Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Онлайн трансляция

ЖЧ-2014, «С» гуруҳи

1-тур, 14 июнь, соат 21:00

КОЛУМБИЯ

3 : 0

ГРЕЦИЯ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
 

Матн

90+4'
Ўйин тугади. Колумбия 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди
90+4'
Жарима зарбасидан кейин ривожланган ҳужумни Хамес Родригес ажойиб зарбаси билан якунлади 3:0
90+3'
Гоооооооооол
90'
Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди
86'
Майдон марказида Карагуниас Жеймс Родригесга қарши қўпол ўйнади
84'
Уххххххххх Самараснинг геомертик зарбасига оооозгина аниқлик етишмади
82'
Ўйин темпи тушди
80'
Карагуниас майдонга тушди
78'
Тео Гутьерес ўрнига Жексон Мартинес тушди
76'
Армеро ўрнига Сантиаго Ариас тушди
74'
Оҳоҳоҳоооооо бояги вазиятда Митрўғлунинг зарбасидан кейин тўп Марио Епеснинг қўлига теккан экан.
70'
Костас марказдан жарима майдонига яқинлашиб борди ва зарба йўллади, ноаниқ. Грекларга галлар етишмаётгандир.
68'
Митрўғлу офсайдда қолди
66'
Абел Агелар ўрнига Алекс Мехеа тушди
64'
Гекас ўрнига Костас Митрўғлу тушди
62'
Ухххххххххх Гекааааааааас!!!!! Қанотдан жарима майдонига кириб борган Греция терма жамоаси футболчиси тўпни Гекасга узатди. Гекас эса БЎШ дарвозага гол ура олмади. Тўп тўсинга тегди
60'
Бурчакдан узатилган тўпни Техио Гутерес гол урди. 2:0 Колумбия олдинда
58'
Гооооооооооол
58'
Салпингидис ўрнига Янис тушди
56'
Қанотга яқин жойда Хамес Родригес Сакратисга қарши қўпол ўйнади
54'
Энди Салпингидис сариқ карточка олди
52'
Жеймс Родригеснинг жаримадан берган зарбасини жонли девор қайтарди
50'
Сократис рақибга қарши қўполлик ишлатди ва сариқ карточка олди
48'
Самарас жарима майдонига кириб борди ва йиқилиб тушди, лекин ҳакам буни пеналти учун етарли деб ҳисобламади
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим тугади
44'
Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди
42'
Ухххххххххх Греция футболчисининг зарбасини Оспина ажойиб тарзда қайтарди
40'
Колумбиялик футболчи жарима майдонига кириб бораётиб думалаб тушди, лекин ҳакам Нишимура эмасди. Тур ўрнингдан деди
36'
Ухххххх Хуан Куадрадооооооо қанотдан ажойиб тарзда ҳаракат қилди ва олдинга борди, лекин у тўпни тўхтатдию ўзини тўхтата олмади
33'
Тарросидиснинг қанотданн узатган тўпини Пабло Армеро кўкраги билан қайтарди
30'
Жарима зарбасидан кейин грециялик футболчининг бош билан берган зарбаси ноаниқ бўлди
28'
Самарасни йиқитгани учун Карлос Санчес сариқ карточка олди
26'
Ибарбооо қарши ҳужумга ёлғиз ўтди, лекин ҳимоячилар кўплик қилишди
24'
Ухххх греклар ҳужумга зўр беришмоқда. Ҳозир ҳам Гекас тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячидан қайтган тўпни эса Самарас орқага қайтаришга мажбур бўлди
21'
Самарас чап қанотдан икки рақибга қарши бўлишига қарамай олдинга борди, лекин ҳимоячилар ундан тўпни олиб қўйишди
18'
Виктор Ибарбо марказдан жарима майдонига кириб борган эди, лекин Костас тўпни қайтарди
15'
Стадионда Колумбия терма жамоасининг мухлислари жуда кўп. Тўғрида Бразилия уларга бир қадам
13'
Колумбиялик ҳужумчи офсайдда қолди
11'
Ухххх Димитрас Салпингидис рақибга қарши жуда қўпол ҳаракат қилди ва унинг бошини тепиши мумкин эди. Хавфли ўйин
9'
Колумбиялик футболчилар голни жуда ажойиб тарзда нишонлашмоқда. Тан олиш керак, голда «Фиоре» ҳужумчиси Хуан Куадрадонинг хизматлари чексиз бўлди
7'
Хуан Куадрадо қанотдан олдинга борди ва ажойиб ҳаракати билан ҳимоячини алдаб тўпни жарима майдонига узатди. Пабло Армеронинг зарбасини эса ҳимоячи қайтара олмади. Тўп жуда секиииин дарвоза тўрига бориб тушди
5'
Гоооооооооооооол
3'
Колумбия тўпни назорат қилишга ҳаракат қилмоқда.
1'
Ўйин бошланди
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Сизларни Колумбия ҳамда Греция терма жамоалари ўртасидаги ўйинни онлайн кузатишга таклиф қиламиз.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.