Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Онлайн трансляция

ЖЧ-2014, «D» гуруҳи

1-тур, 14 июнь, соат 23:59. Бош ҳакам: Феликс БРИХ (Германия)

УРУГВАЙ

Кавани (23-пен.)

1 : 3

КОСТА РИКА

Кэмпбелл (54)
Дуэрта (57)
Уренья (84)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Муслера
Лугано
Годин
Гаргано
Родригес
Стуани
Касерес
Перейра
Аревало Риос
Форлан
Кавани
  Навас
Гонсалес
Умана
Борхес
Дуарте
Боланьос
Кэмпбелл
Руис
Диас
Гамбоа
Техеда

Матн

90+6'
Ўйин якунланди. Коста-Рика Уругвай устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди! Уругвайликлар ҳайратда!
90+5'
Уругвай футболчиси Перейра майдондан четлатилди. У асабини жилойлай олмади ва Кэмпбеллнинг оёғига атайлаб тепди
90+3'
Коста Рика бурчакдаги байроқча ёнида 1-1,5 дақиқани юта олишди
90+1'
Уругвай ўйин бошидан яхши "настрой" билан майдонга тушмаганди. натижада мағлубиятга учрамоқда
90'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди
88'
ЖЧнинг навбатдаги сенсацияси юз бериши деярли аниқ бўлиб қолди. Икки карра жаҳон чемпиони турнирни мағлубият билан бошламоқда
84'
Ҳозиргина майдонга тушган Маркос Уренья дарвозабон билан бирга би вазиятга чиқди ва Муслерани доғда қолдиришда муаммога дуч келмади!
84'
ГОЛЛЛЛЛ!!! Маркос Уренья, 1:3!!!
82'
КРда сўнгги ўзгариш юз берди
81'
Касирес огоҳлантириш олди. КР футболчиси оёғига тик оёқ билан ташлангани учун
79'
Уругвайликлар рақиб мудофаасини ёриб ўтишга қийналишмоқда
78'
Бугунги ўйинда Луис Суарес майдонга тушмаслиги аниқ бўлди
77'
Уругвайда сўнгги ўзгариш. Родригес майдонни тарк этди. Эрнандес ўйинни давом эттиради
77'
Коста Рика бурчак тўпини тепиш ҳуқуқини қўлга киритди
75'
Коста Рика бош мураббийи бирданига 2та ўзгаришга қўл урди.
70'
Уругвай иккита хавфли вазият ярата олди. Дастлаб Кавани бош билан тўпни дарвозага эмас, шерикларига узатди. ҲИмоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Бурчак тўпидан кейин Каванининг ўзи яна бош билан дарвозага кучли зарба берди. Навас зарбани бир амаллаб қайтариб юборди!
69'
Уругвай рақиб кучига етарли баҳо бермаган, КРни менсимаган кўринади. Ҳозир жанубий америкаликлар тўпни йўқотишди. Қарши ҳужум пайтида Борхес олис масофадан зарба йўллашга қарор қилди. Аммо ноаниқ
68'
Кавани ўйиндан ташқари ҳолатда қолди
65'
Қойил, Коста Рика ҳимояда ётиш нияти йўқ. БУ жамоа олдинга интилмоқда
64'
Вуууҳҳҳҳ, Кэмпбелл!!! 25 метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ва тўсини кесишга нуқта ёнидан ўтиб кетди
63'
Уругвай аста-секин ташаббусни ўз қўлига олмоқда
60'
КР чап қанотдан стандарт ишлади. Аммо ушбу вазият унчалик хавфли бўлмади
59'
Диего Форлан ва Гаргано майдонни тарк этишди. Уларнинг ўрнига Гонсалес ва Лодейро туширилди
59'
Руҳий устунлик КР томонига ўтиб кетди
58'
Вуҳҳҳ Коста Рика! Қандадир 2-3 дақиқа ичида ўйинни бутунлай ўзгартириб юборди! Қойил!
57'
Жарима тўпи жарима майдончасига етказиб берилди. Дуэрта ўткир бурчак остида бўлишига қарамай, бош билан Муслеранинг олис бурчагини нишонга олди!
57'
ГОООООЛЛЛЛ, Уругвай - Коста Рика - 1:2!!!!
56'
Уругвайлик Гаргано сариқ карточка олди. Дарвозагача 25 метрлар чамасидан жарима зарбаси
54'
Ўнг қанотдан тўп жарима майдончасига етказилди. Тўп учун Боланьос кураш олиб борди ва натижада тўп Кэмпбеллга келиб тушди. Жоел эса кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди!
54'
ГООООЛЛЛЛЛ! Жоел Кэмпбелл, 1:1!
50'
Вуҳҳҳ, иккинчи бўлимни фаол бошлаган КР ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Олис масофадан етказиб берилган тўпни Оскар Дуарте бош билан дарвоза томон зарба берди. Муслера тўпни қайтарди. Дуартенинг такрорий зарбаси қовушмади
46'
Иккинчи бўлим бошланди!
'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус
45+2'
КР ўнг қанотдан ҳужумга ўтди ва жарима майдончаси томон узатилган тўпга Кэмпбелл бош билан анча ноаниқ зарба берди
45+1'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
44'
Коста Рика дарвозабони Навас маҳорат кўрсатмаганида Уругвай ҳисобни ошириши мумкин эди. Рекошет ҳолатида ўз устидан ошиб, дарвозага кириб бораётган тўпни Навас майдон ташқарисига чиқариб юбора олди!
42'
Коста Рика жуда қулай имкониятни қўлдан чиқарди. Тўп бурчакдан етказиб берилганидан уругвайлик ҳимоячи Муслерага халал берди. Ўтиб кетган тўпни эса коста-рикалик футболчи дарвозага йўллай олмади
40'
Диего Форлан 18 метрлардан дарвоза томон зарба беришга қарор қилди. Аммо ижро анча муваффақиятсиз чиқди
36'
Коста Риканинг кучи етмаяпти. Уругвай эса қандайдир куч сақлаб ўйнаётгандек тасаввур уйғотмоқда. Балки бунга ҳаво ҳароратининг юқорилиги сабабдир
33'
Кавани-Форлан жуфтлиги томон баландлатиб етказилган тўпга дарвозабон эга чиқди
32'
Бурчак тўпни КР (Коста Рика)га наф келтирмади
31'
Мана ҳозир стандарт вазиятдан кейин оқ рангда ўйнаётган жамоа яхши имкониятга эга бўлишди. Жанкарло Гонсалеснинг зарбаси ҳимоячига тегиб, дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
30'
Тўп билан кўпроқ коста-рикаликлари муомалада бўлишмоқда. Бироқ улар ҳозирча рақиб жарима майдончасигача етиб бора олишмаяпти
27'
Вуууҳҳҳҳ, Кэмпбелл!!! 25 метрлардан кучли зарба билан Уругвай дарвозасини ўққа тутди. Зарба шундоққина дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!
23'
Эдисон Кавани пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Навас тўп йўналишини топди, аммо зарба кучли бўлди
22'
Тўп ўнг қанотдан баландлатиб етказиб берилган пайтда Коста Рика ҳимоячиси Гамбоа ЛУганони ортидан қучоқлаб ушлаб йиқитди. Ҳақли пенальти
22'
Пенальти! Коста Рика дарвозаси томон!
21'
Уругвайнинг иккита хавфли вазиятидан кейин ўйин яна сокин тус олди. Коста Рика олдинга ўтмоқда, аммо ҳимояни ёриб ўта олмаяпти
16'
Кавани жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. Тзп ҳимоячиларнинг оёғидан унга келиб тушганди, бироқ тўп Эдисоннинг оёғига ўтирмади
15'
Уругвай дарвозани ишғол қилди. Бироқ Диего Годинга жамоадоши бош билан тўп узатаётганида ҳимоячи офсайдда қолганди!
10'
Коста Рика бурчак тўпини ўйинга киритган вазиятда Уругвай ҳимоячиси Лугано тўпни қўли билан ўйнади. Бироқ ҳакам унгача ҳужумчи унга нисбатан қўпол ўйин намойиш қилди деб топди
8'
Коста Рика ҳимоячилари тўпни дарвозабонга етказишда хатога йўл қўйишганди. Дарвозабон эпчиллик қилиб, уларнинг хатосини тўғрилади.
5'
Ўйинда ҳозирча жимлик. жамоалар тез-тез тўпни йўқотишмоқда
2'
Илк дақиқалардан коста рикаликлар ҳимояланишига табиий ҳол сифатида қарасак бўлади
1'
Учрашув бошланди!
'
Мадҳиялар янгради. ЎЙинни бошлаш учун барча нарса тайёр!
'
Навбат "D" гуруҳига етиб келди. Диққат марказимизда Уругвай ва Коста Рика терма жамоалари ўртасидаги ўйинни онлайн кузатиб боришга таклиф этамиз
'
ЖЧ-2014дан уюштирилаётган онлайн трансляцияларимизни давом эттирамиз
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.