Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Онлайн трансляция

Ўртоқлик ўйини

27 май, соат 19:00. Олмалиқ

ЎЗБЕКИСТОН

0 : 1

УММОН

Аҳмад ал-Муҳайжрий (20)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
21.Элдор Суюнов
4.Бобурбек Йўлдошев
5.Егор Кримец
8.Шуҳрат Муҳаммадиев
13.Олег Зотеев
7.Азим Аҳмедов
9.Одил Аҳмедов
14.Жамшид Искандеров
17.Санжар Шоаҳмедов
22.Иван Нагаев
15.Ҳусниддин Ғофуров
  Файз ар-Рашидий
Жобир ал-Авайсий
Али ал-Наҳар
Ҳусайн ал-Халиний
Аҳмад ал-Муҳайжрий
Ҳусайн ал-Хадрий
Жума ал-Машарий
Муҳсин ал-Ходлий
Фаҳад ал-Жалбобий
Сами ал-Лаҳсиний
ЗАҲИРА
12.Игнатий Нестеров
2.Даврон Ҳошимов
3.Шавкат Муллажонов
6.Жасур Ҳасанов
10.Сардор Собирхўжаев
11.Наврўз Олимов
16.Игорь Сергеев
18.Фозил Мусаев
19.Диёр Туропов
20.Ислом Тўхтахўжаев
23.Сардор Рашидов
  1.Ал-Ҳабсий
22.Ал-Касбий
16.Ал-Қосимий
10.Ҳардан
20.Ал-Ҳасний
2.Ал-Мусаламий
21.Ал-Машарий
11.Ал-Мухайний
8.Ал-Форсий
4.Ал-Табрий
6.Иброҳим

Матн

'
Иккинчи учрашув 29 май, пайшанба куни "Жар" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 19:00да бошланади
'
Терма жамоамиз дастлабки ўйинда Уммонга имкониятни бой берди
'
ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ!
90+6'
Энг сўнгги 60 сония бошланди.
90+5'
Уммон жуда яхши ҳимояланмоқда. Вакилларимиз фақат қанотлар орқали ўйнамоқда. Ҳеч қандай фойда бўлаётгани йўқ
90+4'
Рашидов узатган тўпга Сергеев кучсиз зарба берди
90+3'
Ҳасанов икки футболчини алдаб, Зотеевга тўпни узатганди. Олег тўпга ета олмади
90+2'
Меҳмонларнинг зарбасини Суюнов эгаллаб олди
90+1'
Дарвозамиз томон жарима зарбаси белгиланди. ДАврозагача 25 метр. Кримецга сариқ карточка!
90'
Владислав Цейтлин ўйинга 6 дақиқа қўшиб берди!
88'
Яна бир уммонлик футболчи жароҳат олганга солиб ётибди, уни замбилдан майдондан олиб чиқиб кетишди. Майдондан чиққан заҳоти майдонга қайтишни сўрамоқда
87'
Терма жамоамизнинг навбатдаги ҳужуми муваффақиятсиз якунланди.
86'
Уммон бурчакдан етказган тўпни яна Бобур Йўлдошев қайтарди
85'
Терма жамоамиз тўлалигача ҳужумга ўтиб кетди. Натижада Уммон қарши ҳужумга ўтди. Сўнгги паллада Бобур Йўлдошев тўпни қайтариб юборди. Бурчак тўпи
82'
Уммон қарши ҳужумга ўтаётганида Жасур Ҳасанов тўпни рақибдан олиб қўйди
81'
Олег Зотеевнинг кўплаб узатмалари ноаниқ бўлмоқда
80'
Уммонда яна бир ўзгариш бўлди
79'
Ўнг қанотдан Шуҳрат Муҳаммадиев тўпни жарима майдончасига узатди. Навруз Олимовнинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади
79'
Уммон терма жамоасида бирданига 3та ўзгариш амалга оширилмоқда
78'
Уммон футболчиларидан бири майдонда ўзини жароҳат олганга солиб ётибди.
72'
Азим Аҳмедов ўрнида Сардор Собирхўжаев тушди
71'
Рақибнинг ҳужумидан кейин рақиб футболчиси дарвозабон билан бирга бир чиқиб борди ва зарба йўллади, лекин тўп тепалаб кетди
70'
Ухххххх қарши ҳужум яхши ривожланаётган эди, лекин Олимов офсайдда қолди
67'
Жасур Ҳасанов Жамшид ўрнига, Наврўз Олимов Нагаев ўрнига тушишди
65'
Нагаев жуда яхши очилган эди, лекин унга оширилган тўпни ҳимоячи олиб қўйди
63'
Рақибнинг ҳужуми жуда яхши чиқди, қанотдан очилган футболчи иккинчи темпдаги шеригига ташлаб берди, зарба ноаниқ
61'
Ухххх энди ўнг қанотдан узатилган тўпни Сергеев дарвозага йўллади, ноаниқ
59'
Ухххххххххххх Сардор қанотдан олдинга борди ва тўпни Сергеевга узатди, Игор тўпни тўхтата олмади, лекин ҳимоячи тўпни ҳужумчимизнинг оёғига ташлаб берди. Унинг зарбасини эса дарвозабон ушлаб олди
57'
Жама қанотдан олдинга борди ва тўпни жарима майдонига узатдим ҳимоячи тўпни тепиб юборди. Бурчак зарбаси эса самарасиз
55'
Фозил Мусаев ҳамда Игор Сергеевлар Одил ҳамда Санжар Шоаеҳмедовлар ўрнига тушишди
53'
Зотеев қанотдан олдинга борди ва бйрчак тўпи ишлади. Бурчакдан тепилган тўпни эса дарвозабон ушлаб олди
52'
Одил тўп билан олдинга бораётган рақибни таъқиб қилди ва ундан тўпни олиб қўйди, сал қаттиқроқ ўйнаганди рақиб ётиб олди. Ҳакам тур деди
50'
Терма жамоамиа футболчилари шу хатони учинчи марта такрорлашди. Чап қанотдан кимдир очилади, тўп унга узатилади ва у тўпга ета олмайди, Мана тўртинчи марта
48'
Сардор Рашидов Ҳусниддин Ғофуров ўрнига майдонга тушди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+3'
Биринчи бўлим тугади
45+2'
Уххххх зўр ҳужум бўлган эди, лекин Муҳаммадиевнинг тўп узатишидан кейин Нагаев яхши вазиятдан фойдалана олмади. У тўпга аввалроқ сакраб юборди
45+1'
Уммон бурчакдан тўп тепмоқда
45+1'
Биринчи бўлимга уч дақиқа қўшиб берилди
44'
Жамшид рақибнинг 13-рақамли ҳимоячиси билан курашда жисмоний жиҳатдан енгилди. Рақиб жуда кучли ва у тўпни қайтарди
42'
Майдон марказида Санжар Шоаҳмедовга қарши қўпол ўйнаган рақибга сариқ карточка
40'
Терма жамоамиз бурчакдан тўп тепди, иккинчи темпда тўпни қабул қилиб олган Олег зарба йўллади, ноаниқ
39'
Ухххххххх Жамшиднинг амалга оширган ишини такрорлаш қийииииин. У секингина тўпни дарвозага йўллади, Роналдиньонинг «Челси»га урган голини эсланг, худди ўша зарбани Жама такрорлаганди, лекин ҳимоячи яхши ўйнади
37'
!!!!!!!!!!!!!! Муҳаммадиевнинг қанотдан узатган тўпини Шоаҳмедов дахшатли зарба билан дарвозага йўллади, лекин дарвозабон Яшин усулида тўпни қаятрди
36'
Вай Вай Вай. Одилнинг ажойиб пасидан кейин Жама фантастик тарзда тўпни Муҳаммадиевга узатди, лекин ҳимоячи яхши ўйнади
34'
Ҳисобдан хулоса чиқариш керак эмас. Терма жамоамиз ёмон ўйнаётгани йўқ. Фақат футболчилар бир-бирларини яхши тушунишмаяпти. Айниқса Одилнинг ўйини жуда яхши чиқяпти
32'
Рақиб ҳужуми вақтида Бобурбек ЙЎлдошевга қарши қўпол ўйнашди
30'
Одил Аҳмедов укаси билан девор услубида ажойиб комбинацияни амалга оширган эди,лекин ҳимоуачилар яхши ўйнашди
28'
Жамшиднинг зарбасини дарвозабон қайтарди
27'
Ухххх жарима майдони устида Жамшида қарши қўпол ўйнашди, жуда яхши вазият
26'
Қанотдан узатилган тўпдан кейин иккинчи қаватда ҳеч ким ета олмади. Азим тўпни қабул қилиб олди ва зарба йўллади. Жуда яхши Азим тепиш керакку
24'
Муҳаммадиев жуда яхши ҳаракат қилди ва учта ҳимоячидан жуда зўр ўтиб кетди. Лекин Ғофуров тўпни яна олдириб қўйди
22'
Ухххххххх Ғофуровга қарши жуда қўпол ўйнашдии. Фол
20'
Уммон жарима зарбасини амалга оширди. Зарба штангага тегди, қайтган тўпни эса Аҳмад ал-Мухажири дарвозага йўллаб қўйди 0:1 меҳмонлар олдинда
20'
Гоооооооооооооооооооооолллллл
18'
Одиииил Аҳмедоооооов. Мана буни Аҳмедов деса бўлади. Ҳимоячидан тўпни ўтказиб кейин ўзи уни қувиб ўтиб, тўпни Ғофуровга узатди, лекин унинг паси ўхшамади
16'
Одил Аҳмедов жуда тарзда ҳимоячидан ўтиб кетган эди, лекин уни ушлаб қолишди
15'
Уххххх Нагаев марказдан жуда яхши тарзда очилди ва ҳимоячини алдаб ўтди, лекин ҳимоячи орқадан етиб келди.
13'
Муҳаммадиев тўпни олдириб қўйгандан кейин Азим Аҳмедов марказда рақибни қўполлик билан тўхтатиб қўйди. Сариқ карточка Азимга
11'
Одил Аҳмедовнинг фантастик пасидан кейин Жамшид қанотдан очилди ва тўпни Шоаҳмедовга узатди, лекин Санжар тўпни олдириб қўйди
9'
Азим Аҳмедов ёмон ўйнамаяпти. Унинг 35 метрлардан берган зарбаси ноаниқ
8'
15 рақамли футболчимиз Ғофуров рақибни майдон ташқарисига чиқариб юбирди, фол. Футбол эркаклар ўйини
6'
Майдон марказида Зотеев тўпни рақибга олдириб қўйди. Қанотдан ривожланган ҳужумдан кейин ҳимоячиларимиз ҳужумни қайтаришди
4'
Қанотга яқин жойда Одил Аҳмедовга қарши қўпол ўйнашди фол
3'
Терма жамоамизнинг илк ҳужуми марказдан ривожланди, лекин Шоаҳмедовгача тўп етиб бормади
1'
Ўйин бошланди
'
Эслатиб ўтамиз, ўйинни Владислав Цейфлин бошқариб боради. стадионда жонли тўлқин юзага келмоқда
'
Эҳ Эҳ Эҳ ташкилотчиларга нима бўлган ўзи. ЎЗБЕКИСТОН мадҳиясини тўлиқ қўя олишмади. Охирги бир неча сониясини узиб қўйишди. Афсус афсус афсус.
'
Ҳар икки мамлакат мадҳиялари янгради. Олмалиқлик қизлар футболчиларга махсус совғалар топшришди
'
Кутилганидек бугунги ўйин икинчи ўйин учун тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Ҳар икки жамоа ҳам бир қатор етакчиларни майдонга туширишмаган. Кўпчилик кутган Али ал-Хабси захирада қолган.
'
Ачинарли ҳолат ўйин бошланишига 30 дақиқа қолди, лекин ҳамон тўлиқ таркибларни беришмади
'
Таркиблар аниқ. Одил Аҳмедов ҳамда Азим Аҳмедовлар асосий таркибда майдонга тушишади
'
Шуҳрат Мақсудов ҳамда Бахтиёр Ашурматовлар майдонга чиқиб келишди. Улар шогирдларини ўйинолди машғулотларни ўтказиши учун шароитларни тайёрлашмоқда
'
Меҳмонларимиз майдоннинг ҳолатини текшириш учун майдонга чиқиб келишди. «Болтон» дарвозабони Али ал-Хабси билан суратга тушишмоқда
'
Стадионга мухлислар кириши бошланди. Айни вақтда стадион майсасига сув сепилмоқда. Таъкидлаш жозки, майдон ажойиб кўринишда. Мухлислар ҳам кўпайиб қолди. Ўйин бошланишига роппа-роса икки соат вақт қолди.
'
Ҳали ОАВ воситаларига ҳам киришга рухсат берилгани йўқ. Биз стадион яқинидаги салқин манзилгоҳдан трансляцияни бошладик. Терма жамоа автобуслари келишидан, насиб бўлса ғалабани нишонлаётганимизгача вазиятларни ёритишга ҳаракат қиламиз.
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Сизларни Ўзбекистон ҳамда Уммон терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик ўйинини онлайн кузатишга таклиф этамиз. Терма жамоамиз мухлислари суюклиларининг ўйини анча соғиниб қолишган эди. Бу галги баҳсга Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳри мезбонлик қилади. Шаҳар марказидаги янги стадионга мухлислар келишини бошлашди. Ўйин бошланишига ҳали уч соат бор, лекин анча одам йиғилиб қолди.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.