Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Онлайн трансляция

ЖЧ-2014, «D» гуруҳи

3-тур, 24 июнь, соат 21:00

ИТАЛИЯ

0 : 1

УРУГВАЙ

Годин (81)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
1.Буффон
19.Бонуччи
4.Дармиан
15.Бардзальи
3.Кьеллини
21.Пирло
8.Маркизио
23.Верратти
2.Де Шильо
17.Иммобиле
9.Балотелли
  1.Муслера
6.А.Перейра
22.М.Касерес
3.Годин
13.Хименес
17.Аревало
14.Лодейро
20.А.Гонсалес
7.К.Родригес
21.Кавани
9.Суарес
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
 
Маркизио (60)

Матн

'
Шудай қилиб, Англия ва италия терма жамоалари Бразилиядаги жаҳон чемпионатидаги иштирокини гуруҳ баҳсларидаёқ якунлади. Уругвай ва Коста-Рика кейинги босқичга йўл олди
'
Уругвайли футболчилар байрамни бошлаб юборишди
90+5'
Ўйин тугади. Уругвай кейинги босқичда
90+5'
Яна фол Буффон ҳам рақиб жарима майдончаси ичида
90+3'
Пирло йиқитилди, италяиликлар шошиб тўпни ўйинга киритишди ва йўқотишди
90+2'
Италиялик футболчи қанотдан тўпни жарима майдончаси марказига етказиб берди, бироқ уругвайлик ҳимоячилар хавфни бартарф этди.
90+1'
Уругвай дарвозабони Муслера ўйин вақтини чўзган учун огоҳлантирилди
90'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди
88'
УХХХ Суарес ўта қулай имкониятга эга бўлганди. Бир ҳимоячига қарши икки уругвайлик ҳаракат қилди, Суарес шеригига тўпни оширишда хатога йўл қўйди
87'
Энди гол уриши зарур бўлган Италия кўпроқ ҳужум уюштирмоқда
85'
Италия мураббийлар штабидан ёрдамчи мураббийлардан бирини мексикалик ҳакам ўйиндан четлатди
85'
Пирло тўпни тепди, тўп жонли деворга тегиб майдонни тарк этди
84'
Италия стандарт вазиятдан тўп тепади
83'
Энди Италия гол уриши шарт. Акс ҳолда мусобақа билан хайрлашади
82'
Бурчакдан ошириб берилган тўпни Диего Годин боши билан БУффон дарвозасига йўллади.
82'
ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ ! ДИЕГО ГОДИИИИИНННННННННННННННН
78'
Кристиан Родригес ўрнига Рамирес ўйинга тушди
78'
Де Шильо рақибни қўли билан ушлаб қолгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди
75'
Тиаго Мотта жароҳат олган Вератти ўрнига майдонга тушди
73'
Вератти тўпни тепишда оёғини қайириб олди, Уругвайлилап ҳакамни Вератти атайин вақтни чўзаётганликда айблашга уринишда, ҳакам соатни кўрсатиб ҳаммасини ҳисобга олаётганини кўрсатди
71'
Кассано Иммобиле ўонига майдонга чиқди
69'
Вератти икки ҳимоячини алдаб ўтиб, ўзи зарба бера олиши мумкин вазиятда Иммобилега пас берди, бу ерда Иммобиле оффсайдда эди
65'
СУАААААРЕС!!!!! БУФФФФООООННН! Суарес Каванидан тўпни қабул қилди ва 12 метрлардан дарвозага аниқ зарба берди. Буффон ажойиб сейв билан Италияни муқаррар голдан сақлаб қолди
64'
Алваро Перейра ўрнига Стуани тушди
61'
Энди Италия бир киши кам бўлиб, дуранг натижани ушлаб қолишга ҳаракат қилиши турган гап
60'
Маркизиога қизил карточка кўрсатилди, ҳакам юз фоиз ҳақ ва Маркизио қизи карточкага лойиқ ўйнади. Маркизио шундоққина ҳакамнинг ёнида рақибга бутсасининг таг қисми билан очиқчасига зарба берди
59'
УХХХ Уругвайнинг хавфли ҳужуми! Сал бўлмаса Уругвай гол уриши мукин эди. Суарес кучли зарба берди, бироз ноаниқ
59'
Ўтган бир соатда жамоалар кўрсатган ўйиндан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Италия кўпроқ дурангга рози ҳолда ўйнамоқда. Уругвай ъса гол уришга шошилмаяпти
56'
Италия кеитма-кет икки марта ҳужум ташкил қилиб, дарвоза томон зарба беришга ҳаракат қилди, иккала вазиятда ҳам ҳимоячилар тўпга ташланиб зарбани қайтаришди
54'
Иккинчи бўлимда Италия жуда кўп ўйин қоидасини бузмоқда
52'
Маркизио рақибга нисбатан хавфли ўйнади ва Марко Родригес жарима зарбаси белгилади
48'
касерес Бароло билан тўқнашиб кетди ва уругвайли футболчи шифокорлардан ёрдам олмоқда
47'
Риос огоҳлантирилди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Уругвай таркибида ҳам ўзгариш Лодейро ўрнига Макси перейра тушди
'
Балотелли ўрнига Пароло тушди
'
Иккинчи бўлим бошланиш арафасида
'
Биринчи бўлимдан сўнг Италия - Уругвай ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади. 0-0
45+2'
Қўши берилган дақиқаларда ҳеч қандай воқеа рўй бермади ва Родригес биринчи бўлим якунланганини эълон қилди
45'
Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди
45'
Суарес дарвозага зарба берди, ҳимоячилар хавфнибартраф этди ва бурчак тўпи
44'
Дармиан рақибга нисбатан хавфли ўйнади ва жарима зарбаси белгиланди
40'
Балотелли жуда аниқ пас билан Иммобилега тўп ошириб берди, бироқ Иммобиле рақибни алда ўтолмади ва ҳужу якунланмай қолди
38'
ўз ўрнини тарк этган Буфонни кўрган Касерес майдон марказидан тўпни дарвозага тепишга қарор қилди, ноаниқ. Буффон кулбдошига раҳмат айтиб қўйди
35'
Вератти тўпни қўли билан ўйнагани учун жарима зарбаси белгиланди
32'
УХХХХХ Буффон италияни голдан қутқармоқда. Уругвайликлар ажойиб комбинация ташкил этиб рақибларни алдаб ўтишди ва тўп Суаресга етиб келди, аввалига ўткир бурча остида Суарес дарвозага зарба берди, Буффон қайтарди, қайтган тўпга Лодейро зарба берди икаинчи вазиятда ҳам БУффон яхши ўйнади.
30'
Балотеллтга нисбатан майдон марказида ўйин қоидаси бузилди
26'
Италиянинг хужуми уругвайлик ҳимоячилар томонидан бартараф этилди
23'
Ўтган вақт мобайнида Италия кўпроқ тўпга эгалик қилди. 61 га 39 % Италия фойдасига
23'
Супер Марио ўзининг майдонда эканлиги ҳаммага билдириб қўйди. Кетма-кет қўполликларидан сўнг ҳакам уни огоҳлантирди. Балотелли агар Италия кейинги босқичга чиқса, ўша ўйинни ўтказиб юборади
20'
Перейра қанотда ҳужум уюштирди, унинг ошириб берган тўпмни Кавани дарвозага йўллаш жараёнида йиқилиб тушди. Ўйин қоидаси бузилмади
20'
Бугунги ўйинда Италияни дуранг натижа ҳам қаноатлантиради, бироқ Уругвай учун ғалаба сув ва ҳаводай зарур
19'
Жамоалар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишмоқда.
17'
Вераттига нисбатан Перейра қўпол ўйнади, жарима зарбаси
16'
Уругвай қанотда ҳужум ташкил қилишга уриниб кўрди, Кавани тўпни шеригига ошириб берди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этди
13'
Италия бурчак тўпи тепгандан сўнг Маркизио рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузди
12'
УХХХХ Пирло жарима зарбасини ижро этди, Муслера қийинчилик билан зарбани бартараф этди
11'
Ўйиннингн дастлабки ўн дақиқаси ортда қолди, майдонда ҳозирча тенг кураш кетмоқда
8'
Кьеллинига нисбатан фол ишлатилди, италияликлар бироз асабий тарзда ҳакамга эътироз билдиришди.
7'
Сарес жаримадан зарба берди ва Буффон тўпни қайтаришга муваффақ бўлди
6'
Бардзальи Суаресга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Ҳакам хозирча Бардзальини оғзаки огоҳлантирди
4'
Италияликлар ташаббусни ўз қўлларига олишга ҳаракат қилишяпти
3'
Балотелли икки ҳимоячидан қочиб кетиш жараёнида йиқилиб тушди, айнан унинг ўзи йиқилгани учун ҳам жарима тўпи берилмади
1'
Диққат! Ўйинга старт берилди
'
Икки давлат мадҳиялари янграмоқда
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди
'
Бугун эътиборингизга Италия - Уругвай баҳсини ҳавола этамиз
'
Бразилияда ўтаётган Жаҳон чемпионатидан олиб боаётган онлайн трансляцияларимизни давом эттирамиз
'
Асалому алейкум қадоли футбол мухлислари
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.