Кириш Регистрация
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао

Онлайн трансляция

Осиё чемпионлар лигаси

Нимчорак финал, жавоб ўйини

АЛ-ҲИЛОЛ

Ёсир ал-Қаҳтоний (20)
Носир аш-Шамроний (48)
Салим Давсарий (58)

3 : 0

БУНЁДКОР

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
28.А.ас-Сдаирий
Зорий
4.А.ад-Доссарий
23. Квак Тэ-Хви
10.М.ал-Шалҳуб
14.Кастильо
15.Н.аш-Шамроний
20.Ё.ал-Қаҳтоний
26.Дигао
27.С.Харирий
29.С.Давсарий
  45.А.Тўраев
2.А.Шораҳмедов
4.Х.Каримов
5.Д.Жўраев
6.А.Ғофуров
8.Ж.Иброҳимов
11.О.Пишур
14.В.Шодиев
21.С.Рашидов
33.О.Зотеев.
40.С.Симоненко
ЗАҲИРА
30.Ф.Субаиҳ
5.А.ал-Ғаннам
11.А.Давсарий
16.Ю.ас-Салим
33.С.Дуаййий
36.Х.Каъбий
46.А.Шараҳилий
  1.П.Бугало
7.А.Раҳматуллаев
10.А.Бердиев
16.Карлес Кото
18.Б.Акбаров
24.Б.Пардаев
27.С.Собирхўжаев.

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат!
90+3'
Ўйин якунланди
90+1'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
90'
Давсарий осонлик билан Каримовдан ўтиб кетди ва зарба йўллади. Ноаниқ
90'
Ҳаттоки ҳимоячи Зорий ҳам дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқмоқда. Аммо гол ура олмади
88'
"Ал-Ҳилол" яхши ҳимояланмоқда. Муаммога дуч келмаяпти
85'
"Ал-Ҳилол" бир неча марта бизни кечирмоқда
84'
Муҳаммад Шлҳуб майдонни тарк этди. Холид Каъбий ўйинни давом эттиради
83'
Яна Алибобо, яна Раҳматуллаев. Наҳотки 15-16 метрдан дарвоза томон тўғри зарба беришнинг иложи йўқ?
79'
Симоненко жарима майдончамиз ичида рақиб билан тўп учун курашда устун келди
78'
Каримов ва Пардаев ўзаро комбинация орқали жарима майдончасига кириб боришга уринишди. Муваффақиятсиз бўлди бу ўйланма
76'
Зотеевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди
75'
Майдонда битта жамоа ўйнамоқда. "Бунёдкор" вақт тугашини кутмоқда
73'
Шлҳуб "қалдирғочлар"ни кечирди. У тўпни на ўзи дарвозага йўллади, на шерикларига аниқ етказди.
72'
Пардаевнинг ўзи зарбани амалга ошири. Шодиев дарвозабон йўлини тўсди, аммо тўпни дарвоза томон буриш ўрнига уни қайтариб юборди
72'
Баҳодир Пардаев жарима майдончасининг чап қанотида жарима зарбаси ишлади
71'
Ўйин темпи тушди, анча тушди
70'
Баҳодир Пардаев йўллаган зарба ноаниқ чиқди
70'
Раҳматуллаев бу сафар ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди. Тўп ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди
68'
Мезбон жамоа футболчилари намойиш қилаётган ўйинни кўриб, уларнинг мароқ билан ўйнашаётганини пайқаш мумкин. Уларда босим қолмади. Мухлислар учун ўйнашмоқда
67'
"Ҳилол" яна битта гол уриши мумкин эди. Каримов Невеснинг оёғидан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
66'
Раҳматуллаев ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди. Тўп рекошет ҳолатида дарвозабон қўлига келиб тушди
65'
Қаҳтоний майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнига Тиаго Невес туширилди
64'
Вуууууҳҳҳҳ, Қаҳтоний!!! Жарима тўпидан йўлланган зарба дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди
63'
Алибобо Дигаога нисбатан қоида бузди. Стандарт. 25 метр
61'
Эҳҳҳҳ, Алибобо! "Бунёдкор" учрашувдаги биринчи яхши имкониятига эга бўлганди. Қанотдан етказиган тўпни Раҳматуллаев яқин масофадан дарвозага йўллай олмади!
58'
"Ал-Ҳилол" қарши ҳужумни жуда чиройли тарзда якунлади. Айтиш мумкинки, мезбонлар очиқчасига "Бунёдкор" устидан кулди бу ҳужум орқали
58'
ГОЛ! Салим Давсарий, 3:0.
57'
Сардор Рашидов ўйинни тарк этди. Баҳодир Пардаев учрушувни якунлаб қўяди
57'
Акбар Тўраев бирга бир вазиятда дарвозамизни қутқарди!
56'
"Ҳилол" қарши ҳужумда ўзини сувдаги балиқдек ҳис қилмоқда. Хайрулла Каримов подкатда тўпни зўрға қайтариб қолди!
53'
"Бунёдкор"да иккита ўзгариш бўлди. Собирхўжаев ва Раҳматуллаев майдонда пайдо бўлди. Дилшод Жўраев ва Анвар Ғофуров майдонни тарк этишди
52'
Волков шогирдлари ўйинни ташлаб юборишгандек
51'
Оҳ-оҳо-оҳо! ОМАД биз томонга тиржайиб қаради сизга айтсак! Яна ўша учбурчак комбинация ва Носир Аш-Шамроний яқин масофадан бўш қолган дарвозага тўпни жойлай олмади!
49'
Назаримизда чорак финал тақдири ҳал бўлди. Лекин ҳеч бўлмаса 2та гол уришга, ОФК коэффициентлар жадвалига 1 очко қўшиш учун ўйнаш керак
48'
Давсарий битта пас билан Шамронийни бирга-бир вазиятга чиқарди. Акбар Тўраев зарба қаршисида ожиз қолди
48'
ГОООЛЛЛ! Носир аш-Шамроний, 2:0!
46'
Иккинчи бўлим бошида гол уришимиз мумкин эди! Ғофуров тўпни ён чизиқдан жарима майдончасига етказиб берди. Пишур бош билан уни ортга ўтказди. Аммо Рашидовнинг зарбаси қовушмади
46'
ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!
'
Жамоалар майдонга қайтишди. Қанот ҳакамлари дарвоза тўрларини назоратдан ўтказишмоқда
'
Узатмаларнинг аниқлиги борасида эса кўрсаткич деярли тенг 74/75%
'
"Бунёдкор" футболчилари биринчи бўлим давомида 276та узатмани амалга оширишган. "Ал-Ҳилол" ҳисобида 254та узатма тўпланди
'
Тўп назорати - 49/51%, "Бунёдкор" фойдасига
'
"Бунёдкор" футболчиларидан Симоненко ва Шораҳмедов 37 мартадан тўпга тегишган
'
Дарвозага аниқ зарба бермасдан туриб гол уриб бўлмайди! Бу футболдаги оддий қоида!
'
"Бунёдкор" томонидан йўлланган 4та зарбанинг бирортаси ҳам аниқ чиқмади
'
Биринчи бўлим давомида "Ал-Ҳилол" дарвоза томон 5та зарба йўллаган ва шундан 4та дарвоза томон аниқ борган
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Ал-Ҳилол" - "Бунёдкор" - 1:0.
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
44'
"Бунёдкор"да яхши вазият бўлди. Бироқ бош билан йўлланган зарба ҳужумчиларимизга эмас, дарвозабоннинг ўзига борди
43'
Кастильо огоҳлантирилди. У ҳужумимизни майдон марказида тўхтатди, албатта қоида бузган ҳолда
43'
Зотеев майдон марказида тўпни олдириб қўйди ва рақибнинг қарши ҳужумчи ўта хавфли бўлди. "Ал-Ҳилол"нинг голи комбинацияси такрорланди. Акбар Тўраев яхши ўйнади бу вазиятда
41'
Тўп Симоненкога тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи
41'
Зотеев 4 ҳимоячи орасидан ўтиб, жарима майдончасига кирмоқчи бўлди, аммо мақсадига эришишига ҳимоячилар йўл қўйишмади
39'
Пишурнинг зарбаси жуда кучли бўлди. Тўп гўёки дарвоза тўққизлигига бораётгандек эди, аммо кейин ўз траекториясини ўзгартириб, дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
38'
"Бунёдкор" 2-3 дақиқа давомида тўпни назорат қилди ва стандарт вазият ишлади. Даврозагача 28 метрлар масофа бор
34'
Вууууҳ! Шамронийнинг жарима майдончаси ичидан йўллаган зарбаси кучли бўлди. Тўраев тўпни қайтарди. Тўп яна мезбон футболчисига келиб тушди, аммо у йиқилиб тушиб, тўпни йўқотди
33'
жарима майдончаси томон узатилган тўпни Зотеев аввал қайтарди, аммо Квак Тэ Хви хавфни бартараф этди
32'
Яна Рашидов тўпни етказди. Рақиб хавфни бартараф этди
31'
Пишур чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди. Бурчак тўпи
29'
Хайрулла Каримов майдоннинг "Бунёдкор"га тегишли қисмидан тўпни олдинга узатди. Шодиев кўкраги билан тўни ўзига бўйсундириб, 25 метрлардан зарба йўллади. Кучли, аммо ноаниқ
28'
Саудияликларнинг кесма-узатмалари аниқ ва хавфли бўлмоқда
27'
Мезбонлар ҳужуми пайтида сўнгги тўп узатиш ноаниқ бўлгани учун Тўраев тўпни эгаллаб олди
26'
Энди учрашувда қўшимча вақт бўлмайди. "Бунёдкор" қолган 65 дақиқа давомида 2та гол уриши лозим. Ўша голларнинг биттаси биринчи бўлимда урилса яхшироқ бўларди
25'
Бу сафар Рашидовнинг узатмасидан кейин Пишур бош билан зарба берди. Ноаниқ
24'
Жамоамиз стандарт вазиятга эга бўлди. Симоненконинг тўп узатишидан кейин бурчак тўпи ишладик
23'
Иброҳимов рақибнинг тезкор қарши ҳужумини тўхтатгани учун огоҳлантириш олди
22'
Сардор Рашидов бурчак тўпни дарвозабон майдончасига етказиб берди. ПИшур тўпга бироз ета олмади. Дарвозабон тўпга эга чиқди
20'
Ҳужум жуда тез ва чиройли ташкил этилди. Жарима майдончаси чизиғи устида турган футболчи ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирган футболчини тўп билан танлади. У ўз навбатида бироз орқароққа - 11 метрли нуқта атрофига тўпни етказди. Ал-Қаҳтоний эса кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди!
20'
ГООООЛ! Ёсир Ал-Қаҳтоний, 1:0!
18'
Дилшод Жўраев Абдуллоҳ Зорий билан тўқнашувда жароҳат олди. Тиббий ёрдам олмоқда футболчимиз
15'
Энди "Ал-Ҳилол" босим ўтказмоқда. Ўз вақтида жамоавий ҳимояланишни ҳам билиш керак
13'
Вуҳ! Араблар ўз услуби олдинга ўтди ва Носир аш-Шамроний дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб, 12-13 метрлардан зарба йўллади. Акбар Тўраев тўпни эгаллаб олди
11'
Рашидов жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб, Пишурга узатди. Украиналик ҳужумчининг зарбаси эса "ўхшамади"
9'
Дастлабки 10 дақиқа давомида хулоса қиладиган бўлсак, Волков танлаган тактика шундай: тўп кўпроқ назорат қилинади, рақиб тўпсиз югуришга мажбур қилинади ва камроқ хато эвазига ҳужум ташкил қилинади. Шу билан бирга жамоамиз тўпни йўқотган заҳоти рақиб кучли прессинг уюштириб, тўпни эгаллаб олишга интилишади. Ҳаммаси тушунарли. Кузатишда давом этамиз
6'
"Ҳилол" ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилди. Аввалига жарима майдончасига етказилган тўп нариги қанотга ўтиб кетди, такрорий узатмани эса ҳимоячиларимиз қайтаришди
5'
Жамоалар эҳтиёткорлик билан ўйнашмоқда. Шу билан бирга ҳар бир қарич ер учун кураш олиб боришмоқда
2'
Симоненко тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Тўпни саудиялик дарвозабон эгаллаб олди
1'
Тўп назорати "қалдирғочлар"да. Майдон марказида Сауд Харирий Зотеевга нисбатан ўйин қоидасини бузди
1'
ДИҚҚАТ! Ўйин бошланди! Кетдик! Жамоамизга омад!
'
"Бунёдкор" оқ, "Ал-Ҳилол" кўк рангли футболкаларда ўйнайди
'
Сўрашиш, суратга тушиш ва мини-қуръа жараёнлари ортда қолди
'
Жамоалар аллақачон майдонга чиқиб келишган
'
Хуллас, тўғри стратегия ва тўғри тактика орқали сафардан ғалаба билан қайтиш мумкин!
'
"Қалдирғочлар" битта гол уриб олишса, умумий ҳисоб тенглашади. Ундан кейин эса "Бунёдкор"нинг ҳар бир битта голига ар-риёдликлар иккита гол билан жавоб қайтаришлари лозим бўлади
'
Бундан бир ҳафта аввал Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтган дастлабки ўйинда саудияликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Аммо бу ҳисоб ҳали "Ал-Ҳилол"га чорак финал йўлланмасини кафолатламаган
'
"Ал-Ҳилол" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ОЧЛ нимчорак финал жавоб ўйини бошланишига бир неча дақиқа қолди
'
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.