Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм

Онлайн трансляция

Ёшлар ўртасида ОЧга саралаш

«А» гуруҳи. 3-тур

ЎЗБЕКИСТОН

Нормуродов (14)
Шомуродов (35, 60, 71)
Давлатов (49-пен.)

5 : 0

НЕПАЛ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
12. Шерзодбек Абдураимов
2. Азизбек Мамазоитов
3. Аббосжон Отахонов
7. Сардорбек Азимов
10. Элдор Шомуродов
13. Бобур Давлатов
14. Меҳрож Ғуломов
16. Нажмиддин Нормуродов
17. Дурбек Камолов
19. Забиҳилло Ўринбоев
33. Достонбек Турсунов.
 

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат. Ёшлар терма жамоамиз навбатдаги ўйинни 10 октябрь куни Ҳиндистонга қарши ўтказади. Учрашув 18:30да бошланади. Ўша ўйинни ҳам онлайн трансляция қилишни режалаштирганмиз
90'
ЎЙИН ТУГАДИ. Ёшларимиз мусобақадаги иккинчи ғалабасига эришишди — 5:0! Табриклаймиз!
88'
Ярим ҳимоячиларимиз Сидоровни яккама-якка вазиятга чиқаришди. "Андижон" ҳужумчиси тўпни дарвозабон устидан ташлади. Тўп эса дарвозага кирмади.
85'
Непалнинг навбатдаги зарбасини Шерзод Абдураимов эгаллаб олди. Осонлик билан
81'
Непал охири ўз мухлисларига ёқадиган ҳужум ташкил қилди. Сулав Маскейнинг сўнгги зарбаси Абдураимовни отилишга мажбур қилди холос.
76'
Ҳисоб 5:0га етганидан кейин ўйин суръати тушди. Терма жамоамиз асосан тўпни назорат қилмоқда
71'
Ўзбекистон таркибида сўнгги ўзгариш: "А" саралаш гуруҳи тўпурарига айланган Шомуродов ўрнига 1-ўйин қаҳрамони Андрей Сидоров.
71'
ГООООЛЛЛЛ!!! ЭЛДОР ШОМУРОДОВДА ХЕТ-ТРИК!!!!
70'
Ўзбекистон U-19нинг энг бўйдор, Туркманистонга қарши ўйиндаги қаҳрамон ўйинчиси - Андрей Сидоров майдонга тушишга тайёрланмоқда.
68'
Эҳ, Забиҳилло, Забиҳилло! Умуман омади келмаяпти бугун бу йигитнинг. Азимовнинг пасидан кейин тўпни тўхтатиб, ҳавода зарба берди. Кучли, аниқ. Йўқ, голмас.
66'
Сардорбек Азимов яхши кириб борди, ҳимоячини ҳам моҳирлик билан чалғитди, бироқ якуний зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди..
65'
Ҳозир Непалнинг жуда хафли ҳужумини деярли ўтказиб юбордик, лекин рақиб сардори Асим Жунг Каркига ҳакам халал бериб қолди...
63'
Ўзбекистон U-19 таркибида ўзгариш: учрашувнинг энг яхши ўйинчиларидан бири Бобур Давлатов ўрнига Жавоҳир Соҳибов майдонга тушди.
60'
Гоооол! Элдор Шомуродооооввв! "Машъал" ҳужумчиси ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кириб, дарвозани ишғол қилди. Элдор "дубл"га эришди
59'
Непал таркибида учинчи ўйинчи алмаштириш мажбурий бўлди. Майдонни тарк этган футболчи жароҳат олди
59'
Йигитларимиз нималар қилишяпти???? Улар очиқчасига непалликларни аяшмоқда! Ушбу вазятларга бошқача таъриф бериб бўлмайди!
58'
Ўзбекистон бурчак тўпи ишлади
56'
Забиҳилло Ўринбоевга бироз омад етишмаяпти, бирозгина. Сардорнинг 1-паси дарвозабондан, 2-си Ўринбоевнинг бошидан баланд кетди.
54'
Чап қанотдан яхши ҳужум ташкил этилди, Маҳмудов Шомуродовни яккама-яккага чиқарди, деярли. Шомуродов дарвозабонни алдай олмади
52'
Пенальти эса Ўринбоевга нисбатан ишлатилган қўполлик учун берилди. Ўша вазиятда эса непаллик ҳимоячига қизил карточка кўрсатилди.
52'
Терма жамоамизнинг яна бир ҳужуми Ўринбоевнинг 5-6 метрлардан зарба йўллаши билан якунланди. Захирадан майдонга тушган посбон тўпни эгаллаб олди. Ҳозирча у ишончни оқламоқда.
50'
Непал ўз дарвозабонини алмаштирди. Бу нарса фойда берармикан? Кўрамиз
49'
Гоооооооооооооооооооооол! Бобур Давлатов пенальтидан дарвозани ишғол қилди!
46'
Ўзбекистон таркибида ўзгариш: Дурбек Камолов ўрнига Мақсуджон Маҳмудов
46'
Илк ҳужумданоқ Непал дарвозаси устуни нишонга олинди. Устундан қайтган тўпни эса футболчимиз бўш қолган дарвозага йўллай олмади
46'
ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ
47'
БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ. ҲИСОБ 2:0.
47'
Компенсация вақтида терма жамоамиз 2та хавфли вазият яратди. Ҳар иккала зарба ноаниқ бўлди
46'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
44'
Бу сафар ҳужум чап қанотдан ривожланди. Дастлаб тўпга Элдор ета олмаган бўлса, Ўринбоевнинг зарбасига эса тўсинга тегди
43'
Ўнг қанотдан Дурбек Камолов фаол. У етказиб берган тўпни бошқа бир мубораклик футболчи - Шомуродов бош билан дарвозага бурди. Салгина ноаниқ.
43'
Ўнг қанотдан Дурбек Камолов фаол. У етказиб берган тўпни бошқа бир мубораклик футболчи - Шомуродов бош билан дарвозага бурди. Салгина ноаниқ.
42'
Ҳозир мўъжиза туфайли тўп Непал дарвозасига кирмай қолди. Ўнг қанотдан уюштирилган ҳужум дарвозабон майдончаси орқали Сардорбек Азимовга етиб келди. унинг 4-5 метрдан йўллаган зарбаси дарвозабонга тегди
41'
Непал таркибида футболчи алмашди
39'
Меҳрож Ғуломов 25 метрдан йўллаган зарбани дарвозабон ушлаб олди!
37'
Бобур Давлатовнинг 22 метрдан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегди.
35'
Терма жамоамиз рақиб жарима майдончаси яқинида тўпни олдириб қўйишганидан кейин рақибга нисбатан прессингга уюштиришди ва Непал дарвозабони тўпни узоқлаштиришла қўпол хатога йўл қўйиб, тўпни Шомуродовга узатиб берди. "МАшъал" ҳужумчиси бундай совғадан бажонудил фойдаланди!
35'
гОООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!
35'
гОООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!
32'
Непал бурчак тўпи ишлади. Хавф бартараф этилди
31'
Марказ бўйлаб уютирилган ҳужум чап қанотга кўчирилди ва жарима майдончасига етказиб берилган тўпни "Машъал" ҳужмчиси бош билан дарвозага жойлай олмади!
31'
Элдор Шомуродов жуда қулай вазиятдан фойдалана олмади!
27'
Непал майдон марказидан ўта олмаяпти
25'
Футболчиларимиз Забиҳилло Ўринбоевни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқаришди. Тўпга биринчи бўлиб Ўринбоев етиб келди ва тўпни ён томонга тепиб дарвозабондан қочаётганида йиқилди. Ўйин қоидаси бузилмаган, деб топди ҳакам
23'
Достонбек Турсунов огоҳлантирилди. Рақиб билан тўп учун курашда узала тушиб оёғини узатгани учун
23'
Ўйин темпи бироз тушди. Йигитларимиз тўпни назорат қилиб, непалликларни тўпсиз ҳаракат қилишга мажбур қилишмоқда
22'
Термамизннг чап қанот бўйлаб уюштирган ҳужуми пайтида Сардорбек Азимов офсайдда қолиб кетди
19'
Жарима тўпи бурчак тўпига айланди
18'
Ўйин тўлалигича вакилларимиз устунлигида ўтмоқда. Камолов яна жарима тўпи ишлади. Ўз қанотида
17'
Бу сафар Забиҳилло Ўринбоев 25 метрлардан ноаниқ зарба йўллади
15'
Давлатовнинг кучли зарбаси бироз ноаниқ кетди
15'
Ўнг қанотдан белгиланган "стандарт"ни Нормуродов тўғридан-тўғри дарвоза томон тепди. Буни кутмаган непаллик дарвозабон тўпни ўтказиб юборди!
14'
Гооооооооооооолллл! Нажмиддин Нормуродовдан супер гол!
10'
Дурбек Камолов ўнг қанотда жарима тўп ишлади. Бобур Давлатов жарима майдончасига етказиб берган тўпни Меҳрож Ғуломов бош билан дарвоза томон йўллади. Тўп шундоққина дарвоза устидан ўтиб кетди. Меҳрожга ҳеч ким халал бермаётганди...
7'
Непал ўнг қанотдан тезкор ҳужум уюштирди ва бурчак тўпи ишлади. Хавф бартараф этилди
5'
Дарвоқе, Непал ёшларининг ҳар бири ўйинида стадионда уларни 5 мингга яқин непаллик мухлислар қўллаб-қувватлашмоқда. Бугун ҳам бундан мустасно эмас
3'
Терма жамоамиз бурчак тўпини ўйинга киритди. Аммо самарасиз
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ
'
Соат 18:30да Ёшлар (U19) ўртасида Осиё чемпионатига саралашининг "А" гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ва Непал терма жамоалари ўртасидаги баҳс бошланади
'
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.