Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Онлайн трансляция

ЖЧ-2014, «В» гуруҳи

23 июнь, соат 21:00. Бош ҳакам: Навоф Шукруллоҳ (Баҳрайн)

АВСТРАЛИЯ

0 : 3

ИСПАНИЯ

Вилья (36)
Торрес (70)
Мата (82)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
1.Райан
19.Макгоуэн
22.Уилкинсон
6.Шпиранович
3.Дэвидсон
15.Единак
17.Маккэй
13.Бозанич
7.Лекки
9.Таггарт
11.Оур.
  23.Рейна
5. Хуанфран
15. Рамос
2.Альбиоль
18.Альба
6.Иньеста
14.Алонсо
17. Коке
20.Касорла
7.Вилья
9.Торрес.

Матн

'
Ҳа, қадрли футбол мухлислари, Испания Австралияни йирик ҳисобда мағлуб этди, бироқ, Испания бир оз кеч уйғонди. Иккала терма жамоа билан ҳам шу ерда хайрлашамиз.
90+3'
Ўйин тугади
90+1'
Единак Сильвага нисбатан ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди
90'
Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди
89'
УХХХХ!!! Сильва қарийб 17 метрдак кучли айланма зарба йўллади, бироз аниқлик етишмади
88'
Шпиранович Сильвани қўли билан тортиб тўхтатгани учун огоҳлантирилди
87'
Девидсон қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди, Рамос хавфни бартараф этди
85'
Алонсо ўз ўрнини Сильвага бўшатиб берди
82'
Жарима майдончаси марказидан қанотда тўпни қабул қилган Мата Райан оёқлари орасидан дарвозани ишғол қилди. Ушбу вазиятда австралияликлар сунъий оффсайдни яратишда хатога йўл қўйишди
82'
ГГГГГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ МАТААААААААААААААА
81'
Ҳаммаси жойида. Альбиол майдонга қайтди
80'
Лекки Альбиолга нисбатан ўйин қоидасини бузди ва Альбиол жароҳат олди.
77'
Биз ўйинимиздан бироз четлашиб Чили -Голландия ўйинига эътибор қаратамиз. Ушбу ўйинда ҳисоб очилди.Лерой Фер боши билан дарвозани ишғол қилди
76'
Бу орада испанлар ҳужум уюштириб бурчак тўпи ишлашга муваффақ бўлишди
75'
Агар сиз бизнинг транслцияни ўқиб, гуруҳнинг нариги ўйинини кўролмаётган бўлсангиз, Голландия- Чили баҳсида ҳисоб ҳозирча очилмаганини эслатиб ўтамиз.
74'
Хуан Фран ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди
72'
Бозанич майдонни тарк этди, унинг ўрнига Брешиано тушди
70'
Иньеста ўзининг супер паси билан Торресни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқарди ва Эль-нино аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди
70'
ГГГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!! ТОРРРРРРРРРРЕЕЕЕЕЕСССССС
68'
Касорла ўрнига Фабрегас майдонга чиқди
64'
Австралия рақибга нисбатан фаол ҳаракат қилмоқда ва ҳисобни тенглаштиришга анча яқин келишмоқда
63'
Австралияликлар рақибга босим ўтказишга ҳаракат қилишмоқда. Оқибатда, Испанлар тўпни йўқотиб қўйишмоқда
62'
Рамос огоҳлантирилди
61'
Оур ўрнига Тройси майдонга чиқди
57'
Вилья кўз ёшларини яшира олмаяпти, у жаҳон чемпионатида кўпроқ иштирок этишни, голлар уришни хоҳлаганди, бироқ, дел Боське аввалги ўйинларда Костага ишонч билдирди
56'
Ҳозирча ягона гол муаллифи Вилья ўрнига Хуан Мата туширилди
56'
Торрес яна ўйиндан ташқари ҳолатда
54'
Торрес ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди
50'
Бутун бошли Австралия терма жамоаси ҳужу қилиш ҳақида ўйламоқда, Испаниядан эса Давид Вилья жон куйдирмоқда
48'
Австралия иккинчи бўлимни ҳам фаол бошлади. Икки марта кетма-кет ҳужум уюштиришга эришди. Иккала вазиятда ҳам ҳимоячилар яхши ўйнади
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Таггарт ўрнига Хэллоран майдонга туширилди
'
Иккинчи бўлим бошланмоқда
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Австралия - Испания 0-1!
45+1'
Австралия бурчакка яқин жойдан жарима зарбаси амалга оширди, ҳимоячилар яхши ҳаракат қилиб хавфни бартараф этди
45'
1 дақиқа қўшиб берилди
45'
УХХХХХХХ!!! Испания хавфли хужум уюштирди. Касорла қанотдан ҳимоячини алдаб ўтди ва дарвоза чизиғи бўйлаб тўпни жарима майдончасига оширди, Уилкинсон фаолроқ ҳаракат қилиб ҳужумни бартарф этди
44'
Альба қанотдан тўпни жарима майдончасига оширди, дарвозабон ўз ўрнида
43'
Австралия жарима зарбаси ишлади, жарима майдончасига ошириб берилган тўпга Рейна ҳаммадан аввал етиб келди
41'
Коке дарвоза томон анча олисдан зарба йўллади, Райан қийинчилик билан бартараф этди.
40'
Бурчак тўпи амалга оширилади Испания томонидан
36'
Қанотдан тўпни Касорла жуда ажойиб тарзда жарима майдончасига етказиб берди ва Вилья қийналмасда тўпни "пятка" қилиб дарвозага тўғирлаб қўйди
36'
ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ВИЛЬЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯ
36'
Вилья чап қанотдаги футболчиларга мастер-класс ўтмлқда
34'
Вилья ажойиб ҳаракат қилиб, қанотдан дарвоза чизиғи устига тўпни оширди, Торрес ва Коке тўпга тегиш ўрнига уни кузатиб қолишди
33'
Рақиб жарима майдончасида Рамос ўйин қоидасини бузди
32'
Чап бурчакдан "қизил фурия" тўпни ўйинга киритади
29'
Испания ҳужум уюштиришга ҳаракат қилиб кўрди, Касорла ноаниқ ҳаракат қилиб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
26'
Торреснинг футболкасини Уилконсон тортиб йиртди, Торрес футболка алмаштирди. Айтиш мумкинки, Торрес бугун майдондаги футболчилардан "битта кўпроқ кўйлак йиртди"...
25'
Энди ҳужум қилиш навбати Испанияда эди, Вилья бир оз ноаниқ ҳаракат қилди
24'
Бу орада Австралия ҳужум уюштирди, ҳужумчи тўпни ўзида кўп ушлаб қолди ва испаниялик ҳимоячилар олиб қўйишди
24'
Секин-аста Испания ташаббусни ўз қўлига олмоқда
23'
Испаниянинг ўта хавфли ҳужуми, марказдан ёрин кирган Торрес Касорлага оширди ва Касорли яқин масофадан кучли зарба берди, дарвозабон Райан ўз ўрнида
19'
Испания таркибида Вилья фаол ҳаракат қилмоқда, ҳозир ҳам унинг ўзи марказдан тўпни қабул қилиб ҳужумга ўтди, бироқ уни ҳужумда ҳеч ким қўлламади
19'
Испания жарима зарбасига эга бўлди. 30 метрлар...
16'
Испания қисқа паслар орқали рақиб жарима майдончаси ичига кириб келишди ва дарвоза томон берилган зарбани ҳимоячи қайтарди
15'
Мусобақа билан хайрлашиб бўлган икки терма жамоа мухлислар учун томошабоп футбол намойиш этиб уларнинг меҳрини қозониш ўрнига, натижа учун ўйнаётгандек...
11'
Испанияликлар навбатдаги "қовун"ни тушришлари мумкин эди, бироқ уларнинг бахтига автралиялик футболчи яхши ўйнай олмади
11'
Бугунги ўйинда дуранг натижа қайд этилса ҳам гуруҳда 3-ўринни яшил қитъа вакиллари эгаллашади
10'
Бугунги ўйиндаги натижа фақатгина ФИФАнинг терма жамоалар рейтингига ўз таъсирини кўрсатиши мумкин
10'
Дель Боске ўз шогирдларига "калла"ни ишлатиб ўйнашлари кераклигини уқтирмоқда
9'
Ҳар иккала жамоа нимчорак финал йўлланмасидан маҳрум бўлиб улгурган. Шу боис терма жамоаларда шиддат унчалик кўзга ташланмаяпти. Айниқса, испанларда анча тушкун ҳолатда
9'
Ўйин майдон марказига кўчди. Майдонда ҳозирча тенг кураш кечмоқда
6'
Кетма-кет фоллар, энди Вилья рақиб қўполлигидан азият чекди
6'
Давид Вильяга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Нуқта дарвозагача анча олис
5'
Автралия жаримадан тўпни ўйинга киритди, тўп учун курашда автралияликлар жарима майдончасида ўйин қоидасини бузишди
5'
Испаниялик футболчилар ўйин қоидасини бузишди
5'
Австралия ярим ҳимоячиси Мэтью Лекки 25 метрлардан зарба йўллади. Ноаниқ.
4'
австралия ҳужум уюштирди. рейна тўпга чиқишга кеч қолди ва Таггарт ҳам тўпга улгурмади
3'
Ўйиннинг дебютида австралияликлар фаолроқ кўринишмоқда
2'
Австралия дастлабки дақиқалардан ҳужум уюштиришга ҳаракат қилишмоқда
1'
Бугунги ўйинни қитъадошимиз баҳрайнлик Навоф Шукрулло бошқариб боради
1'
Ўйин бошланди
'
Жамоалар мадҳиялари янграмоқда
'
Бугун мусобақа билан гуруҳ баҳсларидаёқ хайрлашган Австралия ва жаҳоннинг амалдаги чемпионлари Испания ўртасидаги баҳсни сиз билан кузатиб борамиз
1'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Голландия ва Испания терма жамоалари ўртасидаги баҳс бошланди!
'
Бразилияда ўтаётган ЖЧдан олиб бораётган онлайн трансляцияларимизни давом эттирамиз
'
Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.