Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Онлайн трансляция

ЖЧ-2014, «D» гуруҳи

2-тур, 19 июнь, соат 23:59

УРУГВАЙ

Суарес (39, 85)

2 : 1

АНГЛИЯ

Руни (75)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
1.Муслера
3.Годин
6.А.Перейра
7.К.Родригес
9.Л.Суарес
13.Хименес
14.Лодейро
17.Аревало
20.Гонсалес
21.Кавани
22.М.Касерес
 
1.Жо Харт
2.Жонсон
3.Бейнс,
4.Жеррард
5.Кэйхилл
6.Жагелка
10.Руни
9.Старриж
11.Уэлбек
14.Ҳендерсон
19.Стерлинг

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат. Мундиални биз билан бирга кузатишда давом этинг!
'
Испания муддатидан аввал ортга қайтаётганида Англия ҳам қайтса нима бўлибди?
'
Ёки Англия сўнгги турда Коста-Рикани мағлуб этар, аммо Уругвай ва Италия ўзаро дуранг ўйнамаслигига кафолат борми? ХУллас, Англиянинг тақдири 3та рақиб қўлида!
'
Англия эса плей-оффга чиқа олмаслик хавфи остида қолмоқда! Масалан, Италия ва Коста Рика жамоалари ўзаро дуранг ўйнашса, Англия гуруҳ босқичидан ортга қайтади!
'
Ақлбовар қилмайди! Бундан 3 ҳафта олдин жароҳат олиб, жарроҳлик столига ётган Луис Суарес Англия дарвозасига 2та гол уриб, ўз жамоасига 3 очкони тақдим этмоқда!!!
90+6'
Ўйин якунланди!
90+5'
Англия бурчак тўпи ишлади. Жо Харт ҳам жарима майдончасига етиб келди. Аммо бундан наф чиқмади...
90+3'
Қўшиб берилган дақиқаларнинг ярми ортда қолди. Инглизлар қийналишмоқда...
90'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди
87'
Хендерсон ўрнига ЛАмберт туширилди Англияда
86'
Суарес ўрнига ҳимоячи туширилди
86'
Суареснинг томирлари тортишиб қолди шекилли, уни замбилда олиб чиқиб кетишди
85'
Луис Суарес ўткир бурчак остида дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди ва кучли зарба билан Жо Хартни ожиз қолдирди. Дубл!
85'
ГООООЛЛЛЛ!!! СУАРЕССССССССС!!!!
84'
Ҳендерсон ўнг қанотдан тўпни эгаллаб олди ва дарвозабон майдончасига узатди! Муслера тўпни эгаллаб олди!
83'
Сўнгги дақиқаларда Суарес-Кэйхилл тўқнашувига кўп гувоҳ бўляпмиз. Ҳозирча инглиз ҳимоячиси яхши ўйнамоқда
82'
Бурчак тўпидан кейин тўп яна Суаресга келиб тушди ва унинг узатмасини яна Кэйхилл майдондан ташқарига қайтариб юборди
81'
Дарвозабон майдончаси томон етказилган тўпни Кэйхилл бош билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи
78'
Голдан руҳланган европаликлар кетма-кет ҳужум ташкил қилишмоқда. Старриж 11 метрли нуқта устида тўни қабул қилди ва икки ҳимоячи таъқиби остида дарвоза томон зарба берди. Муслера тўпни қайтарди!
75'
Барча ишни Глен Жонсон қилди. Ўнг қанотдан ҳужумга қўшилган ҳимоячи аввал бир ҳимоячини алдаб ўтди ва иккинчи ҳимоячининг оёқлари орасидан ўтказиб, тўпни дарвозанинг нариги устуни томон узатди. Тўпга барчадан аввал етиб келган Уэйн Руни дарвозанинг бўш қолган қисмига тўпни йўллади! 1:1!
75'
ГООООООЛЛЛЛЛЛ!!! РУУУНИИИИИИ!!!!
74'
Старриж 2-3 ҳимоячи орасида айланиб ўтиб кетиб, 20 метрлардан зарба йўллайди. Зарбага куч етишмади. Муслера тўпни эгаллаб олди
71'
Уэлбек майдонни тарк этди. Унинг ўрнида Адам Лаллана пайдо бўлди
70'
Англия босимни оширмоқда. Уругвай уларнинг барча ҳаракатларини йўққа чиқаришмоқда
68'
Жеррард Родригес оёғига хавфли ташлангани учун огоҳлантириш олди
67'
Уругвайда ўзгариш: Николас Лодейро ўрнига Кристиан Стуани туширилди
65'
Старриж жарима майдончасининг чап томонидан тўпни дарвозабон майдончаси томон узатди. Муслера тўпга эга чиқди
64'
Раҳим Стерлинг майдонни тарк этди. Баркли ўйинни давом эттиради
61'
Стерлинг уругвайлик ҳимоячи Перрейрани алдаб ўтаётганида ерда ётган футболчининг бошига тиззаси билан тегиб кетди. Перрейра 1-2 дақиқа ерда ётди. Шифокорларнинг ёрдамидан кейин у ўзига келди
60'
Стерлинг ўнг қанотдан икки ҳимоячини алдаб ўтиб, жарима майдончасига кирди ва йиқилди. Пенальти йўқ
58'
Ҳендерсен чап қанотдан дарвоза томон зарба берди. Муслера ўз ўрнида
54'
Оҳоҳоҳо!!!! Ҳозир ё Рунига омад кулиб боқмади, ёки Муслера ақлбовар қилмас реакция кўрсатди! Бейнс чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди. Рунининг 7-8 метрдан берган зарбасини Муслера қайтариб юборди!
53'
Агар Кавани ушбу вазиятни голга айлантирганида инглизлар жуда қийин аҳволда қолишарди
52'
Вуууҳ, Уругвай, Эҳҳҳҳ, Кавани! Эдинсон ўткир бурчак остида Харт билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо олис бурчакни нишонга олишда ноаниқ ҳаракат қилди!
50'
Уругвай яна бир бурчак тўпини ўйинга киритди. Англияликлар тўпни қайтаришди, бироқ тўп ўнг қанотда ёлғиз очилган Суаресга келиб тушди. Унинг зарба беришига ҳеч ким халал бермади. Бироқ ерлатиб берилган зарба анча ноаниқ бўлди
49'
Вууууҳҳҳҳ! Суарес яна бир марта тўпни тўғридан-тўғри дарвозага йўллашига сал қолди! Яқин бурчакка йўлланган тўпни Жо Харт чизиқ устидан қайтариб колди!
48'
Уругвай бурчак тўпини ўйинга киритади
46'
Иккинчи бўлим бошланди!
'
Иккинчи бўлим бошланиш арафасида. Жамоалар майдонда
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Уругвай-Англия - 1:0!
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
44'
Суарес гол урганидан кейин бориб терма жамоа шифокорини қучоқлади ва барчага мана шу мутахассис ўзини даволаганини намойиш қилди!
42'
Стерлинг ўнг қанотда бир ҳимоячини алдаб ўтиб, тўпни жарима майдончасига етказганди. Уругвайлик ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи
41'
Англиянинг жавоб ҳужуми! Старриж жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олди ва ўткир бурчак остида дарвозанинг яқин бурчагига кучли зарба йўллади. Муслера тўпни майдон ташқарисига буриб юборди
39'
Уругвай қарши ҳужумга ўтди ва Кавани томонидан етказилган тўпни Луис Суарес бош билан Жо Харт дарвозасига йўллади!!!
39'
ГОООООЛЛЛЛ!!! СУАРЕЕЕССССССССССССССС!!!!
35'
Старриж анча олис масофадан зарба йўллашга қарор қилди. Ноаниқ
32'
Вуууууҳҳҳҳ! Жаримадан етказилган тўпга Руни бош билан зарба берди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди!!!
31'
Бу сафар Касарес чап қанотда Уэлбекни йиқитди. ЖАрима зарбаси
29'
Диего Годин иккинчи сариқ карточкасини олиши мумкин эди. ҲАкам уни аяди. Сардор англиялик футболчини қўполлик билан тўхтатди
28'
Уэлбек чап қанотдан олдинга ўтди, бироқ тўпни бироз ўзидан олдинга ўтказиб юборгани учун вазиятни йўқотди
24'
Уругвай чап қанотдан жарима зарбасини амалга оширди. Жо Харт баланд сакраб тўпни эгаллаб олди
23'
Суарес офсайдда қолди
21'
Ўйин темпи бироз пасайгандек, майдонда тенгкураш кечмоқда
17'
Старрижнинг 18 метрлардан йўллаган зарбаси рекошет ҳолатида майдонни тарк этди. Бурчак тўпи
15'
Вуууууҳҳҳҳ! Уругвайнинг ҳужуми пайтида тўп жарима майдончасининг чап томонида очилган Родригесга келиб тушди. Унинг кучли зарбаси шундоққина дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди!
10'
Уэйн Руни томонидан йўлланган зарба дарвоза устидан ўтиб кетди
9'
Уругвай сардори Диего Годин сариқ карточка олди ва шунга муносиб иш қилди у. Старриж жарима майдончаси ташқарисидан туриб ичкарисига тўпни узатаётганида Годин тўпни қўли билан тўхтатиб қолди
7'
Англия жарима тўпини ўйинга киритди. Тўпни уругвайликлар қайтаришди
5'
Иккинчи бурчак тўпини европаликлар қайтаришди
5'
Оҳо! Суарес бурчак тўпини дарвозанинг яқин бурчагига айлантирди. Жо Харт қайтарган тўп ҳимоячига тегиб, яна майдонни тарк этди
4'
Луис Суарес бурчак тўпини ишлади
2'
Дастлабки ҳужумни инглизлар ташкил этишди. Муслера тўпни эгаллаб олди
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Демак, бу мағлуб бўлган жамоа плей-офф йўлланмасидан маҳрум бўлиши мумкин
'
Ушбу жамоалар ғолибликка асосий даъвогар сафида бўлишса-да, улар 1-турда мағлубият аламини тортишди
'
Уругвай ва Англия терма жамоалари ўртасидаги қизиқарли кечиши кутилаётган ўйинни кузатиб боришга барчангизни таклиф қиламиз
'
Ассалому алайкум, ҳурматли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.