Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Онлайн трансляция

Халқаро ўртоқлик учрашуви.

БАА

Исмоил Матар (71)

1 : 0

ЎЗБЕКИСТОН

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
  12. Игнатий Нестеров
2. Акбар Исматуллаев
6. Саҳоб Жўраев
17. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров
20. Ислом Тўхтахўжаев
8. Шерзод Каримов
18. Темур Кападзе
14. Дилшод Раҳматуллаев
13. Олег Зотеев
11. Темурхўжа Абдухолиқов
15. Александр Гейнрих

Матн

90+3'
Ўйинга финал ҳуштаги янгради. БАА 1:0 ҳисобида муваффақият қозонди. Ўтган марта БААга ютказганимизда Қосимов истеъфо берганди........
90+1'
БАА шу пайтда яна бир ўйинчи алмаштирмоқда. Юсуф Жобир ўрнига Али Хамис
90+1'
БАА шу пайтда яна бир ўйинчи алмаштирмоқда. Юсуф Жобир ўрнига Али Хамис
90'
Гейнрихга ҳам ниҳояст сариқа карточка кўрсатилди... Сўкингани учун бўлса керак... Ҳарқалай, такрорий лавҳада лабини чўччайтириб нималардир деяётгани кўрсатилди...
89'
Бугунги гол ҳам стандартдан киритилди. Дубайдаги турнирда, ўртоқлик учрашувларида футболчиларимизнинг кўплаб оқида бузишлари кўзга ташланди. Ҳаттоки қизил карточкалар ишланди. Буларнинг ҳаммаси Абрамов жамоаларида тартибли ўйин оқсаётганидан дарак беради... Мана ҳозир рақибнинг қрши ҳужумини ўтказиб юбордик, фақатгина рақиб футболчисининг хатоси эвазига хавф бартараф этилди.
88'
Вакилларимиз кейинги 2-3 дақиқада ташаббусга эга бўлмоқда. Рақиб дарвозасига қанотлардан таҳдид солинмоқда...
87'
Одил Абдулла ўринига Маҳмуд Хамис майдонга тушди
86'
Бурчакдан Станислав Андреев тўпни ўйинга киритди. Хавф бартараф этилмади. Яна бурчак...
84'
Рақибларимиз чап қанотдан ҳужумга ўтишмқода... Йўқ, вакилларимиз хавфни бартараф этишди. Энди бизникилар майдон ярмисидан рақиб дарвозаси томон қадам ташлашди. Туп алал оқибат БАА дарвозабонига келиб тушди...
83'
Ойбек Қиличев огоҳлантирилди. Рақибларимиз майдон марказига яқин жойдан жарима тўпи тепишади
82'
Акбар Исматуллаев майдондан олинди
80'
БААнинг 15ғрақамли ўйинчиси С7 зонадан Нестеров ҳушрлигини синаб кўрди.
78'
Бурча тўпидан узатилган тўп тўғри Нестеровга келиб тушди
77'
Рақибларимиз яна ўйинчи алмаштиришди... Титрларда сими ёзилмади. Бу орада рақибларимиз ҳужумга ўтиб жарима тўпи ишлаб олишди...
75'
Негадир вакилларимиз иккинчи бўлимда мутлақо бошкача савиядаги ўйинни намойиш этишяпти...
74'
Маҳаннад Салим ўрнига Жумаъ Абдулла майдонга тушди
71'
Гол! Исмоил Матар жарима нуқтасидан жонли девор устидан тўпни оширганча Нестеров дарвозасига жойлаб қўйди!
70'
С6 зонадан жарима тўпи! Тўп олдида Исмоил Матар!
69'
Айни дақиаларда Абдуллоҳ Қосим Нестеров дарвозаси томон аниқ зарба берди С6 зонадан, нестеров тўпни қайтарди, вакилларимиз тўпни йироқлаштира олишмади. Тўхтахужаев ҳужумнинг иккинчи тўлқинида рақиб футболчсини чалишга мажбур бўлди...
65'
Рақиб футболичларидан кимдир жароҳат олиб майдонда юмалаб ётибди.
54'
Саҳоб Жўраев ўрнига Станислав 28-рақамда Андреев ҳам майдонга туширилди... Шунингдек, 7-рақамли футболчимиз майдонга туширилди. Аник Азиз Ҳайдаров эмас!
52'
Таркибимизда Олег Зотеев урнига Александр Мерзляков майдонга туширилди..
51'
Зотеев чап қанотдан ёриб кирди, бироқ В9 зонадан тўпни жарима майдонига ҳаволатишда хатога йўл қўйди....
50'
Иккинчи бўлим бошларида БАА футболчилари ўта фаол... "Барса" тактикасида ҳаракат қилаётган Ўзбекистонга қарши "Реал" тактикасини қўллашмоқда, очиғи... Босим ва яна босим...
48'
Ҳозир Д4 зонадаРаҳматуллаев Матарга нисбатан қўполлик ишлатгани учун жарима тўпи белгиланди.... Мартарнинг ўзи зарба бермоқдаааа!!!! Тўп Нестеров дарвозасининг чап устунидан 1 метр чапроқдан ўтиб кетди..
47'
Темурхўжа Абдухолиқов рақиб ҳимоячидан ўта олса, дарвозабон билан яккама якка вазиятга чиқарди. Л7 зонада.Бироқ у тўпни қўли билан ўйнаб қўйди...
46'
Иккинчи бўлимга старт берилди.
45'
Биринчи бўлимга ҳуштак чалинди. Ҳисоб очилмади - 0:0!
45'
Бурчак тўпи ижро этилиши асносида вакилларимиз қоида ҳам бузишипти... Жарима тўпи...
45'
Абдухолиқов В8 зонадан ёриб кираётганда рақиблар тўпни ташқарига чиқариб юборишди. Бурчак...
43'
Терма жамоамиз рақиблардан кўп яккакурашларда устунлик қилишмоқда. Фақатгина қарши ҳужумлар билан таҳдид солишга мажбур бўлишмоқда араблар...
41'
Гейнрих бурчак тўпини амалга оширилди. Рақибларимиз хавфни бартараф этишди... (Трансляциядаги хатолар учун узр сўраймиз, нуотбукда ёзилиши баробарида, 2 та баримоғимни пичоқ билан кесиб ҳам олганман!))
40'
Гейнрих бу сафарч апдан ёриб кириб, дарвоза томон зарба бераётган вақтда рақиб ҳимоячиси тўп йўлига кўндаланг бўлди...
36'
Хозир Олиег Зотеев Л6 зонада рақибга нисбатан қоида бузди. Ўта хавфли жарима тўпи... ЗАРБББААА! БАЛАААААНННДДД!!!
35'
Гейнрих С4 зонадан икки ҳимоячини алдаб ўтиб кучли зарба йўллади. Бироз баланд!
34'
Темурхужа Абдухолиқов майдон марказида офсайдга тушиб ўтирибди...
33'
Абрамов ўта хотиржам...
32'
Темурхўжа Абдухолиқов дарвозабонни олдай олмади ва қулай имконият қўлдан чиқарилди!!!
31'
Вакилларимиз ўнг қанотдан жуда яхши комбинация уюштириб жарима майдонига уриб киришнинг уддасидан чиқа олишмади. Амирлик футболичлари кўпчилик бўлиб тўпни олиб қўйишди...
29'
Шерзод Каримов рақибига марказда ўқполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди...
27'
Амирлик футболчилари чапдан ҳужум уюштираётиб ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетишди. Вакилларимиз дарҳол қарши ҳужумга ўтишди...
25'
Исмоил матар Д8 зонадан жарима зарбаси ижро этди ва бурчак тўпи ишлади. Хавф бартараф этилди.
24'
БАА футболчилари кучли босим уюштиришмоқда. Сўнгги дақиқаларда тўп жарима майдонимиз яқинидан узоқлашмай қолди
23'
Амирлик футболчилари ўнг томондан бурчак тўпини амалга оширишди. Бироқ зарбадан сўнг туп аутга чиқиб кетди
22'
Гейнрих Д4 зонадан жарима тўпини ижро этди, кучли зарба берди бироз ноаниқ...
19'
Ҳозир Гейнрих икки ҳимоячини алдаб А7 зонадан бостириб кираётган эди. Бироқ тўпни олдирди...
18'
Амирлик футболчилари прессинг уюштириб, яхши имконият ҳосил қилишган эди. Бироқ...
15'
Вакилларимизда ўқлай имконият пайдо блган эди. 14-рақамда тўп сураётган ўйинчимиз, жарима майдони ичида яхши финт ишлатиб дарвозага зарба беришда пайсаллади
13'
Гкенрихнинг Д5 зонадан берган зарбасига пича аниқлик етишмади. Бу орада қарши ҳужумни ўтказиб юбордик агар Саҳоб Жўраев аниқ ўйнамаганда гол бўлиши муқаррар эди
12'
Айни дақиқаларда терма жамоамиз ташаббус палласини ўз томонига оғдирган. Мезбонларнинг майдон марказидан ўтиши қийин бўлмоқда.
10'
Терма жамоамиз аралаш таркибда тўп сурмоқда. Дарвозада Нестеров. Шунингдек, Гейнрих, Копадзе ва Сахоб Жўраев майдонда...
9'
Вакилларимиз ўнгдан жуда яхши имконият ҳосил қилишган эди. Мезбонлар хатога йўл қўйгач. Шерзод Каримов тўпга бироз кечикди...
8'
Ҳозир амирлик футболчилар чап томондан яхши риб келиб Матар томон тўпни ҳаволатишди. Лекин ҳимоячиларимиз яхши ўйнаб тўпни Нестеровга бош билан узатишди...
6'
Техник хатоликлар учун узр сўраймиз. Мақсадимиз имкон қадар батафсил маълумот етказиш
5'
Терма жамоамиз ўйинчилари тўпни назорат қилишмоқда. Ҳозир Темурхўжа аБДУХОЛИҚОВ ЯХШИ ВАЗИЯТГА ЧИҚИБ БОРАЁТГАН ЭДИ ХАВФ БАРТАРАФ ЭТИЛДИ. мЕЗБОНЛАР ТОМОНИДАН
1'
Ўйин бошланди. Чап томонда БАА дарвозаси, ўнг томонда вакилларимиз. 1-дақиқаданоқ амирлик футболчилари ўнг қанотдан яхши хужум оширишди. L4 зонадан берилган аниқ зарбани Нестеров тўсин устидан ўтказиб юборди.
0'
Мадхиялар ижро этилмокда
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.