Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Онлайн трансляция

ЖЧ-2014, «H» гуруҳи

1-тур, 17 июнь, соат 21:00

БЕЛЬГИЯ

Фелайни (70)

1 : 1

ЖАЗОИР

Фигулий (25-пен.)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
1.Куртуа
2.Алдервейрелд
4.Компани (С)
5.Вертонген
6.Витцель
7.де Брюйне
9.Лукаку.
10.Э.Азар
15.ван Бейтен
19.Дембеле
22.Шадли
  23.Мболи
2.Бугерра (С)
3.Ғулом
5.Аллиш
10.Фегулий
12.Межаний
14.Бенталеб
15.Суданий.
19.Таидер
21.Маҳрез
22.Мустафо

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат
90+4'
Учрашув якунланди! Бельгия - Жазоир - 2:1.
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
88'
Фелайни ўйинга жуда яхши қўшилиб кетди. Мертенс жарима майдончасининг ўнг қанотидан тўпни Фелайни томон узатди. Маруан тўпни кўкраги билан тўхтатди ва зарба беришга чоғланаётганда нимагадир йиқилиб тушди. Акс ҳолда гол уриш учун жуда қулай позиция эди
84'
Вууууҳҳҳ, Фелайни ижросида яна бир бош билан берилган зарба! БУ сафар Мболи тўпни дарвоза устидан ошириб юборишга улгурди. Яхши сейв
83'
Бу ўйинда Бельгия ғалаба қозонса, ЖЧ-2014да яна бир иродали ғалаба қайд этилади
82'
Бельгия иккинчи бўлимда ўйин суръатини ўзгартира олди
80'
Жазоир майдон марказида тўпни йўқотди ва тезкор қарши ҳужумга ўтган европаликлар Мертенсни зарба бериш учун қулай вазиятга чиқарилди. Унинг кучли зарбасини жазоирлик дарвозабон қайтара олмади!
80'
ГООООЛЛЛЛ!!! Мертенс, 2:1!
78'
Жазоир тўлалигача ҳимояда. Бельгия яна ҳужум ташкил қилиш йўлларини ахтармоқда
73'
Бурчак тўпидан кейин ван Бюйтен бош билан зарба берди. Аниқлик етишмади унга
70'
Де Брюне чап қанотдан юқорилатиб етказиб берган тўпни Фелайни бош билан дарвозага жойлаб қўйди!
70'
ГООООЛЛЛЛ, Фелайни, 1:1!
66'
Бельгияда чинакамига голли вазият! Ориги дарвозабон билан бирга бир вазиятда кучли зарба йўллашга қарор қилди. Мболи тўпни оёқлари билан қайтариб қолди.
65'
Дембеле ўрнига Феллайни туширилди.
63'
ҲИсобда ортда бораётган Бельгия яққол устунликка эга бўлаётгани йўқ
59'
Бельгиялик ҳимоячилар тўпни дарвоза олдидан узоқлаштиришди
59'
Жазоир бу сафар ўнг қанотдан бурчак тўпини тепади
58'
Бельгияда иккинчи ўзгариш. Лукаку ўрнига Ориги туширилди
56'
Африкаликлар гол уришлари мумкин эди. Бурчакдан етказилган тўпни Межаний бош билан олис устун томон бурди. У ерга яқин турган Суданий эса тўпга бироз ета олмади
56'
Жазоир бурчак тўпини ўйинга киритади
55'
Бельгия ўнг қанотдан жарима тўпини ишлади. Мертенс етказиб берган тўпни дарвозабон муштлари билан уриб юборди
51'
Азар ва Мехди тўқнашиб кетишди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилди
50'
БУрчакдан етказилган тўпни Жазоир дарвозабони қўлдан чиқариб юборди. Витцель тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади
46'
Бельгияда бўлим бошида ўйинчи алмаштирилди. Шадли майдондан олинди. Мертенс ўйинни давом эттиради
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
45+1'
Биринчи бўлим тугади. Бельгия-Жазоир - 0:1
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
44'
Шадли жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олиб, ўткир бурчак остида чап оёқда зарба берди. Мболи тўпни эгаллаб олди
42'
Шадли 30 метрлардан зарба йўллашга қарор қилди. Ноаниқ
39'
Де Брюйне тўпни Вертонгенга юмалатиб берди. Зарба эса кучли, аммо ноаниқ бўлди
38'
Алдервейрелд жарима майдончасига яқинлашиб келиб, зарба бермоқчи бўлганида жазоирлик футболчи унга нисбатан қўполлик ишлатди. Дарвозагача 22 метрлардан жарима тўпи
34'
Витсель 30 метрлардан кучли зарба йўллади. Дарвазабон тўпни ён томонга уриб юборди
31'
Бельгия жарима тўпини амалга оширди. Де Брюйненинг узатмаси ҳеч кимга насиб қилмади
28'
Дарвоқе, пенальти белгиланган вазиятда Вертонген огоҳлантириш олганди
28'
Бельгия ўйин бошидан қандайдир ўзига ҳаддан ташқари кўп ишонган ҳолда, рақибнинг кучига етарли баҳо бермай ўйнаётгандек тасаввур уйғонаётганди. Энди сал шиддатни оширар европаликлар
25'
Дарвозабон ўзидан чап томонга, зарба эса марказ бўйлаб берилди!
25'
ГГГОООЛЛЛЛЛ, Фигулий, 0:1!
24'
Жазоир ярим ҳимоячиси чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди. Фигули тўп томон интилаётганида Вертонген ҳужумчини қўлидан тортиб қулатди!
24'
Пенальти! БЕльгия дарвозасига!
22'
Жазоир қарши ҳужумга ўтиш учун рақибнинг хато қилишини кутмоқда. Бельгия эса унчалик таваккал қилмаяпти
19'
Ёпиқ ўйин давом этмоқда. Биринчи голдан кейин темп ўзгарса керак
15'
Дембеле жарима майдончасига кириб бораётган Лукаку томон тўпни етказганди. Ҳужумчи тўпни тўхтатиб қола олмади
11'
Жахоирнинг дастлабки 10 дақиқадаги шиддати бироз пасайди. Энди бельгияликлар тўпни назорат қилиб, пайт пойлашмоқда
9'
Жазоирликлар тўпни назорат қилишаётганига 1 дақиқадан ошиб қолди
5'
Дастлабки дақиқаларда африкалар кўпроқ ҳужумга ўтишмоқда
3'
Бельгия қизил, Жазоир оқ кийимда ўйнамоқда
2'
Жазоир жарима зарбасини амалга оширди. Бельгиялик ҳимоячилар тўпни қайтаришди
1'
Ўйин бошланди!
'
ЖЧ-2014. "Н" гуруҳи, 1-тур. Бельгия - Жазоир
'
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.