Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Онлайн трансляция

Англия кубоги, финал

17 май, соат 21:00

АРСЕНАЛ

Касорла (17)
Косельни (72)
Рэмси (110)

3 : 2

ХАЛЛ СИТИ

Честер (4)
Дэвис (9)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Фабианьски
Санья
Косьельни
Мертесакер
Гиббс
Касорла
Артета
Рэмзи
Ўзил
Подольски
Жиру
  Макгрегор
Росеньор
Керт. Дэвис
Честер
Брюс
Ливермор
Мейлер
Куинн
Хаддлстоун
Ал-Муҳаммадий
Фрайатт

Матн

120+1'
БЎЛДИ! "АРСЕНАЛ" - АНГЛИЯ КУБОГИ СОҲИБИ!!!
120'
Қўшимча бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
119'
Оҳ-оҳоҳо-ҳоооо!!! "Халл" ҳисобни тенглаштиришига салгина қолди! Чап қанотдан етказиб берилган тўп учун олдинга чиққан Фабьянски кеч қолди ва Алуко мураккаб вазиятда зарба берди. Киран Гиббс дарвоза чизиғи устида тўпни қайтариб юборди!!!!
116'
Шундоқ ҳам фақат ҳимоя ҳақида ўйлаётган "Халл Сити" қийин аҳволга тушиб қолди
114'
САНОГО! Яя барча масалани ҳал қилиб қўйиши мумкин эди! У ҳимоячидан ўтиб кетди ва олис бурчак томон зарба берди. Макгрегор тўпга ета олмади ва тўпни дарвоза устунини силаганча майдонни тарк этди.
110'
"Канонирлар"нинг чиройли ҳужуми гол билан якунланди! Саного тавани билан тўпни Уилширга узатди ва у ўз навбатида Рэмсини тўп билан таъминлади. Аарон эса Макрегор қўриқлаётган дарвозанинг яқин бурчагини нишонга олди!
110'
ГОООООООООЛ! 3:2! Рэмси! "Арсенал" олдинга чиқиб олди!
108'
Месут Ўзил ўрнига Томаш Росицки туширилди!
107'
Санти Касорла майдонни тарк этди ва майдонга Жек Уилшер туширилди
106'
Экстра-таймнинг иккинчиси бошланди
'
Жамоалар томонларни алмаштиришади ва иккинчи бўлимни бошлашади
105+1'
Биринчи қўшимча тайм якунланди
103'
"Халл Сити"да сўнгги ўзгариш: Жароҳат олган Лайам Росиньор ўрнига Жорд Бойд туширилди
101'
РЭМСИ! Рэмси Касорла билан "девор" ўйнади ва Аарон ўткир бурчак остида дарвоза томон зарба берди. Тўп дарвозанинг тўрига ташқи томондан бориб урилди.
99'
Тўп назорати тўлалигича "Арсенал" томонида. "Халл" эса маласини пенальтилар сериясида ҳал қилишга умид боғламоқда
97'
ЖИРУУУУ! Жуда зўр имконият! Касорла қанотдан тўпни етказиб берди ва Оливье бош билан зарба берди. Аммо тўп дарвоза тўсинига тегди ва майдонга қайтди! Омад "Халл сити" томонида бўлди ҳозир!
91'
Қўшимча бўлимларнинг дастлабкиси бошланди!
'
Бизни кутиб турган 30 дақиқа ғолиб номини аниқлаш учун етарли бўлмаса, пенальтилар сериясини кўришимиз мумкин
90+5'
Ўйиннинг асосий вақти якунланди. Ҳозирча ҳисоб - 2:2. 5 дақиқалик танаффусдан кейин ҳар бири 15 дақиқадан иборат 2та қўшимча бўлимлар бошланади
90+3'
Жиру Честердан тўпни олиб қўйди ва дарвоза томон зарба берди! Макгрегор тўпни ишонч билан эгаллаб олди!
90'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди
89'
Саногода яхши имконият! Жиру тўхтатиб берган тўпни Яя жарима майдончаси чизиғи устидан дарвоза томон тепди. Бироз ноаниқ
86'
Яна бир огоҳлантириш. Кертис Дэйвис ҳам Жируни йиқитгани учун сариқ карточка олди
85'
Оматсон Алуко огоҳлантириш олди, Оливье Жируга нисбатан қўполлиги учун
82'
КАСОРЛА! Ўнг қанотдан етказилган тўпни футболчи дарвоза томон йўллади. Макгрегор эса даҳшатли сейв билан зарба қайтарди!
79'
ЭҲҲҲҲҲҲҲ, Гиббс! Тўрт метрдан бўш дарвозани ишғол қила олмади!!! Саного жарима майдончасининг ўнг қанотидан ҳимоячидан ўтиб кетди ва нариги қанотда турган Киран томон тўпни узатди. Аммо Гибснинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди!
77'
"Халл Сити"да иккинчи ўзгариш: Стивен Куинн ўрнига майдонга Соне Алуко тушди
72'
Санья ҳаводаги тўп учун курашда Дэйвисдан устун келди ва тўпни дарвозабон майдончаси чизиғи томон узатди. Косельни эса дарвозабондан чаққонроқ ҳаракат қилиб, дарвозани ишғол қилди!
72'
ГООООООООООООООЛ! Косельни! 2:2! "Арсенал" ўз мақсаидига эришмоқда!
71'
"Халл" футболчиси Дэвид Мейлер сариқ карточка олди
70'
Кертис Дэйвис ўз жарима майдончаси ичида Санти Касорлани йиқитди. Аммо ҳакам пенальти белгилаш учун асос топмади
68'
"Халл"да ўзгариш: Алекс Брюс ўрнига Пол Макшейн туширилди
66'
"Арсенал" футболчилари бурчакдан етказилган тўп учун ҳаводаги курашда устун келишди. Косельни дарвоза томон зарба берди. Лекин тўп мўлжалга аниқ бормади.
65'
"Халл" футболчиси Жейк Ливермур ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнади. Бироқ ҳакам ушбу вазиятни кўрмади.
64'
Саного майдонга тушган заҳоти гол уриши мумкин эди. Аммо ҳужумчи зарба беришда сусткашликка йўл қўйди, натижада тўпни йўқотди
63'
"Арсенал" таркибида ўзгариш: Лукас Подольски ўрнига Яя Саного туширилди
60'
Том Хаддлстоун майдон марказида Санти Касорлан йиқитгани учун огоҳлантириш олди
59'
Оливье Жиру рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди, аммо ҳакам франциялик футболчидан туришни талаб қилди
52'
Касорла чап қанотдан рақибдан қочиб кетди ва тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Подольски зарба беришга чоғланганида Алекс Брюс ундан тўпни олиб қўйди
51'
"Халл" футболчиси Дэвид Мейлер оёқ қалқончасини йўқотиб қўйди. Ўйинда кичик танаффус юзага келди
50'
Бугун Ўзил унчали фаол эмас.
49'
Ўзил томонидан чап қанотдан етказилган тўпга ҳеч ким етиб бора олмади
46'
Иккинчи бўлим бошланди!
'
"Халл Сити" ўйинни жуда фаол бошлади. Уюштирилган босим ва прессинг натижасида "йўлбарслар" ўйиннинг 9-дақиқасигаёқ келиб, 2:0 ҳисобида олдинга ўтиб олишди. Меҳмонлар бироз бўшашишлари оқибатида битта тўп олиб чиқишди.
45+3'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!
45+1'
Санья ўнг қанотда Брюсни деярли алдаб ўтганди. Бироқ ҳимоячи сўнгги дамда тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
45'
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
43'
Жиру кучли зарба билан тўпни Лукаш Подольски томон узатди. Германия терма жамоаси аъзоси қулай вазяитда туриб зарба берди. Бироқ тўп рақиб футболчисининг оёғига тегиб қайтди!
38'
"Халл Сити" бош мураббийи Стив Брюс бўлса, жамоада унинг ўғли Алекс Брюс тўп суради. У бугун асосий таркибда. Алекс "Арсенал" ҳужумларини бартараф этишда жонбозлик кўрсатмоқда
35'
Аҳмад ал-Муҳаммадий томонидан 25 метрлардан йўлланган зарба дарвоза устидан ўтиб кетди
33'
Касорла бурчак тўпини ўйинга киритди. Меҳмонлар тўпни қайтаришди, Артете эса тўпни яна дарвоза яқинига қайтарди. Жирунинг бош билан берган зарбаси эса ноаниқ чиқди
28'
Оҳ-ҳо-ҳо! Касорла ўнг қанотдан тўпни Жиру томон узатди. Оливье тўпни қабул қилди ва кичик пауза ушлаб, дарвозанинг яқин бурчагига зарба берди. Честер эса тўп йўлига ўзини ташлади ва дарвозанинг ишини енгиллаштирди!
26'
Жамоалар бир-бириларини аяб ўтиришмаяпти. Ҳаддан ташқари кўп фол ишлатиляпти
25'
Тўпни назорат қилиш кўрсаткичи - 61/39%
23'
"Йўлбарслар" ташаббусни тўлалигича "Арсенал"га топшириб қўйиб, қарши ҳужумда ўйнашмоқда
17'
Санти олдинги борди ва ўткир бурчак остида "тўққизлик"ни аниқ нишонга олди. Дарвозабон ушбу зарбани қайтаришга ожизлик қилди! Даҳшатли дебют!
17'
ГГГООООЛЛЛ! Касорла, 1:2!!!
12'
"Халл Сити" учинчи голни уришига сал қолди. Том Хаддлстоун бурчакдан тўпни етказиб берди ва Брюс бош билан дарвозага зарба берди. Олис бурчакка кириб кетаётган тўпни ҳимоячи дарвоза чизиғи устидан қайтариб қолди.
9'
Вуҳ, ўйин даҳшатли бошланди! Наҳотки, "Арсенал" ушбу мавсумда ҳам совринсиз қолса?! "Халл Сити"нинг ҳужуми узоқ чўзилди. Тўп чап қанотдан етказилди, лекин унга меҳмон футболчиларидан ҳеч бири ета олмади. Иккинчи темп билан давом эттирилган ҳужумдан сўнг Дэвис ўткир бурчак остида дарвозанинг яқин бурчагини нишонга олди!
9'
ГГООООЛЛЛ, Брюс, 0:2!
7'
Ўйин энди кутилганидан ҳам қизиқроқ бошланди. Энди Венгер шогирдлари олдинга ўтишлари шарт
4'
Бурчакдан етказилган тўпни "Арсенал" ҳимоячилари қайтаришди ва тўп Хаддлстоунга келиб тушди. Футболчининг зарбаси ўнг бурчакка қараб йўл олди, лекин Честер тўпни бошқа бурчакка буриб юборди. Натижада Фабьянски зарбани қайтара олмади!
4'
ГООООООЛЛЛЛЛЛ!!!! "Халл Сити" ҳисобни очмоқда!
2'
"Уэмбли" стадиони тўлиб тошган! 72500 мухлис учрашувни бевосита стадиондан кузатиб бормоқда
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Венгер шогирдлари бугун ғалаба қозонишса, "Арсенал" 11-марта Англия кубогини қўлга киритишади
'
"Арсенал" учун ушбу ўйин жуда катта аҳамиятга эга. "Канонирлар" 9 йилдан бери бирорта ҳам совринни қўлга кирита олишмаяпти
'
Ушбу саҳифамиз орқали "Арсенал" ва "Халл Сити" жамоалари ўртасидаги Англия кубоги финал баҳсини кузатиб борасиз
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.