Кириш Регистрация
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао

Онлайн трансляция

Испания Ла-лигаси, 38-тур

17 май, соат 19:30

РЕАЛ МАДРИД

Бэйл (64)
Мората (86, 90+2)

3 : 1

ЭСПАНЬОЛ

Пиззи (90)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Касильяс
Рамос
Карвахаль
Варан
Марсело
Ильярраменди
Хедира
Бэйл
Ди Мария
Бензема
Иско
  Касилья
Фуэнтес
Колотто
Морено
Хави Лопес
Д.Лопес
В.Санчес
А.Гонсалес
Симау
Серхио Гарсия
Стуани

Матн

90+3'
Ўйин тугади 3:1
90+2'
Қарши ҳужумда Ди Мария катта тезликда олдинга борди ва тўпни жуда қулай вазиятдаги Моратага узатди, Алваро дублга эришди
90+2'
Гооооооооооооол
90+1'
Серхио Гарсия олдинга борди ва тўпни дарвоза яқинидаги Пицига узатди, Пици зарбада адашмади 2:1
90'
Гооооооол
89'
Ди Мария бурчак тўпи ишлади
87'
Захирадан тушиб гол уришнинг ҳадисини олган Мората яна гол урди. Жарима майдонига узатилган тўпни Алваро тўхтатмай дарвозага йўллади
85'
Гоооооол
82'
!!!! Бир вақтлар ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси бўлган Алекс зарба йўллади, Касильяс ўз ўрнида
80'
Нималар бўлиб кетди???? Ди Мария жарима майдонида ҳаммани алдади, дарвозабонни ҳам алдаб тўпни дарвоза яқинига узтади, ҳеч ким йўқ
77'
Жарима майдони ичидан ҳимоячилардан қочган Моратага Бэйл ажойиб тарзда тўп узтади, лекин Алваро офсайдда қолди
75'
Бэйл жорий мавсумда Ла Лигада 27та ўйинда майдонга тушган ҳолда 15та голга ва 12та голли узатмага муаллифлик қилди
73'
Уххх!!!!!!!!!!!!! Илльараменди жарима майдонида тўп узатди, Бэйл ажойиб ҳаракат билан дарвозага тескари туриб зарба йўллади, ноаниқ. Офсайд ҳам бор экан
71'
Ҳаводаги курашда ҳаддан ташқари фаол ҳаракат қилган Рамос йиқилиб тушди
69'
Ҳа, Карим майдонни тарк этди. Унинг ўрнини Мората эгаллади
68'
Уххх Карим Бензема тўхтаб қолди. У оқсоқланмоқда.
67'
!!!!!!!! Симао дахшатли имкониятдан фойдалана олмади. Бирга-бир вазиятга чиқиб борган қария ноаниқ зарба йўллади
65'
Гарет Бэйл яна қутқарувчи ролида. Бенземадан ажойиб пасни қабул қилиб олган Бэйл ўнгроққа ўтди ва ўнг оёқда узоқ бурчакни нишонга олди. Ажойиб гол
63'
Гоооооооооооооол
60'
Хедира ўрнига Модрич тушди
58'
Давиде Лопеснинг зарбаси анча ноаниқ
57'
Қарши ҳужумда ўтиб кетаётган Моренони Хедира тўхтатиб қолди
55'
Роналдунинг нима сабабдан майдога тушмагани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ
52'
Марселонинг қанотдан узатган тўпини Иско тўхтатмай дарвозага йўллади, ҳимоячидан қайтган тўпни Ди Мария дарвозага йўллади, ноаниқ
50'
Арбелоа мавсумда иккинчи марта майдонга тушди. У ҳам жароҳатидан тикланди
48'
Уххх Бэйл қанотдан тўпни жарима майдонигза узатди, ажойиб тўп узатишини ҳимоячилар қайтаришди
46'
Иккинчи бўлим бошланди. Арбелоа Карвахал ўрнини эгаллади
45'
Бэйлнинг зарбаси ноаниқ. Биринчи бўлим ҳам тугади
43'
«Реал» жарима майдони яқинидан жарима тўпи тепади.
41'
!!!!!!! Марказий ҳужумда пайдо бўлган Бэйл дарвозага зарба йўллади, лекин ҳакам офсайд қайд этди. Касилья барибир тўпни қайтарди
39'
Уххххх Лопеснинг қанотдан узатган тўпини Симао дарвозага йўллади, бурчак тўпи
37'
«Реал» футболчиларига қандайдир хоҳиш, интилиш етишмаяпти. Балки бу Роналдунинг жароҳати билан боғлиқдир
35'
Ухххх Илльараменди Зидан усулида рақибни алдади, лекин уни йиқитишди
33'
Тўпни назорат қилишда «Реал» олдинда: 62:38
31'
Рамос рақиб билан тўқнашиб майдонга қулади. Ҳаммаси жойида Рамос ўрнида турди ва ўйинга қайтди
29'
Бурчакдан узатилган тўпни Рамос дарвозага йўллади, ноаниқ
27'
Қанотда тўпни қабул қилиб олган Бензема иккита ҳимоячини алдаб зарба йўллади, Касилья тўпни қайтарди
25'
Бэйл қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, лекин «Реал»нинг икки футболчиси офсайдда қолди
23'
Серхио Гарсия катта тезликда олдинга борди, лекин Варан ундан фаолроқ ўйнаб тўпни олиб қўйди
21'
Криштиану Роналду охирги сонияларда асосий таркибда ўйнай олмаслиги аниқ бўлди. Унинг ўрнида Иско ҳаракат қилмоқда
19'
Уххххххх Ди Мария бурчакдан тўп тепди. Рамос ҳимоячини алдаб зарба берди, дарвозабон ўз ўрнида
17'
Ҳимоячи тўпни Касильяга ноқулай тарзда узатиб берди ва «Эспанол» дарвозабони таваккал қилмай тўпни тепиб юборди
15'
!!!!!!!!!! Марсело ажойиб тарзда олдинга борди ва тўпни жарима майдонига узатди, Бензема бўш дарвозага бош билан гол ура олмади. Ухх 3 метрлардан
13'
Қанотдан олдинга борган Бэйл тўпни жарима майдонига узатмоқчи бўлди, лекин тўп унга бўй сунмади ва жуда олислаб кетди
11'
Хедира майдон марказида қоида бузди. Симаонинг тўп узатишини «Реал» ҳимоячилари қайтаришди.
9'
Бугунгача «Эспаньол» ҳамда «Реал» жамоалари ўртасида мавсумда учта ўйин бўлди ва ҳар сафар «Реал» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди
7'
Карвахал майдон марказидан тўпни қабул қилиб олди ва уни янада олдинроқдаги Ди Марияга узатди, Анхелга тўп узатиш имконини беришмади
5'
Бугун ўзига хос воқеалар кўп бўлади. Агар Роналду гол урса, «Олтин бутса»ни олади. Хавьер Агирре учун «Эспаньол»даги ўхирги ўйин.
3'
«Реал»нинг илк ҳужуми ДИ Мария ва Роналду орқали ривожланиши мумкин эди, лекин тўп қайтарилди. Ўз навбатида Рамос ҳам қарши ҳужумни қайтарди
1'
Ўйин бошланди
'
Ҳар икки жамоа вакиллари майдонга чиқиб келишди. Мадрид ва Каталония жамоалари майдонда саф тортишди
'
Жамоалар майдонга чиқишга тайёрланишмоқда
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Сизларни Испания чемпионати 38-туридан ўрин олган «Реал» ҳамда «Эспаньол» жамоалари ўртасидаги ўйинни онлайн кузатишга таклиф қиламиз.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.