Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Онлайн трансляция

ЖЧ-2014, «А» гуруҳи

24 июнь, соат 01:00. Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)

ХОРВАТИЯ

Перишич (86)

1 : 3

МЕКСИКА

Маркес (72)
Гуардадо (75)
Эрнандес (82)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
1.Плетикоса
2.Врсалько
3.Праньич
4.Перишич
5.Чорлука
6.Ловрен
7.Ракитич
10.Модрич
11.Срна
17.Манжукич
18.Олич
  13.Очоа
2. Роригес
4.Маркес
6.Эррера
7.Лайюн
10.дос Сантос.
15.Морено
18.Гуардадо
19.Перальта
22.Агиляр
23.Васкес
САРИҚ КАРТОЧКА
Маркес (39)
 
Ракитич (9)

Матн

'
Нимчорак финалнинг иккита жуфтлиги аниқ бўлди: Бразилия-Чили, Голландия-Мексика.
'
Хорватия - Мексика - 1:3.
90+4'
Тўп Мексикада бўлиб турганида Эрматовнинг хуштаги янгради ва ўйин якунланди!
90+1'
Оҳҳоҳоҳо!!! Перишич ўнг қанотдан етказилган тўпга қайчи услубида зарба берди. Очоа зарбани қайтарди!
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
89'
Ребич бутсаси тагидаги тишлар билан рақиб оёғига очиқчасига тепгани учун майдондан четлатилди!
86'
Ҳужумни Перишич бошлади ва ўзи якунлади. Иван тўпни жарима майдончаси яқинида очилган Ракитичга узатди. У бироз пауза қилди ва тўпни тавани билан Перишичга узатди. Перишич ўткир бурчак остида кучли зарба билан Очоани доғда қолдирди!
86'
ГООООЛЛЛЛ! Иван Перешич, 1:3!
84'
Параллел ўйинда Бразилия Камерун дарвозасига тўртинчи голни йўллади. Мезбонларга гуруҳда 1-ўрин керак!
82'
Бурчакдан етказилган тўпни футболчилардан бири бош билан ортга ўтказиб юборди ва Эрнандес осонлик билан дарвозанинг бўш қолган қисмини ишғол қилди
82'
ГОООООООООООООООООЛЛЛЛ! Хавьер Эрнандес Чичаритоооооо!!!! 0:3!!!
81'
Мексика бурчак тўпини ўйинга киритади
80'
Мексика ўзи иштирок этаётган ЖЧларида кетма-кет олтинчи маротаба плей-оффга чиқмоқда
79'
Мексика таркибида ўзгариш бўлди
78'
Оҳҳҳҳ, ҳимоячи Эктор Морено! Олич жарима майдончаси ичида 3 ҳимоячи орасидан ўтиб кетди ва бирга-бир вазиятда дарвозанинг олис бурчагини нишонга олганди. Морено деярли дарвоза чизиғи устида тўпни қайтариб қолди!
75'
Мексика қарши ҳужумга ўтди, Чичарито тўпни жарима майдончасининг ўнг томонидаги шеригига узатди ва ўзи қулай позиция танлаётганда ярим ҳимоячи тўпни нариги қанотда очилган Гуардадога узатди. У эса тўпга тўхтатмасдан зарба берди ва дарвозани ишғол қилди!
75'
ГООООЛЛЛЛЛЛЛ, Гуардадо, 0:2!!!
74'
Хорватия ҳисобни тенглаштириш учун ўнг томондан ҳужумга ўтди. ДАрвозабон майдончасига етказилган тўпни Агиляр қайтариб юборди. Очоанинг қўли тўпга етмаганди!
72'
БУрчакдан етказилган тўпни Мексика сардори Маркес бош билан дарвозага йўллади!
72'
ГОООООЛЛЛЛЛ!!! Рафаэль Маркес, 0:1
71'
Чичарито томонидан жарима майдончасига етказилаётган тўп Чорлуканинг кўкрагига тегиб, майдонн тарк этди. БУрчак тўпи
70'
Мексика жисмоний жиҳатдан кўп куч сақлаб қолганга ўхшамоқда. Уларнинг ҳужумлари хавфлироқ тус олмоқда
64'
Ушбу вазият юзасидан бирданига хулоса чиқариш қийин. Бир томондан, зарба кучли эди, ҳимоячи ва ҳужумчи орасида масофа яқин эди, ҳимоячи атайлаб тўпга қўлини узатмади, у тўпга қарамаган ҳолда ўзини зарба йўлига ташлади. Иккинчидан эса тўп тўғри дарвоза томон йўл олаётган эди.
63'
Мексикаликлар тўпни ўнг қанотдан жарима майдончасига етказиб беришди. Жарима майдончасининг нариги қанотига борган тўпни ҳужумчи кўкраги билан қайтарди ва дарвоза томон зарба берди. Ҳимоячи зарба йўлига ўзини қалқон қилаётган пайтда тўп унинг қўлига тегиб, майдонни тарк этди. Эрматов бурчак тўпини кўрсатди. Мексикаликлар эса ҳакамимизга пенальти сўраб мурожаат қилишди...
62'
Мексикада ўзгариш: Дос Сантос ўрнига Эрнандес Чичарито туширилди
62'
БУрчакдан етказилган тўпни Чорлука юқорига урди, кейин эса Мексикалик бошқа футболчи тўпни майдон ташқарисига уриб юборди
61'
Шимолий америкаликлар бурчак тўпи ишлашди
61'
Мексикаликларнинг "стандарт"и муваффақиятсиз якунланди
59'
Хорватлар тўпни икки марказий ҳимоячи орасидан олдинги интилаётган Оличга етказишди. Морено тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Аммо Ивица уни йиқитди ва қоидани бузди
58'
Хорватия бош мураббийи ва-банкка қўл урмоқда. Ҳимоячи Врсалько ўрнига ҳужумкор ярим ҳимоячи Ковачич туширилди
57'
Мексикаликлар қисқа узатмалар орқали жарима майдончаси ичида турган Дос Сантосга етказишди. ҲИмоячи тўпни тепиб юборишга муваффақ бўлди
54'
Ўйин темпи юқори, аммо ҳужумлар хавфли вазиятгача етиб бормаяпти
50'
Тўп бурчакдан етказиб берилаётганда Олич ҳимоячини итариб қулаётгани учун Эрматов Мексика фойдасига жарима зарбаси белгилади
49'
Хорватия босимни оширмоқда. БУрчак тўпи ишлади
48'
Ракитич ўнг қанот чизиғи ёнидан тўпни ўйинга киритади
46'
Иккинчи бўлимн Хорватия бошлаб берди
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди
'
Ҳозирча ҳисоб - 0:0. Аммо ўйин ҳарорати ошиб бормоқда. Эрматов эса ҳаммасини назоратда ушлаб турибди.
45+3'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус
45+2'
Энди эса мексикалик ҳужумчи ҳужумда фол ишлатди
45+1'
Мексикалик чап қанот ҳимоячиси Срнага нисбатан ўйин қоидасини бузди. Икки футболчи орани очди қилишга киришаётганда Эрматов уларни муросага келтириб қўйди
45'
Ўзбекистонлик ҳакам биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берди
42'
Мексика тўпни ўйинга киритиб берган вазиятда Морено Хорватия дарвозаси Очоага нисбатан қўпол ўйнади. Унинг устига сакради. Бош ҳакам дарҳол ўйинни тўхтатди
40'
Срна жаримадан йўллаган зарба дарвоза устидан ўтиб кетди
39'
Равшан Эрматов иккинчи марта сариқ карточкага мурожаат қилди! Хорватия қарши ҳужумга ўтди ва Мексика сардори Маркес ўз жарима майдончаси яқинида Перешични ортдан тепиб йиқитди. Ҳаққоний огоҳлантириш
38'
Яна бир бурчак тўпи Мексика ижросида
37'
Гаурдадо чап қанотда бир ҳимоячидан ўтиб кетди ва иккинчи ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. БУрчак тўпи
36'
Мексика бурчакдан тўпни ўйинга киритади
34'
Бугун очиқ ўйин кўрмаймиз! Ҳозирча Мексика тўлалигича ҳимояда, Хорватия гол уриб оладиган бўлса, улар ҳимояга ётишади
32'
Дарвоқе, нариги ўйинда Камерун ҳисобни тенглаштирди!
31'
Васкез 30 метрлардан зарба йўллади. Ноаниқ
29'
Жарима майдончаси ичига етказилган тўпни хорват ҳужумчиси бош билан Перишичга қолдирди. Ярим ҳимоячининг 17 метрдан йўллаган зарбаси кучли, аммо дарвозага аниқ бормади
27'
Оҳо! Праньич 25 метрлардан кучли зарба йўллайди. Тўп дарвоза устидан тахминан ярим метр юқоридан ўтиб кетди
26'
Мексика яхши ҳимояланмоқда
24'
Тўпни яна хорватлар назорат қилишмоқда
19'
Вуууҳҳ, Мексикада яна бир ажойиб имконият! Тўп жарима майдончасига - Перальта томон узатди. У "подкат" орқали тўпни дарвозабоннинг устидан оширмоқчи ўлганди, тўп сакраб кетгани учун у ўз ғоясини амалга ошира олмади....
19'
Параллел кечаётган ўйинда Бразилия Камерун дарвозасини ишғол қилди. Неймар мусобақадаги учинчи голини урди
16'
Вуууууҳҳҳҳҳ! Хорватияни дарвоза тўсини голдан қутқариб қолди!!! Эрреранинг 18 метрлардан йўллаган зарбасини Плетикоса қайтара олмаганди!...
14'
Хорватларда яна бир голли вазият юзага келди. БУрчак тўпидан кейин тўп жарима майдончасига ташқарисига чиқди ва у яна дарвозабон майдончасига узатилди. Олич ўткир бурчак остида тўпни бош билан Манжукичга етказганида ҳимоячи хавфни бартараф этишга муваффақ бўлди!
13'
Хорватия тезкор қарши ҳужумга ўтишди. Тўп ўнг қанотдан олдинга ўтаётган Ловренга етказилди. У зарба бермайди ва тўпни дарвозабон майдончаси томон узатди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
10'
Лука Модрич ва Маркес майдон марказида бош билан тўқнашиб кетишди. "Реал" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилди
9'
Эрматов чўнтагидан дастлабки сариқ карточкани олишга мажбур бўлди. Ракитич Васкесга нисбатан тик оёқ билан ўйнади.
7'
Бурчакдан етказилган тўпга хорват ҳужумчиси оёқ билан зарба беришга муваффақ бўлди. Аммо тўп дарвоза устидан анча юқоридан ўтиб кетди
6'
Гуардадо бош билан тўпни дарвозабонга узатганди, Очоа унга улгурмади. Шахматранглиларда яна бир бурчак тўпи
6'
Бурчакдан етказилган тўпни мексикаликлар қайтаришди
5'
Хорватия бурчак тўпини ўйинга киритади
3'
Бугунги ўйинда Хорватияга фақат ва фақат ғалаба керак. Мексикани эса дуранг ҳам қаноатлантиради. Бироқ мексикаликлар 1/8 финалда Голландияга қарши ўйнашдан қочиш мақсадида хорватларни йирикроқ ҳисобда мағлуб этишга уриниб кўришар
1'
Эрматовнинг хуштаги янгради! Мексика тўпни ўйинга киритиб берди.
'
Ўйиндан олдинги мини-қуръа якунланди.
'
Сўнгги тур олдидан Мексика 4, Хорватия эса 3 очкога эга бўлиб туришибди. Шунингдек, бугун Камерун (0) билан ўйнайдиган Бразилия ҳисобида ҳам 4 очко мавжуд
'
Ҳар иккала давлат мадҳиялари янгради. Жамоалар ўзаро ва ҳакамлар билан сўрашиб чиқишмоқда
'
Энди навбат Мексика мадҳиясига
'
Хорватия мадҳияси янграмоқда...
'
ФИФА мадҳияси садолари остида, Мексика ва Хорватия терма жамоалари ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматовнинг ортидан майдонга чиқиб келишмоқда!
'
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.