Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Онлайн трансляция

ЖЧ-2014, «В» гуруҳи

2-тур, 18 июнь, соат 23:59

ИСПАНИЯ

0 : 2

ЧИЛИ

Варгас (20)
Арангис (43)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
1.Касильяс
22.Аспиликуэта
15.Рамос
16.Бускетс
8.Альба
11.Педро
4.Хави Мартинес
6.Иньеста
14.Алонсо
21.Сильва
19.Коста
  1.Браво
8.Видаль
18.Хара
2.Мена
17.Медель
4.Исла
20.Арангис
5.Сильва
21.Диас
7.Санчес
11.Варгас.

Матн

90+7'
Бўлди! Тамом! Хайр, Испания! Хайр, чемпион!
90+6'
Ўйин тугашига 30 сония вақт қолди холос
90+6'
Торрес ҳужумда фол ишлатди.
90+4'
Торрес томон етказилган тўпга Фернандо ета олмади. Тўпга Браво эгалик қилди
90+2'
Оҳҳҳҳ, Испаниядан омад юз ўгирмоқда! Зарбалар, уринишлардан кейин чилиликлар барчасини қайтаришмоқда!
90+1'
Испания бурчак тўпи ишлади
90'
Оҳо, иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди!!!
89'
Бурчак тўпидан кейин Рамос қайчи услубида зарба йўллади. Ноаниқ
88'
Касорла тўпни дарвозанинг олис бурчагига йўллади. Браво бу сафар ҳам тўпга қўл чўза олди
88'
Чилида сўнгги ўзгариш: Видаль ўрнига Кармона тушди
87'
Торрес дарвозабон билан бирга-бир вазиятга қочиб бораётнида ҳимоячи уни қўполлик билан тўхтатди. Дарвозагача 25 метр
85'
Тўп бурчакдан етказилганидан кейин Рамос бош билан зарба берди. Зарба кучсиз чиқди ва Браво эгаллаб олди
85'
Чилида ўзгариш: Медель ўрнига Вальдивия туширилди
84'
Иньеессссттта!!! Бравооооо! Бири 18 метрдан зарба берди, иккинчиси ажойиб сейв намойиш қилди!
82'
Чили дарвозабони жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
81'
Вуууууҳҳҳҳ, Сильва! Давид томонидан берилган зарба дарвоза бурчаги томон йўл олаётганди. Браво уни майдон ташқарисига уриб юборди!
80'
Испанлар қарши ҳужумдан фойдалана олишмади. Қисқа паслар орқали жарима майдончасига кириб боришаётганида ҳимоячи сўнгги дамда тўпни қайтариб қолди
77'
Браво хушёр! Испанларнинг бирданига ўйинга киритган жарима тўпини у эгаллаб олди
75'
Алексис Санчес ўзига мотор ўрнатиб қўйгандек ўйнамоқда бугун. У жарима майдончаси ичида Рамосдан ўтиб кетди ва тўпни шерикларига узатди. Жамоадошлари зарба беришга имкон топа олишмади
72'
Испания вақт ўтган сари "ўтмаслашиб" бормоқда
71'
Чили яна бир тезкор қарши ҳужумга ўтди. Алексис тезликда бир ҳимоячидан ўтиб кетди ва тўпни баландлатиб жарима майдончасининг нариги томнига узатди. Бош билан зарба берган футболчи тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади
69'
Оооҳҳҳҳҳҳооҳҳҳоооо!!!! Чили биратўла Испанияни кўмиб қўярдия! Чили тезкор қарши ҳужумга ўтди ва футболчи ўткир бурчак остида яқин масофадан тўпни дарвоза устидан ошириб юборди!
66'
Майдон марказида тўп учун аёвсиз кураш кечмоқда
64'
Чилида ҳам ўзгариш: Арангис ўрнига Гутьеррес туширилди.
64'
Диего Коста ўрнига Фернандо Торрес туширилди
61'
Тўпсиз қолган Педрони тепиб йиқитгани учун Чили футболчиси Мена огоҳлантириш олди
53'
Оҳҳооо! Испанияга бугун омад ҳам етишмаяпти очиғи! Рамос жарима тўпини тўғри дарвозага тепди, Браво қайтарди. Тўп жарима майдончасининг ўнг томонида турган испаниялик футболчилардан бирига кулиб тушди ва у чалқанча услубда тўпни дарвозабон майдончасига қайтарди. Педро 3 метрдан тўпни дарвозага жойлай олмади!!!
52'
Видаль бу сафар Педрони ортидан туртиб йиқитди. Жарима майдончаси ташқарисидаги ярим доира олдидан жарима тўпи
49'
Оҳҳҳҳ, Иньеста! Битта чиройли узатма билан ДИего Костани рандевуга чиқариб юборди. Ҳужум биргина зарба билан дарвозани ишғол қилса бўларди. Аммо ҳимоячи ундан аввалроқ тўпни ён томонга тепиб юборди!
47'
Иккинчи бўлимда испанлар ижросида фақат босимга гувоҳ бўлсак керак. Уларнинг жисмоний кучи қанчага етиши бошқа масала
46'
Иккинчи бўлим бошланди
46'
Алонсо ўрнига Кокени туширди дель Боске
'
Машҳур "МАракана" стадионига қайтамиз. Бу ерда амалдаги жаҳон чемпионларининг тақдири ҳал бўлмоқда. Яна 45 дақиқадан кейин нима бўлишини тахмин қилиш қийин. Ўйинни кузатамиз
'
Иккинчи бўлимни кутамиз
'
Испания яхши ҳимояланмоқда, яхши ҳужум қилмоқда. Испания деярли ҳеч нарса қила олмаяпти
'
Ҳақиқатан ҳам Испания терма жамоаси ЖЧни тарк этиш хавфи остида қолди!
45+3'
БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ. Испания - Чили - 0:2
45+2'
Дарвозабон майдончаси сари етказилган тўпни Браво эгаллаб олди. Боз устига, Алонсо посбонга нисбатан қоида бузди
45+2'
Европаликлар жарима майдончасининг чап томонидан жарима зарбасини тепиш ҳуқуқига эга бўлишди
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
43'
Алексис Санчес томонидан яқин бурчакка айлантирилган тўпни Касильяс уриб юборди. Тўп эса 11 метрли нуқтанинг ўнгроғида турган Арангисга келиб тушди. У тўпни тўхтатди ва зарба беришга муваффақ бўлди. Икер бу зарбани қайтара олмади!
43'
ГГОООООЛ!!! Испания - Чили - 0:2!!!
43'
Чили яна бир жарима зарбасини тепишга тайёрланмоқда
41'
Тўп "стандарт"дан жарима майдончасига етказилди. Қизиллар хавфни бартараф этишди
40'
хаби Алонсо хавфли подкат ва рақиб футболчиси Ислага жароҳат етказгани учун огоҳлантириш олди
39'
Диего Коста томон узатилган тўпни Браво эгаллаб олди
39'
Ўйинда темп юқори. Аммо жамоалар тўпни тез-тез йўқотишмоқда
35'
Ҳозирча фоллар, офсайдлар... аммо хавфли вазиятлар ва хавфли ҳужумлар йўқ...
31'
Унчалик баланд бўйли футболчиларга эга бўлмаган Чили мудофаа чизиғи юқоридан узатилган тўпни қайтарди
30'
Испания жарима тўпини тепади. Тўп олдида Сильва
27'
Жарима майдончасининг чап томонида Сильва тўпни Коста томон узатди. Диегонинг зарбаси дарвоза тўрига ён томондан келиб урилди
26'
Видаль керакмас жойда сариқ карточка олди. Испанияликлар жарима тўпини ўйинга кириташаётганида ортга чекинмади ва тўпга оёқ қўйди
24'
Хаби Алонсо 15 метрлардан тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади!
23'
Наҳотки Испания Мундиални гуруҳ босқичидан кейин тарк этади, наҳотки амалдаги чемпион плей-оффга ҳам чиқа олмайди
20'
Оҳҳҳҳҳҳ, Чили ижросида қандай нозик ҳужум а! Оқлар майдон марказида тўпни эгаллаб олишди ва 3 нафар ҳужумчи тўпни бири-бирига шундай узатдики, якунда Варгас дарвозабон билан бирга-бир вазиятда тўпни дарвозага йўллади!
20'
ГООООООЛЛЛЛЛ!!!!, Испания-Чили - 0:1!!!!!
15'
Испания ҳисобни очиш учун имкониятлар сериясини қўлдан чиқарди. Дастлаб Диего Коста дарвозабон билан деярли бирга бир вазиятга чиқиб, ноаниқ зарба берди. Иньеста тўпнинг майдонни тарк этишига йўл қўймади ва уни 11 метрли нуқта атрофига қайтарди. Рамос посбон билан юзма-юз вазиятда берган кучли зарбасини Браво кўкраги билан қайтарди. Қайтган тўп яна Рамосга борганди, бироқ Серхио офсайдда қолиб кетди!
13'
Видаль Сильвага нисбатан ўйин қоидасини бузди. Дарвозагача 26 метр масофа
11'
Дель Боске шогирдлари тўпни назорат қилишга ҳаракат қилишмоқда
8'
Рамос жарима зарбасини тўғри жарима майдончасига етказиб берди. Чили дарвозабони Браво тўпни ён томонга уриб юборди
7'
Чили асло ҳимояга ётиш ниятида эмас, имкон бўлди дегунча олдинга интилмоқда
6'
Чили ғалаба қозонсаку, бу гуруҳдан нимчорак финалга чиққан 2 жамоа номи муддатидан аввал маълум бўлади
5'
Чили эса илк ўйинда Австралия устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонгани учун уларни бугун дуранг қаноатлантириши ҳам мумкин
4'
Бугунги ўйинда ғалаба Испанияга сув ва ҳаводек зарур. Боиси, улар 1-турда Голландияга имкониятни бой беришган, боз устига, йирик ҳисобда!
2'
Бурчак тўпи ҳам анча хавфли бўлди. Хара бош билан берган зарба дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
1'
Оҳоҳоҳоо, Чилиииии! Жанубий америкаликлар жарима майдончаси ичига дадил кириб келишди. Видаль зарба беришга улгурмади. Испаниялик ҳимоячи эса ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйишига сал қолди.
1'
Испания қизил, Чили оқ рангли формада ҳаракат қилмоқда
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Ўйин бошланишига барча нарса тайёр
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Ҳар иккала давлат мадҳиялари янграйди
'
Ушбу баҳсдан уюштирилаётган матнли онлайн трансляциямизни кузатиб боришга таклиф этамиз
'
Бугунги баҳс нимчорак финал йўлланмалари борасида айрим нарсаларга ойдинлик киритиб беради
'
Испания-Чили баҳси билан "В" гуруҳи 2-турига якун ясалади
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.