Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Онлайн трансляция

ЖЧ-2014, «В» гуруҳи

1-тур. 13 июнь, соат 23:59

ИСПАНИЯ

Хаби Алонсо (27-пен.)

1 : 5

ГОЛЛАНДИЯ

Ван Перси (44)
Роббен (52, 72, 80)
де Врей (65)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Касильяс
Аспиликуэта
Пике
Серхио Рамос
Жорди Альба
Бускетс
Хаби Алонсо
Хави
Сильва
Иньеста
Диего Коста
  Силессен
Янмат
де Врей
Влар
Мартинс Инди
Блинд
де Гузман
Н.де Йонг
Снейдер
Роббен
ван Перси

Матн

90+4'
Ўйин тугади! Голландия терма жамоаси жаҳон чемпионларини тор-мор этди! Эътиборингиз учун раҳмат, соғ бўлинг!
90'
4 дақиқа қўшилди.
87'
Икер Касильс кетма-кет икки марта маҳоратини ишга солди. Аввал бир зарбани, кетидан Роббеннинг кучли зарбасини қайтарди.
79'
Роббен майдон маркизидан ҳимоячидан ўзиб кетди ва Касильсни ерга қулатиб, иики ҳимоячи орасидан дарвозага кучли зарба бериб ҳисобни 1:5га етказди!
79'
ГООООООООООЛ! Роббен! 1:5!
78'
Энди испанларда ўзгариш: Давид Сильва ўрнига Фабрегас.
Голландлар сафини ван Перси тарк этди ва унинг ўрнига Ленс тушди.
77'
Голландияда ўзгариш: Де Врей ўрнига Велтман тушди.
71'
Ван Перси Касильяс билан курашда ундан устун келди ва бўш дарвозага тўп киритиб, ҳисобни йириклаштирди.
71'
ГООООООООООЛ 1:4. Ван Персиииииии!
67'
Даид Сильванинг голи оффсайд туфайли ҳисобланмади.
64'
Икер Касильяс огоҳлантирилди
63'
Чап қанотдан оширилган жарима тўпини Касильяс эгаллаб олмоқчи бўлди, аммо унга Ван Перси ҳалақит бердиЮ ўтган тўпни Де Врей дарвозага йўналтирди.
63'
Гооооооооооооооол! 1:3!Де Врей!
62'
Ўзгаришлар: Голандларда Де Гузман ўрнига Вейналдум, испанларда Диего Коста ўрнига Фернандо Торрес.
60'
Роббен кучли юриш қилиб жарима майдончасига яқинлашди ва тўпни Уҳҳҳҳ! Снейдерга оширди.Снейдер ўнгроқда турган Ван Персига. Ван Персининг зарбаси дарвоза тўсинига тегдии!!!!
55'
Диего Коста Мартинсга киши билмас қилиб калла қўйди, зарба кучли бўлмасада ҳимоячи майдонга йиқилди. Ҳакам Костани оғзаки огоҳлантирди.
51'
Яна ўша Блинднинг тўп ошириши, бу сафар Робббенга. Роббен тўпни ҳавода қабил қилиб олди, Пике ва Рамосларни доғда қолдириб дарвозани ишғол қилди!
51'
ГООООООООООЛ! Роббен! 1:2!
49'
Иньеста узоқ масофадан дарвозани нишонга олмоқчи бўлди, Силессен ўз ўрнида.
46'
Салвадор шаҳрида ёмғир бошланди.Жамоалар таркиби ўзгаришсиз.
46'
Иккинчи бўлим бошланди!
45'
Ўйинга 1 дақиқа қўшилди ва у ҳам ниҳоясига етди. Танаффус.
44'
Блинднинг ажойиб тўп оширишидан сўнг Ван Перси боши билан дарвозани ишғол қилди! Бу вазиятда Касильяс Ван Персини тўпни оёғи билан ўйнашини кутган бўлса ажабмасю Ван Перси кутилмаганда боши билан 11 метрлик нуқта олдидан бош билан зарба бериб қўя қолди! 1:1.
44'
ГОООООООООООООООООООЛ! Ван Персидан супер-мупер гол!
41'
Инбеста Давид Сильвани қулай вазиятга чиқарди, Давид эса Силессеннинг устидан ошриб гол урмоқчи бўлди,аммо дарвозабон қутқарди.
40'
Давид Сильванинг йўлига тўғаноқ бўлиб, тирсаклари билан уни майдонга йиқитган де Врей сариқ карточкали бўлди.
38'
Роббен оффсайдда қолди.
35'
Ван Перси оффсайдда бўлишига қармай дарвоза томонга кучли ва ноаниқ зарба берди.
32'
Блинд чап қанотдан жарима майдони ичига тўп оширди,Серхио Рамосдан ўтиб кетган тўпга Ван Пераси улгурмади.
29'
Голландия ҳисобни тенглаштириш учун ҳаракатни бошлаб юборди.Аммо ҳужум аут билан якунланди.
26'
Пенальтига Диего Костани чалиб йиқитган Де Врей сабаб бўлди.
26'
Хаби Алонсо пенальтидан ҳисобни очди.
26'
ГООООООООООООООООЛ!
26'
Диққат Испания пенальти тепади!
24'
Де Гузман Иньестага қарши қўполлиги учун огоҳлантирилди. Биринчи сариқ карточка.
21'
Хавининг бурчакдан оширган тўпи Серхио Рамосни боши билан кучсиз ва хавфсиз зарбаси билан якунига етди.
21'
Гол уришни кўпроқ истётгандай туюлаётган испанлар бурчак тўпи тепадилар.
19'
Испанлар ҳужумда, голандларнинг ҳамма футболчиси майдоннинг ўзларига тегишли ҳудудида.
16'
Бускетсни яна йиқитишди, бу сафар Снейдер, тўпга ета олмай уни майдонга қулатди.
15'
Майдон марказида Де Йонг Бускетсни қўпол равишда майдонга қулатди, ҳакам ё уни аяди, ё кўрмай қолди ва жарима тўпи белгилаш билан кифояланди.
12'
Роббен Снейдерни яна қулай вазятга чиқармоқчи бўлди, бу сафар Касильяс чаққонроқ ҳаракат қилди.
8'
Бу вазиятда Касильяс жамоасини қутқарди деб айтишимиз мумкин.
8'
Арьен Роббен Снейдерни Касильяс билан бирга бир вазиятга чиқарган эди, аммо Уэсли жуда қулай имконитдан фойдалана олмади!!!
4'
Испан ҳимоячилари ўз жарима майдони олдидан Диего Костага узоқ масофадан тўп оширган эди, бироқ ҳужумчидан кўра тўпга Силессен етиб келди.
3'
Тўп кўпроқ майдон марказида.
1'
Тўпни испанлар ўйинга киритди. Испанлар оқ кийимда, Голландия кўк кийимда.
1'
Ўйин бошланди!
1'
Ўйин бошланди!
0'
Энди эса, Голландия мадҳияси.
0'
Испания мадҳияси чалинмоқда.
0'
Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда.
'
Энг охирги учрашшувни яхши эсласангиз керак - 2010 йилги Жаҳон чемпионати финали. Унда Испания Иньестанинг голи эвазига аҳон чемпиони деган номга сазовор бўлган эди.
'
Испанлар ҳисобида 16 бор гол урган, голландлар 11.
'
Қисқача статистика:Бу икки жамоа шу пайтгача 20 марта тўқнаш келган бўлиб, 5 ўйинда испанларнинг қўли баланд келган бўлса, 4 ўйин голландларнинг ғалабаси билан тугаган. Бир марта дуранг қайд этилган.
'
Ассалому алайкум, ҳурматли футболсевар дўстлар! Яна бир неча дқиқалардан сўнг Жаҳон чемпионати-2014нинг В гуруҳидан ўрин олган Испания ва Голландия трма жамоалари ўртасидаги учрашувдан матнли трансляцияни бошлаймиз.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.