Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Онлайн трансляция

ЖЧ - 2014, «H» гуруҳи

2-тур, 22 июнь, соат 21:00. Бош ҳакам: Брих (Германия)

БЕЛЬГИЯ

Ориги (88)

1 : 0

РОССИЯ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
1.Куртуа
2.Алдервейрелд
3.Вермален
4.Компани
6.Витцель
7.де Брейне
8.Феллайни
9.Лукаку
10.Азар
14.Мертенс
15.ван Бейтен
  1.Акинфеев
2.Козлов
4.Игнашевич
6.Канунников
8.Глушаков
9.Кокорин
14.Березуцкий
17.Шатов
19.Самедов
20.Файзулин
23.Комбаров

Матн

'
Бельгия терма жамоаси муддатидан аввал нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Иккинчи йўлланма учун Россия, Жанубий Корея ва Жазоир терма жамоалари кураш олиб боришади
90+4'
Ўйин якунланди!
90+3'
Бельгия бурчак тўпи тепади
90+2'
Вуууууҳ, Мераллес, ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин эди. Яна қарши ҳужум, яна Азар! Мераллес бирга-бир вазиятда кучсиз зарба берди. Акинфеев қайтарди!
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
89'
Майдонга Кержаков туширилди
88'
Бельгия қарши ҳужумга ўтди ва Азар чап қанотда ҳимоячини алдаб ўтиб, майдоннинг сўнгги чизиғидан тўпни орқароқда бўш турган Оригига узатди. Захирадан тушган футболчи яқин масофадан кучли зарба билан Акинфеевни доғда қолдирди!
88'
ГООООООООЛЛЛЛ!!! Ориги ҳисобни очмоқда!
86'
Вууууҳҳ, Азааааар! Унинг бир ўзи бутун бошли Россия мудофаасини ларзага келтирди! Жарима майдончаси ичида берган зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди!
85'
Бельгия босимни оширмоқда
84'
Азарнинг жарима зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди!
83'
Россияда ўзгариш. Алан Дзагоев майдонга тушди. Ўйинни Шатов тугатди
83'
Тўп Канунниковнинг қўлга теккани боис, Бельгия жарима зарбасини амалга оширади. Дарвозагача 22 метрлар масофа бор
81'
Вууууҳҳҳҳ, Россия ҳисобни очиши мумкин эди. Шатов тўпни ўнг қанотдан югуриб келаётган Ешенкога узатди. Ҳимоячининг ерлатиб берган зарбасига бироз аниқлик етишмади
79'
Бельгия тўпни назорат қилди. Ориги офсайдда қолди
76'
Файзуллин чап қанотдан бурчак тўпи учун ҳаракат қилди ва мақсадига етди
75'
Бельгияда ўзгариш. Чарчаган Мертенс ўрнига Мераллас туширилди
74'
Русларнинг навбатдаги ҳужуми. Глушаков жарима майдончаси чизиғи устидан ноаниқ зарба йўллади
73'
Алдервейрелд майдон марказида Канунниковга нисбатан қоида бузгани учун сариқ карточка олди
73'
Самедов жарима тўпини жарима майдончасига етказди. Тўп Игнашевичнинг бошидан майдонни тарк этди
72'
Комбаров Россиянинг еттинчи бурчак тўпини ўйинга киитди. Қайтарилган тўп учун курашда Самедовга нисбатан ўйин қоидаси бузилди
71'
Россия қарши ҳужумга ўтди, аммо Шатовга нисбатан бельгиялик ҳимоячи чаққонлик қилди ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
65'
Россия бурчак тўпини ўйинга киритади
63'
Бельгия ташаббусни ўз қўлига олмоқда
62'
Томирлар тортишган Козлов ўрнига Ешенко туширилди.
58'
Жамоалар 1 дақиқа ичида биттадан хавфли вазиятларни яратишди. Россиялик ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб беришди. ҲИмоячилар хавфни бартараф этишди. Қарши ҳужум пайтида эса Азар жамоадош билан "девор" ўйнаган пайтда Акинфеев тўпни эгаллаб олди
57'
Бельгияда ўзгариш: Лукаку майдонни тарк этди. Унинг ўрнина Ориги туширилди
54'
Витцель огоҳлантириш олди. Рақибнинг қарши ҳужумини қоидага хилоф тарзда тўхтатгани учун
53'
Бурчак тўпидан кейин руслар тўпни узоқ вақт назорат қилишди. Жарима майдончасига етказилган тўп Глушаковга келиб тушди. Аммо унинг зарбаси дарвозага аниқ бормади
52'
Россия бурчак тўпи ишлади
49'
Эҳтиёткор ўйин давом этмоқда. Канунников ва Витцель тўқнашиб кетишди. Витцель тиббий ёрдамга муҳтож
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди.
'
Бельгияга ҳозирча ҳужумда ранг-баранглик етишмаяпти
'
Дастлабки 45 дақиқалик бироз зерикарлироқ, албатта бошқа ўйинлар билан таққослаганда шундай кўринди. Россия дастлабки 30 дақиқани анча эҳтиёткор ўтказди. Ўзига ишонч ҳосил қилганидан кейин ҳужумга ўта бошлади.
45+1'
Танаффус! Биринчи бўлим тугади
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
45'
Глушаков чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Тўп де Брюйне ва Компани оралиғида турган Шатовга келди. Олегнинг бош билан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади
44'
Самедов тўпни бурчакдан етказиб берди ва ҳимоячи уни бош билан жарима майдончасидан ташқарига уриб юборди. Файзуллин тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон тепди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
43'
Козлов ўнг қанотдан ҳужумга қўшилди ва бурчак тўпи ишлади
41'
Россия бурчак тўпи ишлади
39'
Кокорин ўз ҳимоячиларидан қайтган тўпни майдон марказида эгаллаб олди ва рақибнинг икки нафар марказий ҳимоячисига қарши курашга киришди. Аммо у Компанини алдаб ўта олмади
38'
Глушаков майдон марказида хавфли ўйин кўрсатгани учун огоҳлантириш олди
36'
Мертенс бугун ўнг қанотда россиялик ҳимоячиларнинг тинка мадорини қуритадиган бўлди. У жарима майдончаси ичида Комбаровдан осонгина ўтиб кетди ва тўпни Лукака томон узатаёганида Акинфеев тўпни уриб юборди!
34'
Шатов тўпни эгаллаб олди ва жарима майдончасининг чап томонига яқинлашиб, чап оёқда зарба берди. Зарба аниқ, аммо кучсиз. Куртуа тўпни қўлига олди
31'
Бельгияда ўйинчи алмашди. Вермален майдонни тарк этди. Вертонген ўйинни давом эттиради
30'
Канунников чап қанотдан жарима майдончаси яқинигача тўп билан югуриб келди ва зарба берди. Куртуа тўпни қайтарди ва қайтган тўпни марказий ҳимоячи жарима майдончасидан узоқлаштиришди
27'
Россияликлар аста-секин ишонч билан ўйнай бошлашмоқда. Самедов ўнг қанотдан олдинга интилди ва тўпни жарима майдончасига етказиб бера олмади
26'
Бельгия жарима майдончасининг чап қаноти ичкарисида Канунников ва Алдервейрелд тўп учун баравар оёқ узатишди. Канунников тўпга ўйнади, бельгиялик ҳимоячи эса рус футболчисининг оёғига тепиб юборди. Натижада Канунников жарима майдончаси ичида йиқилди. Пенальти белгилаш учун асос бор эди. Аммо ҳакам хуштак чалмади
25'
Мертенс ўнг қанотда ўзи томон етказилган тўпни кўкраги билан қайтарди, Березуцкий алдаб ўтди, бироқ "страховка"га келган ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
23'
Ҳужум ташкил қилишда Россияга маҳорат етишмаяпти. Ваҳоланки рус футболчилари Бельгияга қарши ўйинда Кореяга нисбатан баҳсга нисбатан яхшироқ ўйнашга ваъда беришганди
22'
Яна Мертенс! Ўнг қанотда бир ҳимоячини алдаб, жарима майдончасига кириб келди ва зарба берди. Зарба муваффақиятли чиқмади
20'
Мертенс жарима майдончасига кирмасдан зарба беришга қарор қилди. Ноаниқ
18'
Бельгия ярим ҳимоячиси де Брюйне ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Узатма муваффақиятсиз чиқди
14'
Бельгия тезкор ва хавфли ҳужум ташкил қилди. Тўп Мертенс томон етказилди ва у жарима майдончаси ичига ёриб кириб, ўткир бурчак остида ўзи зарба бериши мумкин бўлган вазиятда тўпни Лукаку томон етказишга қарор қилди. Ҳимоячилар тўпни қайтариб қолишди
13'
Бурчак тўпи бельгияликлар учун хавфли тус олмади
12'
Файзуллин ижросида кучли зарба! 18 метрлардан! Тўпни дарвозабон қайтарди, қайтган тўпни ҳимоячи майдон ташқарисига тепиб юборди
7'
Руслар қандайдир қўрқиб, ҳаддан ташқари эҳтиёткорлик билан ўйнашаётгандек. Уларнинг ҳаракатларига эркинлик етишмаяпти
6'
Бельгия руслар жарима майдончасига кириб келишди. Сўнгги узатмани ҳимоячи қайтариб қолди
3'
Самедов ва Вермален аввалги ҳужум пайтида бош билан тўқнашиб кетишганди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилди
2'
Бурчак тўпидан кейин Россия тўпни эгаллаб олди ва уларнинг 3 нафар футболчиси икки ҳимоячига қарши чиқиб боришди. Аммо чап қанотга узатилган тўп бурчак томон кетиб қолди. Натижада бельгияликлар ортга қайтишга улгуришди ва хавфли вазият йўққа чиқди
1'
Бельгия бурчак тўпи ишлади
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ! "Маракана"даги баҳсни бельгияликлар бошлаб беришди.
'
Мадҳиялар янграмоқда.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
'
"Н" гуруҳидан ўрин олган Россия ва Бельгия терма жамоалари ўртасидаги ўйинни эътиборингизга ҳавола қиламиз
'
ЖЧда 2-тур ўйинлари якунига етиб бормоқда
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.