснинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди
69'
"Барса"да дастлабки футболчи ўзгартириш: Педро ўрнига Тельо туширилди
67'
Сариқ карточка навбати Рубен Пересга келди.
64'
Педро огоҳлантирилди
64'
Параллел кечаётган ўйинларда "Реал" энди "Сельта" 0:2 ҳисобида ютқазаётган бўлса, "Атлетико" ҳозирги ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди
63'
Педро рақиб жарима майдончаси яқинидан тўпни Адраино томон узатди. Эррера эса ўз дарвозабон майдончасида ким ҳукмрон эканини кўрсатиб қўйди
62'
Меҳмонлар ҳужумлари самара бермаяпти. Тата Мартино қандайдир чораларни ўйламаса бўлмайди
57'
Карлес Хиль "Барса" жарима майдончаси ташқарисида тўпни қабул қилди ва дарвоза томон кучли зарба берди. Тўп стадион трибунаси томон йўл олди
56'
Маскерано Кароминасга нисбатан қоида бузгани учун сариқ карточка билан жазоланди
52'
Адриано чап қанотдан ҳужумга қўшилганиҳди, бироқ ҳимоячи Карлос Санчес тўпни эгаллаб олди
51'
Алексис Санчес майдоннинг рақиб томонида очиқчасига ўйин қоидасини бузди ва огоҳлантириш олди.
50'
Адраино "Эльче" футболчисига нисбатан ўйин қоидасини бузди. Жарима майдончасига етказилган тўпни Иньеста бош билан қайтариб юборди
48'
! Лионель Месси жарима майдончасининг ўнг қанотида тўпни эгаллади, ўз йўлидан бир ҳимоячини олиб ташлади ва дарвоза томон кучли зарба берди. Ману Эрреранинг ўзига борди тўп
47'
Меҳмонлар ўйинни фаол бошлашди. Фабрегас жарима майдончаси ташқарисида тўпни эгаллади ва рақибларни алдаш учун дриблингга киришиб кетди. Натижада тўп йўқотилди
46'
Иккинчи бўлимни "Эльче" футболчилари бошлаб беришди.
'
"Эльче" - "Барселона" ўйини биринчи бўлими статистикаси: Тўпни билан муомала: 31-69%, зарбалар: 3-9, аниқ зарбалар: 0-4, бурчак тўплари: 2-7, офсайдлар: 0-2, фоллар: 10-9.
'
Хабарингиз бор, "Сельта" бош мураббийи Луис Энрике мавсум якунланганидан кейин "Барселона"ни қабул қилиб олиши кутилмоқда. Табиийки, мутахассис "Реал"га қарши ўйинда ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади
'
Параллел кечаётган нариги ўйинда "Атлетико" ўз майдонида "Малага" билан дуранг ўйнаётган бўлса (0:0), "Реал Мадрид" биринчи бўлимдан сўнг "Сельта"га имкониятни бой бермоқда.
45'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Эльче" - "Барселона" - 0:0
44'
Месси тўпни ерлатиб Педро томон узатди. Родригес эса тўпни дарвоза устидан ошириб юборди
42'
Доминго Сисма Дани Алвесга нисбатан қоида бузгани учун сариқ карточка олди
41'
Санчес зарба бериш учун қулай вазиятга чиқди. Аммо унинг зарбаси у қадар кучли чиқмагани учун Ману Эррера тўпни эгаллаб олди
38'
Дани Алвес ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси узатаётганида тўп жарима майдончаси ташқарисида турган Доминго Сисманинг қўлига тегди. Месси эса жарима зарбасидан тўпни дарвозанинг олис бурчаги томон айлантирди. Тўп эса шундоққина дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
34'
Педро ўнг қанотдан етказилган тўпни жарима майдончаси ичида уриб бош билан дарвоза томон йўллади. Бироқ тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
31'
Фабрегас тўпни жарима майдончаси ташқарисида турган Мессига узатди. Леонинг зарбаси "Эльче" футболчиси бошига текканча, майдонни тарк этди
30'
Месси бу сафар бурчак тўпини яқин устунга томонга узатди ва бу сафар ҳам ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
29'
Месси жарима тўпни унчалик муваффақиятли равишда амалга оширмади. "Эльче" ҳимоячиси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
28'
Лионель Месси жарима майдончасининг ўнг қанотида Пелегринани алдаб ўтаётганида Серхио қоидани бузган ҳолда ҳужумчини тўхтатиб қолди ва огоҳлантириш олди
27'
Фебрегас бурчак зарбасини ўйинга киритди. Санчеснинг бош билан берган зарбасини Ману Эррера ишонч билан эгаллаб олди
26'
!!! Мессиии! Лео рақиб жарима майдончасига кирар-кирмас кучли зарба йўллади. Эррера тўпни муштлари билан майдон ташқарисига чиқариб юборди
25'
"Эльче"да яхши имконият юзага келганди! Ўнг қанотдан етказилган тўпни Гарри Родригес ерга туширмасдан дарвоза томон йўллади. Тўп Пинто қўриқлаётган дарвозанинг бироз юқорисидан ўтиб кетди
24'
Алвес ўз қанотидан ҳужумга қўшилди ва тўпни жарима майдончасига узатди. Эррера тўпни эгаллаб олди
22'
Гарри Родригес чап қанотдан олдинга ўтиб, дарвозанинг олис устуни томон тўпни етказди. "Барса" ҳимоячиси Адриано Коррейя тўпни эгаллаб олди
21'
Санчес "Эльче" дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди. Аммо у офсайдда қолиб кетганди. ҲАкамлар адашишмади
19'
Каталонияликлар чиройли комбинация ташкил қилишиб, Фабрегасни зарбавор вазиятга чиқаришди. Сескнинг зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди
17'
Алексис ўйинни ўзига олишга қарор қилди. Ўнг қанотда бир ҳимоячини алдаб ўтишга уринди, бироқ қоида бузди
16'
Рубен Перес "Барса" жарима майдончасига яқинлашиб келди ва зарба беришга қарор қилди. Анча ноаниқ
14'
Тўп дарвоза тўсинига тегди! Фабегаснинг узатмасидан кейин Иньеста тўпни ерга туширмасдан жарима майдончаи чизиғи устидан дарвозага йўллади. Тўп тўсинга бориб урилди!
13'
Бу сафарги бурчак тўпи анча хавфли бўлди. Хави Маркес дарвозанинг олис устуни томон узатди. ҲИмоячиларга теккан тўп Доминго Сисмега келиб тушди. Аммо у қулай вазиятдан тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади
12'
Маркеснинг ўзи бурчак тўпини дарвозанинг яқин бурчагига узатиб берди. Марк Бартра тўпни яна майдон ташқарисига чиқариб юборди
11'
Хави Маркес чап қанотдан олдинга ўтди ва бурчак тўпи ишлади
8'
Фабрегас жарима майдончасининг ўнг қанотига югуриб кирди ва тўпни дарвозабон майдончаси томон етказди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
7'
Санчеснинг узатмасидан кейин Месси офсайдда қолди
6'
Месси жарима майдончасининг ўнг қанотидан зарбавор вазиятга чиқди. Бироқ унинг зарбаси йўлига Серхио Пелегрина ғов бўлди
3'
"Барселона" тўпни назорат қилишга кўп эътибор қаратаётгани йўқ, тезда олдинга ўтишга интилмоқда
1'
Ўйин бошланди
'
Бугун Андрес Иньетса 30 ёшни қаршилади ва у бугун «Барселона» сардори
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Сизларни Испания чемпионати 37-туридан ўрин олган «Эльче» ҳамда «Барселона» жамоалари ўртасидаги ўйинни онлайн кузатишга таклиф қиламиз
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.