Кириш Регистрация
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао

Онлайн трансляция

Европа лигаси, финал

14 май, соат 23:45

СЕВИЛЬЯ

0 : 0

БЕНФИКА

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Бету, А.Морено, Каррису, Пареха, Коке, Фасио, Витоло, Рейес, Мбиа, Ракитич, Бакка   Облак, М.Перейра, Луизао, Гарай, Сикейра, Гайтан, Аморим, Андре Гомеш, Сулеймани, Родриго, Лима.

Матн

'
Ўйин тугади
'
Гамейро гол. «Севилья» - чемпион. 4:2
'
Луизао гол урди 3:2
'
Коке гооооооооол. 3:1
'
!!!!!!!!!!!!!! Родргоонинг зарбасини Бету қайтарди. Фантастикаааа
'
Мбиа «Севилья»ни олдинга олиб чиқди 2:1
'
!!!!!!!!!!! Кародознинг зарбасини Бету қайтарди. Ухххххх
'
Бакка ҳам гол урди 1:1
'
Лима зарбада адашмади. «Бенфика» олдинда
'
Пеналтилар серияси бошланди.
120'
Ўйин тугади. Пеналтилар сериясини кўрамиз
117'
«Севилья» масалани ҳал қилмоқчи, «Бенфика» эса пенальтини хоҳламоқда. Улар вақтни чўзишмоқда
115'
Николас Гайтан ўрнига Иван Кавалери тушди
113'
Бакка майдонга йиқилиб тушди. Унга «Бенфика» футболчиси ёрдам кўрсатмоқда
111'
Диого Фигейреш Витоло ўрнига тушди
110'
Гамейро қанотдан олдинга борди ва зарба йўллади, ноаниқ
108'
Кевин Гамейро ўйинга яхши қўшилиб кетди
106'
Иккинчи экстра бўлим бошланди
105'
Биринчи овер тайм тугади
104'
Марко Морин ўрнига Кевин Гамейро тушди. Тушунарсиз ўзгариш
103'
!!!!!!!!!!! Баккааааааа. Майдон марказидан тўпни қабул қилиб олган Бакка фантастик тезлик билан олдинга борди ва иккита ҳимоячиддан ўтиб зарба йўллади, узоқ бурчакка йўлланга зарба ноаниқ
101'
Оскар Кардозо майдонга тушди
99'
«Бенфика» жаримадан тўп тепди, Ракитич тўпни қайтарди
97'
Карлос Баккага қанотдан тўп узатилди, хавфли вазиятни Луизао қайтарди
95'
Уххх вертолётдаги камер стадионни тепадан кўрсатмоқда. Дахшат
93'
Стефан Мбиа йиқилиб ётган футболчига урилиб майдонга қулади
91'
Қўшимча бўлимларнинг биринчи бошланди
90'
Асосий вақт тугади. Қўшимча вақт
88'
Ухххххх бурчак зарбасидан кейин ГАРАЙ дарвозага зарба йўллади, ноаниқ. Гарайинг куни эмасга ўхшайди
86'
Уххххххххххх қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпга чиқишда дарвозабон хатога йўл қўйди, Гарайнинг зарбаси ноаниқ
84'
Вай Вай Вай Бетунинг зарбасини дарвозабон қайтарди!!!!!! Ух қандай сейвввв
82'
Ўйинда темп ҳаддан ташқари ошиб кетди. Қўполликлар ҳам
80'
Уххххххххххххххх Родригооооонинг зарбасини Фассио қайтарди!!! Бугун «Севилья» ҳимоячилари жуда кўп блокшотни амалга оширишмоқда
78'
Хосе Антонио Рейс ўрнига Марин тушди
76'
Витоло қанотдан олдинга борди ва тўпни жарима майдонига узатди, лекин ҳеч ким йўқ. Бакка қани?
74'
Унай Эмери Марко Моринни чақирди, ёш немис майдонга тушади.
72'
Гильернмо Сикейро қарши ҳужумга ўтаётганида уни йиқитиб қолишди. Жарима зарбасидан кейин Гарай офсайдда қолди
70'
Уххххх Жорже Жесус жуда асабийлашмоқда
68'
Ракитичнинг тўп узтишидан кейин ҳимоячилар тўпни қайтарди, ҳужум давомида Рейсга қарши қўполлик ишлатилди
66'
Витилонинг ҳаракатларидан кейин «Севилья» бурчак тўпи тепади
64'
Бугун ўйинга 33120 мухлис келган. Стадион 40 минг мухлисга мўлжалланган, лекин стадион тўлмаган
61'
Уххх Карлос Бакка жуда катта тезликда олдинга борди ва тўпни Витолога узатди, лекин унга қайтарилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди
59'
«Бенфика» бурчакдан тўп тепди, зарбадан кейин тўп ҳимоячининг қўлига тегди, лекин пеналти йўқ
57'
Майдон марказида тўпни қабул қилиб олган Бету жарима майдонига кирмай чап оёқда зарба йўллади, жуда секин
55'
Иван Ракитич бугун фантастик ўйин кўрсатмоқда. Майдон марказида эса Оскар Кардозо йиқилиб тушди
53'
Оҳоҳоо «Севилья» ўзига келди. Бакка «пятка» усулида Ракитичга тўпни ташлаб берди, лекин ҳужум ўхшамади
51'
Ухххх Хосе Антонио Рейс Ракитичнинг пасидан кейин дарвозабон билан яккама-якка чиқди, унинг зарбаси эса ўхшамади
49'
Нималар бўлмоқда, нималар бўлмоқда?????????? Қарши ҳужумда Лима дарвозабон билан бирга-бир чиқди, унинг зарбасини Парехо қайтарди, кейин яна зарба яна Парехооооооо. Дахшатли ҳимоячи. Ҳуууҳ мама буни футбол деса бўлади
46'
Ўйин бошланди
45'
Биринчи бўлим тугади
44'
Ҳей Ҳей Ҳей. Кассио Николас Гайтанга тўпни олдириб қўйди ва кейин катта таваккал билан тўпни тепиб юборди, Гайтан дарвозабон билан дуелга бораётган эди, Гайтан йиқилди, пеналти йўқ
42'
Макси Перейра қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, ҳеч ким йўқ
40'
Энди жарима майдони ичида Бакка йиқилиб тушди, зарба бериш ўрнига
38'
Уххххххх Гайтаннинг узатган тўпини Родриго қабул қилди, лекин ҳимоячи ундан тўпни олиб қўйди
36'
Уххххххх «Севилья»нинг ўнг қанотдан ривожланган ҳужуми Алберто Морено ажойиб тарзда дарвозага йўллади, дарвозабон яхши ўйнади. Испания терма жамоасининг кенгайтирилган таркибидан ўрин олган Морено худди Фалькао «Атлетик» дарвозасига йўллаган зарбани такрорлади
34'
Хабарингиз бор, «Бенфика» еврокубокларда қаторасига етти марта финалда енгилган. Бугун эса ҳаммаси жойида деса ҳам бўлади
32'
«Бенфика» тўпни назорат қилмоқда
30'
«Севилья»нинг ҳужумлари ҳаддан ташқари содда, бир хил бўлмоқда. «Бенфика» эса кутмоқда
28'
Уххххх Ракитич Баккага ажойиб тўп узатишини амалга оширган эди, лекин дарвозабон улгурди
26'
Қарши ҳужумга ўтиб кетаётган Ракитични Рубин Амори тўхтатиб қолди
24'
Ухххххх Андрей Алмейда Миролим Сулаймони ўрнига майдонга тушди. Сулаймони ўйинни давом эттира олмайди
22'
Хосе Антонио Рейсга қарши қўполлик қилинди
20'
Николас Гайтан ҳимоячиларни алдаб олдинга борди, лекин ундан тўпни олиб қўйишди
18'
«Севилья»нинг ҳужумлари жуда ўхшаш: қанотдан олдинга Ракитич боради ва уни Баккага узатади, ҳимоячилар ўқишди буни
16'
!!!!!!! Жарима зарбасидан кейин Гарай тўпни дарвозага йўллади, ҳимоячи тўпни қайтарди
14'
Айтганча биринчи вазиятда Федерико Фассио сариқ карточка олган эди
14'
Алберто Морено яна Сулааймонини йиқитди ва сариқ карточка олди. Сулаймонини йиқитишмоқда
12'
Ухххх «Севилья» футболчиси Миралим Сулаймонининг қорнига аямай тепди.
10'
Ухххххх Ракитич чап қанотдан олдинга борди ва тўпни ажойиб тарзда Баккага узатди. Карлос офсайдда қолди
7'
Оҳоҳоҳо «Ювентус»ни мусобақадан чиқариб юборган «Бенфика»ни Туринда ҳуштаклар билан кутиб олишмоқда
5'
Ракитич бурчак тўпини амалга оширди. Ҳужумда фол. Фоллар кўп бўлмоқда.
3'
Карлос Бакка қанотдан олдинга борди ва тўпни жарима майдонига узатди. Ҳеч ким йўқ
1'
Ўйин бошланди
'
Жамоалар стадионга чиқишга тайёрланишмоқда.
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Сизларни Европа лигаси финалини онлайн кузатишга таклиф қиламиз. Туринда «Севилья» ҳамда «Бенфика» жамоалари майдонга тушишади.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.