14/11 05:00 | Уругвай | - | Колумбия | ||
14/11 05:00 | Перу | - | Чили | ||
14/11 14:10 | Австралия | 0-0 | Саудия Арабистони | ||
14/11 17:00 | КХДР | - | Эрон | ||
14/11 19:00 | Баҳрайн | - | Хитой | ||
14/11 19:00 | Кувайт | - | Жанубий Корея | ||
14/11 21:00 | Уммон | - | Фаластин | ||
14/11 21:15 | Ироқ | - | Иордания | ||
14/11 21:15 | Қатар | - | Ўзбекистон | ||
14/11 21:15 | БАА | - | Қирғизистон | ||
15/11 02:00 | Венесуэла | - | Бразилия | ||
15/11 04:30 | Парагвай | - | Аргентина | ||
15/11 05:00 | Эквадор | - | Боливия | ||
15/11 17:00 | Индонезия | - | Япония |
ЖЧ-2014, «Е» гуруҳи
1-тур, 16 июнь, соат 21:00 | ||
ШВЕЙЦАРИЯМеҳмедий (48)
Сеферович (90+3) |
2 : 1 |
ЭКВАДОРЭ.Валенсия (22)
|
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
1.Бенальо 2.Лихтштайнер 5.фон Берген 8.Инлер 10.Жака 11.Беҳрами 13.Родригес 14.Штокер 23.Шакири 19.Дрмич. 20.Журу |
22.Домингес 2.Гуагуа 3.Эрасо 4.Паредес 6.Нобоа 7.Монтеро 10.В.Айови 11.Кайседо. 13.Э.Валенсия 16.А.Валенсия 23.Груэсо |
Матн
' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат |
' |
|
Қўчқоровнинг хатоси туфайли Швейцария голдан маҳрум бўлганди. Шунга қарамай, бу жамоа ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ғалабани илиб кетди |
90+4' |
|
Ўйин якунланди. |
90+3' |
|
Эквадор ҳужум ташкил қилаётганида швейцариялик ҳимоячи жарима майдончаси ичида тўпни рақибдан олиб қўйди ва ўз жамоасининг қарши ҳужумини бошлади! Йўл-йўлакай Эквадор футболчиси майдон марказида тўп билан олдинга интилаётган ўйинчини йиқитди. Аммо тўп швейцариялик футболчи ўрнидан туриб, ҳаракатни давом эттираётганини кўрган Эрматов хуштак чалмади. Ҳужум йўналиши ўнгдан чапга кўчирилди. Родригес томонидан дарвозабон майдончасига етказилган тўпни Сеферович дарвозага йўллади! |
90+3' |
|
ГООООЛЛЛЛЛЛЛ!!!! Ўйин якунланишига 15 сония қолганида Швейцария ғалабани тўпини киритмоқда!!!! |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди |
86' |
|
Зарба траекторияси посбон учун анча ноқулай бўлди. Бенальо тўпни қайтарди, қайтган тўпни европалик ҳимоячи дарвоза олдидан узоқлаштирди |
85' |
|
Швейцария дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди. Дарвозагача 30 метр |
84' |
|
Эквадор қарши ҳужумга ўтаётганида ҳужумчини тортиб йиқитгани учун Журу огоҳлантирилди |
81' |
|
Тўп жонли деворга тегиб қайтди |
80' |
|
Швейцария жарима зарбасини тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Дарвозагача 20 метрлар масофа бор |
77' |
|
Швейцария гол урган вазиятда Қўчқоров хатога йўл қўйган кўринади. Тўп ўнг қанотдан узатилаётганда ҳужумчи ҳимоячилар билан бир чизиқда бўлган экан. Бошқа швейцариялик ҳужумчи тўпни атайлаб оёқлари орасидан ўтказиб юборди ва тўп ҳимоячининг оёғига тегиб, дарвозага ҳимоячиларга нисбатан яқинроқ турган ҳалиги ҳужумчига бориб тушди. ХУллас, офсайд йўқ эди |
76' |
|
Эквадорда ҳам ўзгариш. Монтеро ўрнига Рохас туширилди |
75' |
|
Швейцарияда футболчи алмаштирилди. Дрмич ўрнига Сеферович туширилди |
74' |
|
Энди эса швейцариялик дарвозабон Бенальонинг хатосидан сўнг Эквадор дарвозани ишғол қилиши мумкин эди. Сўнгги паллада ҳимоячи тўпни тепиб юборди |
73' |
|
Швейцария тезкор ҳужум ташкил қилди. Жердан Шакири ўткир бурчак остида кучли зарба берди. Тўп дарвоза тўрининг ён томонига келиб тушди |
70' |
|
Швейцария гол урди, бироқ Баҳодир Қўчқоров байроқчасини кўтариб турибди. Такрорий лавҳани кутамиз |
66' |
|
Вуҳ, Эквадор қарши ҳужумни самарали якунлашига бир баҳя қолди! Монтеровнинг жарима майдончаси ичида, ўткир бурчакдан берган зарбасини дарвозабон оёқлари билан қайтариб қолди |
63' |
|
Ўйин суръати тенглашди. Эҳтиёткорлик биринчи планга чиқмоқда аста-секинлик билан |
61' |
|
Жанубий америкалик футболчининг олис масофадан йўллаган зарбасини Бенальо эгаллаб олди |
58' |
|
Швейцария терма жамоаси ҳужумчиси Меҳмедий жарима майдончаси ичида ҳимоячи билан тўқнашувда йиқилди. Бу вазиятда эквадорлик ҳимоячи тўпга биринчи ўйнади. Шунинг учун пенальти йўқ |
55' |
|
Швейцария тезкор қарши ҳужумга ўтди. Бироқ Меҳмедий тўпни ноаниқ узатиши оқибатида ҳужум якунланмай қолди |
53' |
|
Ўзбекистонлик ҳакам илк марта карточкага мурожаат қилди. Майдон марказида Швейцариянинг ҳужумини қўполлик билан бузгани учун Паредес огоҳлантириш олди. |
52' |
|
Эрматов ушбу ўйинда илк марта кўпик ёрдамида жонли девор турадиган жойга чизиқ чизди. Чап қанотдан эквадорликлар тўпни жарима майдончасига етказишди. Эрасонинг бош билан берган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди |
50' |
|
Қизиллар голнинг руҳияти таъсири остида кетма-кет ҳужумлар ташкил қилишмоқда |
49' |
|
Гёкхан Инлернинг 23 метрдан йўлланган зарбасига аниқлик етишмади |
48' |
|
Иккинчи бўлим бошида майдонга тушган Меҳмедий бурчакдан етказилган тўпни бош билан дарвозага жойлаб қўйди! |
48' |
|
ГГООООЛЛЛЛ! Адмир Меҳмедий, 1:1! |
47' |
|
Швейцария иккинчи бўлимни фаол бошлади. Штефан Лихтштайнер 18 метрлардан кучли зарба йўллади! Тўп рекошет ҳолатида дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди! |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланиш арафасида. Штокер майдонга қайтмади. Учрашувни Адмир Меҳмедий давом эттиради |
' |
|
Биринчи бўлимдан кейин ўйин статистикаси: Тўп назорати: 60-40%; Фоллар сони: 4-10; Зарбалар сони: 10-4; Аниқ зарбалар: 7-3 |
' |
|
Ҳакамлик нуқтаи назаридан ҳаммаси яхши кетмоқда. Хатолар йўқ, ўйин тўлалигича назоратда, жамоалар бир-бирларига нисбатан ҳурматни сақлаган ҳолда ўйнашмоқда. Ҳозирча карточкаларга мурожаат қилишга ҳожат бўлмаяпти |
45+2' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Швейцария - Эквадор - 0:1. |
45' |
|
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. Ўйинда деярли тўхталиш бўлмади, фақатгина гол нишонланган пайтда кичик тўхталиш бўлди |
45' |
|
Эквадорик ҳужумчи Кейседо жарима майдончаси ичида бир ҳимоячини алдаб ўтаётганида тўп унинг баланд кўтарилган қўлга тегди. Ўйин тўхтатилди. |
43' |
|
Эквадор ҳужумга ўтди ва Монтеров жарима майдончаси остонасида зарба йўллади. Журу тўп йўлига ғов бўлди |
41' |
|
Жердан Шакири ўнг қанотдан белгиланган жарима зарбасини муваффақиятсиз амалга оширди. Тўп ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди |
39' |
|
Юқоридаги вазиятни такроран кўрдик. Шакирий жарима майдончасига яқинлашиб келди ва дарвоза томон зарба берди. Тўп 3-4 метр масофадан турган ҳимоячининг қўлига тегди. Бу ерда масофа яқин, тўпнинг тезлиги юқори. Боз устига ҳимоячининг қўли баданга ёпишиб турганди. Пенальти йўқ. Ҳаммаси тўғри |
37' |
|
Хитцфельд шогирдлари тўпни жарима майдончасига тўғридан тўғри эмас, комбинация орқали етказишди. Домингес тўпни яна эгаллаб олди |
36' |
|
Швейцария сардори Гёкхан Инлер кучли зарба йўллади. Дарвоза бурчагига йўл олаётган тўпни дарвозабон тўпни майдон ташқарисига буриб юборди |
35' |
|
Швейцарияликларнинг эътирозига сабачи бўлган вазият содир бўлди. Такрорий лавҳани кутамиз |
34' |
|
Беҳрамий бурчакдан етказилган тўпни бош билан дарвоза томон бурди. Домингес уни эгаллаб олди |
33' |
|
Швейцарияликлар қисқа паслар орқали жарима майдончасига ёриб киришди, фақатгина бурчак тўпи |
31 ' |
|
Эквадор майдон марказида прессинг уюштириб, рақибдан тўпни олиб қўйди. Бироқ европаликлар ортга қайтишга улгуришди ва хавфни бартараф этишди |
29' |
|
Баҳодир Қўчқоров яна Эквадор офсайдини қайд этди |
28' |
|
Бурчакдан етказилган тўпни Штокер бош билан дарвозага буришга ҳаракат қилди. Муваффақиятсиз уриниш |
27' |
|
Швейцария бурчак тўпи ишлади |
26' |
|
Голга сабабчи бўлган жарима зарбаси Эрматов томонидан жуда тўғри белгиланганини таъкидлаш лозим. Ҳимоячи ҳужумчидан ортда қолишни бошлаганидан кейин рақибини елкасидан маҳкам ушаб йиқитганди. |
24' |
|
Эквадорлик Монтеро бир ҳимоячи таъқиби остида жарима майдончасига кириб борди, бироқ ҳимоячи ундан тўпни олиб қўйди |
22' |
|
ГГГООООЛЛЛЛ!!! Ана шу "стандарт"дан етказилган тўпни Эндер Валенсия бош билан дарвозага йўллади! |
21' |
|
Равшан Эрматов европаликлар дарвозаси томон жарима майдончасининг чап томонида жарима тўпи белгилади |
19' |
|
Швейцария ярим ҳимоячиси Рикардо Родригес 25 метрлардан кучли зарба йўллади. Домингес тўпни қайтарди, аммо майдонда сақлаб қола билмади |
18' |
|
Ҳозиргина ана шундай тезкор ҳужум натижаси тўп жарима майдончаси ичида турган Валенсияга борди. ҲИмоячини чалғитиб, дарвоза томон зарба берган пайтда эса тўп ҳимоячининг оёғига тегиб, дарвозабонга борди. Посбон тўпни уриб юборди |
17' |
|
Европаликлар тўпни назорат қилишга ўтишди, қисқа ва ўрта паслар орқали ўйнашмоқда. Эквадор эса кучли прессинг қўлламоқда ва қарши ҳужумда ўйнамоқда. |
16' |
|
Жердан Шакирий 22 метрлардан дарвоза томон кучли зарба берди. Тўп Домингеснинг қўлига бориб тушди! |
14' |
|
Баҳодир Қўчқоров Эквадор футболчисининг офсайдда эканини қайд этди ва бу ҳақда дарҳол алоқа воситаси орқали Эрматовга хабар берди ҳамда байроғини кўтарди |
12' |
|
Швейцария жуда яхши имкониятга эга бўлганди. Кесиб узатилган пасдан кейин Дрмич жарима майдончасига кириб борди. У зарба беришни лозим топмади ва ҳимоячини чалғитмоқчи бўлди. Аммо мақсадига етмади - тўп йўқотилди |
10' |
|
Эквадор асосан узун паслар орқали ўйнамоқда. Бу эса бош ҳакамдан юқори тезлик ва катта жисмоний куч талаб қилади. Боиси, ҳакам ҳамиша тўпга яқин позиция танлаши лозим |
9' |
|
Ё "разведка" бироз чўзилиб кетди, ёки жамоалар тенг кучли шекилли, ҳозирча хавфли вазиятлар юзага келмади |
6' |
|
Швейцариянинг қарши ҳужуми муваффақиятли чиқмади - ўнг қанотдан жарима майдончаси томон узатилган тўп манзилга аниқ бормади |
4' |
|
Тўп кўпроқ майдоннинг Швейцария томонида бўлмоқда. |
1' |
|
Эрматовнинг хуштаги янгради ва ўйин бошланди! Кетдик! |
' |
|
Қанот ҳакамлари дарвозалар тўрларини кўздан кечириб чиқишди |
' |
|
Жамоа сардорлари ва бош ҳакам иштирокидаги мини-қуръадан сўнг ўйинни Эквадор терма жамоаси бошлаб берадиган бўлди |
' |
|
Швейцария қизил, Эквадор кўк-сариқ, ҳакамлар бригадаси эса яшил рангли формада ҳаракат қилишади |
' |
|
Швейцария давлат мадҳияси янгради. Навбат Эквадор гимнига |
' |
|
Равшан Эрматов ва терма жамоалар майдонда саф тортишди |
' |
|
ЖЧ-2014нинг тўртинчи куни. Швейцария-Эквадор ўйини бошланиш арафасида |
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! |
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|